ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири

DOCX 26,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1544087904_73165.docx ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири режа: 1. психик тараққиёт, ёш босқичлари ва ёш инқирозлари 2. ёш даврлар психологиясида бир неча кичик кризислар ва катта кризислар мавжуд. ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири инсон шахсининг таркиб топишини ўрганиш давомида юзага келган социогенетик концепция фанда экспериментларнинг ривожланиши билан боғлиқдир. маълумки, xvii асрнинг охири ва xviii асрнинг бошларида табиий фанлар жадал суръатлар билан ривожлана бошлади, ўша пайтда ҳамманинг диққат - эътибори мўъжизакор тажрибага қаратилган эди. бу ҳодиса инсон шахсининг таркиб топиши масаласига ҳам таъсир қилмай қолмади. социогенетик концепция намояндалари инсоннинг бутун тараққиёти, шу жумладан, шахсий хусусиятларнинг таркиб топиши, асосан, тажрибага боғлиқдир. бу назарияда шахсда рўй берадиган ўзгаришларни жамиятнинг тузилиши, ижтимоийлашиш усуллари, атрофидаги одамлар билан ўзаро муносабат воситалари асосида тушунтирилади. бу таълимотга кўра инсон биологик тур сифатида туғилиб, ҳаётдаги ижтимоий шарт-шароитларнинг бевосита таъсири остида шахсга айланади. чунончи, англиялик олим джон локк дунёга келган янги чақалоқ боланинг руҳини «топ-тоза тахтага» ўхшатади. унинг фикрича, боланинг «топ-тоза …
2
итга пассив мослашиб, ҳаёт фаолиятларида табиатдаги, яъни ташқи муҳитдаги тайёр нарсалардан фойдалансалар, одам эса теварак-атрофидаги ташқи муҳитга фаол таъсир кўрсатиб, уни ўз иродасига бўйсундиради ҳамда ўзгартириб, ўз эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилдиради. кузатишлар жараёнида шу нарса маълум бўлди-ки, одамдаги туғма ирсий механизмлари унинг психик ривожланишига таъсир кўрсатади-ю, бироқ унинг мазмунини ҳам, шахсий фазилатларини ҳам белгилаб бера олмайди. таъкидлаш зарурки, муҳит ҳам бола психикасида ривожлантиришда муайян роль ўйнайди. фақат, бунинг учун болани ўқитаётган кишиларнинг таъсири натижасида бола ана шу муҳитни фаол равишда ўрганиб олиши, табиийдир. инсон шахси тузилишида биологик (табиий) ва ижтимоий омилларнинг ўзаро нисбати масаласи ҳозирги замон психологиясидаги энг мураккаб ва мунозарали масалалардан биридир. психологияда шахсда иккита омил - биологик ва ижтимоий омиллар таъсири остида шаклланган иккита асосий кичик структура борлигини алоҳида таъкидлайдиган назария сезиларли ўрин эгаллайди. психик тараққиёт, ёш босқичлари ва ёш инқирозлари ҳуррият - бой маънавият ва руҳият илмидан оқилона, одилона ва омилкорлик билан фойдаланишни тақозо этмоқда. мамлакатимиздаги мавжуд …
3
мукаммал билмай туриб, таълим ва тарбиянинг назарий ҳамда амалий масалаларини муваффақиятли ҳал этиб бўлмайди. психология фанида ёш даврларини табақалаш бўйича турлича усуллар мавжуддир. бу инсон шахсини тадқиқ қилишга турли нуқтаи-назардан ёндашув мазкур муаммонинг моҳиятини турлича ёритади шу вақтгача психология илмида шахс тараққиётини даврларга бўлиб ўрганишга жуда катта эътибор қаратилган. бир қанча даврий жадваллар ҳам таклиф этилган, лекин шу соҳада астойдил ижод қилган ҳар қандай олим ўзининг “даврларини” таклиф этаверган. зеро инсоннинг ҳаётий йўли ва унинг асосий лаҳзалари тарихий тараққиёт мобайнида ўзгаради. бир авлоддан иккинчи авлод тараққиётига ўтишнинг ўзи ҳам қатор ўзгаришларни келтириб чиқаради. даврларга бўлишга қаратилган таснифларнинг ўзи ҳам икки турли бўлади: жузъий (алоҳида даврларни яна қўшимча даврларга бўлиш – “даврлар ичидаги даврлар”) ва умумий ( инсон умрининг барча босқичларини ўз ичига олган). масалан, жузъий таснифга ж.пиаженинг интеллект ривожланишидаги босқичларга бўлишни киритиш мумкин. у бу тараққиётни 3 босқичга бўлиб кўрсатган: · сенсомотор интеллект босқичи (0 – 2 ёш). бунда асосан, …
4
махсус симпозиумида қабул қилинган схема ҳисобланади. у қуйидаги жадвалда берилган. тараққиётни ёш даврларга бўлишда ўзига хос таснифлар ҳам бор. масалан, э.эриксон шахс менининг ривожланиш босқичларини ажратган ва ҳар бирида ҳам ижобий, ҳам салбий жиҳатларни ажратган. 1-босқич (ишонч-ишончсизлик)- бу ҳаётнинг биринчи йили. 2-босқич (мустақиллик ва қатъиятсизлик) - 2-3 ёшлар. 3-босқич (тадбиркорлик ва гуноҳ ҳисси) - 4-5 ёшлар. 4-босқич (чаққонлик ва етишмовчилик) - 6-11 ёшлар. 5-босқич (шахс идентификацияси ва ролларнинг чалкашлиги)-12-18 ёшлар. 6-босқич (яқинлик ва ёлғизлик) - етукликнинг бошланиши. 7-босқич (умуминсонийлик ва ўзига берилиш) - етуклик даври. 8-босқич (яхлитлик ва ишончсизлик) —кексалик. э.эриксон таснифининг ўзига хос қиммати шундаки, унда шахснинг ўзи тўғрисидаги тасаввурлари жамият таъсирида ўзгариши назарда тутилади. маълумки, ҳар бир давр ўзининг муҳим ҳаётий шароитлари, эҳтиёжлари ва фаолияти, ўзига хос қарама-қаршиликлари, психикасининг сифат хусусиятлари ва психик жиҳатдан характерли янги сифатларнинг ҳосил бўлиши билан ажралиб туради. ҳар бир давр ўзидан олдинги давр томонидан тайёрланиб, унинг асосида шаклланиши ва ўз навбатида, ўзидан кейинги …
5
т даври -туғилгандан 6 ойликкача; · ҳис-туйғу даври (эмоционал) - 6 ойликдан 1 ёшгача; · сенсомотор (идрок билан ҳаракатнинг уйгунлашуви) даври - 1 ёшдан 3 ёшгача; · персонологизм (шахсга айланиш) даври - 3 ёшдан - 5 ёшгача; · фарқлаш даври - 6 ёшдан - 11 ёшгача; · жинсий етилиш ва ўспиринлик даври - 12 ёшдан -18 ёшгача. рус психологиясидаги ёш даврларини табақалаш муаммоси дастлаб л.с.виготский, п. п. блонский, б. г. ананьев сингари йирик психологларнинг асарларида ўз аксини топа бошлаган. кейинчалик бу муаммо билан шуғулланувчилар сафи ортиб борди, шу боис ёш даврларини таснифлаш муаммоси ўзининг келиб чиқиши, илмий манбаи, ривожланиш жараёнларига ёндашилиши нуқтаи назаридан бир-биридан кескин фарқ қилади. ҳозирги вақтда ёш даврларини табақалаш юзасидан мулоҳаза юритишда олимларнинг илмий қарашларини муайян гуруҳларга ажратиш ва уларнинг моҳиятини очиш мақсадга мувофиқдир. л.с.виготский психологларнинг ёш даврларини табақалаш назарияларини танқидий таҳлил қилиб, муайян ривожланишни вужудга келтирувчи руҳий янгиланишларга таяниб, ёш даврларини қуйидаги босқичларга ажратади; · чақалоқлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири" haqida

1544087904_73165.docx ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири режа: 1. психик тараққиёт, ёш босқичлари ва ёш инқирозлари 2. ёш даврлар психологиясида бир неча кичик кризислар ва катта кризислар мавжуд. ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири инсон шахсининг таркиб топишини ўрганиш давомида юзага келган социогенетик концепция фанда экспериментларнинг ривожланиши билан боғлиқдир. маълумки, xvii асрнинг охири ва xviii асрнинг бошларида табиий фанлар жадал суръатлар билан ривожлана бошлади, ўша пайтда ҳамманинг диққат - эътибори мўъжизакор тажрибага қаратилган эди. бу ҳодиса инсон шахсининг таркиб топиши масаласига ҳам таъсир қилмай қолмади. социогенетик концепция намояндалари инсоннинг бутун тараққиёти, шу жумладан, шахсий хусусиятларнинг таркиб топиши, асосан, тажрибага боғлиқдир. ...

DOCX format, 26,3 KB. "ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.