mustaqil ishlar bоyicha uslubiy korsatma

DOC 31 pages 1.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети барча таълим йўналиши талабалари учун ________________________________________________________________________ “хаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан мустақил ишлар бўйича услубий кўрсатма термиз - 2022 аннотация замонавий таълим жараёни бу талабаларга фақат билим бериш, уларда фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олинган билимлардан фойдаланиш бўйича ўқув кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлмай, уларга мустақил билимларни қидириб топиш, ўзлаштириш шакллари, усуллари, воситаларини ўргатишдан иборат. талабаларда мустақил билимларни тўлдириб бориш, маълумотлар оқими ичидан кераклигини ажратиб олиш ва маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш қобилиятларини шакллантириш, сифатли кадрлар тайёрлаш жараёнининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. мазкур услубий курсатма талабалар мустақил таълимини ташкил этиш ва баҳолаш тартибини белгилайди. ушбу услубий курсатма олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 14 августдаги 286-сонли буйруғи билан тасдиқланган “талабаларни мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича услубий кўрсатма” асосида тузилди. тузувчилар: шомирзаев м.х. п.ф.д., доц. бутаяров а.т. т.ф.ф.д., (phd) кат.ўқит. тақризчилар: қодиров б.э. –«технологик …
2 / 31
ида белгиланади. маълумки, ахборот ва билимлар доираси тез суръатлар билан кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда барча маълумотларни фақат дарс машғулотлари пайтида талабаларга етказиш қийин. тажрибалар шуни кўрсатадики, талаба мустақил равишда шуғулланса ва ўз устида тинимсиз ишласагина билимларни чуқур ўзлаштириши мумкин. талабаларнинг асосий билим, кўникма ва малакалари мустақил таълим жараёнидагина шаклланади, мустақил фаолият кўрсатиш қобилияти ривожланади ва уларда ижодий ишлашга қизиқиш пайдо бўлади. шунинг учун талабаларнинг мустақил таълим олишларини режалаштириш, ташкил қилиш ва бунинг учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш, дарс машғулотларида талабаларни ўқитиш билан бир қаторда уларни кўпроқ ўқишга ўргатиш, билим олиш йўлларини кўрсатиш, мустақил таълим олиш учун йўлланма бериш олий таълим муассасасининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. талаба мустақил иши (тми) – муайян фандан ўқув дастурида белгиланган билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба томонидан фан ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан ташқарида ўзлаштирилишига йўналтирилган тизимли фаолиятдир. ўқишнинг бошланғич босқичларида тмини ташкил этиш бир қатор вазифалар билан боғлиқ. айниқса, …
3 / 31
. талабалар томонидан мустақил равишда ўзлаштириладиган билим ва кўникмаларнинг курсдан-курсга мураккаблашиб, кенгайиб боришини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ташаббускорлиги ва ролини ошириб бориш зарур. шундан мустақил таълимга кўникма бошлаган талаба фақат ўқитувчи томонидан белгилаб берилган ишларни бажарибгина қолмай, ўзининг эҳтиёжи, қизиқиши ва қобилиятига қараб, ўзи зурур деб ҳисоблаган қўшимча билимларни ҳам мустақил равишда танлаб ўзлаштиришга ўрганиб боради. ии. мустақил таълимнинг асосий вазифалари. 1. билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш; 2. ижодий фаолиятга қизиқишни шакллантириш; 3. таълим олиш усулларини эгаллаш; 4. тушуниш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантириш; 5. мустақил хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантириш киради. иии. талабалар мустақил таълимини самарали ташкил этиш учун: 1. талабалар мустақил ишининг барча шаклларини ташкил қилишга тизимли ёндашиш; 2. талабалар мустақил ишининг барча босқичлари (турлари)ни мувофиқлаштириш ва узвийлаштириш; 3. талабалар мустақил ишининг бажарилиши сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш; 4. талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш механизмини яратиш ва такомиллаштириб бориш мақсадга мувофиқ. ив. талабалар мустақил таълимини ташкил этиш. 1. …
4 / 31
ирилади. 2. талабаларнинг мустақил иши бўйича маслаҳат соатлари профессор – ўқитувчилар журналларида қайд этиб борилади. 3. талабалар мустақил ишини назорат қилиш бевосита фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борувчи профессор-ўқитувчи томонидан амалга оширилади. 4. талабаларнинг мустақил иши рейтинг баллари билан (фанга ажратилган мустақил таълим соатига нисбатан) баҳоланади ва натижаси фан бўйича талабанинг умумий рейтингига киритилади. ви. мустақил таълимни амалга ошириш бўйича фан ўқитувчисининг вазифалари мустақил иш дастурига мувофиқ талабага мустақил таълимга тегишли материалларни тўплаш жумладан: 1. талаба томонидан мустақил таълимни белгиланган режа асосида бажарилиши устидан назорат олиб бориш; 2. дарсликлар, ўқув қўлланмалар, илмий рисолалар, илмий мақолалар билан танишиб чиқиш бўйича топшириқлар бериш; 3. асосий адабиётлар, маълумотлар ва архив материалларини ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этиш; 4. мустақил ишига ўзи раҳбарлик қилаётган талабалар билан жадвал асосида консультациялар ўтказиш; 5. мустақил таълимнинг бажарилиш жараёни натижалари тўғрисида кафедра йиғилишларида мунтазам ахборот бериб бориш; 6. мустақил иш натижаларини баҳолаш. вии. талаба мустақил ишининг ташкилий …
5 / 31
г академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш мумкин: · фаннинг айрим мавзуларини ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, ўқув манбалари билан ишлаш; · амалий, семинар ва лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриб келиш; · маълум мавзу бўйича реферат тайёрлаш; · курс иши (лойиҳалари)ни бажариш; · битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси учун материаллар тўплаш; · ҳисоб-китоб ва график ишларини бажариш; · макет, модел ва бадиий асарлар устида ишлаш; · амалиётдаги мавжуд муаммонинг ечимини топиш, тест, мунозарали саволлар ва топшириқлар тайёрлаш; · илмий мақола, тезислар ва маъруза тайёрлаш; · амалий мазмундаги ностандарт масалаларни ечиш ва ижодий ишлаш; · уй вазифаларини бажариш ва бошқалар; фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда талабаларга мустақил иш учун бошқа шакллардаги вазифалар ҳам топширилиши мумкин. талабаларга қайси турдаги топшириқларни бериш лозимлиги кафедра томонидан белгиланади. топшириқлар пухта ўйлаб чиқилган ва маълум мақсадга йўналтирилган бўлиб, талабаларнинг аудитория машғулотларида олган билимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тўлдиришга хизмат қилиши керак. …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mustaqil ishlar bоyicha uslubiy korsatma"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети барча таълим йўналиши талабалари учун ________________________________________________________________________ “хаёт фаолияти хавфсизлиги” фанидан мустақил ишлар бўйича услубий кўрсатма термиз - 2022 аннотация замонавий таълим жараёни бу талабаларга фақат билим бериш, уларда фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, олинган билимлардан фойдаланиш бўйича ўқув кўникмаларини шакллантиришдан иборат бўлмай, уларга мустақил билимларни қидириб топиш, ўзлаштириш шакллари, усуллари, воситаларини ўргатишдан иборат. талабаларда мустақил билимларни тўлдириб бориш, маълумотлар оқими ичидан кераклигини ажратиб олиш ва маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш қобилиятларини шакллантириш, с...

This file contains 31 pages in DOC format (1.5 MB). To download "mustaqil ishlar bоyicha uslubiy korsatma", click the Telegram button on the left.

Tags: mustaqil ishlar bоyicha uslubiy… DOC 31 pages Free download Telegram