ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш

PPT 825,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1675840966.ppt ҳаёт фаолияти хавфсизлиги реферат ўрганиладиган фан номи: “ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” (ҳфх) дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати асосий: gazinazarova s.m., va b. hayot – faoliyat xavfsizligi. o‘quv qo‘llanma. тoshkent, 2012 y. -138 bet. yormatov g‘.yo. va boshqalar. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “aloqachi”, 2009 yil. – 348 b. qudratov a. va b.. "hayotiy faoliyat xavfsizligi". ma’ruza kursi. “aloqachi” -t.: 2005. -355 b. g‘oyipov h.e. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “yangi asr avlodi”, 2007 yil. – 264 b. nigmatov i., tojieyv m. x. "favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi" darslik.-t.: iqtisod-moliya. 2011. -260 b. tojiev m. x., nigmatov i., ilxomov m. x. «favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi» o’quv qo’llanma. –t.: “iqtisod-moliya”, 2005. -195 b. ёрматов ғ. ё. ва бошқалар. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. ўқув қўлланма. -t.: 2005. ахмедов.и., хожиев а.а., “экология ҳавфсизлиги”. ўқув қўлланма.-2019.-225 б. режа: 1. ҳфх фани ҳақида тушунча ва унинг юзага келиш сабаблари. 2. ҳфх фанининг мақсади ва вазифалари. 3. ҳфх фанининг …
2
а келиш сабаблари 1990 йилнинг баҳорида россиянинг ҳозирги санкт-петербург шаҳарида бутуниттифоқ семинар – кенгаш бўлиб ўтди. семинар – кенгашда мамлакатдаги 240 та олий ўқув юртларининг “меҳнат муҳофазаси” кафедралари мудирлари ва инсон фаолияти хавфсизлиги бўйича мутахасислар кенгашининг юқоридаги шаҳар бюроси қатнашди. семинар – кенгашда халқ хўжалигидаги меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси муаммолари, жароҳатланиш даражасининг юқорилик сабаблари, кадрларни тайёрлашдаги камчиликлар ва бошқа муаммолар кўриб чиқилди. охир-оқибат, семинар – кенгашда мамлакатда меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати, уни ташкил қилиш принциплари содир бўлаётган жароҳатланишлар, фалокатлар, авариялар ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қодир эмас деб топилди. “гражданлар мудофааси” фани ҳолати худди шундай салбий хулоса “гражданлар мудофааси” фани ва структуравий тузилмалар тўғрисида ҳам чиқарилган. бундай хулоса чиқарилишига 1980 йиллар ўрталарида содир бўлган табиий фалокатлар техноген авариялар вақтида юқоридаги структуранинг ўта самарасиз ҳаракатлари ва бошқа ҳолатлар сабабчи бўлган. масалан, 1988 йилда арманистонда содир бўлган 9 баллик зилзила, чернобиль атом электр станциясининг 4-блокидаги портлаш, сув ва темир йўл транспортидаги кўплаб …
3
қуйидаги жадвалда эса 1986 ... 1990 йиллар оралиғида турли бахтсиз ҳодисалар натижасида ўлим юз бериш динамикаси келтирилган. бундай ҳолатга келишининг асосий сабаблари жуда кўп, лекин асосийлари сифатида қуйидагилар кўрсатилган: ишлаб чиқаришда ва ҳаётда инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича таълим ва тарбия ишларининг бутунлай ташлаб қўйилгани; кадрлар малакасининг оширилмаслиги; “меҳнат муҳофазаси” фанини ўқитишни ўрта, ўрта-махсус ва олий мактабларда қисқартириш ёки бутунлай олиб ташлаш; ишлаб чиқарилаётган ва амалда қўлланилаётган техниканинг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги (фақат 10 фоиз техника жавоб беради) ва ҳ.к. “ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” (ҳфх) фанининг ўқув режаларига киритилиши юқорида келтирилган семинар – кенгаш ва “ҳаёт-фаолият хавфсизлиги” деб аталувчи илмий-услубий кенгаш таъсири билан 27 апрел 1990 йилда мамлакат давлат таълим коллегиясида “меҳнат муҳофазасини ва гражданлар мудофаасини ўқитишни қайта қуриш бўйича энг бирламчи чоралар” деган масала кўрилди. шундан кейин, 9 июл 1990 йилда №473 буйруқ чиқарилди. бу буйруқда олий мактаб ўқув режасига “меҳнат муҳофазаси” ва “гражданлар мудофааси” фанлари ўрнига янги фан - “ҳаёт-фаолият …
4
хавфсизлик шароитлари билан қизиқади ва уларни ўрганади. бошқача қилиб айтганда ҳфх “меҳнат муҳофазаси” ва “гражданлар мудофааси” фанларига қараганда кенг ва универсалдир. ҳфх фани хавф-хатарни ва ундан ҳимояланиш йўлларини ўрганадиган илмий фандир ҳфх инсонларни фаолиятнинг бошқа соҳаларида ҳам хавф-хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, уларнинг юзага келишининг олдини олиш ва салбий оқибатларини тугатиш борасида тадбирлар ишлаб чиқишга ўргатади. ҳфх фанининг мақсади ҳаётда ва ишлаб чиқаришда қулай ва хавфсиз яшаш ва иш шароитларини яратиш, фавқулодда вазиятларда хавфсизликни таъминлаш, ҳамда экстремал вазиятларда тўғри ҳаракат қилишлари учун инсонларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлаш ва ўргатишдан иборатдир. ҳфх фани қуйидаги учта ўзаро боғлиқ масалани ечади: 1. хавф-хатарларни иденцификациялаш (яъни уларнинг сонли характеристикаларини ва координаталарини аниқлаш). 2. фойда ва чиқимни солиштирган ҳолда хавф-хатардан ҳимоялаш. 3. бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф қилиш (қолдиқ таваккал концепциясидан келиб чиққан ҳолда). ҳфх илмий фан сифатида ўзининг назарияси, методологияси ва методларига эга. ҳфхнинг методологик базаси тизимий (системали) таҳлилдир. шу сабабли ҳфх юқоридаги …
5
турлари, синфланиши, таваккал назарияси, хавфсизлик эргономикаси ва психологияси тўғрисида сўз юритилади. ҳфхнинг табиий жихатлари. бунда хавфсизликни таъминлашда салбий таъсир қиладиган табиий омиллар жумладан, микроиқлим кўрсаткичлари, зарарли заҳарли омиллар, ёритилганлик даражалари баён этилади. ишлаб чикаришда меҳнат мухофазаси. бунда ишлаб чиқаришда инсон учун хавфли бўлган омиллар жумладан, шовқин ва титраш кўрсаткичлар, машина ва механизмлар билан боғлиқ хавфлар ҳамда электр ва ёнғин хавфсизлиги масалалари ёритилади. фавқулодда вазиятларда хавфсизлик. бунда турли кўринишдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини хавфсизлигини таъминлаш ҳамда вайрон бўлган худудларда авария-қутқарув ишларини олиб бориш масалалари баён этилади. ҳфх фанининг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар ва уларнинг ишлари аристотел (бизнинг эрамиздан олдинги 384-322 йилларда яшаган), гиппократ (эрамиздан олдинги 460-377 йилларда яшаган) ва бошқа олимларнинг асарларида меҳнат шароити масалалари ўрганилган. тикланиш даврининг буюк табиби парацельс (1493-1541) ўзининг асарларида тоғ ишлари билан боғлиқ бўлган хавфларни ўрганган. қуйидаги “бор бўлган ҳамма нарса заҳар ва бор бўлган ҳамма нарса доридир. фақат битта дозагина моддани заҳарга ёки дорига …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш"

1675840966.ppt ҳаёт фаолияти хавфсизлиги реферат ўрганиладиган фан номи: “ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” (ҳфх) дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати асосий: gazinazarova s.m., va b. hayot – faoliyat xavfsizligi. o‘quv qo‘llanma. тoshkent, 2012 y. -138 bet. yormatov g‘.yo. va boshqalar. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “aloqachi”, 2009 yil. – 348 b. qudratov a. va b.. "hayotiy faoliyat xavfsizligi". ma’ruza kursi. “aloqachi” -t.: 2005. -355 b. g‘oyipov h.e. hayot faoliyati xavfsizligi. –t.: “yangi asr avlodi”, 2007 yil. – 264 b. nigmatov i., tojieyv m. x. "favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi" darslik.-t.: iqtisod-moliya. 2011. -260 b. tojiev m. x., nigmatov i., ilxomov m. x. «favqulodda vaziyatlar va fuqaro muhofazasi» o’quv qo’llanma. –t.: “iqtisod-moliya”, 2005. -195 b. ёрматов ғ. ё....

Формат PPT, 825,0 КБ. Чтобы скачать "ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанига кириш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фаниг… PPT Бесплатная загрузка Telegram