ҳозирги даврда меҳнатни рағбатлантиришнинг психологик жихатлари

DOC 61,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353675412_40207.doc ҳозирги даврда меҳнатни рағбатлантиришнинг психологик жихатлари www.arxiv.uz режа: 1. меҳнатни рағбатлантиришни ташкил қилишни такомиллаштиришнинг йўллари ва мазмуни. 2. меҳнатни рағбатлантиришнинг чет эл назарияси. 3. меҳнатни рағбатлантиришнинг усуллари. 4. мехнатни рагбатлантиришнинг омиллари. меҳнатни рағбатлантиришни ташкил қилишни такомиллаштиришнинг йўллари ва мазмуни. рағбатлантириш бу инсон омилини кенг демократик асосида фаоллаштириш, унинг манфаатлари йўлида ғамхўрлик қилишни бошқаришдир. меҳнатни пировард натижасига қараб ходимларни рағбатлантириш кўндаланг туради. бунда моддий рағбатлантириш усули қўлланиладики, натижада бу катта самара беради. рағбатлантириш хар доим ҳам менежерлар учун муҳим ва эътиборли функция бўлиб келган. бунинг муҳимлиги шундаки, менежерлар доимо ишчилар билан, одамлар билан ишлайдилар, мулоқотда бўладилар. менежерлар ташкилотни мақсадларга эришиши учун, одамларни бирлаштириш учун одамларни хулк атворини қандайлиги тўғрисида бир қанча маълумотларни олиш учун рағбатлантиришни амалга оширадилар. ижтимоий хизмат кўрсатиш фаолиятининг мухим томонини хилма-хил рағбатлантириш омилларидан фойдаланиш ташкил этади. бу омиллар жамоани ижтимоий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ва режаларини бажариш, биргаликда куч-ғайрат сарфлаш натижаларини ошириш соҳасидаги фаол ишларга ундайди. бунга ижтимоий …
2
, шунингдек хайрия ташкилотлари аъзоларининг турли фаолиятларда иштирок этишдан олган маънавий қониқиш хосил қилишлари ва бошқалар. шундай қилиб, ташкилотни муваффакиятли ривожланиши учун кадрларни танлаш, ўқитиш, баҳо бериш ва рағбатлантириш, бошқариш, яъни мазкур жараёнларни ташкил этишнинг алоҳида усуллари, тадбирларини ишлаб чиқиши, фойдаланиши ва уларни такомиллаштириш зарур. биргаликда олинган бу усуллар, тадбирлар, дастурлар инсон ресурсларини бошқариш тизимларидан иборатдир. анъанавий равишда бундай тизимлар тўртта бўлиб, улар инсон ресурсларини бошқаришнинг асосий вазифаларига тўғри келади - бу тизимлар кадрларни танлаш, кадрларни ўқитиш ва малакаларини ошириш, уларга бахо бериш ва рағбатлантиришдир. баъзан бу сўнгги икки тизим бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли улар бирлаштирилади. 2. меҳнатни рағбатлантиришнинг чет эл назарияси. рағбатлантириш тўғрисида кўплаб назариялар мавжуд бўлиб, улар менежерларга одамларни самарали фаолиятини ташкил қилишда турли хил йўл йўриқлар кўрсатади. рағбатлантириш бу менежерларни чуқур ўйга солади, чунки истак ва ниятлар тўғридан-тўғри бирон-бир чора тадбир амалга ошмай туриб рағбатлантирилмайди. улар фақатгина иш натижасидан сўнг, ходимларнинг ўзларини иш фаолиятларида кўрсатишларига караб …
3
атлантирилади. агар бу уччала омиллардан бирортаси суст бўлса, ишни амалга ошиши ҳам суст бўлади ва аксинча. алоҳида олинган ҳар бир ходимдан самарали фойдаланиш унинг талаб қилинган ишни бажара олиш қобилиятига боғлиқдир. қобилият дейилганда ходимда ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун касб малакасининг мавжудлиги, етарли даражадаги жисмоний куч-қувват ва чидамлилик, ўқувлилик, умумий маданият борлиги ва шу кабилар тушунилади. масалан, олийгох ўқитувчиси учун қобилият фанни дастурини билиш, талабалар руҳиятини тушуниш, тингловчилар олдида сўзлай олиши, конспектларни текшириш, уларга ҳар жихатдан ўрнак бўлиш ва уларга маслахатлар бера олиш ва мураббийлик қилиш тушунилади. 3. меҳнатни рағбатлантиришнинг усуллари. менежментнинг эволюцион босқичларида айтилишида менежерлар рағбатлантиришнинг қуйидаги учта усулини кўрсатадилар. булар: 1.анъанавий усул. 2.инсоний муносабатлар усули. 3.инсоний ресурслар усули. менежерлар рағбатлантиришнинг шу учта усули орқали одамларни белгиланган тартибда бошқаришга ишонч хосил қиладилар. анъанавий усул. бу усул фредрих тейлор ва бошка илмий бошқариш мактабларининг илмий изланишлари билан боғланган бўлиб, бошланғич усул ҳисобланади. бу усул асосан, менежерлар қандай қилиб ўз касбларини …
4
нашиш, транспорт ҳаражатларига хак тўлаш ёки рахбар ходимларга транспорт воситаларини бириктириб қўйиш, тиббий хизмат кўрсатиш дастури, таълим дастури, турли хил суғурталар, имтиёзлар ва компенсациялар, имтиёзли қарз олиш тизими ва шу кабилар. бу тизимдан кўплари меҳнатнинг нуфузини, шахсни ташаббускорлигини, ижодий фаоллигини, яъни унинг асослаш ўзаги турли томонларини рағбатлантиришга қаратилган. масалан, фойда тизимидан фойдаланишда фойданинг улуши белгиланади, ундан рағбатлантириш фонди шаклланади. ана шу фонддан фойдага хақиқатда таъсир кўрсата оладиган ходимлар тоифаси рағбатлантирилади. инсоний муносабатлар усули. рағбатлантиришнинг анъанавий усули узок давом этмади. эльтон мейо ва илмий тадқиқот институти ходимлари «инсоний муносабатлар усули» устида ишладилар. мейо ва бошқалар шунга ишонч ҳосил қилдиларки, менежерлар ишчиларнинг ижтимоий эҳтиёжларини билган ҳолда, ҳамда уларни корхона ишини мухим ва фойдали эканлигини хис қилишга даъват этиш орқали рағбатлантира оладилар. анъанавий усулда ишчилар томонидан ишлаб чиқилган ва ишчилар томонидан амалга ошириладиган самарали тизим орқали юзага келиши мумкин бўлган катта миқдордаги иш хақи натижасида менежментнинг ваколатларини қабул қилиш кутилади. инсоний муносабатлар усулида …
5
глашдир. унинг нормал ҳаёт кечириши учун озуқа, уй-жой, об-хаво зарур бўлса, хотин-кизлар учун уларнинг кўзга ташланиб туриши учун чиройли безаклар даркор. инсон эҳтиёжларининг миқдори ва хилма-хиллиги нихоятда катта бўлиб, бошланғич эҳтиёжлар ажратиб кўрсатилади. булар инсон физиологияси томонидан вужудга келтириладиган озиқ-овқатга, хаво, уйқу ва бошқаларга бўлган эҳтиёжлар бўлиб, улар инсоннинг биологик тур сифатида мавжуд бўлишини таъминлайди. иккиламчи эҳтиёжлар ҳаётий тажрибани ривожлантириш ва ҳосил қилиш жараёнида пайдо бўлади. улар бирламчи эҳтиёжлардан анчагина фарқли ўларок, шахснинг психологик ривожланишига, турмуш шароитига, жамиятда, гуруҳда қабул қилинган ижтимоий нормаларга боғлиқдир. шахс эҳтиёжларининг бутун хилма-хиллиги унинг фаолиятининг манбаини, сабабини ташкил этади. сабаб - инсоннинг нима учун харакат қилишини кўрсатувчи, фаолиятга ички ундовчи нарса бўлиб, у муайян эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқдир. мисол: яхши хақ олиб ишламайдиган мутахассис ходимнинг даромадлироқ янги иш излаши муқаррардир. бундай хатти-харакатнинг сабаби ишдан қониқмаслик, бажараётган вазифаларига қизиқишнинг пасайганлиги, эхтимол, бошлиқ билан муносабатларининг бузилиши, жамоадаги шароитнинг ўзгарганлиги ва ҳамкасблари билан муносабатларида кескинликнинг кучайганлиги ва бошқа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳозирги даврда меҳнатни рағбатлантиришнинг психологик жихатлари" haqida

1353675412_40207.doc ҳозирги даврда меҳнатни рағбатлантиришнинг психологик жихатлари www.arxiv.uz режа: 1. меҳнатни рағбатлантиришни ташкил қилишни такомиллаштиришнинг йўллари ва мазмуни. 2. меҳнатни рағбатлантиришнинг чет эл назарияси. 3. меҳнатни рағбатлантиришнинг усуллари. 4. мехнатни рагбатлантиришнинг омиллари. меҳнатни рағбатлантиришни ташкил қилишни такомиллаштиришнинг йўллари ва мазмуни. рағбатлантириш бу инсон омилини кенг демократик асосида фаоллаштириш, унинг манфаатлари йўлида ғамхўрлик қилишни бошқаришдир. меҳнатни пировард натижасига қараб ходимларни рағбатлантириш кўндаланг туради. бунда моддий рағбатлантириш усули қўлланиладики, натижада бу катта самара беради. рағбатлантириш хар доим ҳам менежерлар учун муҳим ва эътиборли функция бўлиб келган. бунинг муҳимлиги шундаки, ме...

DOC format, 61,5 KB. "ҳозирги даврда меҳнатни рағбатлантиришнинг психологик жихатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.