хозирги замон гарб иктисодий таълимотларнинг шаклланиши, ривожланиши ва уларнинг макроиқтисодий таҳлили

DOC 85.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1413564989_59641.doc ҳозирги замон ғарб иқтисодий таълимотларнинг шаклланиши, ривожланиши ва уларнинг макроиқтисодий таҳлили режа: 1. хх аср 20 йилларида вужудга келган иқтисодий таълимотлари. 2. ж.м.кейнснинг иқтисодий қарашлари. унинг "бандлик, фоиз ва пул тўғрисидаги умумий назарияси" асари. 3. янги кейнсчилик, унинг ж.м.кейнс қарашларидаги роли. 4. самарали талаб назарияси 1. хх аср 20 йилларида вужудга келган иқтисодий таълимотлари. биринчи навбатда "ҳозирги замон" тушинчасига аниқлик киритиш керак. баъзи иқтисодчиларнинг фикрига қараганда xix аср бошларида вужудга келган иқтисодий ғоя, таълимот ва концепциялар ҳозирги замонники деб тан олинади. хх асрнинг ўрталарида, айниқса иккинчи жаҳон урушидан кейин иқтисодий таълимотлар бир қанча янги қараш, ғоя, концепция ва назариялар билан бойиди, уларни ҳам албатта "ҳозирги замон" иқтисодий ғояларига киритиш табиийдир. шу ерда шуни алоҳида таъкидлаш керакки, иқтисодий таълимотларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожи доимо тарихан диалектик равишда рўй бермоқда. тарихнинг гувоҳлик беришича, маълум даврда юзага келган у ёки бу таълимот вақт ва шароит тақазоси билан доим эволюцияда, ривожланишда бўлади. …
2
ўлини танлаб олган, бозор иқтисодиётидан фойдаланаётган юзлаб қолоқ давлатлар борлигини хам инкор этиш мумкин эмас. демак, иқтисодий ривожланишнинг яна бошқа омиллари хам бўлса керакки (иқтисодий концепция, сиёсат), улардан самарали фойдаланаётган давлатлар (уларнинг сони 20-25 та) жаҳон иқтисодиётида ютуқларга эришмоқдалар. шу тажрибани ўрганиш ва амалиётда фойдаланиш ҳаётий заруриятга айланди. иқтисодиёт фани учун иқтисодий жараёнларни математик программалаштириш ва моделлаштириш, электрон ҳисоблаш машиналар, компьютерлар, информатика ва кибернетикадан фойдаланиш асосида кенг шакллантириш иқтисодий сиёсат масалаларига тобора яқинлашиб бормоқда ва ҳозирги давр ишлаб чиқаришни бошқариш тизимларида уларнинг аҳамияти кескин ўсиб бормоқда, шунга оид иқтисодий тадқиқот ва таълимотлар ҳам кўпайиб бормоқда. ҳозирги замон иқтисодий таълимотларининг асосан уч йўналишини ажратиш мумкин: 1. неоклассик (янги классик); 2. кейнсчилик; 3. институционал-ижтимоий. 2. ж.м.кейнснинг иқтисодий қарашлари. унинг "бандлик, фоиз ва пул тўғрисидаги умумий назарияси" асари. хх асрнинг биринчи ярмида иқтисодий инқирозларнинг дамба-дам такрорланиши туфайли кўпгина "капитализмни тартибга солишга" оид иқтисодий ғоялар сони кўпайди. ана шундай йўналишнинг ёрқин тарафдори бўлиб инглиз …
3
дчи сифатида кўпчиликка танилди. бу асарида у шартномага нисбатан бир қанча танқидий фикрлар билдирган эди. кейнс 20-30 йилларда иқтисодиётга оид бир нечта китоблар ёзди, аммо унга машҳурлик келтирган бош асари - "иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" (1936) китобидир. кейнснинг бу асарини тадқиқотчилар а.смитнинг "одамлар бойлиги....", к.маркснинг "капитал" асарлари билан бир қаторга қўядилар. у хх асрнинг энг атоқли асарларидан биридир. кўпчилик иқтисодчиларнинг айтишича ж.м.кейнснинг "иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" хх аср иқтисодий фанида бурилиш ясади ва кўп жиҳатдан ҳозирги даврда ҳам мамлакатлар иқтисодий сиёсатини ифодалайди. унинг бош ғояси шундан иборатки, бозор иқтисодий муносабатлари такомиллашган ва ўзини - ўзи тартиблаб турувчи тизим ҳисобланмайди ва шунинг учун фақат давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иш билан бандликни максимал ошириши ва иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин. ҳақиқатдан ҳам 1929-1933 йиллардаги буюк турғунлик даври классикларнинг бозор иқтисодиёти ўзини-ўзи тартибловчи иқтисодиёт деган ғояси айни шароитда нотўғри эканлигини кўрсатди. давлатнинг иқтисодиётга аралашувининг зарурлиги ва унинг …
4
азарий муаммолар қиймат, капитал, иш ҳақи ва бошқалар бўйича асосланди. психологик омилларнинг устунлигига ишонади ва қийматнинг мехнат назариясини, қўшимча қийматни инкор этади, уни ишлаб чиқариш омиллари концепцияси билан алмаштиради. кейнс капитализм бозор иқтисоди иллатларини тўғирлаш учун давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви тарафдори бўлиб чиқди. ваҳоланки, аввалги олимлар буни инкор этганлар ва инқирозни тасодифий воқеа деб ҳисоблаганлар. аввалги тадқиқотчилардан фарқли равишда "самарали талаб"ни, яъни истеъмол ва жамғаришни биринчи ўринга қўяди. у тадқиқотнинг макроиқтисодий услубини, яъни макроиқтисодий кўрсаткичлар бўлган миллий даромад ва жамғармалар ўртасидаги боғланиш ва нисбатларни тадқиқ қилиш ғоясини илгари сурди. бу тадқиқот усули ўз даврида физиократлар (ф.кенэ, а.тюрго) ва к.маркс томонидан қўлланилган кейнсча макроиқтисодий ёндошув, яъни алоҳида хўжалик объектлари бўлган фирмалар иқтсодиётини таҳлил этиш расм бўлган эди. фирманинг ривожи миллат мамлакат равнақи билан бир деб қаралар эди. асосий эътибор умумий иқтисодиётга эмас, балки фирмага қаратилган эди. кейнс таълимоти иқтисодий сиёсат билан чамбарчас боғлиқдир, агар маркс капиталистик тизимнинг емирилишини башорат қилган бўлса, …
5
опланиши, яъни ишлаб чиқариш истеъмолининг ишлаб чиқариш воситаларига қараб ошуви йўли билан қопланиши мумкин. шу сабабли инвестицияларнинг умумий ҳажми бандлик ҳажмини белгилашда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. кейнснинг фикри бўйича инвестициялар ҳажми инвестицияларга бўлган интилишга боғлиқ. соҳибкор инвестицияларни капиталнинг "энг юқори самарадорлиги" фоиз даражасигача пасайган пайтгача кенгайтиради (фойда нормаси - ўлчанадиган рентабеллик). қийинчилик шундаки, капиталнинг рентабеллиги пасаяди, фоиз даражаси эса мўътадил бўлади. бу ҳолат янги инвестициялар учун имкониятни пасайтиради, демак, бандлик ўсиши ҳам камаяди. капитал "энг юқори самарадорлиги"нинг пасайиши капитал массасининг ўсиши, шунингдек, капиталист - тадбиркорларнинг бўлажак даромадларига ишончсизликка "мойиллиги" билан тушинтирилади. кейнс таълимоти бўйича бандликнинг умумий ҳажми уч омилга - "истеъмолга мойиллик", "энг юқори самарадорлик" ва "фоиз нормаси"га боғлиқ. кейнс очган "асосий психологик қонун" унингча исталган жамият учун қўлланилиши мумкин ва истеъмол талабининг камомади асрий тенденцияга эга ҳамда барча учун ягона истеъмол қонуни мавжуддир. "капиталнинг энг юқори самарадорлиги" қўшимча капитал бирлиги томонидан вужудга келтириладиган бўлажак фойданинг шу бирликка кетган ишлаб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "хозирги замон гарб иктисодий таълимотларнинг шаклланиши, ривожланиши ва уларнинг макроиқтисодий таҳлили"

1413564989_59641.doc ҳозирги замон ғарб иқтисодий таълимотларнинг шаклланиши, ривожланиши ва уларнинг макроиқтисодий таҳлили режа: 1. хх аср 20 йилларида вужудга келган иқтисодий таълимотлари. 2. ж.м.кейнснинг иқтисодий қарашлари. унинг "бандлик, фоиз ва пул тўғрисидаги умумий назарияси" асари. 3. янги кейнсчилик, унинг ж.м.кейнс қарашларидаги роли. 4. самарали талаб назарияси 1. хх аср 20 йилларида вужудга келган иқтисодий таълимотлари. биринчи навбатда "ҳозирги замон" тушинчасига аниқлик киритиш керак. баъзи иқтисодчиларнинг фикрига қараганда xix аср бошларида вужудга келган иқтисодий ғоя, таълимот ва концепциялар ҳозирги замонники деб тан олинади. хх асрнинг ўрталарида, айниқса иккинчи жаҳон урушидан кейин иқтисодий таълимотлар бир қанча янги қараш, ғоя, концепция ва назариялар билан бо...

DOC format, 85.5 KB. To download "хозирги замон гарб иктисодий таълимотларнинг шаклланиши, ривожланиши ва уларнинг макроиқтисодий таҳлили", click the Telegram button on the left.