мақол

DOC 97,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403260727_44206.doc мақол болалар халқ оғзаки ижодида мақоллар етакчи ўринда туради. халқ яратган ғоят ихчам, чуқур ва тугал маъноли гаплар мақол, деб юритилади. мақол халқнинг, бир неча авлодларнинг ақлу фаросати ҳамда турмуш тажрибасининг якуни, улар донишмандлигининг маҳсулидир. мақолларда ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиб кўрган, турмушдаги ҳодисаларга ақл кўзи билан қарайдиган, соф виждонли, олижаноб меҳнаткаш кишининг бирор воқеа-ҳодисадан, бирор кишидан ёки бирор ишдан чиқарган хулосаси баён қилинади. бу хулоса бирор киши учун (кўпроқ болалар учун) йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин. мақоллар халқнинг ақл-идроки, ижтимоий-тарихий тажрибаси, кураши ҳамда меҳнатининг бадиий ифодаси сифатида яратилиб келинмоқда. мақоллар чуқур маънони ифода эта билиши, ихчам, пишиқ ва пухталиги билан халқ оғзаки ижодининг бошқа турларидан фарқ қилади. уларда меҳнаткаш халқнинг орзу-умидлари, ўзаро муносабатлари, ватанпарварлик, инсонпарварлик ҳислатлари, ўй-фикрлари ўзига хос шаклда акс этган бўлади. шу сабабдан улар болаларни тўғри, мантиқий фикрлашга, мақсадни қисқа, ихчам ва лўнда баён этишга ўргатади, уларнинг бадиий дидини оширади, тарихий ҳодисаларнинг моҳиятини яхшироқ, чуқурроқ пайқаб олишга …
2
кўзимиз очамиз. боқамиз кенг оламга, барчага тенг оламга! – дейдиган бўлади. уларнинг бу йўлларида, ҳаракат, интилиш, курашларида юқоридаги мақолларнинг ўрни, албатта катта бўлади. бола камолотида биринчи навбатда салом-алик туради. салом-аликни ўрганган, уни канда қилмайдиган ҳар бир боланинг иши юришади, омади чопаверади. ахир халқ яхши гап билан илон инидан чиқади, деган гапни бекорга айтмаган. ўар қандай ҳолатда ҳам салом оғирни енгил қилади, олдиндаги тўсиқ ва ғояларни забт этишда мадодкор бўлади. кўплаб эртакларимизда учрайдиган одамзод душманлари – девлар, жинлар, ялмоғиз кампирлар, аждарлар улар ҳузурига одамзод борганда, уларга салом берганида – ўақ саломинг бўлмаганида икки ямлаб бир ютар эдим, - деган гапни қиладилар. юқорида эслаб ўтганимиздек, салом-аликни дилларига жо қилиб олган болалар ҳеч қачон кам бўлмайдилар. инсон ҳамиша бирор қарорга келиши, фикр билдириши, гапириши учун дилидаги сўзини нечоғлик тўғри-нотўғри эканлигини мағзини чақиб, сўнгра айтиши лозим. аксинча, бўлса, ўйламай-нетмай, оғзига келган гапни айтса, дўстлари, муаллимлари, одамлар ўртасида изза бўлиб қолиши ҳеч гап эмас: ўйламасдан …
3
ибди. довуд одатдагидек, совут зирҳли кийимлар тайёрлаш яъни темир-терсаклар орасида ишлаб ўтирган экан. луқмони ўаким дунёга келганидан буён бундай устахонага кирмаган, бундай кийимларнинг тайёрланишини кўрмаган экан. шу боисдан бундай зирҳли кийимлар қандай кийимлар эканлигини, уни кимлар кийишини сўрамоқчи бўлибди. аммо устози: «аввал ўйла, кейин сўйла», «сабр қил-сабрнинг таги олтин», - деб ўргатган экан. шунга амал қилиб, сабр қилибди. кийимнинг тайёр бўлишини кутиб турибди. ўазрати довуд кийимни тайёрлаб, кийиб олибди-да, шодланиб луқмони ўакимга шундай дебди: - луқмони ўаким, мана кўрдингизми, мен совуқ темирдан қандай иссиқ кийим тайёрладим. буни кийиб, бемалол жангга кириб, босқинчи душманнинг додини бериш мумкин. бу гапни эшитган луқмони ўаким: «сукут қандай буюк ақлиликдир. устозимнинг айтганини қилиб, сукут сақладим-да, қўпол хатодан сақландим», - дебди ичида. ўар бир бола илмли, уқувли, касб-ҳунарли бўлиб камол топиши лозим. агар инсон бундай хусусиятларга эга бўлса, биринчи навбатда ўзи ҳаётда қийналмай, ўзгаларга муҳтож бўлмай умр кечиради. иккинчидан, бундай зотлар ўз оиласини ҳам қийналмай боқади, …
4
и ишларни қилган, яхши, ибратли оила, она-ватан учун курашган, керак бўлса, жангга кириб мардлик, довюраклик намунасини кўрсатган одамнинг номи эл оғзида достон бўлади, тилдан-тилга, авлоддан-авлодга, бободан-бобокалонга мерос бўлиб ўтади. мабодо бунинг тескариси бўлса, донг таратиш, одамларнинг олқиш-раҳматига муяссар бўлиш ўрнига, ёмонотлиқ бўлиб эл-юрт нафратига учраб бадном бўлади. милоддан бир неча асрлар аввал бир мамлакатда қириз исмли подшоҳ ҳукмронлик қиларди. бу подшоҳ ўзининг ҳарбий кучига, олтин, кумуш ва қимматли тошлар билан тўлган бой хазинасига эътиқод қилиб, ўзини дунёнинг энг бахтиёр одами, деб ҳисобларди. кунлардан бир куни бу подшоҳнинг пойтахтига юнонистонлик сўлун исмли бир сайёҳ муаллим келди. бу муаллим ақлли, доно ва тўғри сўзли бўлгани учун халқ уни жуда севарди. халқнинг сўлунга муҳаббатини сезган подшоҳ қириз уни ўз ҳузурига келтирди. ўзига оро бериб ва қимматбаҳо либослар кийиб, тахт устида мутакаббирона ўтирган ҳолда сўлундан: - айт-чи, сўлун, дунёда мендан кўра ҳам чиройлироқни кўрдингми? – деб сўради. сўлун: - кўрдим, шундай гўзал тусли ҳайвонлар …
5
ож тўлаб турадилар, буйруқларимга итоат қиладилар. сен кўп мамлакатларни кўрдинг, бир қанча подшоҳлар ҳузурида бўлдинг. энди ўзинг инсоф қилиб айт-чи, дунёда кимни энг бахтиёр одам деб биласан? зўр бахт, саодатга эга бўлган одам, ҳашаматли ва азамат подшоҳ мен бўлсам керак, шундай эмасми, сўлун? – дегач, сўлун бу мақтанчоқ, мағрур подшоҳга шундай жавоб берди: - афина шаҳрида ўзининг гўзал хулқ-атвори билан халққа манзур бўлган мард, олижаноб бир камбағал одам бор. у ҳалол меҳнати орқасида топганига қаноат қилиб яшайди, ҳеч кимдан бирор нарса таъма қилмайди. ўаммага меҳрибон ва мушфиқ бир одам. қайғу-ҳасратли одамга мулойимлик сўзи билан тасалли бериб, у бечоранинг қайғу-аламини енгиллаштиради, ёлғиз сўз билангина эмас, амалий иш билан ҳам ёрдам беради. яхшилик қилгани учун кўнгли очилиб, шодланиб юради, ўз фарзандларини яхши тарбиялаб, жамиятнинг фойдали аъзолари этиб етиштиради. мен мана шу муборак камбағал одамни дунёнинг энг бахтиёр одами деб биламан. сўлуннинг жавобидан ғазабланган қириз: - сен менинг бахтиёрлигимни нега ҳеч нарсага арзитмайсан? …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мақол" haqida

1403260727_44206.doc мақол болалар халқ оғзаки ижодида мақоллар етакчи ўринда туради. халқ яратган ғоят ихчам, чуқур ва тугал маъноли гаплар мақол, деб юритилади. мақол халқнинг, бир неча авлодларнинг ақлу фаросати ҳамда турмуш тажрибасининг якуни, улар донишмандлигининг маҳсулидир. мақолларда ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиб кўрган, турмушдаги ҳодисаларга ақл кўзи билан қарайдиган, соф виждонли, олижаноб меҳнаткаш кишининг бирор воқеа-ҳодисадан, бирор кишидан ёки бирор ишдан чиқарган хулосаси баён қилинади. бу хулоса бирор киши учун (кўпроқ болалар учун) йўл кўрсатувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин. мақоллар халқнинг ақл-идроки, ижтимоий-тарихий тажрибаси, кураши ҳамда меҳнатининг бадиий ифодаси сифатида яратилиб келинмоқда. мақоллар чуқур маънони ифода эта билиши, ихчам, пишиқ ва пухталиги бил...

DOC format, 97,5 KB. "мақол"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мақол DOC Bepul yuklash Telegram