kimyoviy kinetika

PPTX 7 стр. 57,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
кимёвий кинетика кимёвий кинетика проф. акбаров х.и. 26.11.2022й. маъруза режаси 1. кимёвий кинетикага кириш. 2. кимёвий кинетика назариялари: - фаол тўқнашишлар назарияси; - фаоллашган комплекслар назарияси. 3. эритмадаги реакцияларнинг кинетикаси. 4. кимёвий реакцияларнинг синфланиши: кинетик, диффузион ва оралиқ соҳалар- даги реакциялар. 5. реакция тезлиги ва тезлик константаси. 6. кинетик эгрилар. 7. реакцияларнинг кинетик жихатдан синфланиши : -реакция молекулярлиги ва тартиби. 8. мураккаб реакциялар. 9. реакция тартибини аниқлаш усуллари. 10. вант-гофф қоидаси ва аррениус тенгламаси. кимёвий кинетика - кимёвий реакцияларнинг тезликлари ҳақидаги фан бўлиб, турли жараёнларни вақт бирлиги ичида бориш механизмлари ва қонуниятларини ўрганади. кимёвий кинетика формал кинетика ва кинетик назариялар қисмларига бўлинади. формал кинетика кимёвий жараёнлар тезлигини турли омилларга (реагент-ларнинг концентрацияси, температура) боғлиқлигини ўрганиб, кинетик тенгламалар кўринишида математик ифодалашга бағишланган. кинетик назариялар кимёвий таъсир-ларнинг механизмларини, реакциялар-нинг вақтга боғлиқ равишда бориш қонуниятларини ўрганишга бағишлан-ган таълимотдир. кимёвий кинетиканинг назариялари кимёвий реакцияларнинг ҳар тарафлама асосланган механизмини билиш анча мураккаб бўлганлиги сабабли бир қанча …
2 / 7
зарур энергияга эга бўлишдан ташқари улар бир-бирларига нисбатан маълум бир ҳолатда жойлашишлари ҳам керак. бундан ташқари, электрон булутлар ҳам ўзаро таъсирлашишга улгуриши зарур. фаоллашган комплекслар назарияси қуйидаги а + вс → в + ас реакциянинг боришида авваламбор оралиқ ҳолат юзага келади, яъни авс молекулаларидан иборат беқарор фаоллашган комплекс хосил бўлади. ўз навбатида ушбу комплекснинг парчаланиши натижасида в ва ас лар хосил бўлади. фаоллашган комплекслар назарияси-нинг асосий қоидаларидан бири бўйича бошланғич моддалардан хосил бўлган комплекс ҳар доим реакция маҳсулот-ларини беради ва хеч қачон яна бошланғич моддаларга айланмайди. реакция қайтар бўлса, тескари босқич учун ҳам юқоридаги ҳолат кузатилади. фаоллашган комплекс бошланғич модда-лар билан мувозанатда бўлади дейиш хатодир, чунки фаоллашган комплекслар хосил бўлишида тўғри ва тескари реакциялар бир-биридан мустақил ҳолатда кетади. фаоллашган комплекслар назарияси 1935 йилда эйринг, эванс ва полянилар томонидан яратилган: -реакциянинг кетиши молекулаларнинг тақсимланишига сезиларли таъсир қилмайди, яъни максвелл-больцман статистикасига мос келади; -реакциянинг бошланғич босқичлари адиабатик тарзда кетади, яъни атом ядроларининг …
3 / 7
асосан гомоген ва гетероген системаларда кетадиганларга бўлинади. гетероген реакциялар ўз навбатида 3 гурухга бўлинади: кинетик, диффузион ва оралиқ соҳаларда борувчи реакциялар. реакциялар олиб бориш усулига қараб 2 га бўлинади: стационар ва оқимда борадиган реакциялар. гетероген жараёнларда модда оқимини (яъни фазалар чегарасига модданинг ташиб ўтилишини) кимёвий потенциалларнинг градиенти келтириб чиқаради: j = -α dμ/dx = -αδμ/δx (1) j = -α dμ/dc (dc/dx) = -d(dc/dx) (2) j = -d(δc/δx) = -d/δx(c1-c0) = β(c0-c1) (3) α – реагентнинг ўзгариш коэффициенти; d – диффузия коэффициенти; β = d/δx – модданинг масса узатиш коэффициенти; δх – фазалараро чегарадаги с1 концентрациянинг суюқ фазанинг ичкарисидаги с0 концентрация қийматидан ўзгариш содир бўладиган масофа. 15 модда концентрациясининг ўзгариши асосан чегаравий диффузион қаватда содир бўлишини хисобга олсак ва ушбу қаватда концентрация градиентини доимий деб хисобласак, 2 ва 3 тенгламалардан қуйидаги келиб чиқади: j = (d/δ)δc , бу ерда β = d/δ , δ – чегаравий диффузион қаватнинг қалинлиги. кинетик соҳада …
4 / 7
еакциялар агар диффузия тезлиги реакция тезлигига тенг ёки яқин бўлса жараён оралиқ соҳада боради. реакция тезлиги ва тезлик константаси кимёвий кинетиканинг энг асосий тушунча-ларидан бири реакция тезлигидир. реакцияга киришувчи моддалар концентра-циясининг вақт бирлиги ичида ўзгариши реак-циянинг тезлиги деб аталади. реакция тезлигини реакцияга киришаётган моддаларнинг концентрацияларига боғлиқ-лигини ўрганиш расмий (формал) кинетика дейилади. реакция тезлигига бошқа омилларнинг (концентрациядан ташқари) таъсири ҳам ўрганилса ҳақиқий кинетика дейилади. аррениус назариясига биноан (ўзаро тўқнашишлар сонини заррачаларнинг умумий сонига пропорционаллиги эътиборга олинишига биноан) реакция тезлигини моддаларнинг концентрацияларига тўғри пропорционаллиги келиб чиқади: v = k caacbb бу ерда k кимёвий реакциянинг тезлик константаси бўлиб, у реакцияга киришувчи моддаларнинг концентрациялари доимий ва 1 га тенг бўлган ҳолдаги реакция тезлигидир. реакция тезлиги вақтнинг функциясидир, чунки вақт ўтиши билан реакцияга киришувчи моддаларнинг концентрацияси ҳам ўзгаради. шу сабабли реакциянинг ўртача тезлиги vўр. ва хақиқий тезлиги vхақ, яъни айни вақтдаги тезлик тушунчалари киритилган: vўр. = (nai1 – nai2) / v(t2 - t1) vхақ. …
5 / 7
стерик омиллар киради. дастлабки миқдорлари тенг бўлган турли тартибдаги реакцияларнинг кинетик эгрилари: а –модданинг реакция бошланмасдан аввалги (t=0) моллар сони; (a-x) - модданинг t вақтдаги моллар сони. кинетик эгриларнинг турлари кинетик эгрилар турли хил бўлади. масалан, модда унумининг вақтга боғлиқлиги 4 хил кўринишга эга: 1. тўғри чизиқли боғланиш реакциянинг механизми реакция давомида ўзгармаслигини кўрсатади. 2. кинетик эгриларнинг ташқарига бўртганлиги реакция жараёнида хосил бўлаётган асосий ёки қўшимча моддалар томонидан реакциянинг секинлаштирилаётганини билдиради. 3. s-симон кўринишдаги график гель эффектининг пайдо бўлиши ёки радикал полимерланишда иккиламчи жараёнларнинг кетиши билан боғлиқ. 4. кинетик эгриларнинг ичкарига бўртганлиги реакцион мухитда реакцияни секинлаштирадиган оз миқдордаги бегона моддаларнинг борлигини ёки жараён автотезлашиш билан кетишини кўрсатади. реакцияларнинг кинетик жихатдан синфланиши кимёвий реакциялар молекулярлиги ва тартибига кўра ҳам синфланади. реакциянинг молекулярлиги бир вақтда тўқнашиб, кимёвий реакцияга киришган молекулалар турининг сони билан белгиланади: мономолекуляр, бимолекуляр ва уч молекуляр каби синфларга бўлинади. мономолекуляр реакцияларга баъзи ажралиш реакциялари, молекулалар ичида атомларнинг қайта гурухланиши, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "kimyoviy kinetika"

кимёвий кинетика кимёвий кинетика проф. акбаров х.и. 26.11.2022й. маъруза режаси 1. кимёвий кинетикага кириш. 2. кимёвий кинетика назариялари: - фаол тўқнашишлар назарияси; - фаоллашган комплекслар назарияси. 3. эритмадаги реакцияларнинг кинетикаси. 4. кимёвий реакцияларнинг синфланиши: кинетик, диффузион ва оралиқ соҳалар- даги реакциялар. 5. реакция тезлиги ва тезлик константаси. 6. кинетик эгрилар. 7. реакцияларнинг кинетик жихатдан синфланиши : -реакция молекулярлиги ва тартиби. 8. мураккаб реакциялар. 9. реакция тартибини аниқлаш усуллари. 10. вант-гофф қоидаси ва аррениус тенгламаси. кимёвий кинетика - кимёвий реакцияларнинг тезликлари ҳақидаги фан бўлиб, турли жараёнларни вақт бирлиги ичида бориш механизмлари ва қонуниятларини ўрганади. кимёвий кинетика формал кинетика ва кинетик на...

Этот файл содержит 7 стр. в формате PPTX (57,0 КБ). Чтобы скачать "kimyoviy kinetika", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: kimyoviy kinetika PPTX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram