бошқарувга системали–вазиятли ёндашув

DOC 437,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1504523467_69074.doc бошқарувга системали–вазиятли ёндашув режа: 1. тизимлар тўғрисида тушунча ва улар таснифи. 2. ўзбекистон республикаси иқтисодиёти яхлит ижтимоий иқтисодий тизим сифатида. 3. бошқарувда тизимли ёндашув. 4. бошқарувда вазият ёндашуви. 1. тизимлар тўғрисида тушунча ва улар таснифи моддий дунё жуда кўп тизимдан ташкил топган. тизим сўзи грекча бўлиб қонуний жиҳатдан бир-бирига боғланган кўплаб унсурларнинг маълум бир яхлитлигини ифодалайди. унсурлар - мураккаб яхлит нарсанинг таркибий қисмидир. тизим нуқтаи назаридан қаралганда ишлаб чиқариш ахборот алоқалари билан бирлашса кибернетика тизимини ташкил этади. тизим унга кирувчи ва нарсаларда ифодаланувчи моддалар сифати ва ҳолати билан ҳарактерланади, бошқа тизимлар билан ўзаро таъсир натижасида мавжуд бўлади, яъни доимо ҳаракатчан, ўзгарувчан хусусиятга эгадир. ҳаракат - бу материянинг мавжуд бўлиш усулидир. дунёда ҳаракатсиз материя ва материясиз ҳаракат мавжуд эмас. ҳаракат фаолият, энергияни ифодалайди. бизни ўраб турган табиат маълум тизимни ёки бирикмани, жисмлар боғлиқлигини ташкил этади, бу ерда жисм дейилганда барча моддий хақиқат, юлдузлардан тортиб атомлар, эфир заррачаларигача тушунилади. демак тизим …
2
урсларидан мақбул равишда фойдаланиш, бошқарув ташкилий тизимларини яратиш учун имкон беради. техникавий, технологик ва ташкилий тизимлар биргаликда иқтисодиётни бошқаришнинг ташкилий-техникавий жиҳатларини таъминлайди. · миллий хўжаликнинг иқтисодий тизими ҳам ишлаб чиқариш, ҳам айирбошлашда юз берувчи барча хўжалик, молиявий, ташкилий жараёнлар бирлигини ифодалайди. иқтисодий тизим бошқарув тизимини қайта қуришда узлуксиз ва мақсадли жараённи акс эттириб, барча бошқа тизимлар фаолияти самарадорлигига катта таъсир кўрсатади. шу билан бирга, бошқа тизимлар ҳам иқтисодий тизимга ўз таъсирини ўтказиши мумкин. (масалан, ижтимоий тизим); · ижтимоий тизим иқтисодий тизим билан бирга иқтисодиёт мақсадларини белгилайди, бошқарувнинг тамойил ва услубларини шакллантиради, яъни иқтисодиётни бошқаришнинг ижтимоийиқтисодий жиҳатларини ифодалайди. ҳозирги даврда иқтисодиётда ижтимоий ўзгаришлар амалга ошиши, бошқарувда демократиянинг асослари кенгайиши, ҳамкорликнинг янги шакллари яратилиши, бозор муносабатларига ўтилиши, бутун миллий хўжалик таркиби қайта қурилиши билан боғлиқ равишда ижтимоий тизим аҳамияти ортиб бормоқда. инсон энг муҳим ва фаол унсур бўлган ижтимоий-иқтисодий тизим асосини ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатлар: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, меҳнат манфаатлари ташкил …
3
иғиндисидан иборат. иқтисодиётни бошқариш бошқарув объекти ва субъектдан иборат яхлит тизимни ифодалайди. субъект бошқарув маҳсадларини аниқлайди ва бошқарув объектига бир мақсадга йўналтирилган таъсир қилади, шунингдек, ўзаро таъсир натижаларига баҳо беради (бошқарувчи таъсир). объект ўзига ўтказилган бошқарувчи таъсирини қабул қилади ва бошқарув субъектига натижалар ҳақида ахборот беради (акс таъсир). иқтисодиётни бошқаришда бошқарув объектлари - бевосита ишлаб чиқариш жамоалари ва алоҳида ишловчилардир. улар меҳнат фаолияти натижасида ишлаб чиқариш моддий унсурлари, меҳнат қуроллари ва предметларига таъсир этилади. 2. ўзбекистон иқтисодиёти яхлит ижтимоий иқтисодий тизим сифатида ўзбекистон республикаси миллий хўжалиги, корхоналар, бирлашмалар, ташкилот, тармоқлар ва минтақалар мураккаб, ўзгарувчан, яхлит ижтимоий иқтисодий тизим бўлиб, унинг ҳар бир бўғини ижтимоий ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмолнинг турли жараёнларини амалга оширади, бирбири билан узвий боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. ўзбекистон республикаси миллий хўжалиги иқтисодий тизимдир, чунки меҳнат ва моддий ресурслар қўшилиши натижасида моддий бойликлар, шу жумладан, миллий даромад яратилади, шунингдек, жамият ишлаб чиқариш кучларининг кенгайтирилган …
4
тлар асосида турувчи ва ўз салмоқи жиҳатидан муносабатлар тизимида етакчи бўлган, асосий муносабатлардир. шу сабабли, республика иқтисодиётини қайта қуришнинг моҳияти маъмурий муносабатлар устунлигидан иқтисодий муносабатларга бошқарувнинг барча даражаларида манфаатларни бошқариш ва кишилар манфаатлари воситасида бошқаришга ўтишдан иборат. лекин меҳнат жамоалари фақат иқтисодий эмас, балки ижтимоийсиёсий, мафкуравий, хуқуқий вазифаларни ҳам бажарадилар. демак, миллий хўжалик бошқарув объекти сифатида мураккаб, ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий тизимдан иборат экан. таркибий жиҳатдан республика миллий хўжалиги турли хил ишлаб чиқариш унсурларидан (иш жойи, цех, корхона, концерн, тармоқ ва х.к.) иборат. иқтисодиётнинг асосий бўғини - корхонадир. корхона (фирма) ўз иш натижалари бўйича тўлиқ жавобгардир. корхона даромадлари бутун меҳнат жамоаси меҳнати натижаси билан узвий боғлиқдир. иқтисодиётни бошқариш тизими икки кичик тизимдан ахборот оқимлари билан бир тизимга боғланган ишлаб чиқариш жамоаси ва бошқарувчилар жамоасидан иборат бошқарув объекти ва субъектидан ташкил топган. тўғри алоқа йўллари бўйича юқоридан пастга бошқарув буйруқлари, акс таъсир йўллари бўйича пастдан юқорига қарорлар баарилиши ҳақида ахборот юборилади. корхона (фирма), …
5
лар йиғиндиси сифатида ўрганилишини ифодалайди. тизим ёндашуви бошқариладиган объектнинг барча таркибий қисмлари узвий амал қилишини таъминлайди, бир томонлама ёндашувни инкор этади, тизимнинг турли унсурлари ўртасида номутаносиблик ва қарама - қаршиликларни бартараф этишга ёрдам беради ва шу сабабли фақат бошқарув объектига нисбатан эмас, балки бошқарувнинг ўзига нисбатан ҳам амалга оширилиши керак. мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизимни ўрганиш жараёнида бошқарувда тизимли ёндашув моҳияти асосан қуйидагилардан иборат: · бошқарув мақсадларини яратиш; · қўйилган мақсадларни амалга оширишдан энг кам ҳаражат қилиб, энг катта самарага эга бўлиш; · мақсад, усул ва ва уларга эришиш воситаларига миқдоран баҳо бериш ва фаолиятнинг режалаштирилган натижаларига эга бўлишнинг барча имкониятларини баҳолаш. ҳар бир мураккаб тизим йирик тизим унсури сифатида ўрганилади, унинг бу йирик тизим бошқа унсурлари билан ўзаро таъсири ва алоқаси тахлил этилади. нисбатан мустақил (алоҳида) тизим ўрганилганда уни унсурлар қуйи тартибдаги кичик тизимга ажратилади ҳамда бу унсурларнинг ўзаро алоқа ва таъсири таъқиқ қилинади. масалан, агар миллий хўжаликни ўрганиладиган бўлса, у …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бошқарувга системали–вазиятли ёндашув" haqida

1504523467_69074.doc бошқарувга системали–вазиятли ёндашув режа: 1. тизимлар тўғрисида тушунча ва улар таснифи. 2. ўзбекистон республикаси иқтисодиёти яхлит ижтимоий иқтисодий тизим сифатида. 3. бошқарувда тизимли ёндашув. 4. бошқарувда вазият ёндашуви. 1. тизимлар тўғрисида тушунча ва улар таснифи моддий дунё жуда кўп тизимдан ташкил топган. тизим сўзи грекча бўлиб қонуний жиҳатдан бир-бирига боғланган кўплаб унсурларнинг маълум бир яхлитлигини ифодалайди. унсурлар - мураккаб яхлит нарсанинг таркибий қисмидир. тизим нуқтаи назаридан қаралганда ишлаб чиқариш ахборот алоқалари билан бирлашса кибернетика тизимини ташкил этади. тизим унга кирувчи ва нарсаларда ифодаланувчи моддалар сифати ва ҳолати билан ҳарактерланади, бошқа тизимлар билан ўзаро таъсир натижасида мавжуд бўлади, яъни доимо ҳа...

DOC format, 437,0 KB. "бошқарувга системали–вазиятли ёндашув"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.