иқтисодий таҳлил

DOC 90.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476296579_65452.doc иқтисодий таҳлил режа: 1.иқтисодий таҳлилнинг моҳияти ва мақсади. 2.иқтисодий таҳлилда даромад ва харажатлар. 3.инвестициянинг бозор ва муқобил баҳоси. 4.лойиҳадан олинадиган фойда ва қилинадиган харажатларни ўлчаш услублари. таянч иборалар: иқтисодий таҳлил, инвестиция лойиҳаси, даромад, харажат, фойдали лойиҳа, фойдасиз лойиҳа, баҳо, бозор баҳоси, муқобил баҳо, яширин баҳо, инвестициянинг бошланғич қиймати, инвестициянинг келгуси қиймати, харажатлар самарадорлиги, истеъмол тежами, ташқи самаралар. 1.иқтисодий таҳлилнинг моҳияти ва мақсади иқтисодий таҳлил инвестиция лойиҳасини умумжамият манфаати нуқтаи назаридан ўрганади. иқтисодий таҳлил лойиҳаларга кенгроқ ёндашиб, даромад ва харажатларни баҳолашда молиявий таҳлилдан фарқ қилади. умуман, бу таҳлилда даромадлар-харажатлар оқимини баҳолашда молиявий таҳлилга қараганда икки ўзгаришга йўл қўйилади. биринчидан, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқарувчилар олган субсидиялар солиқ тўловчиларнинг йўқотишлари билан қопланиб кетса, айрим шахслардан тушадиган тўловлар умуммиллий даражада ресурслар миқдорини ўзгартирмайди. иккинчидан, бир лойиҳани амалга ошириш иккинчи бир лойиҳа учун ресурслар миқдори камайишига олиб келиши мумкин. мисол учун, самарқанд вилоятида 15000 тонна помидор етиштирилади. европа технологиясида …
2
расиз қилиб қўяди. бу ҳолда умумжамият нуқтаи назаридан иқтисодий даромад молиявий даромаддан паст бўлади ва буни лойиҳа бўйича иш бошлашдан олдин ҳисобга олиш зарур. молиявий таҳлилда фойдали деб баҳоланган лойиҳа ўзининг салбий экологик ёки ижтимоий оқибатлари туфайли иқтисодий таҳлилда фойдасиз деб баҳоланиши мумкин. лойиҳанинг экологик жиҳатлари билан боғлиқ иқтисодий харажатлар ҳисобга олинганда кўп ҳолларда у самарасиз бўлиб қолиши мумкин. лойиҳанинг экологияга салбий таъсирини олдини олиш учун тозалаш иншоотлари қуришга тўғри келади. бу ҳолда инвестиция харажатлари кўпаяди ва лойиҳанинг самарадорлиги пасаяди. натижада лойиҳа самарасиз деб ҳисобланиши мумкин. молиявий таҳлил ва иқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқларни қуйидагича келтириш мумкин: 1.молиявий таҳлилда даромад ва харажатларга нисбатан алоҳида бозор баҳолари қўлланилади. иқтисодий таҳлилда муқобил ижтимоий қийматлар (даромадлар ва харажатларга нисбатан яширин баҳолар, экологик даромад ва харажатлар, фойдалинилмаётган ёки тўла фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш омиллари) қўлланилади. 2.молиявий таҳлилда капитал харажатлар лойиҳа хизмат муддатига тақсимлаб чиқилади (амортизация). иқтисодий таҳлилда эса капитал харажатлар фойдаланиш йилидаги бир маротабалик харажат суммаси …
3
ралироқ фойдаланиш мақсадида иқтисодий танлаш муаммосини қулай ва тушунарли изоҳлаш усулидир. мамлакат у ёки бу маҳсулотни кўп ишлаб чиқара олади, лекин бир йўла ҳамма маҳсулотни кўп ишлаб чиқариб бўлмайди. шу сабабли ресурслардан фойдаланишнинг турли вариантларидан бирини танлашга тўғри келади. минимал харажатлар билан максимал натижаларга эришишни таъминлайдиган қилиб инвестициялашга эришган мамлакатгина ўз ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлай олади. иқтисодий таҳлил мақсади лойиҳа билан боғлиқ барча самараларни кўриб чиқиш учун умумий асос яратишдир. бунга: 1.бозор битимларидан ўз аксини топадиган иқтисодий ўзгарувчиларни аниқлаш (масалан, уй баҳоси у жойлашган ҳудуд сифатини-транспорт, мактаб кабиларнинг яқинлигини, уй-жой архитектурасининг урф бўлган турини, хоналар сонини акс эттиради); 2.лойиҳанинг турли белгиларини баҳолашга аҳоли муносабатини аниқлаш учун лойиҳанинг фойдали томонларини ҳарактерловчи кўрсаткичларга пулда ифодаланмайдиган қийматларни киритиш; 3.лойиҳаларни бевосита ўлчанадиган бошқа харажатлари ҳамда натижаларини таққослаш имконини берувчи чизмаларни ишлаб чиқиш йўли билан эришилади. булар асосида лойиҳадан олинадиган манфаат унга сарфланган харажатдан ошиш-ошмаслиги тўғрисида мураккаб қарорга келинади. бунда даромад ва харажатлар ягона ўлчов …
4
слик) даражасини таҳлил қилиш. лойиҳа мақсадлари уни молиялаштирувчи ташкилотнинг тезкор вазифаларини акс эттиради. мисол учун, транспорт соҳаси бўйича лойиҳа мақсади транспорт қатнови самарадорлигини таъминлаш, саноат лойиҳасининг мақсади эса маълум турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш бўлиши мумкин. муқобил вариантларни кўриб чиқиш лойиҳани тайёрлаш ва уни ишлаб чиқишнинг муҳим қисми ҳисобланади. техник, муқобил вариантлар (ёқилғи учун ё кўмир ёки газни қўллаш, темир йўлни узайтириш ёки янги автомобил шоссесини қуриш)ни бир-бири билан таққослаш ва энг мақбулини танлаб олиш керак. агар ҳамма вариантлар миқдор ва сифат жиҳатдан бир хил натижа берса, ҳам инвестиция, ҳам эксплуатация харажатларини ҳисобга олганда энг кам харажат талаб этиладиган лойиҳа танланади. иқтисодий таҳлил чизмаси турлича бўлиши мумкин. бунда лойиҳа мақсадларига салбий таъсир этувчи ҳамма нарса харажатларга, ижобий таъсир этувчи ҳамма нарса даромадларга киритилади. лойиҳа таҳлили даромад ва харажатларни ресурслардан фойдаланишнинг бошқа вариантлари бўйича эришилиши мумкин бўлган даромад ва харажатлар билан қиёслайди. кўпинча лойиҳасиз ва лойиҳа билан деган чизма қўлланилади. …
5
сурслар ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот бозорларини таҳлил қилишни ўз ичига олади ҳамда талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни билишни, лойиҳага тааллуқли ресурслар ва маҳсулотлар маркетинги ҳақида маълумотга эга бўлишни талаб этади. 3.инвестициянинг бозор ва муқобил баҳоси лойиҳанинг бозор баҳоси деганда унинг сотилиши ва сотиб олинишида қўлланиладиган баҳо тушунилади. лойиҳанинг муқобил баҳоси деганда жамиятга келтирадиган фойдаси ёки зарарини ўзида акс эттирган солиқлар билан қўшиб ҳисобланган баҳо тушунилади. жамият нуқтаи назаридан қараганда лойиҳа маҳсулотини сотиш ёки ресурсларини сотиб олиш баҳолари доим ҳам харажатлар ва даромадларнинг мақбул даражасини кўрсата олмайди. мисол учун, баҳолар уларга солиқ тўлашга кетган харажатлар қўшиб юборилиши натижасида ошириб юборилиши ёки давлат субсидияси таъсирида пасайтириб юборилиши мумкин. иқтисодий таҳлил учун, икки ёқлама ҳисоблашга йўл қўймаслик мақсадида, баҳоларни бу элементлардан тозалаш керак. икки ёқлама ҳисоблаш шу туфайли рўй берадики, жамият, дастлаб, ишлаб чиқарувчига сотиб олинаётган маҳсулот баҳосига солиқлар қўшилиши натижасида оширилган (камайтирилган) нархда ҳақ тўлайди, кейин эса ишлаб чиқарувчи даромадининг бир қисмини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий таҳлил"

1476296579_65452.doc иқтисодий таҳлил режа: 1.иқтисодий таҳлилнинг моҳияти ва мақсади. 2.иқтисодий таҳлилда даромад ва харажатлар. 3.инвестициянинг бозор ва муқобил баҳоси. 4.лойиҳадан олинадиган фойда ва қилинадиган харажатларни ўлчаш услублари. таянч иборалар: иқтисодий таҳлил, инвестиция лойиҳаси, даромад, харажат, фойдали лойиҳа, фойдасиз лойиҳа, баҳо, бозор баҳоси, муқобил баҳо, яширин баҳо, инвестициянинг бошланғич қиймати, инвестициянинг келгуси қиймати, харажатлар самарадорлиги, истеъмол тежами, ташқи самаралар. 1.иқтисодий таҳлилнинг моҳияти ва мақсади иқтисодий таҳлил инвестиция лойиҳасини умумжамият манфаати нуқтаи назаридан ўрганади. иқтисодий таҳлил лойиҳаларга кенгроқ ёндашиб, даромад ва харажатларни баҳолашда молиявий таҳлилдан фарқ қилади. умуман, бу таҳлилда даромадлар-хар...

DOC format, 90.0 KB. To download "иқтисодий таҳлил", click the Telegram button on the left.

Tags: иқтисодий таҳлил DOC Free download Telegram