табитдан фойдаланишнинг экологик-иктисодий жихатлари

DOC 176.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1354965181_40730.doc www.arxiv.uz режа: 1. табиатдан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий самарадорлиги 2.табиатдан нотўғри фодаланишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бахолаш 3. худудий-ишлаб чиқариш мажмуалари ривожланишининг иқтисодий-экологик стратегияси 4. табиатдан фойдаланиш концепцияни қайта қуриш 5. иқтисодий–экологик барқарор ривожланиш 1. табиатдан фойдаланишнинг экологик ва иктисодий самарадорлиги. табиатдан фойдаланишнинг экологик (табиий) ва иқтисодий самарадорлиги ўзаро боғлиқ ва бир-бирларини тақозо этиши билан тавсифланади. табиатда компонентлар орасида ўзаро барқарор мувозанат мавжуд бўлса, нохуш табиий ва антропоген жараёнлар ривожланиши мунтазам бошқарилса, ресурслардан фойдаланиш оқилона амалга оширилса, тикланадиган бойликларни уларнинг фойдаланиш даражасига қараб сунъий равишда тиклаш ишлари маромида бажарилса, умуман олганда, табиатни мухофаза қилиш ва бойликлардан фойдаланиш илмий асосда бошқариладиган табиат мажмуаларида амалга оширилса, экологик самарадорликка эришилади. экологик самарадорлик. у табиатдан фойдаланиш жараёнида бир қатор табиий ва антропоген омилларнинг фаолиятига боғлиқ. бу омиллар табиий мухитнинг оптимал вазиятда ривожланишига таъсир этиши билан боғлиқ ёки табиий мажмуалар қанчалик илмий асосланган тарзда барқарор бошқарилса, улар шунчалик юқори даражада экологик самарадорликка эга бўлади ва аксинча. …
2
таъсири сезилмаслиги мумкин, агар узоқда жойлашган бўлса ёки улардан техноген чиқинди чиқариш хажми меъёрдан ортмаса, бинобарин, маълум тадбирлар мажмуаси мунтазам қўлланиб борилса, бу атроф-мухитни салбий ўзгаришлардан мухофаза қилади. табиий мажмуаларниг барқарор хусусиятга эга бўлиши уларнинг ўз-ўзини тозалаш ва қайта тиклаш қобилиятларининг юқори даражада таъминланганлигидан дарак беради. уларда атмосфера хавоси ёки сув хавзалари орқали келиб қолган турли чиқиндилар маълум муддатда табиий ювилиш жараёнида четга чиқиб кетади, ландшафт мажмуаларида инсон хўжалик фаолияти таъсирида ўзгариш бўлиши ( яйлов, ўрмон, тупроқ ва бошқалардаги деградация ходисаси ) мумкин, лекин маълум вақтдан сўнг яна қайтадан табиий холига ўзгаради. бу хусусият табиий мажмуанинг қайта тиклаш қобилиятининг нихоятда кучлилиги билан боғлиқ. мазкур табиий хусусиятлар ландшафтлар ресурсларининг экологик жихатдан тозалигини таъминлайди, бу борада айниқса, атмосфера хавоси ва сув хавзалариниг мусаффолиги жуда хам мухим, тупроқнинг техноген чиқиндилардан холи бўлиши етиштириладиган экин махсулотларини экологик жихатдан тозалигини таъминлайди, бу эса ўз навбатида инсон ва чорва молларининг саломатлигини кафолатлайди. барқорор табиий мажмуалар яйлов, …
3
маромда ривожланаётган табиий мажмуалар маълум экологик хусусиятларга эгаки, улар қулай табиий шароит ва ресурслар мажмуаси билан маълум даражада самарадорликка эга. экологик самарадорлик ландшафтнинг ресурслари асосида инсон хўжалик фаолиятини юритиш, рекреакция бойликларидан бахраманд бўлиш, табиатдан эстетик завқ олиш ва бошқа жихатларда ифодаланади. экологик самарадорлик табиий мухитда турли даражада мавжуд бўлади, бу аниқ худуднинг табиий шароити ва ресурсларининг хусусиятлари билан боғлиқ. бизнингча, табиий мажмуаларнинг экологик самарадорлигини қуйидаги баллар асосида кўрсатишни таклиф қилиш мумкин, масалан: самара йўқ - 0 балл, паст самара - 1-3 балл, ўртача - -6 балл, юқори –7-9 балл, энг юқори-10-12 балл. нол балл, одатда, фойдаланилмайдиган худудлар учун хос, масалан кучли парчаланган рельеф шакллари (бедленд), барханлар, шўрхоклар, туб жинслар очилиб қолган тоғ ёнбағирлари, шўр билан қопланган ботиқлар ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. бу табиат мажмуаларининг хўжаликда фойдаланиш имкони йўқ даражада. баъзи вазиятларда рекреация объекти сифатида фойдаланиш мумкин, лекин бу камдан - кам бўлади, чунки барханларда қуёш радиацияси кўплиги туфайли баъзи касалликларни …
4
бўлган йиллари қулай ерларда кичик майдонларда дехқончилик билан хам шуғулланилади. адирларда хам асосан яйлов чорвачилиги ривожланган холда, баъзи худудларида суғорма дехқончилик билан хам шуғулланилади ва б. суғориладиган ерлар юқори экологик самара - 7-9-баллга эга,чунки суғорма ерларнинг махсулот етказиб бериш даражаси дехқончиликда энг катта кўрсаткичга мансуб. бу хусусият, айниқса, мелиоратив шароитлари қулай ва тупроқ унумдорлиги юқори бўлган ерларда янада яққолроқ сезилади. ерларнинг мелиоратив шароитлари оғир бўлган вохаларда юқори экологик самарадорликка инсон томонидан бошқариладиган мухандислик тизимлари асосида эришилади. энг юқори экологик самарадорлик - 10-12 балл - суғорма ерларда рекреация тизимлари ривожлантирилган бўлса ёки махсулдор яйлов зонасида мавжуд бўлган рекреация бойликларидан самарали фойдаланилаётган худудларни мисол сифатида кўрсатиш мумкин. бу борада чирчиқ ва қашқадарёнинг ўрта ва юқори оқимларидаги табиат мажмуаларини энг юқори самарага эга деб хисоблаш мумкин. иқтисодий самарадорлик. у экологик самарадорликдан анча фарқ қилади. иқтисодиётда бирор лойиха амалга ошириладиган бўлса, аввало у амалда қўлланила бошлаган тақдирда буюртмачига қанча фойда келтиради ёки самара беради, …
5
арнинг фикрича, капитал маблағни табиат мухофазаси лойихаларига сарфлаш билан вужудга келган самарани меъёрий коэффициент билан солиштириш натижасида олинган натижа (фойда, даромад) лойиханинг самарадорлиги тўғрисида хулоса қилишга имкон беради. пулнинг қадри-қиймати ўзгариб турган иқтисодий вазиятда капитал маблағнинг самарадорлигини олдиндан аниқлаш баъзи хатоликларга олиб келиши мумкин. айтайлик, сиз а сўмни банкка қўйдингиз, агарда банк сизга йилига 10% дан фойда беришини билдирса, у холда 5 йилдан сўнг сизнинг пулингиз а қўшув б сўмга тенг бўлади. бундан шундай хулоса чиқариш мумкин, яъни хозирги пул а сўм келажакдаги пулдан (а қўшув б сўмдан) қимматроқ ёки қадрлироқ. бинобарин, капитал маблағни лойихаларга сарфлашда маълум йилгача унинг хар йилги қўшимча коэффициентини келтирадиган самарасига қўшиб хисоблаш лозим. афсуски, капитал маблағларни катта миқдорда сарфлаш хар доим хам иқтисодий самарадорликка олиб келмайди, бунда узоқ келажакни хисобга олиб, хар бир сўмга келадиган даромад тўғри хисоб-китоб қилинмаслиги натижасида жиддий хатоликларга йўл қўйилади. бунинг ёрқин мисоли сифатида 60-80 йилларда собиқ сссрда ерларни мелиорация қилишнинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табитдан фойдаланишнинг экологик-иктисодий жихатлари"

1354965181_40730.doc www.arxiv.uz режа: 1. табиатдан фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий самарадорлиги 2.табиатдан нотўғри фодаланишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бахолаш 3. худудий-ишлаб чиқариш мажмуалари ривожланишининг иқтисодий-экологик стратегияси 4. табиатдан фойдаланиш концепцияни қайта қуриш 5. иқтисодий–экологик барқарор ривожланиш 1. табиатдан фойдаланишнинг экологик ва иктисодий самарадорлиги. табиатдан фойдаланишнинг экологик (табиий) ва иқтисодий самарадорлиги ўзаро боғлиқ ва бир-бирларини тақозо этиши билан тавсифланади. табиатда компонентлар орасида ўзаро барқарор мувозанат мавжуд бўлса, нохуш табиий ва антропоген жараёнлар ривожланиши мунтазам бошқарилса, ресурслардан фойдаланиш оқилона амалга оширилса, тикланадиган бойликларни уларнинг фойдаланиш даражасига қараб с...

DOC format, 176.5 KB. To download "табитдан фойдаланишнинг экологик-иктисодий жихатлари", click the Telegram button on the left.