ҳиндистон динлари қадимий динлар

DOC 90,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447001873_62171.doc ҳиндистон динлари қадимий динлар режа: · ведизм. · ригведа. · самаведа · атхарваведа · яжурведа · ведалар таълимоти. · ҳаво худолари. · веда худолари. · осмон худолари. · қуёш худолари. · веда ибодатлари. · брахманли ведизм. мил. ав. иккинчи минг йиллик ўрталарида ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмига, ҳозирги панжоб ҳудудига ғарбдан ҳиндикуш довони орқали ўзларини орийлар деб аталган жангари халқлар бостириб кела бошладилар. бу халқлар эронга кўчиб келган қўшни қабила тилларига жуда яқин бўлган, ҳинд-европа тилларидан келиб чиққан тилда гаплашар эдилар. ҳарбий жиҳатдан катта маҳоратга эга бўлишлари билан бирга шеъриятга ҳам уста эдилар. шу йўл билан улар бу минтақада мавжуд дунёқарашни ўзлари хоҳлаган тарафга ўзгартира олардилар. улар ўзлари билан муқаддас ёзувлари – ведалар (санскр. – муқаддас билим)ни ҳам олиб келган эдилар. ҳинд адабиёти жуда бой, уч ярим минг йилдан ортиқ тарихга эга. вақт ўтиши билан ундан анчагина қисми умуман йўқолиб кетди. аммо бу адабиётнинг бошланиши ведалардир. бу бошланиш бўш, саёз бўлмай, …
2
кўчиб келишлари кўп асрларга чўзилган ва жуда кенг миқёсни қамраб олган узоқ жараён бўлган. ригведада бу қабилаларнинг ҳиндистонга кўчиб келишларидан олдинги ҳаракатлари ҳақида аниқ эсдаликлар учрамайди. аммо орийлар бу ерда биринчи пайдо бўлганларида уларда фақатгина жанг аравалари эмас, балки худоларга айтилган, уларнинг жанговор руҳини қўллаб қувватлаган, уларнинг душман устидан ғалаба қилишлари, шон-шуҳрат, бойлик, эркак авлод қолдириш, тараққий этиш учун бўлган интилишларини акс эттирган мадҳиялар ҳам бор эди. бу мадҳиялар руҳоний оилаларида оғиздан-оғизга, авлоддан-авлодга узатилди. ригведада зардуштийликнинг муқаддас китоби авесто билан жуда ҳамоҳанг афсона ва маросимлар бор. баъзи ноаниқ афсонавий шахслар бу икки манбани бир-бири билан қиёслаш ёрдамида аён бўлади. ригведа ягона асар, тўплам сифатида ҳиндистон ҳудудида, асосан, панжобда, ҳинд дарёси ҳавзасида мужассам бўлди. ҳиндистон тарихи бўйича қадимий сана ҳисобланмиш мил. ав. vi аср буддизмнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. ведалар эса ундан анча аввал қайд этилган. шундай қилиб, ригведа шимолий ҳиндистонда мил. ав. иккинчи-биринчи минг йилликларда юз берган воқеалар ҳақида маълумот …
3
асосий йўли – уларга мадҳия айтиш бўлган. ригведа қадимги юнон достонлари «илиада» ва «одиссея»нинг биргаликдаги умумий ҳажмига тенг келади. самаведа. бошқа ведалар орасида ригведага кўпроқ боғлиқ бўлгани бу самаведадир. у ҳозирги даврга икки таҳрирда етиб келган (çākhā айнан. шаҳобча): каутхума (kauthuma) ва ранаяния (rānāyaniya). каутхума тўплами 1810 шеърдан иборат бўлиб, ундан фақатгина 76 таси ригведада учрамайди. ундаги шеърлар, асосан, ригведанинг viii ва ix мандаласидан олинган бўлиб, тантанали қурбонлик маросими пайтида ўқилади. тўплам икки қисмдан иборат: биринчи кичикроқ бўлган ҳажми агни, индра илоҳиятларига, иккинчиси сомага қурбонлик келтириш маросимида айтиладиган қўшиқлардан иборат. шеърлар орасида ички боғликлик бўлмай, уларнинг тартиби маросимларнинг боришига қараб белгиланган. бу шеърлар оҳанг билан қўшиқ тарзида айтиш учун мўлжалланган. ушбу веданинг мақсади диний маросимларда айтиладиган қўшиқларни ўргатишдан иборат. ҳиндистонда ҳозиргача ведаларни куйга солиб куйловчилар – самавединалар сақланган бўлиб, уларнинг турли мактаблари мавжуд. кейинги пайтларда қадимий мусиқий анъананинг давоми деб даъво қилинаётган замонавий ижро санъатини ўрганиш бўйича кўп ишлар қилинди. …
4
лишига сабаб унда шеърий яжус ва мантралардан ташқари насрий изоҳлар – брахмана қисмини ўз ичига олганлигидир. оқ яжурведанинг важасанейи номли биргина таҳрири бор. унинг фақат яжус ва мантралардан иборат бўлиб, насрий изоҳлардан холи бўлганлиги учун «соф, оқ» деб аталади. яжурведанинг таркиби уч асосий босқични ташкил этади. i. маросим. ii. яжус ва мантралар. iii. брахмана шарҳлари. атхарваведа мил. ав. 1-минг йилликлар бошларига бориб тақаладиган қадимий ҳинд афсунларини ўзида акс эттирган. у бошқа ведалардан мазмун ва моҳият жиҳатдан фарқли ўлароқ, ўзининг қадимий ҳинд жамиятида мавжуд бўлган барча тарафларни, нуқсон ва камчиликларни ўзида акс эттирган. атхарваведа «афсунлар ва жодулар ведаси» деган маъноларни англатади. у афсонавий руҳоний атхарвана («олов руҳонийси») номи билан боғлиқ. бунга сабаб ўша даврда афсун ва жодулар олов устида бажарилганлигидир. даставвал веданинг уч тури мавжуд бўлган: ригведа («мадҳиялар ведаси»), яжурведа («қурбонлик услублари ведаси»), самаведа («қўшиқлар ведаси»). бу уч веда ҳам худоларнинг абадийлигини таъминловчи ичимлик тайёрланадиган сома ўсимлигига бағишланган қурбонлик маросимлари билан …
5
тиш мумкинки, ҳиндистон кўпхудоликнинг ўчоғи ҳисобланади. ундаги тасаввурларда қатор бири иккинчисидан юқори бўлган, иккинчиси, аксинча, пастроқ бўлган илоҳиятлар сиймоси намоён бўлади. бироқ, бу даражалар тўхтовсиз алмашиб туради. илоҳиятлар орасида «энг улуғи, энг кичиги, энг қариси, энг ёши» бўлмай, улар барчаси улуғликда тенгдир. энг юқори ҳокимият ҳам кўпчиликка тегишли. бир вақтнинг ўзида бир худо бутун борлиқнинг ҳукмдори бўлиши ва шу билан бирга у иккинчи бир худога тобе бўлиши мумкин. масалан, индра ва барча худолар варунага тобе бўлган бир пайтда, варуна ва бошқа барча худолар индрага бўйсунадилар. худди шу муносабат бошқа худоларга ҳам тегишли. бу белги веда илоҳиётига ҳам хосдир. веда худолари. ведаларда худолар – осмон худолари, қуёш худолари, ҳаво худолари, ер худолари, аёл худолар каби худолар тоифаси ҳақида мадҳиялар баён этилган. осмон худолари. улар сирасига дяус, варуна, индра каби турли осмонларни бошқариб турувчи худолар киради. бироқ, варуна кейинчалик сув ва денгизлар худосига айланиб кетган. қуёш худолари. ригведада қуёш энергиясининг турлича намоён …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳиндистон динлари қадимий динлар"

1447001873_62171.doc ҳиндистон динлари қадимий динлар режа: · ведизм. · ригведа. · самаведа · атхарваведа · яжурведа · ведалар таълимоти. · ҳаво худолари. · веда худолари. · осмон худолари. · қуёш худолари. · веда ибодатлари. · брахманли ведизм. мил. ав. иккинчи минг йиллик ўрталарида ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмига, ҳозирги панжоб ҳудудига ғарбдан ҳиндикуш довони орқали ўзларини орийлар деб аталган жангари халқлар бостириб кела бошладилар. бу халқлар эронга кўчиб келган қўшни қабила тилларига жуда яқин бўлган, ҳинд-европа тилларидан келиб чиққан тилда гаплашар эдилар. ҳарбий жиҳатдан катта маҳоратга эга бўлишлари билан бирга шеъриятга ҳам уста эдилар. шу йўл билан улар бу минтақада мавжуд дунёқарашни ўзлари хоҳлаган тарафга ўзгартира олардилар. улар ўзлари билан муқаддас ёзувлари – ве...

Формат DOC, 90,5 КБ. Чтобы скачать "ҳиндистон динлари қадимий динлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳиндистон динлари қадимий динлар DOC Бесплатная загрузка Telegram