табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик ва иқтисодий асослари

DOC 72.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403073528_43270.doc табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик ва иқтисодий асослари режа: 1. табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик асослари. 2. табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий асослари. 3. табиат - хўжалик - аҳоли тизимининг моҳияти 1. табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик асослари. табиат яхлит геотизимидан иборат бўлганлиги туфайли ундан .фойдаланишда тизимли ёндашув татбик, қилинишини таказо этади. бинобарин, бу жараёнда табиат ва унинг ресурс​ларидан мажмуали равишда омилкорлик билан фойдаланиш зарурлиги экологик ва иқтисодий жихатдан аввалдан асосланган. лекин бу жараён негизида географик қонунлар ва қонуниятлар мавжудки, биз аксарият холларда уларга етарли эътибор бермаймиз, натижада катта микёсда зарарли оқибатлар ривожланишига асос яратамиз. дарвоке, табиат ва унинг ресур​сларидан фойдаланишнинг географик асослари мавжуд экан, уларни билишимиз айни муддао. табиат қонунлари ва қонуниятлари ҳамда жамият ишлаб чиқариши. инсоннинг хўжалик фаолияти табиатда содир бўлар экан, у албатта, табиат қонунларини ҳисобга олиши, қонуниятларга риоя қилиши лозим, акс ҳолда унинг ишлаб чиқариш фаолиятида иқтисодий самарадорлик, иш унуми, барқарор …
2
бал​хаш кули) да бу табиий ходисанинг жиддий оқибатлари кузати​лади. орол сатхининг тез суръатларда тушиб кетиши туфайли оролбуиида содир бўлаётган антропоген чуллашиш ходисаси амударё ва сирдарё дельталарида табиий муҳитнинг тиклаб бўлмайдиган даражада ўзгаришига олиб келмокда. табиий муҳитнинг тезкорлик билан тараққий этишида ландшафт (геотизим)ларнинг хилма-хиллиги қонуни таъсири устуворлик қилади. аниқланишича, худудда табиий муҳит ва ресурсларнинг хилма-хиллиги канча кўп бўлса, жамиятнинг ривожланиши учун ҳам кулай шароит вужудга келади. аксинча, табиий шароит бир хил бўлиб, бойликлар ҳам камбагал бўл​са, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши учун имкониятлар кам бўлади. табиий муҳит хилма-хил худудларда инсоннинг хўжалик фаолияти фаолрок, ёки кучли содир бўлиши ту​файли геотизимларнинг ўзгариши ҳам тезлиги билан ажралиб туради. бу жараёнда моддий тизим ва атроф-муҳит бирлиги қонуни ва ландшафтлар хилма-хиллиги қонуни бир-бирини тулдиради ҳамда уларнинг бир вақтдаги ҳаракати юз бериши мум​кин. бу ходиса ландшафтларнинг тузилмали динамик ҳолати мураккаб бўлган худудларда табиий муҳитнинг тезкорлик би​лан ўзгариши натижасида ривожланади. у худудда табиий географик шароитнинг хилма-хиллиги ва шу муносабат …
3
и саноат ишлаб чиқаришида маълум тармоғини ривожлантириш ёхуд объектни жойлаштириш учун кулай имкониятларга эга бўлади. гап ушбу мавжуд табиий шароит ва ресурснинг табиий хусусиятларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда деҳқончиликнинг аниқ, тармоғини ривожлантириш ҳамда маълум сано​ат объектини жойлаштириш устида бормоқда. чул шароитида оддий ботик туб ва ёнбагирлар фацияларидан иборат бўлса, улар бир хил табиий шароитда эгалиги билан фаркланади. бундай вазиятда унинг туби дехқончиликда, айтайлик шоли, ёнбагирлари ғўза ёки ем-хашак экинларини устириш учун кулай. агар ботиқ туби шурланишга мойил бўлмаса, у ҳолда шоли урнига беда, маккажухори ва намликни севувчи бошқа экинларни жойлаштириш лозим. оддий географик факия мисолида экин​ларни тўғри жойлаштира билиш мухим, акс ҳолда ернинг мелиоратив ҳолати ёмонлашади. оддий урочиша бир неча факиялардан ташкил топганлиги сабабли дехқончилик мақсадларида фоидаланилганда алмашлаб экиш схемаларини тўғри куллаган ҳолда экинларни ернинг мелиоратив ҳолатига қараб жойлаштириш айни муддаодир. бунда экинларнинг намликни истеъмол қилиш хусусияти ва шўрга чидамлилиги, шунингдек, нишаб ёнбагирларда ирригация эрозияси вужудга келиши мумкинлигини эътиборга олиб, …
4
хусусиятларини ҳисобга олиш талаб этилади. бу борада район планировкаси тамойилларини куллаш айни муддао. чунки жой мураккаб рельеф ва уни ташкил қилган ёткизиклар кескин ўзгарувчанлиги билан тавсифланади. ботик ва каварик ер шакллари ўзаро алмашиб келиши ва уларнинг улчамлари турлича бўлиши сабабли, баъзан чукуррок. ва баландрок, рельеф шакллари мавжудлиги туфайли ердан фойдаланиш схемасини мураккаблаштиради. бу борада сугорма деҳқончилик, чорвачилик, богдорчилик, мелиоракия ва ирригакия, ер ости ва ер усти коммуникациялари, кишлок. хужалиги техникасини таъмирлаш корхоналари, саноат, рекреакия,.спорт, маданий-маиший, аҳоли яшаш жойлари, маориф, соғлиқни сақлаш, савдо, бошқарув ва бошқа объектларни географик жойнинг хусусият​ларини тўғри ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш лозим. район планировкаси лойиҳасида деҳқончилик учун кулай бўлган барча ерлар иложи борича кишлок хужалиги ишлаб чиқаришига ажратилиши лозим. кишлок савдо, транспорт, спорт ва бошқа инфратузилма объектлари ўзаро уйгунлашиши ва ягона макон бош лойиҳаси асосида тузилиши мақсадга мувофиқ. бинобарин, табиий мажмуаларнинг табақалашуви ердан кишлок хужалиги ишлаб чиқаришида фойдаланишни режалаштириш ва у билан боғлиқ бўлган сохаларни жойлаштиришни асослаш …
5
аради. ўзгариш илмий асосланган ҳолда амалга оширилган такдирда табиат жамият мақсадларига мос келадиган тарзда ўзгаради. бунда табиат ҳам, инсон ҳам азият чекмайди. лекин ишлаб чиқаришни ривожлантириш жараёнида техника, технология, меҳнат ҳарактери, субъектнинг айби билан катор камчиликларга йул куйилиши туфайли табиат бойликларидан фойдаланишда исрофгарчилик, деградация, хомашёларни маж​муали қайта ишламаслик, турли чикиндиларни муҳитга қўшиб чиқариш натижасида табиат жиддий зарар курмокда. ернинг ҳаво ҳарорати кейинги 110 йил давомида 1 даражага ортгани ва уни бмт маълумотига кура у 2030 йилгача 4-5 даражага ортиши башорат қилинаётгани, бунинг хунук экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари ҳозирдаёк жиддий сезилаётгани фикримизнинг яккол далилидир. узбекистонда табиатдан фойдаланиш жараёни бозор иқтисодиёти шароитида мураккаб кечмокда. собик, иттифок, даврида вужудга келган катор экологик муаммолардан кугулганимиз йук, жойларда улар жиддийлашган. улардан кугулиш борасида эндигина амалий ишлар бошланди. чунончи, сугорма ерларнинг бир қисми деҳқонларга томорка тарзида бўлиб берилиши, фермер ва ширкат хўжаликлари тузилаётгани, корхоналарнинг хусусийлаштирилиши инсоннинг табиий ресурсларга бўлган муносабатини сифат жихатдан тубдан ўзгартиради. бу ишлаб …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик ва иқтисодий асослари"

1403073528_43270.doc табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик ва иқтисодий асослари режа: 1. табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик асослари. 2. табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий асослари. 3. табиат - хўжалик - аҳоли тизимининг моҳияти 1. табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик асослари. табиат яхлит геотизимидан иборат бўлганлиги туфайли ундан .фойдаланишда тизимли ёндашув татбик, қилинишини таказо этади. бинобарин, бу жараёнда табиат ва унинг ресурс​ларидан мажмуали равишда омилкорлик билан фойдаланиш зарурлиги экологик ва иқтисодий жихатдан аввалдан асосланган. лекин бу жараён негизида географик қонунлар ва қонуниятлар мавжудки, биз аксарият холларда уларга етарли эътибор бермаймиз, натижада катта микёсда зарарли оқибатла...

DOC format, 72.0 KB. To download "табиат ва унинг ресурсларидан фойдаланишнинг географик ва иқтисодий асослари", click the Telegram button on the left.