istiqlol g‘oyalarini shuurlarga, dillarga naqshlaylik!

DOC 154,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1411289568_59173.doc қадимги шарқдаги дастлабки ахлоқий ғоялар режа: 1. кириш 2. қадимги туроннинг эътиқодий-ахлоқий ёдгорликлари 3. ҳинди-хитой минтақасидаги ахлоқий таълимотлар 4. қадимги дунёнинг мумтоз ахлоқшунослиги илм дунёсидаги, ҳар қандай илмнинг тарихисиз назария-си бўлмайди, деган ҳикмат, айниқса, ахлоқшуносликка тааллуқли. зеро, ахлоқшунослик тарихи ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, маънавий мероснинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд-ўгитларни замонавий жамият ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. гарчанд ҳар бир ахлоқий концепция маълум бир мутафаккир мулоҳазалари ва илмий фаолиятининг меваси бўлса-да, у, моҳиятан, муайян тарихий давр талабларидан келиб чиқади. айни пайтда, турли одоб ва этикет қонун-қоидаларини ўз ичига оладиган ахлоқий тарғибот муаммолари, ахлоқий панд-ўгитлар ва меъёрлар талабларини бажариш - ахлоқий бошқариш соҳасига киради ҳамда ахлоқшуносликнинг одатда «амалий ахлоқ« деб аталадиган қисмини ташкил этади. дарҳақиқат, аввал айтиб ўтганимиздек, «калила ва димна»сиз, конфуций ўгитларисиз, «қобуснома»сиз ва бошқа пандномаларсиз, халқ мақол-маталларисиз бу фан тараққиётини тасаввур қилиш қийин. шунингдек, муайян ахлоқий тизимни …
2
товсиз ва уйғун бўлишини таъминлаш мақсадида юқоридаги ахлоқий фазилатлар билан биргаликда - «ёл-ғон», «нифоқ», «гина», «кудурат», «қўрқув» тушунчалари ҳам ўрин олган. шунингдек, сомирийларнинг мақол ва маталлари, ҳикмат-иборалари ҳам диққатга сазовор; уларнинг кўпчилиги умуминсоний ҳикматлар даражасига кўтарилган ва шарқда бироз бошқачароқ шаклда ҳозиргача қўлланилади. бундан ташқари, турли ахлоқий муаммолар «гильгамеш» эпоси достонларида ҳам кўтарилган. бобилон. сомирликлар эришган илмий, бадиий, ахлоқий даража, ҳуқуққа оид ютуқлар бобилликлар ахлоқий қараш-лари учун асос бўлди. бобилонда сомирликларникига нисба-тан бадиий юксак ва мукаммал «гильгамеш» эпоси вужудга келди. адолат ва ҳақиқатнинг ҳимоясини асосий мақсад қилиб олган бобилон подшоси хаммурапининг машҳур қонунлар мажмуи эса қадимги сомир қонунларининг тадрижий риво-жи эди. бу мажмуада заифларни, етим-есир ва камбағаллар- ни адолат тамойили асосида ҳимоя қилиш асосий мақсад қилиб қўйилган; хаммурапи унда ўзининг камбағалпарвар- лиги ва адолатпарварлиги билан фахрланади. қадимги миср. ахлоқшунослик нуқтаи назаридан қадимги миср «маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. мисрликлар наздида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. аввал бош …
3
тиб келган энг қадимий панднома ҳисобланади. бундан деярли икки ярим минг йил аввал бешинчи сулола фиръавни жадкара исесидан вазир пхатотеп қарилиги туфайли ўрнига ўз ўғлини тайинлашни илтимос қилади ва ўғлига атаб ўттиз етти насиҳатдан иборат мазкур пандномани ёзади. унда ўша давр ахлоқий қонун-қоидалари, ўзни тутиш, муомала одоби сингари муаммолар кўтарилади, ахлоқий фазилатлар эса ҳикматлар ва насиҳатлар тарзида тарғиб қилинади. «пхатотеп ўгитлари»даги баъзи насиҳатлар юксак бадиияти билангина эмас, балки қулдорлик даври талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, ҳақиқий донишмандлик ва инсонпарварлик намунаси сифатида ҳанузгача кишини ҳайратга солади: «қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки уни дон туяётган чўридан топиш мумкин».1 агар нафақат қадимги мисрда, балки ундан бир неча минг йил кейин тафаккур саҳнасига чиққан қадимги юнонистонда ҳам қул эзгуликка, донишмандликка бегона жонзот саналганини ва одам ўрнида кўрилмаганини ҳисобга олсак, пхатотепнинг мазкур фикри инсоният ахлоқий тафаккури тараққиётида нақадар муҳим аҳамиятга эга бўлганини англаш мумкин. 2. қадимги туроннинг эътиқодий-ахлоқий ёдгорликлари «авесто». қадимги …
4
суми апа мана, сўлиш ва ўлим тимсоли туарви ҳамда зарик исмли девлар шулар жумласидандир. зардуштийлик динини маълум маънода ахлоқий эътиқод, унинг муқаддас китоби «авесто»ни қадимги аждодларимиз амал қилган ахлоқий тамойиллар ва кўрсатмалар мажмуи дейиш мумкин. буни ушбу дин пайғомчиси зардуштнинг «авесто» даги «аша алқови»дан жой олган қуйидаги сўзларида яққол кўриш мумкин: қувонсин аҳура-мазда - «энг лойиқ ҳақнинг иродаси рўёбга чиқиб», аҳриман даф бўлсин. эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу ишларни алқайман. œзимни буткул эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу амалларга бахшида этаман, барча қабиҳ ўй, ёмон сўз ва ёмон ишлардан тияман. юкунчим, мақтовим, эзгу фикрим, эзгу сўз, (савобли) эзгу ишларим «танамдаги жоним» билан бирга сидқи дилдан сизларга (бахшида) бўлсин, эй ўлим билмас валийлар. ҳақни шарафлаб (дейман): «ҳақиқат – олий неъмат. бу неъматдан ул киши баҳрамандким, савоб унга бўлгай, ким агар ҳақ йўлида савоб (ишдан) қолмаса, савоб ишдан қолмаса, савоб ишдан қолмаса».1 «авесто» даги талқинлар инсоннинг реал ҳаёти билан боғлиқ эканлиги …
5
чиқади. уни ажиб бир шабада, муаттар насим қаршилайди. шабада қўйнида ўн беш яшар, барча гўзалликлардан ҳам гўзал қиз намоён бўлади. бу гўзал қиз эзгулик ва поклик, савоб ишларнинг тимсоли. у руҳга қарата: «мулойим эдим, янада мулойимроқ қилдинг, чиройли эдим, янада гўзал қилдинг, баландда эдим, эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу аъмол билан мени янада баландга кўтардинг», дейди. гуноҳкор, ёвуз одамнинг руҳи эса вужуд устида уч кун қолиб, тенгсиз азобларни бошдан кечиради. уч кундан сўнг у ўзи яратган барча ёвузликлар устида парвоз қилади. сўнг тириклигида ҳеч қачон учратмаган барча хунукликлардан ҳам хунукроқ, бадбашара қизни учратади. «эй қора юрак, заҳар тилли, мунофиқ гуноҳкор, – дейди қиз, – мен қиз эмасман, сенинг тириклик пайтингда қилган аъмолларингман. сен тириклигингда худога эътиқод қўйганларни кўра-била туриб, девларга сиғингансан. яқин-узоқдан келган мусофирларга бошпана берганингда, меҳнат қилдирганингда, хайр-садақа улашганингда, уларни камситгансан, яхши одамларни ҳақорат қилгансан, уларнинг юзига эшигингни ёпиб қўйгансан. мен - сен ўйлаган ёмон ўй, сен айтган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "istiqlol g‘oyalarini shuurlarga, dillarga naqshlaylik!"

1411289568_59173.doc қадимги шарқдаги дастлабки ахлоқий ғоялар режа: 1. кириш 2. қадимги туроннинг эътиқодий-ахлоқий ёдгорликлари 3. ҳинди-хитой минтақасидаги ахлоқий таълимотлар 4. қадимги дунёнинг мумтоз ахлоқшунослиги илм дунёсидаги, ҳар қандай илмнинг тарихисиз назария-си бўлмайди, деган ҳикмат, айниқса, ахлоқшуносликка тааллуқли. зеро, ахлоқшунослик тарихи ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, маънавий мероснинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд-ўгитларни замонавий жамият ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. гарчанд ҳар бир ахлоқий концепция маълум бир мутафаккир мулоҳазалари ва илмий фаолиятининг меваси бўлса-да, у, моҳиятан, муайян тарихий давр талабларидан келиб чиқади. айни пайтда, турли одоб в...

Формат DOC, 154,0 КБ. Чтобы скачать "istiqlol g‘oyalarini shuurlarga, dillarga naqshlaylik!", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: istiqlol g‘oyalarini shuurlarga… DOC Бесплатная загрузка Telegram