ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари

DOC 85,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1458311416_64102.doc page ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари режа: 1. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади ва вазифалари. 2. хавф-хатар тушунчаси ва уларнинг турлари. 3. фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, услублари. инсоннинг фаол ҳаракатлари йиғиндиси - фаолият тушунчасини билдиради. айнан мана шу фаолият инсонларни бошқа тирик мавжудотлардан фарқлантиради. демак, фаолият - инсоннинг бор бўлиб туриши учун зарурий кўрсаткич ҳисобланади. меҳнат эса инсон фаолиятининг энг олий шаклидир. шунинг учун фаолият ҳам, меҳнат ҳам бўлмаса, кишилик жамияти ҳам бўлмайди. хавфсизлик - бу фаолиятнинг ҳолати бўлиб, маълум эҳтимолликда хавфларнинг келиб чиқишини бартараф қилишдир. фаолият хавфсизлиги қадим замонлардан то ҳозирги кунимизга қадар инсониятни илмий ва амалий қизиқишларининг энг муҳим бир томонидир. одамзот ҳар доим ўзининг хавфсизлигини таъминлашга интилади. ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан бу масалалар махсус билимларни талаб қилади. бизнинг давримизда хавфсизлик муаммолари янада кескинлашди. маълумки бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар, авариялар ва талофатлардан катта миқдорда зарар кўрилади. шунинг учун хавфлардан ҳимояланиш масалаларида одамларни тарбиялаш …
2
тлардан инсонларнинг ҳаёт фаолиятини сақлаш энг долзарб муаммолардан ҳисобланади. турли фалокатлар, ҳалокатлар ва офатлардан инсонлар ҳаёт фаолиятини сақлаш «ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг мақсадларидан биридир. айнан мана шу муаммолар ечимини «ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани ўрганади. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фани - илмий методологик фанлар қаторига кириб, унинг асосий мақсади, инсон ҳаёт фаолиятида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, оқибатларини ва уларни йўқотиш услубларини, хавфсиз иш шароитларини яратиш, табиий, техноген ва экологик фавқулодда вазиятлардан фуқароларни муҳофаза қилиш, уларни ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ҳимояланишга тайёрлаш ҳамда жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатишдан иборат. «ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанининг марказий эътиборида “инсон- табиат-жамият” ривожланишининг мақсадлари ётади. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг асосий вазифалари : 1. хавфларнинг идентификациясини ўрганиш. бунда инсон фаолияти жараёнида юзага келадиган хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини, унинг хусусиятларини ва кўнгилсиз оқибатларини ўрганиш. 2. ишлаб чиқариш жараёнларида ва хизмат кўрсатиш соҳаларида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни ўрганиш. 3. ишлаб …
3
т фаолияти хавфсизлигининг назарий асослари бўлимида фаннинг асосий тушунчалари, уларнинг мазмуни, хавфсизликни таъминлаш усул ва воситлари, инсон фаолиятининг турлари, ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси, уларга қўйиладиган талаблар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари мавзулари муҳокама этилган. фуқаро муҳофазаси бўлимида: фавқулодда вазиятлар, уларнинг сабабчи омиллари, хусусиятлари ва оқибатлари, фавқулодда вазиятлардан фуқароларни, моддий бойликларини, объектларни ҳимоя қилиш усуллари ва ҳимояловчи воситалардан фойдалана билиш қоидаларига ўргатиш, шикастланган ўчоқларда қутқарув ва биринчи тиклов ишларини ўтказиш ва бошқа муҳим вазифалар муҳокама этилган. бу бўлимда келтирилган маълумотлар ўзбекистон республикасининг фуқаро муҳофазасига оид қонунлар, президент фармонлари, ҳукумат қарорлари ва фавқулодда вазиятлар вазирлигининг йўриқномалари асос қилиб олинган. ёнғин хавфсизлиги бўлимида, ёнғин, унинг сабабчи омиллари ва салбий оқибатлари, ёниш жараёни, унинг фазалари, ёнғин хавфига бардошли бино, иншоотлар ва қурилиш материалларининг турлари. ёнғинни сўндирувчи воситалар, уларнинг хусусиятлари, уларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги масалалар муҳокама этилган. бу бўлимда ўзбекистон республикасининг 30.09.2009 йилда қабул қилинган «ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги» қонуни асос қилиб олинган. биринчи …
4
кулодда вазиятни келтириб чиқаради. хавф-хатар ҳаётий фаолият хавфсизлигининг марказий тушунчаси бўлиб, одам соғлиғига бевосита ёки бошқа йўллар билан зарар етказмайдиган, яъни кўнгилсиз ҳодисалар, оқибат яратувчилар тушунилади. ҳар қанақа хавф ўзида инсон ҳаёт фаолиятини издан чиқарувчи энергияга эга бўлиб, кимёвий ёки биологик фаол компонентларни ўзида сақлайди. масалан: атир-упа саноатида қўлланиладиган эритувчилар: эфир, спирт, хлороформ ва бошқаларнинг сурункали таъсир этиши инсонларда аллергик касалликлар юзага келишига сабаб бўлади. мутлоқ хавфсиз бўлган иш (фаолият) бўлиши мумкин эмас. демак, ҳар қандай (фаолият) бўлмасин - унда яширин хавф бўлади. бу аксиома ҳфх да ғоят катта методологик аҳамиятга эга. хавфларнинг турлари қуйидагича тасниф қилинади: 1. келиб чиқиш табиатига кўра: табиий, техноген, антропоген (инсон билан боғлиқ) ва экологик. 2. таъсир хусусиятига кўра: физикавий, кимёвий, биологик, термик ва психофизиологик. 3. олиб келувчи оқибатига кўра: толиқиш, касалланиш, жароҳатланиш, ҳалокат. ёнғин, нурланиш, куйиш ва бошқалар. 4. келтирувчи зарарига кўра: ижтимоий, иқтисодий, техник, сиёсий. 5. келиб чиқиш соҳасига кўра: турмушда, спортда, йўл …
5
и, ер кўчкиси, вулқон отилиши, тоғларнинг емирилиши ва ҳк; гидрометерологик: ўзгариш оқибатида юзага келадиган хавфлар: шамоллар, ёғингарчиликлар, табиий ёнғин, қурғоқчик, момақалдироқ, чақмоқ чақиши, дўл ёғиши ва ҳк; эпидемиологик, эпизоотик ва эпифитотик хавфлар: (инсонлар заҳарланиши, оммавий ўлим, чўчқа, парранда грипплари, қутириш, оқсил касаллиги, ҳ.к.) хавфларнинг номенклатураси номенклатура - муайян белги, хусусиятига кўра системага солинган ном ва сўзлар рўйхатидир. масалан, тиббиётда қўлланиладиган дори-дармонлар номенклатураси бирмунча аниқ тузилган. жумладан, антибиотикларга: тетрациклин, ампицилин, оксоцилин, биоцилин, сефозолин, сефамизин ва бошқалар киради. хавфлар номенклатурасини тузишда ҳам айнан хавфнинг бирор белгиси, хусусияти, келтирадиган оқибати ёки бошқа кўрсаткичларига кўра тузилиши лозим. ҳозирги кунда хавфлар номенклатураси умумий ҳолда алфавит бўйича тузилган. масалан: ажал, аланга, алкагол, азият, вакуум, вулқон, ваҳима, газ, гербицид, динамик зўриқиш, емирилиш, ёмғир, ёнғин, зўриқиш, заҳар, зилзила, ифлосланиш, ичимлик, изтироб, касаллик, куйиш, лат ейиш, лойқаланиш, магнит майдони, момақалдироқ, метеоритлар, микроорганизмлар, радиация, реанимация, резонанс, тебраниш, ток уриш, тойиб кетиш, узилиш, урмоқ, ултратовуш. ҳужум, хатар, шамол, шовқин, электр токи. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари" haqida

1458311416_64102.doc page ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари режа: 1. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ҳақида тушунча. ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг мақсади ва вазифалари. 2. хавф-хатар тушунчаси ва уларнинг турлари. 3. фаолият хавфсизлигини таъминлаш тамойиллари, услублари. инсоннинг фаол ҳаракатлари йиғиндиси - фаолият тушунчасини билдиради. айнан мана шу фаолият инсонларни бошқа тирик мавжудотлардан фарқлантиради. демак, фаолият - инсоннинг бор бўлиб туриши учун зарурий кўрсаткич ҳисобланади. меҳнат эса инсон фаолиятининг энг олий шаклидир. шунинг учун фаолият ҳам, меҳнат ҳам бўлмаса, кишилик жамияти ҳам бўлмайди. хавфсизлик - бу фаолиятнинг ҳолати бўлиб, маълум эҳтимолликда хавфларнинг келиб чиқишини бартараф қилишдир. фаолият хавфсизлиги қадим замонлардан то ҳозирги кунимизг...

DOC format, 85,0 KB. "ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.