манбалар ривожи

DOC 130.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662843742.doc манбалар ривожи манбалар ривожи режа: 1.адабиётшуносликка оид қадимий манбалар 2. марказий осиёда қоғоз ишлаб чиқариш ва китоб яратиш тарихи 3. қўлёзмалар фонди 4. фонд устида ишлаш 5. қўлёзмаларни тавсифлаш 6. қўлёзмалар фондини бойитиш бадиий адабиётнинг тараққий этиши ўз навбатида тилшунослик ва адабиётшуносликка оид асарларининг вужудга келишига сабаб бўлди. адабий ёдгорликларни тўплаш, уларни китобат қилиш, шарҳлар битиш ва луғатлар тузиш, сўз санъати тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш илмий маърифий аҳамиятга эга бўлбигина қолмай, балки адабииётнинг амалиёти учун ҳам, адабиёт аҳллари ва китобхонлар учун ҳам катта аҳамиятга эга эди. «девону луғатит-турк»ни туркийда илми адабга оид бундай асарларнинг дастлабкиларидан бири дейиш мумкин. туркий тиллар изоҳли луғати бўлган бу асар араб тилида ёзилган бўлиб, адабий манба сифатида 300га яқин туркий шеърий парча ва жуда кўп мақол ҳамда ҳикматли сўзларни ўз ичига олган. асар ундаги сўзларнинг тилимизда қайси пайтлардан бошлаб қўлланилиб келишини кўрсатувчи манба бўлиб ҳам ҳисобланади. маҳмуд кошғарий «алп эртўнга» (афросиёб), искандар ва бошқалар ҳақида …
2
мкони чекланганлиги туфайли адабиёт ихлосмандлари турли шеърларни, асарларни дафтарларга кўчириб олиб кичик-кичик тўпламлар тузар эдилар. машҳур ёзувчиларнинг асарларидан намуна сифатида тузилган бундай илк тўпламларда биографик маълумот у ёқда турсин, кўпинча, шоирнинг номи ҳам қайд этилмас эди. лекин вақт ўтиши билан тўпламларга ёзувчилар ва адабий намуналар кўпроқ кириб боради ва натижада муаллифлар ҳаёти ва фаолияти ҳамда асарлари ҳақида маълумотлар бериш зарурати юзага келади. шу тахлит вужудга келган тўпламлар илк тазкиралар эди. яқин ва ўрта шарқ адабиётшунослигида тазкиранависликни саолибий (вфт. 1037) бошлаб берган (бу ҳақида 1-мавзуга қаранг). бу даврда бадиий адабиётда эришилган катта муваффақиятлар замирида адабиётшунослик ҳам маълум ютуқларни қўлга киритди. буюк ёзувчиларнинг асарларини тўплаш, қайта китобат қилиш ишлари кучайди. жумладан, бойсунқур даврида (xv аср) шоҳноманинг чоғиштирма матни тузилиб, хусрав деҳлавийнинг лирик асарлари девон шаклини олди. навоий асарлари асосида «бадойи ул-луғат» китоби вужудга келди. аруз вазни, қофия, муаммо жанри, бадиий санъатлар ва бошқалар ҳақида бир қанча адабий рисолалар пайдо бўлди. сайбакнинг арузга …
3
аси, шубҳасиз, адабиётшуносликнинг равнақ топишига катта ҳисса қўшган ва ўз даври адабиёти ҳамда кейинги босқичлар адабиёти тараққиёти учун маълум дастуруламал бўлиб хизмат қилган эди. бироқ бу даврнинг адабиётшунослиги адабий жараёнининг айрим масалаларидангина баҳс қиларди. аммо бу нуқсонларига қарамай, адабиёт тарихи ва сўз санъатининг айрим назарий масалаларини ўрганишда ўзининг маълум қимматини ҳамон сақлаб келмоқда. айниқса уларнинг бизни қизиқтирган манбалар ҳақида маълумотлар бериши мумкинлиги ниҳоятда муҳим. манбаларнинг гувоҳлик беришича, қоғоз дунё бўйича милоднинг ii асрида хитойда кашф этилган. у ўсимлик танасидан ҳосил қилинган қипиққан тайёрланган бўтқани юпқа қилиб ёйиб қуритиш йўли билан ҳосил қилинган. vi асрлардан бошлаб бу усулда қоғоз ишлаб чиқариш осиёнинг бошқа мамлакатларига, шу жумладан, марказий осиёнинг йирик шаҳарларига ҳам ёйилди. шубҳасиз, тез орада, ёзув ашёси сифатида ишлатилиб келинган тери, пергамент ва папирусларни касодга учратди. xv асрга келиб самарқанд, бухоро шаҳарлари замонанинг қоғоз ишлаб чиқарувчи энг йирик марказлари даражасига кўтарилди. бу ерлардаги усталар ишлаган қоғоз жуда катта шуҳрат қозонган. уларнинг …
4
ҳур бўлган ва ишлатилиб келинган. бундай қоғоз хаттот хато қилиб қўйса, ўша жойни юмшоқ булут билан ювиб қуритгач, бир оз крахмал суркаб, қуриганидан кейин, қайта ёзиш имконини беради. китобат учун махсус ёзув ашёлари зарур бўлган: сиёҳ, қора қамиш қалам, мистор (транспорант), қаламтарош (қалам учини чиқариб туриш учун), қаламқати (қаламнинг учини кесиш учун тайёрланган махсус суяк пластина). ёзув қуролларининг саранжом туриш учун қаламдон. китоб яратиш жуда оғир ва мураккаб жараён бўлиб, бир неча хил мутахассисларнинг меҳнат фаолияти ва малалкаси билан боғлиқ бўлган. бу жараёнда қоғозрез (қоғоз қуювчи), хаттот, мусаввир, лаввоҳ (лавҳа чизувчи), саҳҳоф (муқовачи), иштирок этган. кўпинча хаттот қўчириладиган асарнинг ҳажми, характери ва бўлажак китоб саҳифаларининг андозасига қараб қоғозрезга қоғоз буюрар эди. хатот қўлёзмани кўчиришга киришишдан аввал варақдаги сатрлар қанча бўлиши кераклигини ва улар қандай—тўғри чизиқ биланми, параллел чизиқ биланми, қиялатибми, қандай ёзилишини белгилаб олади. шунга қараб варақнинг ҳажмига лойиқ мистар тайёрлайди ва матнни кўчиради. у нақш ва расмлар учун мусаввирга …
5
ъаналар устоздан шогирдга ўтиб, давом этиб бораверган. самарқанд ва бухоро шаҳарлари ўрта асрларда бу борада ўзига хос мактаб яратганлар. xv аср китобларни безашда инсон сурати ишлатишга тўсқинликлар бўлиб тургани ҳолда ўиротда бу ишга айб деб қарамаганлар. хуросондаги ҳирот китобат ва миниатюра мактабини алоҳида таъкидламоқ керак. милоддан аввалги vii аср ўрталаридаёқ шарқдаги кўпгина мамлакатлар подшоҳлари саройларида давлат хазинаси билан бир жойда сопол ва пергаментдан иборат ҳужжатлар тўпламлари сақланган. қадимги мисрда, ибодатхоналарда коҳинларга хизмат қилувчи китоб фондлари кўп бўлган. юнонистонда биринчи йирик кутубхонани (милоддан ав. iv асрда) аристотель ташкил этган. қадимги давр кутубхоналаридан энг машҳури александрия (искандария) кутубхонасидир. тарихий манбаларга қараганда, марказий осиёнинг кўпгина давлатларида, хусусан, сўғдиёнада, хоразмда учинчи асрлардаёқ анчагина бой кутубхоналар бўлган. лекин улар араблар итеълоси (vii—ix аср) натижасида талон-тарож этилган. ислом давлатларида китоб йиғиш анъаналарининг кейинчалик қанчалар яхши йўлга қўйилганлигини марокашда 1146 йилда қурилган кутубия масжидининг бой кутубхонаси ҳам кўрсатиб турибди. муҳаммад хоразмий, фарғоний, фаробий, беруний, ибн сино, маҳмуд …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "манбалар ривожи"

1662843742.doc манбалар ривожи манбалар ривожи режа: 1.адабиётшуносликка оид қадимий манбалар 2. марказий осиёда қоғоз ишлаб чиқариш ва китоб яратиш тарихи 3. қўлёзмалар фонди 4. фонд устида ишлаш 5. қўлёзмаларни тавсифлаш 6. қўлёзмалар фондини бойитиш бадиий адабиётнинг тараққий этиши ўз навбатида тилшунослик ва адабиётшуносликка оид асарларининг вужудга келишига сабаб бўлди. адабий ёдгорликларни тўплаш, уларни китобат қилиш, шарҳлар битиш ва луғатлар тузиш, сўз санъати тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш илмий маърифий аҳамиятга эга бўлбигина қолмай, балки адабииётнинг амалиёти учун ҳам, адабиёт аҳллари ва китобхонлар учун ҳам катта аҳамиятга эга эди. «девону луғатит-турк»ни туркийда илми адабга оид бундай асарларнинг дастлабкиларидан бири дейиш мумкин. туркий тиллар изоҳли луғати бўлган...

DOC format, 130.5 KB. To download "манбалар ривожи", click the Telegram button on the left.

Tags: манбалар ривожи DOC Free download Telegram