меҳмонхона ва туристик комплекслар хўжалиги техникавий таъминоти ва эксплуатацияси

DOC 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1482259135_66634.doc меҳмонхона ва туристик комплекслар хўжалиги техникавий таъминоти ва эксплуатацияси режа: 1. меҳмонхона мухандислик жиҳозлари 2. иссиқлик ва сув таъминоти жиҳозлари эксплуатацияси 3. канализация жиҳозлари эксплуатацияси 4. шамоллатиш, ҳавони кондицирлаш, марказий чанг ютгичлар эксплуатацияси 5. меҳмонхона энергетик хўжалиги, лифт билан чиқариш жиҳозлари эксплуатацияси 6. меҳмонхона телекоммуникацион системаси таянч иборалар: мухандислик жиҳозлар, технологик жиҳозлар, телекоммуникацион система, иссиқлик таъминоти, иссиқ сув таъминоти, ҳаво вентиляцияси, канализация, кондиционерлаш, лифт хўжалиги, энергетик хўжалик, санузел, маҳаллий қозонхоналар, тэц, иситиш асбоби, носозликлар, ёнғинга қарши система, спринклер, дренчер, эксплуатация, ювгичлар, сплит-системаси, электр таъминот, чўлғам лампа, мини атс информацион система. 1. меҳмонхона мухандислик жиҳозлари меҳмонхона мухандислик-техникавий жиҳозларига: мухандислик жиҳозлар, технологик жиҳозлар ва телекоммуникацион системалар киради. мухандислик жиҳозларига: санитария-техникавий системалар (иситиш, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, ҳавони вентиляция ва кондиционерлаш ва канализация), лифт хўжалиги, энергетик хўжаликлар киради. агар мухандислик жиҳозлари ёрдамида хизмат кўрсатиш сифатини кўтариб, хизматчилар меҳнатига керакли шароит яратиб, атроф-муҳитни хавфсизлигини таъминланса, технологик жиҳозлар ёрдамида бинонинг, хонанинг, жиҳоз ва …
2
санузелда 250с, вестибюл ва зиналарда 160с) нормал ҳароратни таъминлаш ҳисобланади. бунинг учун водопровод сувини 5-150с ҳароратини 65-750с гача кўтариш зарур бўлади. бундан ташқари, иссиқ сув таъминоти йил давомида бўлиши керак. иссиқлик таъминот системаси ўзида тўртта жараённи: иссиқлик элтувчини иситиш, уни истеъмолга элтиши, унинг иссиқлигини санитария-техникавий системада ишлатиш ва ишлатилиб бўлинганини қайтадан қайтариб иситиш бўлади. бу системада қиздириш керак бўлган объектлар иссиқлик истеъмолчилари, иссиқлик элтувчи нарса эса иссиқлик агенти, ёки иссиқлик элтувчи деб юритилади. иссиқлик агентига сув (ҳарорати 1000с) ва сув буғи қўлланилади. иссиқлик таъминотининг ташкиллаштирилганлиги бўйича марказлашган ёки марказий бўлиши мумкин. марказий системада маҳаллий қозонхоналар ёрдамида бир ёки бир неча бинонинг иситилиши тушунилса, марказлашганига шаҳардаги ёки саноат корхоналарида ташкил этилган катта иситиш системаси (уларни тэц, катта қозонхоналар ва ҳ.к.) таъминлайди. меҳмонхоналар улар билан шартнома асосида иситилади ва иссиқ сув билан таъминланади. иситиш системаси (марказлашган) иссиқлик генератори, иситиш приборлари, трубаўтказгичлар, насос, кенгайтириш сиғими ва ҳавони чиқариб юборувчи қурилмадан ташкил топади. иссиқлик …
3
аридан ташқари, уни ишга тушириш, бошқариш, ёпиш ва таъмирлаш учун маҳкамловчи – бошқарув арматура ҳисобланган: вентил, задвижка, пробкали кранлар ва термостатлар қўлланилади. улар ёрдамида системадаги иссиқ сувни сарфини кўпайтириш, камайтириш, оқимини йўналтириш ва тўла ёқиб қўйиш мумкин. иссиқлик системасидаги сув узлуксиз равишда ёпиқ халқа тариқасида: иссиқлик генератори – иситиш прибори – иссиқлик генераторида ҳаракат қилади. иситиш системаси табиий ва сунъий бўладики, охиргисида сувнинг узлуксиз ҳаракатини сув насослари ёрдамида бажарилади. кўп ҳолда системада иккита, навбатма-навбат ишловчи насослар ўрнатилади. системадаги кенгайтирувчи сиғим, системадаги ҳавони чиқариб юбориш учун ишлатилади. чунки, иссиқ сув ёки буғнинг иш давомида совий бошлаши бўлган ҳаво системасидан чиқарилиб турилмаса, системада ҳаракат тўхтаб қолиши мумкин. шу мақсадда, системанинг ҳар бир қисмида махсус ҳаво чиқариш қурилмалари ҳам ўрнатилади. меҳмонхоналарда турли хилдаги иситиш системалари қўлланилиши мумкин. уларга панелли-нурли иситиш, ҳаволи иситиш, электрли иситиш системалари бўлиши мумкин. панелли-нурли истишда бинонинг панели, девори, поли, потологини иситиш учун қўлланилади. қиздириш панелининг температураси 10-350с хона ҳавоси …
4
шикларида ҳосил этилаяпти. уларда ҳосил бўлган иссиқ ҳаво оқими совуқ ҳаво оқимини киритишга тўсқинлик қилади ва комфорт шароит яратиб беради. шу билан бирга меҳмонхона ичига чангларни, ёқимсиз ҳидлар, ҳашоратларни киритишга тўсқинлик қилади. хоналардаги ҳавонинг талаб этилган температурасини ҳосил қилишда кондиционерлар қўллаш кенг тарқалган. айниқса, уларнинг сплит-системаси, яъни икки қисмли: ички ва ташқи қисмидан иборат бўлиб, шовқин чиқарувчи қисми ташқарига ўрнатилиб, кичик шовқинсиз қисми ичкарига ўрнатилади. улар автоматик режимда ишлайди. уларда таймерларнинг қўлланилиши билан 12 соатдан бир неча сутка давомида дастурлаш, команда бўлиш мумкин. улар хона ҳавосини совитиш, иситиш ва намлигини ҳам ўзгартириши мумкин. меҳмонхоналарни иситишда кенг тарқалган турларидан яна бири - бу электрли иситиш ҳисобланади. саноат томонидан бу мақсадлар учун: электрли каминлар, электрорадиаторлар, электр печи, электр каллориферлар ишлаб чиқарилмоқда (расм-6.3). улар ҳам иситишда қўшимча сифатида қўлланилади. радиаторлар турли дизайндаги кўринишга эга бўлиб, ишлатишда оддий, қулай, хавфсиз, мустаҳкам конструкцияга эга электр жиҳозлар ҳисобланади. бир хонада бир неча ёғли радиаторлар ва битта …
5
ган мутахассислар иш олиб боришади. меҳмонхона персонали ҳам меҳмонхона иситиш системасини ва система ички жиҳозлар тузилишини, техникавий эксплуатация қоидаси ва нормасини, техникавий носозликларни бартараф этиш йўлларини, температурани регулировкасини услубларини билишлари лозим. марказий сувли иситиш системаси техникавий эксплуатацияси, уларнинг узлуксиз эффектив ишлашини таъминлашга эга. унинг учун, иситиш системасини “яшаш ва жамоавий биноларни техникавий эксплуатациясининг қоидалари ва нормалари”га биноан олиб бориш талаб этилади. қоида ва нормаларга биноан системаларда режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини олиб бориш зарур. бунда системани техникавий назоратдан ўтказиш, кунлик ва капитал таъмирлашни бажариш, барча иссиқлик ва бошқа жиҳозлар, трубаўтказиш, приборлар ва ҳ.к. нормалар ва қоидаларни бажариш, текшириш лозим. системаларни йилига икки маротаба: баҳорда ва кузда кўздан кечириш керак. ҳар ой таъмирлаш бўйича ходимлар том устки ва подвалдаги трубаларни, ҳафтада бир бор қозонлар ва қозонхона жиҳозларини, йилида бир бор эса авария бўлиши мумкин бўлган жойларни кўздан кечириш керак. иситиш системасини эксплуатациясидан олдин, улар аввал гидравлик, сўнг иссиқлик синовидан ўтказилади. гидравлик синовда, система …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "меҳмонхона ва туристик комплекслар хўжалиги техникавий таъминоти ва эксплуатацияси"

1482259135_66634.doc меҳмонхона ва туристик комплекслар хўжалиги техникавий таъминоти ва эксплуатацияси режа: 1. меҳмонхона мухандислик жиҳозлари 2. иссиқлик ва сув таъминоти жиҳозлари эксплуатацияси 3. канализация жиҳозлари эксплуатацияси 4. шамоллатиш, ҳавони кондицирлаш, марказий чанг ютгичлар эксплуатацияси 5. меҳмонхона энергетик хўжалиги, лифт билан чиқариш жиҳозлари эксплуатацияси 6. меҳмонхона телекоммуникацион системаси таянч иборалар: мухандислик жиҳозлар, технологик жиҳозлар, телекоммуникацион система, иссиқлик таъминоти, иссиқ сув таъминоти, ҳаво вентиляцияси, канализация, кондиционерлаш, лифт хўжалиги, энергетик хўжалик, санузел, маҳаллий қозонхоналар, тэц, иситиш асбоби, носозликлар, ёнғинга қарши система, спринклер, дренчер, эксплуатация, ювгичлар, сплит-системаси, электр та...

DOC format, 1.7 MB. To download "меҳмонхона ва туристик комплекслар хўжалиги техникавий таъминоти ва эксплуатацияси", click the Telegram button on the left.