sanoatda zamonaviy boshqaruv tizimi

DOC 12 стр. 173,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
4 мавзу саноатда замонавий бошқарув тизими. режа: 4.1. бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида 4.2. бошқаришнинг асосий тамойиллари ва усуллари 4.3. бошқарувнинг замонавий тузилиши 4.4. бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари 4.1. бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида ҳар қандай ишлаб чиқариш бошқарувнинг муайян тизимисиз оқилона ҳаракат қила олмайди ва ривожланмайди. шу туфайли ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида жамият ўзига хос ва мос бошқарув тизимини яратади. «бошқарув» тушунчаси узоқ ва чуқур тарихий таракқиётга эга. унинг юзага келиши эса инсоният тараққиётининг энг му​ҳим жараёнларидан бири ҳисобланади. бошқарув фаолиятининг дастлабки даврида инсонлар ўз билим ва тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни бошқарган бўлсалар, аста-секинлик билан техника-технологиянинг ривожланиши, ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши ва ҳар хил ташкилий шароитлар юзага келиши натижасида фаолиятнинг мазкур тури анча мураккаблашиб борди. бундай ҳолатни англаш, чуқурроқ ўрганиш ва билиш «бошқарув фани»нинг вужудга келишига олиб келди. бошқарувнинг бир қатор назарий ва амалий вазифалари ф.у. тейлор томонидан асослаб берилган. у бошқаришга …
2 / 12
йўналтирилган унумли (баракали) гуруҳга айлантирилади. бошқарув - маълум жараёнга, организм ва жамоага мақсадли таъсир кўрсатишни ўзида ифода этувчи ижтимоий фаоли​ятнинг бир туридир. бошқарув - муайян ахборотга асосланган ва мавжуд дастурга мувофиқ объектнинг ишлашини, яъни фаолият кўрсатишини таъминлашга йўналтирилган тадбирлар мажмуасидир. шунингдек, машҳур франсуз олими анри фаёл ҳам бошқарувга қуйидагича таъриф беради: «бошқарув - бу, корхона ихтиёридаги барча ресурслардан максимал (энг кўп - а.о.) фойда олган ҳолда уни мақсад сари этаклаш фаолиятидир». демак, бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён ҳисобланади. макроиқтисодий соҳанинг етакчи тармоғи бўлган саноатни бошқариш зарурияти тўғрисида сўз юритилганда юқоридаги таърифларни янада кенгайтириш ва мазмунан бойитиш зарурати юзага келади. ижтимоий ишлаб чиқаришни, жумладан, унинг энг йирик ва етакчи соҳаси бўлган саноатни бошқаришнинг объектив заруриятини изоҳлаб шуни айтиш керакки, йирик миқёсда амалга ошириладиган, ҳар қандай тўғридан-тўғри қилинаётган меҳнат, ишлаб чиқариш кўпроқ ёки камроқ даражада бошқарилишга муҳтождир. бошқарув илми (менежмент)да бошқарувнинг икки хил тушунчаси мавжуд бўлиб, уларнинг бирини бошқарувнинг субъек​ти …
3 / 12
з менежмент фан ва хўжалик тажрибаси сифати​да ўз мазмун ва моҳиятини йўқотади. албатта, минглаб кишилар ишлайдиган саноат ҳам бу тушунча ва мулоҳазалардан холи эмас. айниқса саноат ишлаб чиқаришида «субъект» ва «объект» тушунчалари бошқа тармоқларга нисбатан хийла равшанроқ кўринади. бунда вазирлик, компания ва акциядорлик жамиятларидаги бошқарувчилар корхонадаги бошқарувчиларга, корхонадаги бошқарувчилар эса цех, участка бошқарувчиларига раҳбарлик қиладилар. ҳар қандай бошқарув ўз мақсади ва вазифаларига эга. мақсад - бу, инсон фаолиятининг аввалдан фикран ўйланган натижасидир. шунга биноан, бошқарувнинг мақсади деганда, бошқарув субъектининг олдиндан ўйланган, мўлжалланган, эришиш зарур бўлган натижаси тушунилади. саноатда эса, мақсад - кўп ва сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ўз вақтида сотиш ҳамда мўлжалланган фойдани олишдир. ҳар қандай мақсадга маълум талаблар қўйилади. даставвал, мақсад илмий ва амалий жиҳатдан асосланган бўлиши ке​рак. иккинчидан, у аниқ, яхши ифодаланган ва адресли бўлиши зарур. учинчидан, қўйилган мақсад эришимли бўлиши, яъни унга этишишнинг имкониятлари, шарт ва шароитлари ҳисобга олинган бўлиши керак. қўйилган мақсадга эришиш …
4 / 12
г ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бошқарилиб турилади. масалан, маҳсулотга бўлган эҳтиёж, нарх-наво, техника ва технологиялар ўзгариши, иш ҳақи ва ижтимоий муҳофазанинг ҳолати ишлаб чиқаришга катта таъсир кўрсатади. шунинг учун вазиятга қараб керакли ўзгаришларни зудлик билан амалга ошириш керак бўлади. бошқариш жараёнида режалаштириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. айниқса, маҳсулот ҳажмини белгилаганда уни барча ресурслар билан таъминлаш ва уларни етказиб бериш масаласига катта эътибор бериш керак. маълумки, режалар бир кунлик, ўн кунлик, бир ойлик, бир кварталлик, бир йиллик, уч йиллик, беш йиллик ва ўн-ўн беш йиллик бўлиши мумкин. охиргиси «консепция», «башорат» тушунчалари билан боғлиқдир. ишлаб чиқариш жараёни ўзлуксиз бўлади, чунки у, энг аввал, юзага келади, шаклланади, ривожланади ва такомиллашади. ана шу ўзгаришларни ташкилотчилик таъминлайди. ташкилотчилик - моддий - техника таъминоти, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни сотиш жараёнларидан иборат. ташкилотчиликка кунда юз берадиган муаммоларни тез ҳал этиш билан боғлиқ бўлган фаолият ҳам киради. …
5 / 12
ланиш, муносабатдир. масалан, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт қонунлари: талаб ва таклиф қонуни, қиймат қонуни ва бошқалар. қонун - бу давлат ҳокимияти томонидан қабул қилинган, ҳамма учун, шу жумладан, саноат ишлаб чиқаришида меҳнат қилаётганлар учун ҳам мажбурий бўлган ижтимоий-ҳуқуқий меъёр ва муносабатларни белгиловчи расмий ҳужжат. масалан, конституция - ўзбекистон давлатининт асосий қонунидир. тамойилларни бошқарув фани назарияси ва амалиётнинг пойдевори дейиш мумкин. маълумки, пойдевор қанча мукаммал ва мустаҳкам бўлса, бошқарув аппарати шунчалик қудратли бўлади. бошқарув тамойилларининг шаклланиши чуқур тарихий илдизга эга. хусусан, ўзбекистонда бу тамойиллар амир темур ҳукмронлиги даврида шакллана ва ривожлана бошлаган. буюк соҳибқирон давлати ўзи​нинг ихчам, тезкор бошқариш девонига эга бўлиб, яккахонлик, иерар​хия (бўйсуниш тартиби), билимдонлик, илмий, жавобгарлик, демокра​тия каби тамойиллар асосида бошқарилган. бозор иқтисодиёти шароитида ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболга эришишининг асосий та​мойиллари республикамизнинг биринчи президенти ислом каримовнинг ўзбекистон республикаси олий мажлиси 2-чақириқ биринчи сессиясидаги маърузасида ўз аксини топган (13-жадвал): ўзбекистоннинг истиқлол йўли ислом каримовнинг бозор муносабатларига ўтиш юзасидан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "sanoatda zamonaviy boshqaruv tizimi"

4 мавзу саноатда замонавий бошқарув тизими. режа: 4.1. бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида 4.2. бошқаришнинг асосий тамойиллари ва усуллари 4.3. бошқарувнинг замонавий тузилиши 4.4. бошқаришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари 4.1. бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён сифатида ҳар қандай ишлаб чиқариш бошқарувнинг муайян тизимисиз оқилона ҳаракат қила олмайди ва ривожланмайди. шу туфайли ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида жамият ўзига хос ва мос бошқарув тизимини яратади. «бошқарув» тушунчаси узоқ ва чуқур тарихий таракқиётга эга. унинг юзага келиши эса инсоният тараққиётининг энг му​ҳим жараёнларидан бири ҳисобланади. бошқарув фаолиятининг дастлабки даврида инсонлар ўз билим ва тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни бошқарг...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOC (173,5 КБ). Чтобы скачать "sanoatda zamonaviy boshqaruv tizimi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: sanoatda zamonaviy boshqaruv ti… DOC 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram