маданиятшунослик фани предмети, методологик асослари ва баркамол авлодни шакллантиришдаги аҳамияти

DOC 98,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403259284_44175.doc маданиятшунослик фани предмети, методологик асослари ва баркамол авлодни шакллантиришдаги аҳамияти. режа: 1. маданиятшунослик фани предмети, уни ўрганишнинг методологик асослари. 2. маданиятнинг таркибий қисмлари ва вазифалари. маданият ва цивилизация. 3. маданиятшуносликда қадриятлар категорияси. миллий ва умуминсоний қадриятлар. 4. ўзбекистоннинг миллий тикланиш жараёнида маданиятшуносликнинг долзарблиги. маданиятшунослик энг ёш фан ҳисобланади. у асосан хх аср иккинчи ярмида мустақил фан сифатида шаклланди ва §арб мамлакатлари олий ўқув юртларида ўқитила бошланди. собиқ совет иттифоқи даврида маданиятшуносликка сохта фан деб қаралди, унга етарли эътибор берилмади, таълим муассасаларида ўқитилмади. ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин маданиятшунослик фанини республика олий ўқув юртларида алоҳида фан сифатида ўқитиш йўлга қўйилди. хўш, маданиятшунослик қандай фан? маданиятшунослик маданият тўғрисидаги фан бўлиб, маданият тарихи ва маданият назариясидан иборат. маданиятшунослик фани инсониятга хос маданий жараённи, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини таҳлил қиладиган, маданият тараққиётининг умумий қонунларини ўрганадиган гуманитар фандир. маданиятшунослик фани, биринчидан, ибтидоий турмуш тарзидан то ҳозирги кунгача бўлган даврдаги маданий жараённи бутунлигича, …
2
асосий масаласи руҳ ёки материя бирламчими деган масала эмас, балки инсоният ҳаётининг маъно-мазмуни масаласидир. айнан бу масала билан маданиятшунослик фани ҳам шуғулланади. фалсафа фани оламда инсоннинг ўрни, жамият тараққитёти ҳақида мулоҳаза юритади, жамият тараққиётининг умумий қонунларини тадқиқ қилади. бу масалаларни тадқиқ қилиш у ёки бу даражада маданиятшуносликка ҳам хосдир. фалсафа фанининг вужудга келиши ва ривожланишининг ўзи маданият тараққиётининг маҳсулидир. маданиятшунослик социология фани билан ҳам яқин алоқадордир. негаки, социологиянинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаёти, жамиятда кишиларнинг мавқеи ҳақида тўплаган маълумотларидан маданиятшунослик фанида фойдаланилади. умумназарий хулосалар чиқаришда социологик материаллар далил сифатида хизмат қилади. маданиятшунослик фани политология (сиёсатшунослик) фанининг давлат қурилиши ва тузилиши, сиёсий режимнинг турлари ва хусусиятлари, жамиятни сиёсий бошқариш усуллари ҳақидаги маълумотларига асосланади, уларга таяниб умумий назарий хулосалар чиқаради. маданиятшунослик фани инсоннинг ички дунёси ҳақида фикр юритишда психология фани ютуқларидан, жамият тараққиётининг турли босқичларидаги турмуш тарзи, урф-одатларни, миллий маданий менталитетларни тасвирлашда этнография фани маълумотларига асосланади. маданиятшунослик фани тарих фани билан бевосита боғлиқдир. маданиятшунос …
3
к фани бошқа гуманитар фанлардан ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилади. маданиятшунослик фани кўп асрлик маданият тарихини аслида қандай бўлса шундай тасвирлайди, маданиятнинг моҳияти, хусусиятлари, таркибий тузилиши, тадрижий тараққиёти, муаммолари, инсоният ҳаётидаги роли тўғрисида яхлит тасаввур беради. айнан шу фан барча даражалардаги ва турли минтақалар маданиятига, унинг алоҳида шахслардан то бутун инсониятгача бўлган турли хил объектларига тадбиқан қўллаш мумкин бўлган энг умумий маданиятшунослик қонуниятларини аниқлаш имкониятига эга. хулоса қилиб айтганда, маданиятшунослик фанининг предмети, унинг тадқиқот объекти инсониятнинг асрлар давомидаги маданий фаолияти, маданий тараққиёт ютуқлари, уларнинг маъно-мазмунини ўрганишдан иборатдир. маданиятшунослик фани тадқиқот олиб боришда бир қатор методологик тамойилларга таянади. диалектик метод маданиятшуносликнинг муҳим методи бўлиб, инсониятнинг маданий ҳаётини, минг йиллар давомида инсонлар яратган моддий ва маънавий ютуқларни яхлит, умумий ва ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганишга имкон беради. диалектик метод бирон-бир мамлакат ёки минтақада кечган маданий жараённи, жумладан ўзбекистон халқининг асрлар давомида шаклланган маданиятини жаҳон халқлари маданияти ривожи билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганиш, …
4
ўзгариб, янгиланиб, ривожланиб, бойиб борувчи жараён сифатида қарайди. тарихийлик методи ҳар бир халқ маданиятини, ҳар бир давр маданиятини ўз даври нуқтаи назардан баҳолашни, ҳозирги маданий ҳаётни ва эришилган ютуқларни ўтган замон маданиятига таққослаб тасаввур қилиш, тасвирлашни талаб қилади. маданиятшунослик фанида ворисийлик муҳим тамойил ҳисобланади. ворисийлик негизида ҳаётийлик ётади. кишилар ўзидан олдинги авлодлар яратган маданий бойликларга таяниб яшайдилар, уларга таяниб янгиликларни яратадилар. агар ворисийлик негизида ҳаётийлик бўлмаганида эди, «биз учун ўтмиш совуқ, бефойда, ўлик ва қизиқарсиз бўлиб қолаверарди», деб такидлайди ж.неру. шарқшунос олим макс мюллер ҳинд цивилизацияси ҳақида фикр юритар экан «энг замонавий ва энг қадимий ҳинд цивилизацияси ўртасида узлуксиз ворисийлик мавжуд», деб ёзади. ворисийлик барча халқлар маданияти тараққиётига хос узлуксиз жараёндир. маданият бир текисда ривожланувчи жараён эмас. ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муносабатлар таъсирида маданият тараққиётида инқирозли ёки сакраш ҳолатлари ҳам юз бериб туради. бундай ҳолатларни таҳлил қилишда иқтисодий, социологик, статистик ва билишнинг бошқа илмий методлардан ҳам фойдаланилади. маданиятшунослик фанини ўрганишда маданият сўзининг …
5
50 йилларда унинг сони 150 тага, ҳозирги кунда эса маданиятга берилган тушунчалар сони 400 тага етади. бу таърифлар умумлаштирилса маданият сўзининг маъно-мазмунини қуйидагича тушуниш мумкин: 1. маданият – узоқ тарихий тараққиёт жараёнида инсоният томонидан яратилган моддий ва маънавий бойликлар, асори-атиқалар йиғиндиси. 2. маданият – у ёки бу жамиятга хос фалсафий қарашлар, илм, фан, маориф, санъат, ахлоқ, дин, ҳуқуқ, сиёсат, маиший хизмат кўрсатиш даражасини акс эттирувчи омиллар, ижтимоий тараққиёт даражаси. 3. маданият – инсонлар ҳаётида, жамият ривожида шаклланган миллий, умуминсоний қадриятлар мажмуи. 4. маданият - ҳар бир кишининг тарбияланганлиги, инсонийлик фазилатлари ва ижодий фаолиятининг ифодасидир. маданиятни қўлланилишига қараб шахсий, оилавий, касбий, табақавий, миллий маданият, жамият маданияти, умуминсоний маданият каби шаклларга бўлиб ўрганиш ҳам мумкин. кундалик ҳаётда «муомала маданияти», «меҳнат маданияти», «нутқ маданияти», «ишлаб чиқариш маданияти», «хизмат кўрсатиш маданияти», «дам олиш маданияти», «ҳуқуқий маданият» каби тушунчалар ҳам қўлланилади. маданият инсон ҳаётида муҳим вазифаларни бажаради. улар орасида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб кўрсатиш мумкин. маданият, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маданиятшунослик фани предмети, методологик асослари ва баркамол авлодни шакллантиришдаги аҳамияти" haqida

1403259284_44175.doc маданиятшунослик фани предмети, методологик асослари ва баркамол авлодни шакллантиришдаги аҳамияти. режа: 1. маданиятшунослик фани предмети, уни ўрганишнинг методологик асослари. 2. маданиятнинг таркибий қисмлари ва вазифалари. маданият ва цивилизация. 3. маданиятшуносликда қадриятлар категорияси. миллий ва умуминсоний қадриятлар. 4. ўзбекистоннинг миллий тикланиш жараёнида маданиятшуносликнинг долзарблиги. маданиятшунослик энг ёш фан ҳисобланади. у асосан хх аср иккинчи ярмида мустақил фан сифатида шаклланди ва §арб мамлакатлари олий ўқув юртларида ўқитила бошланди. собиқ совет иттифоқи даврида маданиятшуносликка сохта фан деб қаралди, унга етарли эътибор берилмади, таълим муассасаларида ўқитилмади. ўзбекистон ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин мада...

DOC format, 98,0 KB. "маданиятшунослик фани предмети, методологик асослари ва баркамол авлодни шакллантиришдаги аҳамияти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.