спортчилар тайёрлашни бошқариш

DOC 138,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1481460677_66510.doc спортчилар тайёрлашни бошқариш режа: 1. спортчилар тайёрлаш тизимини бошқарув асослари 2. бошқарув мақсади, объекти ва турлари 3. босқичли бошқарув 4. кундалик бошқарув 5. тезкор бошқариш 6. спорт захиралари тайёрлашнинг бошқарувини ташкиллаштириш 7. ёш спортчиларнинг кўп йиллик тайёрлов босқичлари 8. ёш спортчиларнинг тайёрлашни бошқариш технологияси 1. спортчилар тайёрлаш тизимини бошқарув асослари бошқарув мақсади, объекти ва турлари ўтган асрнинг 70–йиллари бошидан машғулот жараёнини бошқариш бир қатор мутахассисларнинг тадқи-қот объектига айланади. улар ўз тадқиқотлари йўналиши этиб кибернетик ёндашув усулини асос қилиб олишди. бундай нуқтаи назардан спорт машғулотига умуман олганда, соғлом инсон организми фаолиятини махсус ташкиллаш-тирилган бошқариш сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. албатта, бундай тор маънода жисмоний тарбия ва спорт машғулотини мушкул динамик ўз-ўзини бошқарувчи тизим-ларни бошқариш назариясининг ҳосиласи сифатида қараш мумкин. кибернетика томонидан шакллантирилган бошқарув қонуниятлари асоси, фақатгина сабаб-оқибат боғлиқлиги мавжудлиги билан таснифланувчи мушкул динамик тизимларгина ўз-ўзини бошқариши мумкин деган нуқтаи назарга олиб келади; бошқарув жараёнлари тизимни турғунлашувига рухсат берувчи антидеташкиллаштирувчи таснифга эга; …
2
арини такомиллаштиришнинг йўналтирилган модел-лар, усуллар ва воситалар тизимини мустаҳкам боғлайди. мазкур ғоялар узоқ муддатли тайёргарлик истиқболли дастурини ишлаб чиқишда ўз самарасини беради (платонов. 1997). тайёргарлик жараёнини бошқаришнинг мақсади спортчи фаолиятини такомиллаштириш, юқори ютуқларга эришишни таъминловчи мақсадли тайёргарликни ривож-лантиришдир. спорт машғулотини бошқаришнинг объекти–спортнинг интизоми, унинг тезкор, даврий, босқичли ҳолатининг сабаби бўлиб қўлланиладиган машғулот ва мусобақа юкламаси, спорт тайёргарлиги тизимида унга таъсир мажмуасининг барчасидир. машғулот жараёнини бошқариш ҳам спорт машғулоти тизими имкониятларини (қонуниятлар, омиллар, ҳолатлар, восита ва усуллар ва ҳ.к. ҳамда машғулот ва мусобақадан ташқари (махсус анжом, ускуна ва машғулотлар, қайта тикланиши воситалари, иқлим омиллари ва бошқалар) омилларини мажмуавий қўллашни кўзда тутади. бир томондан, бу спорт машғулоти жараёнида бошқарувни ўта мураккаблигини, иккинчи томондан, амалга оширилган ечимларнинг асосланганлиги ҳолда унинг катта самарадор-лигини белгилайди (1.1-жадвал). машқ жараёнини бошқариш мураббий томонидан спортчининг фаол иштирокида амалга оширилади ва уч гуруҳ амалиётларни ўз ичига олади: − спортчиларнинг ҳолати тўғрисида ахборот йиғиш, буларга жисмоний, техник-тактик, псиҳологик тайёргарлик, турли …
3
да спортчидан мураббийга келадиган қуйидаги тўрт турдаги қайтма алоқа тўғрисида ахборот хизмат қилади; 1) спортчидан мураббийга келувчи маълумотлар (сало-матлик, ишга муносабати, кайфияти ва бошқалар); 2) спортчининг ўзини тутиши тўғрисида маълумотлар (машғулот ҳажми, уни бажарилиши, аниқланган хатолар вa х.к.); 3) машқларнинг тезроқ самараси тўғрисида ахборотлар (машқ юкламаси натижасида функционал ўзгариш таснифи); 4) машғулотнинг кумулятив ва келгуси самараси тўғри-сидаги маълумотлар (спортчининг тайёргарлик даражасини ўзгариши). машғулот жараёнида спортчининг турли ҳолатларини бошқариш лозимлиги муносабати билан бошқарувнинг бир неча турларини санаб ўтиш мумкин: − босқичли, − йирик структурали машғулот жараён-лари мажмуасида таёргарликни такомиллаштиришга йўнал-тирилган (кўп йиллик тайёргарлик босқичларида, макро-цикларда, даврларда.); − кундалик − микро ва мезо даврдаги машқлар, баъзи мусобақалар даврида спортчининг ўзини тутишини такомил-лаштиришни таъминлайди; − тезкор − меҳнат ва ҳордиқ тартиби, алоҳида машғулот ва уларнинг мажмуасини бажариш чоғидаги ҳаракат таснифлари, машғулотлар дастури, алоҳида мусобақа ва курашларда спортчи организмининг таъсирчанлигини такомиллаштиришга йўналтирилган. спортчи ҳолатини, машқ ва мусобақа фаолиятини бошқаришнинг самарадорлиги кўплаб элементлар билан аниқланади, …
4
ади. босқичли бошқарув босқичли бошқарув йирик структуравий ташкилот-ларда мақсадга эришиш ва асосий вазифаларини аниқ элементлар асосида ечимини, кўп йиллик макраструктура − босқичи тайёргарлигини, тайёргарлигининг асосий турини, макроциклни, даврни ёки жараённи таъминлайди. босқичли бошқарувнинг самарадорлигини умумий сондаги омиллар асосида аниқлади: − макроструктуранинг аниқ элементи якунида, спортчи эришиши; − лозим бўлган тайёргарлик даражаси тўғрисида аниқ тасаввурлар мавжудлиги ; − жисмоний, техник-тактик ва псиҳологик тайёргар-ликнинг вазифаларини ечиш воситалари ҳамда усулларини вақт бўйича оқилона кўплаш ва самаралаш; − тайёрлов жараёнини самарадорлиги ва унга ўзгарти-ришлар киритишни назорат қилишн объектик тизимининг мавжудлиги; кўп йиллик тайёргарликни ҳар бир босқичи, макроцикл, давр ва ҳ.к. ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқарув тизимини аниқлайди. масалан, кўп йиллик такомиллаштиришнинг дастлабки босқичида яъни тайёргарликнинг бошланишида, бошқарув жараёни ҳар томонлама шаклланган техник тайёргарликка, жисмоний сифатларнинг кўзланган энг мухим натижаларига эришиши, булар тезлик, қувват, чидамлилик-чаққонлик, мослашувчанлик, маълум спорт турини энг муҳим функционал тизимларининг имкониятлари, бошланғич тайёргарликка мос бўлган псиҳологик сифатлар …
5
удлиги билан аниқланади (платонов. 1984, полищук. 1996). етарли даражада аниқ ва ҳар томонлама билимлар бор бўлса босқичли бошқарувнинг бошқа даврларида ҳам ютуққа эришишга умид қилса бўлади. мусобақа фаолиятининг ва тайёргарлик даражаси тўғрисидаги маълумотларнинг бир ёқламалилиги, ахборотларнинг йўқлиги машғулотлар жараёнини бошқариш имкониятларини чегаралайди. масалан, агар мусобақа фаолияти структурасида муҳим мустақил таснифлар бўлмаси ёки тайёргарлик структурасида техник ва жисмоний тайёргарлик савияси билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлар мавжуд бўлиб, лекин тактик ёки псиҳологик тайёргарлик кўрсаткичлари тушириб қолди-рилган бўлса, бундай ҳол юз беради (платонов. 1995). босқичли бошқарув даврида энг муҳим амал сифатида мусобақа фаолияти ва тайёргарлик моделларини ишлаб чиқариш келтирилади, улар мусобақанинг маълум босқичида мўлжал сифатида қўлланилиши керак. кейинги амаллар бу спортчининг функционал имкониятларини, унинг тайёргар-лик даражасини, мусобақа фаолиятини самарадорлигини баҳолаш ва керакли мақсадга эришиши учун индивидуал маълумотларни модел билан таққослашдир. сўнгра жис-моний ривожлантиришнинг умумий технологияси ишлаб чиқилади, маълум босқичда хусусий вазифаларни ечишга доир масалалар қўйилади ҳамда уларни ҳал қилиши учун самарали воситалар ва усуллар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "спортчилар тайёрлашни бошқариш"

1481460677_66510.doc спортчилар тайёрлашни бошқариш режа: 1. спортчилар тайёрлаш тизимини бошқарув асослари 2. бошқарув мақсади, объекти ва турлари 3. босқичли бошқарув 4. кундалик бошқарув 5. тезкор бошқариш 6. спорт захиралари тайёрлашнинг бошқарувини ташкиллаштириш 7. ёш спортчиларнинг кўп йиллик тайёрлов босқичлари 8. ёш спортчиларнинг тайёрлашни бошқариш технологияси 1. спортчилар тайёрлаш тизимини бошқарув асослари бошқарув мақсади, объекти ва турлари ўтган асрнинг 70–йиллари бошидан машғулот жараёнини бошқариш бир қатор мутахассисларнинг тадқи-қот объектига айланади. улар ўз тадқиқотлари йўналиши этиб кибернетик ёндашув усулини асос қилиб олишди. бундай нуқтаи назардан спорт машғулотига умуман олганда, соғлом инсон организми фаолиятини махсус ташкиллаш-тирилган бошқариш сифатида қар...

Формат DOC, 138,0 КБ. Чтобы скачать "спортчилар тайёрлашни бошқариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: спортчилар тайёрлашни бошқариш DOC Бесплатная загрузка Telegram