тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш фанини ўрганиш предмети, мақсад ва вазифалари

DOC 88,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1354022757_40319.doc тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш фанини ўрганиш предмети, мақсад ва вазифалари www.arxiv.uz режа: 1. бозор иқтисодиёти муносабатлари тизимида тадбиркорликнинг роли. 2. «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанини ўрганиш предмети. 3. «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанининг мақсад ва вазифалари. 4. фанининг бошқа ижтимоий – иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлик жиҳатлари. 1. бозор иқтисодиёти муносабатлари тизимида тадбиркорликнинг роли миллий иқтисодиётда амалга оширилаётган бозор ислоҳотлари хар бир кишининг тадбиркорлик хусусиятларига эга бўлишлигини объектив тарзда тақозо этиш билан бирга, тадбиркорликни мазкур ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлашда бош омил эканини алоҳида таъкидламокда. макроиқтисодий барқарорликга эришиши ва ривожланиш стратегияси нуқтаи назаридан ўтказилаётган институтционал - таркибий ўзгаришлар, энг аввало мулкчиликнинг давлат секторида ёки хусусий секторда бўлишлигидан катъий назар маълум бир таваккалчилик асосидаги тадбиркорлик фаолиятини бозор муносабатларини харакатга келтиришнинг асосий шарти сифатида талқин этмоқда. одатда, бирор иқтисодий категория тўғрисида сўз кетганда унинг тарихий хусусиятларига алоҳида тўхталиш мухим хисобланади. хўш, тадбиркорликнинг тарихий илдизлари қандай тузум ёки формацияларга бориб тақалади? деган мантииқий савол …
2
хри хамдир. демак, айтиш мумкинки бозор муносабатлари хам ва унинг амал қилишини бош шарти бўлган тадбиркорлик хам кутилмаган янгилик ёхуд топилма эмас. жаҳон хўжалигида иқтисодий муносабатларининг такомиллашиб бориши тадбиркорликнинг мазмун моҳиятини, амал қилиш географияси ва турларини тамомила бойитиб бормоқда. бинобарин, бозор иқтисодиёти тадбиркорлик эркинлигига, хусусий мулкчиликнинг амал қилишига ва рақобатчилик кўрашига асосланар зкан, тадбиркорлик учун билим ёки амалий тажрибалар билан бир қаторда табиий салоҳият, қобилият ва энг мухими қизиқиш керак бўлади. бозор назариясининг қатор намоёндалари ва амалиётчи – бозоршунослар тадбиркорликка турли позициялардан таъриф берадилар. хусусан, жаҳон илм-фанига юксак хисса қўшган абул қосим махмуд аз-замахшарий шундай дейди: «тадбиркорлик тақдиру қисматларда ғолибликка олиб келиш демакдир». иқтисодий билимларнинг етук намоёндаларидан бири френк найт эса: «хали хеч кайси бир миллат савдо – сотиқ (яъни тадбиркорлик)дан талофот кўрган эмас», деб, тадбиркорликни тараққиёт омили эканига урғу беради. хақиқатдан хам, тадбиркорлик фаолияти бозор иқтисодий муносабатлари тизимининг мухим таркибий қисми бўлиб, у ўзида катта таваккалчиликка асосланган иқтисодий - …
3
отларини кирита бошлайди. агар фирма фаолияти бозорга мослаша олса натижа самарали бўлиши турган гап, бироқ рақобатчилар томонидан турли тактик қаршиликларга дуч келинса-чи? ана шунда фирма рахбариятидан тадбиркорлик салоҳияти талаб қилинади. яъни: ё бозорда мустахкам ўрнашиш керак, ёки янги сотиш каналларини қидириш керак бўлади. бунда асосий муаммо қайси вариантнинг камроқ харажат талаб қилиши ва кўпроқ фойда келтиришини хисоблашдадир. олий таълим тизимида тайёрланаётган кадрларга тадбиркорлик сир-асрорларини қунт билан ўрганиб бориш нафақат замон талаби, балки мамлакатимизнинг буюк келажагини барпо этишдаги масъулиятлилик хисси хамдир. демак бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорликнинг роли шу қадар фаоллашадики, миллий бозорнинг қиёфаси мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш тенденциялари; халқ фаровонлиги ва пировардида тараққиётга эришиш кўп томонлама тадбиркорликнинг қай даражада идрок этишимизга ундан нечоғли фойдаланишимизга боғлик бўлиб бораверади. 2. «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанини ўрганиш предмети. хозирги шароитда республикамизни иқтисодиётини хар тамонлама ривожлантириш энг долзарб масалалардан биридир. ушбу долзарб вазифаларни амалга оширишда тадбиркорлик ва таваккалчилик сирларини қонун ва коидаларини, тамоилларини билиш жуда мухимдир. …
4
ик юритиш ва бошқаришда янгича усулларни кўллайдиган ташаббускорлик ва бошқарув санъати сирларини ўргана оладиган даражада назарий ва амалий билимларни беришдан иборат. «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фан сифатида бозор муносабатлари жараёнидаги барча иқтисодий-молиявий ва хўжалик холатларига оид бўлган вазиятларни ўрганиб боради. бевосита тадбиркорлик тузилмалари, бозор хўжалиги инфраструктурасининг энг мухим бўғинлари ва таркибий қисмлари (акционерлик тижорат ва хусусий банклар, кўчмас мулклар биржалари, валюта биржалари, қимматбахо коғозлар - фонд биржалари, интеллектуал мулк биржалари, меҳнат биржалари, товар - хом ашё биржалари, савдо уйлари, консалтинг ва аудиторлик фирмалари, инжинеринг ва холдинг компаниялари, инвестицион фондлар, суғурта хиэмати, молиявий компаниялар ва солиқ - божхона хизмати хамда хусусий ташқилий инвестиция фондлари кабилар)нинг асосий фаолият турлари, хусусий сектордаги ишбилармон доиралар фаолияти ва шу йўналишдаги фаолият турларининг рўй бериши жараёнлари, халқаро иқтисодий муносабатларда юзага келадиган вазиятлар, хамкорлик масалаларининг самарали ривожланиши, махаллий, миллий, минтақавий ёки бўлмаса халқаро бозор миқёсларидаги барча иқтисодий-молиявий муносабатлар миссияси албатта тадбиркорлик фаолияти билан чамбарчас боғликликда бўлади ва …
5
ан бозор ислоҳотлари хам катта мазмун касб этади. яна шуни алоҳида зикр этиб ўтиш керакки, тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш, унинг - хуқуқий базасини мустахкамлаш ва тадбиркорликка иқтисодий - молиявий замин тайёрлаш хамда уни такомиллаштириб бориш муаммолари бўйича мамлакатимиз хукумати президентимиз и. а. каримов бошчилигида салмоқли ишларни олиб бормоқдалар. жумладан, жаҳоннинг 100 га яқин мамлакатлари билан ўзаро манфаатли алоқалар миллий иқтисодиётга истиқболли хорижий инвестицияларнинг кириб келиши ва пировардида миллий иқтисодиётда тадбиркорлик билан шуғулланиш муҳитининг пайдо бўла бошлаши хамда тадбиркорликни давлат томонидан рағбатлантирилиб борилиши хам юқоридаги фикримизнинг ёрқин далилидир. 3. «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанининг мақсад ва вазифалари. «тадбиркорлик асослари» фанининг асосий мақсади бугунги кунда мустақил юрт фидоийлари бўлиб етишишга чорланган хар бир талабага бозорнинг назарий ва амалий қирраларини изохлаб бериш, уларни асосий категорияларни талқин қилишни ўргатиш ва мухими ёшларда тадбиркорликка ишюнч, хавас уйғотишдан иборатдир. ана шу мақсадга эришиш йўлида «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фани қуйидаги вазифаларни бажаришни кўзда тутади: · тадбиркорлик фаолиятининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш фанини ўрганиш предмети, мақсад ва вазифалари" haqida

1354022757_40319.doc тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш фанини ўрганиш предмети, мақсад ва вазифалари www.arxiv.uz режа: 1. бозор иқтисодиёти муносабатлари тизимида тадбиркорликнинг роли. 2. «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанини ўрганиш предмети. 3. «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанининг мақсад ва вазифалари. 4. фанининг бошқа ижтимоий – иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлик жиҳатлари. 1. бозор иқтисодиёти муносабатлари тизимида тадбиркорликнинг роли миллий иқтисодиётда амалга оширилаётган бозор ислоҳотлари хар бир кишининг тадбиркорлик хусусиятларига эга бўлишлигини объектив тарзда тақозо этиш билан бирга, тадбиркорликни мазкур ислоҳотларнинг муваффақиятини таъминлашда бош омил эканини алоҳида таъкидламокда. макроиқтисодий барқарорликга эришиши ва ривожла...

DOC format, 88,0 KB. "тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш фанини ўрганиш предмети, мақсад ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.