халқаро туризм бозори

DOC 297,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1482340894_66713.doc халқаро туризм бозори режа: 1. туристик талаб моҳияти 2. туристик талаб ва эҳтиёжнинг асосий белгилари 3. ҳозирги замон туристик талаблар тенденцияси 4. туристик маҳсулот тушунчаси 5. туристик маҳсулотлар ишлаб чиқариш омиллари 6. туристик таклифлар моҳияти 7. туристик индустрияда таклифлар хусусиятлари туристик талаб моҳияти эҳтиёж ва талаб. ҳар қандай одам ўз ҳаёти давомида қандайдир у ёки бу нарсага эҳтиёж сезади. бу бирламчи эҳтиёж ўзининг физиологик табиатига кўра, одатда туғма ҳисобланади. бу – овқатга, сувга, нафас олишга, уйқуга, жинсий алоқага эҳтиёждир. улардан фарқли равишда иккиламчи эҳтиёж психологик характерга эгадир. агар атрофдагилар унинг хизматларини, истеъдодини ёки жамоа аъзоси сифатида ҳуқуқини тан олмаса киши куйинади. бирламчи эҳтиёж генетик жиҳатдан қоида бор, иккиламчиси эса тажриба орқали намоён бўлади. одамлар ҳеч қачон бир хилда тажрибага эга бўлишмайди. шу жиҳатдан иккиламчи эҳтиёж кўп даражада биринчисига нисбатан яққол фарқланади. эҳтиёжни бевосита кўриб ёки ўлчаб бўлмайди. унинг мавжудлигини одамлар хулқи-атворига қарабгина билиш мумкин. психологлар одамларни кузата туришиб, эҳтиёж …
2
соҳада илмий қарашлар ярим асрдан кўпроқ олдин шакллана бошлади. аммо «одамларни ҳаракат қилишга нима мажбур этади?», «улар ўз куч ва имкониятларини кўзланган мақсад сари қандай йўналтиришади ва тақсимлашади?» деган бош саволларга ҳозиргача ягона қатъий жавоб олингани йўқ. психологлар шахс фаолияти сабабларини тушунтирувчи қатор назариялар ишлаб чиқишган. улардан энг машҳурлари зигмунд фрейд ва абрахам маслоу назарияларидир. улар истеъмолчи хулқи атворини ўрганишга мутлақо турли томонлардан ёндошилган. қуйида номлари келтирилган муаллифлар назарияларидан туристик бозорни тадқиқ этишда фойдаланиш мумкин. австралиялик психиатр – врач ва психолог, психоанализ асосчиси з. фрейд (1856 - 1939) одамлар уларнинг хулқи – атворида шаклланган психологик кучларнинг ҳақиқий моҳиятини тушунмайдилар деб ҳисоблаган. бу ҳиссиётлар тушларда, турли-туман гап-сўзларда, шунингдек руҳият ва асаб бузилишларида намоён бўлади. з. фрейд издошлари истеъмолчиларнинг бозорга бўлган хулқ-атвори мотивларида жуда кўп яширин далиллар ва қизиқарли ҳолатларни тўплашган. мисол, баъзи одамлар олхўри қоқисини сотиб олишмайди. чунки у қора ва буришган бўлганлиги сабабли, улар кексалик ва касалликни эслатади. истеъмолчилар далил …
3
зади. аммо унинг қайта ишлаб чиқариш жараёни жамият тараққиётнинг турли этапларида бир хил эмас ва меҳнат фаолиятининг характерига боғлиқдир. ишлаб чиқаришда илмий-техника инқилоби ва автоматлаштириш оғир жисмоний операцияларни кескин қисқартириш билан бир вақтда интеллектуал ва ҳиссий зўриқишнинг кучайишига олиб келди. мураккаб машиналарни ишлатиш кишидан жуда катта диққат-эътиборни талаб қилади ва қўшимча руҳий энергия сарфлашга мажбур этади. бугунги кунда меҳнат жараёни шунчалик зўриқиш ҳосил қилганки, у кўникма синдромига олиб келади. швейцарияда ўтказилган сўров натижаларига кўра, 40 % одамлар ўз ишларининг ҳаддан ташқари тиғизлигидан ва руҳий зўриқишидан шикоят қилишади: 65 % сўралувчилар эса иш билан боғлиқ руҳий зўриқиш вазиятлари сони йилдан – йилга кўпаётганини айтишади. шуни таъкидлаш жоизки, бундай ташвишлантирувчи маълумотлар швейцариядек – ҳаёт анъанавий тарзда тинч ва хотиржам саналган мамлакат учун хосдир. инсон маънавий куч-қувватини ҳолдан тойдиришдан ташқари, илмийтехник прогресслар бошқа салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқда. хавф-хатарлар мутлақо кутилмаган томондан келиб чиқди. меҳнат шароитини яхшилаш ва иш унумдорлигини оширишга мўлжалланган ишлаб …
4
шда унга ақлий фаолият ва қизиқишни қўшиш дам олиш самарадорлигини ошириб, кучни тиклаш жараёнини тезлаштиради, деб ҳисобланади. агар киши вақтинча доимий яшаш жойини тарк этса, у максимал натижага эришади. айрим туристик маъмуриятлар бу ҳолатни ҳисобга олишиб, миллий туристик маҳсулотлари рекламасини кундалик ташвишларга қарши қўядилар. а. маслоу зинапояли фикрича, физиологик эҳтиёжни меъёрида қондириш кишида ўзини сақлашга эҳтиёжни фаоллаштиради. туризм соҳасида булар кўп жиҳатдан туристик сафарлар географиясини белгилайди. сафарларга талаб ижтимоий-сиёсий вазият барқарор бўлган ҳудудларда жуда юқори кузатилинади. а.маслоу зинапояли пирамидаларнинг учинчи поғонасидан бошлаб энди базавий (туғма) эҳтиёжни эмас, балки иккиламчи ёки ўзлаштирилган эҳтиёжни қараб чиқади. уларнинг руйхати ижтимоий, баъзан дахлдор эҳтиёжлар деб аталган эҳтиёжларни очади. уларнинг иккинчи номи мазкур гуруҳ эҳтиёжлари моҳиятини аниқ ифодалайди. улар маълум гуруҳ одамларга таалуқли интилишларда, ижтимоий ўзаро ҳаракатда, бири-бирига боғлиқ ҳолда қўллабқувватланишда намоён бўлади. ижтимоий эҳтиёж ассоциацияларга кириш, турли иттифоқларда қатнашиш, клубларга аъзо бўлиш, дўстона муносабатлар ўрнатиш ва ҳ.к.лар йўли билан қондирилади. байрамларда ва мулоқатларда, қарашлар …
5
и қондириш кишининг жамиятдаги ўрнига боғлиқ бўлади. одамлар ўзлари мансуб ижтимоий барқарорликка хос гуруҳларда, хулқ-атвори ва қизиқишлари, қадриятлар тўғрисида тушунчаларига мувофиқ ҳаракатланишади. улар юқорироқ жамоатчилик мақоми сари интиладилар. туризм эса мулкий баҳоси ва нуфузи индикатори сифатида маълум қатламга дахлдор ўзига хос рамз кўринишда бу хоҳиш-истакни ҳеч бўлмаганда дам олишда руёбга чиқаради. кишилар сарф-харажатлар билан ҳайрон қолдириб, нуфузли сафарларни сотиб олишади, уларнинг бунга имкониятлари бор. xix асрда буржуазия ҳар қандай йўл билан ўзини кўрсатишга уринганида худди шундай бўлганди. бу ҳодиса бизнинг давримизда ҳам кузатилаяпти. «ўзини кўз-кўз қилувчи»лар маблағларини катта харидларга сарфлашаяпти ёки бутун жаҳонга машҳур курортлар (франциядаги лазур қирғоқлари ва бошқ.) да шаҳар чеккасидан қароргоҳлар қуриш учун жой сотиб олишмоқда. қишки спорт турлари йирик марказларини эгаллаб олишаяпти. дам олиш соҳаси индивидларга кенг эркин танлаш имконини бераяпти ва уларга ишлаб чиқаришда топишга эришаолмаган омадсизликларини тўғдираяпти. эҳтиёжнинг қондирилиши шахсни ҳар томонлама тўлақонли шаклланишига ёрдам беради. туризм бу гуруҳ эҳтиёжларини қондиришда чексиз имкониятлар яратади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"халқаро туризм бозори" haqida

1482340894_66713.doc халқаро туризм бозори режа: 1. туристик талаб моҳияти 2. туристик талаб ва эҳтиёжнинг асосий белгилари 3. ҳозирги замон туристик талаблар тенденцияси 4. туристик маҳсулот тушунчаси 5. туристик маҳсулотлар ишлаб чиқариш омиллари 6. туристик таклифлар моҳияти 7. туристик индустрияда таклифлар хусусиятлари туристик талаб моҳияти эҳтиёж ва талаб. ҳар қандай одам ўз ҳаёти давомида қандайдир у ёки бу нарсага эҳтиёж сезади. бу бирламчи эҳтиёж ўзининг физиологик табиатига кўра, одатда туғма ҳисобланади. бу – овқатга, сувга, нафас олишга, уйқуга, жинсий алоқага эҳтиёждир. улардан фарқли равишда иккиламчи эҳтиёж психологик характерга эгадир. агар атрофдагилар унинг хизматларини, истеъдодини ёки жамоа аъзоси сифатида ҳуқуқини тан олмаса киши куйинади. бирламчи эҳтиёж генетик жиҳа...

DOC format, 297,5 KB. "халқаро туризм бозори"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: халқаро туризм бозори DOC Bepul yuklash Telegram