янги даврда франциянинг ривожланиши

DOC 400.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664053620.doc янги даврда франциянинг ривожланиши янги даврда франциянинг ривожланиши режа: 1. 1789-1794 йиллардаги буюк француз инқилоби, унинг шарт- шароитлари, босқичлари ва хусусиятлари. 2. францияда илк конституциявий монархия ва унинг давлат тузуми. 3. жирондистлар республикаси. 4. якобинчилар диктатураси. 5. термидорчилар давлат тўнтариши ва директория ҳукмронлиги. 6. консуллик ва империя даврида (1788 йил ноябрь-1814 йил апрель) франциянинг давлат тузуми. 7. францияда қонуний монархия ва июль империяси. 1814 ва 1830 йиллардаги «хартиялар». 8. иккинчи республика ва 1848 йилги конституция 9. луи бонапартнинг 1851 йилги давлат тўнтариши ва иккинчи империянинг давлат тузуми. 10. 1871 йилги париж коммунаси. 11. францияда учинчи республиканинг ўрнатилиши ва 1875 йилги конституциявий қонунлар. 12. франциянинг мустамлака империяси (хх асргача). 1789-1794 йиллардаги буюк француз инқилоби, унинг шарт–шароитлари, босқичлари ва хусусиятлари европадаги инқилобларнинг якунловчиси ва энг машҳури бўлиб, xviii аср охиридаги буюк француз инқилоби жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. у феодализмга ҳал қилувчи зарба берди, уни ағдариб, емириб ташлади. бу фақат …
2
н эди. xvii асрда бошланган франция ерларини бирлаштириш тугалланиб, у янада йирик мустамлака давлатига ҳам айланган эди. маълумки, францияда қуйидаги 3 та табақа мавжуд эди: 1) дворянлар; 2) руҳонийлар; 3) деҳқонлар, ҳунармандлар, ёлланма ишчилар, майда савдогарлар ва буржазия. революция арафасида имтиёзли табақа бўлмиш дворянлар ва руҳонийлар бутун аҳолининг бор-йўғи бир фоизини ташкил этиб, қиролликдаги 80 фоиз ерларга эгалик қилиб турар, табақа имтиёзларидан фойдаланишар, солиқлардан озод эдилар. дворянлар эски дворянлар ва мантия дворянларидан иборат эди. мантия дворянлари хизмат эвазига даворянлик унвонини олган кишилар эди. булар кўпчиликни ташкил қилиб, табақа имтиёзларидан тўлиқ фойдалана олмас эдилар. лекин улар ҳам эски тузумни, мутлоқ монархияни сақланиб қолишидан манфаатдор бўлиб, сиёсий жиҳатдан зодагонлар ва руҳонийлар билан ҳамфикр эдилар. франция аҳолисининг асосий қисмини, яъни 99 фоизини учинчи табақа ташкил этарди. xviii аср охирларида деҳқонларнинг асосий қисми крепостной қарамликдан озод этилган бўлса ҳам, аммо уларнинг зиммасида турлича кўпдан-кўп мажбуриятлар мавжуд эди. деҳқон аввалгидек еридан маҳрум эди. у ердан …
3
и эди. у эски тузумга, абсолютизмга қарши курашда ягона фронтга бирлашган эди. буржазия учинчи табақани эски тузумга қарши курашига бошчилик қилди. у эълон қилган кенг умумдемократик дастур халқ оммасини ўзига жалб қилди. xviii асрда савдо-сотиқ ва саноатнинг ривожланиши буржазиянинг мавқеини янада мустаҳкамланишига олиб келди. буржуазия қирол ва дворянларнинг танҳо ҳукмронлик қилишини хоҳламас, ўзи ҳам давлатни бошқаришга фаол интиларди. францияда xviii аср охирига келиб феодал абсолют тузум танглиги ниҳоясига етди. булар асосан қишлоқ хўжалигида, саноатда ва савдо-сотиқда намоён бўла бошлади. қишлоқ хўжалигида танглик қуйидагилардан иборат эди: феодал тартиблар қишлоқ хўжалигининг ривожланишидаги асосий тўсиққа айлана бошлади. революция арафасида франция асосан аграр мамлакат эди. унинг 25 миллион аҳолисидан 23 миллиони қишлоқларда яшар, мамлакат жами даромадининг тўртдан уч қисмидан кўпроғини қишлоқ хўжалиги берарди. ерларнинг деярли ҳаммаси дворянларнинг ва черковнинг мулки эди. йирик помешчик хўжалиги деярли йўқ бўлиб, деҳқонлар асосан кичик-кичик томорқаларда ёки дворянлардан ижарага олган ерларда ишлаб дворянлар ва черков фойдасига кўп миқдорда солиқ …
4
золим дворянларга, черков руҳонийларига ва қирол ҳокимиятига нафрат тобора ортиб борарди. аммо деҳқонлар тарқоқ ва саводсиз бўлганлиги учун инқилобга кўтарила олмас эдилар. янги етилиб келаётган буржуазия деҳқонларни ўз томонларига оғдириб олишлари учун феодал тартибларни тугатиш асосий масала эди. чунки бу буржуа инқилоби давомида буржуазиянинг деҳқонлар билан абсолютизмга ва феодализмга қарши иттифоқ тузиш учун шароит яратди. бундай иттифоқдан бадавлат буржуазия манфаатдор эди, чунки феодал мажбуриятлар бекор қилинса, улар ўз ерларининг тўла хўжайинлари бўлиб қоларди. саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланишига ҳам феодал тузум тўсқинлик қилар эди. мамлакатда ҳунармандчилик жадал суратлар билан ривожланаётган бир пайтда, ҳунармандлар олиб-сотарларга ва хом-ашё тақсимлаш билан шуғулланувчи кишиларга қарам бўлиб қолган эдилар. франция xviii асрда четга маҳсулот олиб чиқаришни бир неча баробар кўпайтирди. мустамлакалар билан савдо қилиш xviii асрда ўн баробардан ошиб кетди. бироқ мустамлака ва чет эл билан савдо қилиш учун компаниялар қиролдан имтиёзли ҳуқуқ сотиб олишлари керак эди. ички бозордаги сон-саноқсиз ички бож тўловлари, мамлакатнинг турли қисмларидаги …
5
намоён бўлди: биринчидан, ҳукмрон табақалар ўз ҳукмронлигини ўзгартирмасдан сақлаб қолиши мумкин бўлмай қолди; иккинчидан, эзилган синфларнинг муҳтожлиги ва кулфатлари одатдагидан ҳам оғирлашди; учинчидан, маълум шароитда уларнинг фаоллиги кучайиб кетди. инқилоб арафасида деҳқонларнинг ва шаҳар камбағалларининг қудратли қўзғалонлари бўлиб ўтди. айниқса, ревалюциядан аввалги қурғоқчилик натижасидаги очарчилик аҳволни оғирлаштирди. франция иқтисодий инқирозга юз тутди. айниқса, людовик xvi ҳукумати мамлакатни оғир молиявий ҳалокатга олиб келган эди. бундан қутилишнинг бирдан-бир йўли имтиёзли табақалардан (дворянлар ва руҳонийлардан) ҳам давлат солиғини ундириш эди. ҳукмрон доираларнинг баъзи вакиллари бу тадбирни қўллашни таклиф қилдилар. аммо людовик xvi абсолютизм таянчи бўлган бу кучларга қарши боришни истамади. бу масалани 1787 йилги олий задогонлари кегашида ҳал қилмоқчи бўлади. аммо натижа бермайди. шундан сўнг, 1789 йил 5 майда қирол ҳукумати 1614 йилдан бери чақирилмаган генерал штатларни – табақа-вакиллик муассасаси мажлисини чақиришга мажбур бўлади. генерал штатларга ҳар қайси табақадан депутатлар сайланган бўлиб, 301 та депутат дворянлар табақасини, 270 та депутат руҳонийлар табақасини ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "янги даврда франциянинг ривожланиши"

1664053620.doc янги даврда франциянинг ривожланиши янги даврда франциянинг ривожланиши режа: 1. 1789-1794 йиллардаги буюк француз инқилоби, унинг шарт- шароитлари, босқичлари ва хусусиятлари. 2. францияда илк конституциявий монархия ва унинг давлат тузуми. 3. жирондистлар республикаси. 4. якобинчилар диктатураси. 5. термидорчилар давлат тўнтариши ва директория ҳукмронлиги. 6. консуллик ва империя даврида (1788 йил ноябрь-1814 йил апрель) франциянинг давлат тузуми. 7. францияда қонуний монархия ва июль империяси. 1814 ва 1830 йиллардаги «хартиялар». 8. иккинчи республика ва 1848 йилги конституция 9. луи бонапартнинг 1851 йилги давлат тўнтариши ва иккинчи империянинг давлат тузуми. 10. 1871 йилги париж коммунаси. 11. францияда учинчи республиканинг ўрнатилиши ва 1875 йилги конституциявий қон...

DOC format, 400.5 KB. To download "янги даврда франциянинг ривожланиши", click the Telegram button on the left.