мусиқа маданияти ва унинг ҳаётдаги ўрни

DOC 79,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403257736_44126.doc мусиқа маданияти ва унинг ҳаётдаги ўрни ўзбек халқининг мусиқа маданияти жуда узоқ тарихга эга. тарихий тараққиёт давомида халқ мумтоз мусиқаси, анъанавий касбий мусиқа, халқ бастакорлик йўллари, шунингдек, фолpк​лор - ҳаваскорлик мусиқий мероси сингари шаклан ва услубан бир-бирига яқин ижрочилик кўринишлари бир-бирини тўлдириб келди. ушбу мусиқий меросимиз бугунги кунимизда ҳам маънавий маданиятимизнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлмоқда. мустақиллик шарофати билан миллий-маънавий қадриятларимизга, урф-одатларимизга, унутилаёзган, тарихан қадрли анъаналаримизга бўлган эҳтибор, уларни янгидан ислоҳ этиш жараёни устивор йўналиш касб этди. миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, маънавий бойлигимизга бўлган эътибор давлат миқёсига кўтарилди. муста​қилликнинг дастлабки йиллариданоқ ота-боболаримиздан, аж​дод​​ла​ри​миздан қолган маънавий бойликларни, жумладан, муси​қий маданиятни авайлаб асраш, тиклаш борасида, қолаверса, замон билан ҳамоҳанг қадам ташлаш борасида талайгина ишлар қилин​ди. бу борада ўтган аждодларимиз бизларга мерос қилиб қол​дириб кетган улкан маънавий бойлигимиз асосий омил бў​либ хизмат қилмоқда. тарихдан маълум, маънавиятимизнинг асосий бўғини бўл​ган мусиқий маданиятимиз, анъанавий қўшиқларимиз, мақом ижролари ҳамиша халқимизнинг кундалик ҳаётида маънавий озуқа сифатида эҳтироф …
2
аган ҳолда мустақилликка, меҳнаткашлар онгини шакллантириш йўлида, баркамол авлод тарбиясида восита сифатида асосий омиллардан бўлиб қолаверади. ашула, мусиқа, рақс, фолpклор ижрочилиги санъати миллий мусиқа санъатининг халқ ҳаёти ва ижоди билан чамбарчас боғлиқ ҳолда пайдо бўлган ва ривожланиб келган қадимий санъат турларидан ҳисобланади. айниқса, халқимизнинг анъанавий руҳдаги қўшиқлари ўлмас мерос бўлиб, барча даврлардагидек бугун ҳам «лаббай» деб жавоб бермоқда. лекин шу билан бир қаторда фақат тарихга сажда қилмай, бугунги куннинг руҳига мос тарзда қўшиқлар яратиш эса миллий мафкурамизни ривожлантиришда бош омиллардан бўлмиш мусиқий санъат билан шуғулланаётган барча мутахассис ва санъаткорларга муҳим вазифа қилиб қўйилиши табиийдир. мамлакатимиз тамомила янги жамият, янги турмуш ва янги ҳаётни бошлаб юборди. одамлари​миз қалби, тафаккури ва тасаввурида ўзгаришлар пайдо бўлди. президентимиз таҳкидлаганларидай, маънавият масаласи миллат тарихи, ахлоқий ва диний қадриятлар, маданий мерос, анъана ва расм- русумлар, миллий мафкура, ватанпарварлик ва инсонпарварлик, миллий ўзликни англаш сингари жуда кўп омилларни ўз ичига олади ва пировардида, инсон шахсини белгилашда асосий …
3
нинг фикри- зикри ана шу тамойиллар йўлига йўналтирилган десак, хато қилмаган бўламиз. мусиқий маданият ўзининг серқирралиги билан ажралиб туради. айниқса, ўзининг чуқур илдизлари қадимги даврларга етиб борадиган ўзбек халқининг бой мусиқа мероси ҳозирги кундалик ҳаётимиздан ҳам тушгани йўқ. у халқ ижодининг юксак намуналари, фолpклор ижрочилиги, куй тузилиши, мазмунан ривожланган чолғу ва ашула асарлари, достонлар ижро​чи​ли​ги ҳамда мураккаб ижрочилик туркуми аталмиш мақом муси​қа​сини ўз ичига олади. бундан ташқари, халқ мусиқий мада​ния​тида ўзларининг барча даврларда сезиларли ҳиссаларини қўшиб келаётган халқ бастакорларининг ижоди ҳам салмоқли ўрин тутади. xix аср охирларига келиб ўзбек мусиқий маданиятида ўзгаришлар даври бошланди. бу албатта, туркистон ўлкасини руссия томонидан истило қилиниши билан боғлиқдир. бу борада икки томонлама қараш билан ўрганмоқ зарур бўлади. чунки баҳзи бир ҳолларда миллий мусиқа маданиятимизга салбий таҳсирини кузатсак, иккинчи томондан, ўзига хос ривожланиш даври бўлганлигини ҳам эҳтироф этиш зарур бўлади. чунки нота ёзувининг кириб келиши, ўлкамизда миллий мусиқа санъатимизни илмий равишда ўрганиш, фолpклор ва этнография …
4
амай, ўтган даврлар мобайнида илм фан, санъат, жумладан, мусиқий маданият соҳасида фахрланишга арзигулик ишлар амалга оширилганлигини эҳтироф этиш зарур. яққол мисол сифатида мусиқа ижодиёти, ижрочилиги, мусиқа илми, таҳлими сингари соҳаларни олиш мумкин. шу ўтган даврларнинг салбий оқибатлари сифатида ҳаётимизнинг ўта сиёсийлаштирилуви, миллий қадриятларимизни мен​си​маслик, унинг топталишига йўл қўйилиши, халқчил йўналишларга беписандлик муносабатида бўлиш, азалий халқаро маданий алоқалар ривожланишига сунҳий тўсиқлар қўйилиши кабиларни кўрсатиш мумкин. ҳозирги замон ўзбек мусиқа ижодиёти сержабҳа ва кўлами кенг, услубан бой ва ранг-баранг, ривожланган ва шиддатли жараён сифатида гавдаланади. зотан, мусиқий маданиятимиз жуда қадим, бетакрор ва ноёб анъаналарга эга бўлгани ҳолда, замона зайли билан янгидан-янги йўналиш, шакл, жанр, услублар билан янада бойиб бормоқда. демакки, асрлар оша бизгача етиб келган ардоқли навобахш меросимиз қатори бир неча авлод ижодкорларининг кўркам мусиқий анъаналари маданий-маънавий мулкимизга айланди. ҳар қандай санъат тури ҳар хил воситалар орқали ҳаётий воқеликни акс эттиришга қодир экан, сўнгги юз йиллик мобайнида ўзбекистон мусиқасининг ривожланиши нечоғлик мураккаб …
5
чанлик қонун-қои​да​ларини ўзлаштириш, уни ўзбек халқ мусиқасининг бой имкони​ят​​лари билан моҳирона пайванд қилиш мақсадида илғор компози​тор​ларимиз нафақат марказий осиё, балки шарқ минтақаси дои​расида улкан ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. янгича мусиқий услубда ноёб замонавий асар яратиш, жаҳон халқлари мусиқаси ривожланишини ҳисобга олиб, тобора янгидан - янги ижодий уфқларни очиб бериш билан тавсифланувчи байналминал жараёнга ўзбекистон ўз муносиб улуши билан дадил кира олди. касбий улғайиш босқичларини тезкорлик билан ўтаб, ҳар томонлама етуклик палласига кўтарилиши билан «ўзбек композиторлик мактаби» дунё мусиқа маданиятида ўзига муносиб ўринни эгаллашга интилди. асосан хх асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган ана шундай ижодга мойиллик даражаси илгари айрича ҳолда бўлган икки тоифадаги мусиқий тафаккур анъаналарининг ўлкамизда узвий муштараклигига эришилганлиги билан ҳам характерланади. шу боисдан кўп овозлик услуб ила бунёд этилган турли жанрлардаги бадиий жиҳатдан баркамол, мумтоз асарлар маънавий қадриятларимизнинг жаҳоншумул салоҳиятини янада оширди. мусиқий маданиятимизнинг янги йўналиши бўлган ўзбек симфоник мусиқаси 70-80-йилларда пешқадам сафга чиқиб олганини эслаб ўтайлик. бу …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мусиқа маданияти ва унинг ҳаётдаги ўрни"

1403257736_44126.doc мусиқа маданияти ва унинг ҳаётдаги ўрни ўзбек халқининг мусиқа маданияти жуда узоқ тарихга эга. тарихий тараққиёт давомида халқ мумтоз мусиқаси, анъанавий касбий мусиқа, халқ бастакорлик йўллари, шунингдек, фолpк​лор - ҳаваскорлик мусиқий мероси сингари шаклан ва услубан бир-бирига яқин ижрочилик кўринишлари бир-бирини тўлдириб келди. ушбу мусиқий меросимиз бугунги кунимизда ҳам маънавий маданиятимизнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлмоқда. мустақиллик шарофати билан миллий-маънавий қадриятларимизга, урф-одатларимизга, унутилаёзган, тарихан қадрли анъаналаримизга бўлган эҳтибор, уларни янгидан ислоҳ этиш жараёни устивор йўналиш касб этди. миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, маънавий бойлигимизга бўлган эътибор давлат миқёсига кўтарилди. муста​қилликнинг дастлабки й...

Формат DOC, 79,0 КБ. Чтобы скачать "мусиқа маданияти ва унинг ҳаётдаги ўрни", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мусиқа маданияти ва унинг ҳаётд… DOC Бесплатная загрузка Telegram