burchak boyicha kirish: büyük britaniya va fransiya ingliz xvii-xx asr bo'shida

DOCX 19 sahifa 53,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
1-мавзу: кириш. буюк британия ва франция инг xvii-xx аср бошида р е ж а : 1. кириш. xvii-xx аср бошларида жаҳон сиёсий тараққиёти. 2. англияда инқилобий вазиятнинг вужудга келиши ва натижалари, юз берган ўзгаришлар. 3. францияда капиталистик муносабатларнинг ривожланиши. 1. тарихда шундай воқеалар юз берадики, бу воқеалар жаҳон сиёсий тараққиётида муҳим роль ўйнайди. ана шундай воқеалардан бири xvii аср 40-йилларда бўлиб ўтган англия буржуа инқилобидир. xvii аср 40-йиллардаги инглиз инқилоби илк бор буржуа жамияти ва давлати тамойилларини эълон қилди. бу инқилоб франция, италия, германия, польшада юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан бир вақтда бўлиб, қўшни францияга жуда катта ғоявий таьсир кўрсатди. инқилоб англияда ривожланган фалсафий ва сиёсий характердаги буржуа ғоялари, айниқса хviii аср франция буржуа инқилоби арафасида француз буржуа мафкурасининг шаклланишига ёрдам бериб, англиянинг ўзида капитализм тараққиёти учун кенг имконият очиб берди. натижада хуiii аср 2-ярмида бу ерда тарихий аҳамиятга эга бўлган саноат тўнтариши юз берди. англия xvi-xvii асрларда аграр мамлакат …
2 / 19
ҳиндистонда ва ғарбий африка қирғоқларида баъзи таянч пунктларининг босиб олиниши, инглиз мустамлакачилик сиёсати бошланганлигидан далолат берарди. мустамлакачилик сиёсати кўпрок, юқори табақа дворянлар манфаати билан боғлиқ эди, бу табақа дворянлар эса ўзига ер олишни истар ва европа талаб килаётган баъзи маҳсулотларни купайтиришдан манфаатдор эди. шу тариқа капиталистик муносабатларнинг қишлоқ хўжалигига кириб келиши, инглиз феодализмининг емирилишига муҳим туртки бўлди. инглиз қишлоғи илк даврдан бошлаб дастлабки ташқи бозор билан, сўнгра ички бозор билан боғланган эди. айникса xiii-xiv асрлардан бошлаб англиядан европа қитъасига жуда кўп жун чиқарилар эди. англиянинг ўзида мовут тўқиш қанчалик ривожланаётган бўлса мамлакат ичида шунчалик кўп жун талаб қилинар эди. ташқи ва ички бозорда инглиз жунига талабнинг ўсиши англияда қўйчиликнинг ривожланишига олиб келди. қўйчиликнинг ривожланиши эса xv-xvi асрлардаги ва xvii асрнинг 1-ярмида машҳур бўлиб кетган "ғов тутиш" нинг бошланишига туртки бўлди. қўй бокишнинг оммавий суратда кўпайтирилиши муҳим иқтисодий натижалар берди. ғов тутишни инглиз қишлоғида катта ер эгалари мажбурий равишда очиқдан-очиқ экспроприация …
3 / 19
ата олмади. копигольдер-деҳқонлар ва бошқа ижорачилар ҳали ҳам бор эди. лекин уларнинг ерини ижарага олиб "эгалик қилиш" шароити борган сари оғирлашиб борди. лорд ва жентельменлар одатдаги "эски" рентани оширмай деҳқонларни эксплуатация килишнинг ва бошқа усулларини излаб топардилар. улар жуда катта миқдорда файн тўлашни талаб қилардилар. яъни ижорачилар учун йиллик рентадан бир неча бор кўпроқ бўлган бир йўла олинадиган бир қатор тўловларни тайинлар эдилар. инқилобдан олдинги даврда шаҳарларда ҳам халқ оммасининг чиқишлари юз бериб турди. буржуазия инқилобнинг дастлабки даврида ўз манфаати учун усталик билан фойдаланди. кейинчалик у ўзининг қирол ва эски феодал дворянларга қарши кайфиятидан ҳам фойдаланиб, деҳқонлардан ўз ҳарбий отрядларини тузди. феодал-абсолютистик давлат узоқ вақт давомида буржуазия билан иттифоқ бўлиб турди. xvi асрда тюдорлар династияси даврида бу давлат буржуазияга ён бериб келди ва бу билан буржуазияни xvi асрда ғалаёнлар кўтариш олдида турган деҳқон плебей революцион кучлар билан иттифоқ тузишга йўл қўймай, ўз томонида сақлаб қолди. тюдорлар абсолютизми факат феодаларга эмас …
4 / 19
орлар даврида ҳалқ оммасининг чиқишлари ўсиб борди. ирланд халкининг озодлик кураши ҳам жиддий ахамият касб эта бошлади. 1603 йил елизаветтанинг васиятига кўра яков vi англиянинг қироли қилиб тайинланди. англияда у яков i номини олди. янги династия даврида феодал тузум билан буржуазия ўртасидаги ажралиш яққолроқ кўринди. янги қирол англиянинг оқ суяк феодал элементларига таяниб иш кўрди. парламент яков i га солиқ йиғиш ҳуқуқини бермаган пайтларда у жуда ғазабланарди. у 1610 йилда ғазаб билан "ахир, франция, дания, испания қироллари бож оладиларку, нега мен бож олмас эканман?" дер эди. пул топишга интилиб, яков i савдо ва саноат монополияларн тузиш ҳуқуқини берадиган патентлар сотишни қизитиб юборди. аммо парламент бу гал ҳам қиролдан суистеъмол қилишларни тугатишни талаб килди. 1624 йилда яков i давридаги сўнгги парламент молия министри граф мидлсексни суд жавобгарлигига тортди. қиролнинг ўзи ордонанс чиқариб, унда қиролликда нимаики бўлмасин сотиш, тортиб олиш, ишлаб чикариш ёки истеъмол қилишга монопол ҳуқуқ берувчи ҳамма патентлар бекор қилинди, …
5 / 19
бўлди. испан дипломатлари, чунончи яков i нинг чексиз ишончига сазовор бўлган элчи гондомар уни неча йиллар ахмоқ қилиб келди, чунки испан габсбурглари австралиялик габсбурглар билан ягона сиёсат юргизаётган эдилар. 1624 йилда яков i ўз ўғли карл i ни испан маликасига уйлантириш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш учун мадридга жўнади. бу дипломатик ниятларидан, табиийки ҳеч нима чиқмади. яков i нинг яна шу мақсадга фридрих пфальцга ёрдам бериш учун франция билан иттифоқ тузишга уриниши муваффақиятсиз чиқди. шахзода карл i билан француз маликаси генриета-мария ўртасидаги никоҳни англияликлар совуққина қабул қилдилар. бy никоҳ натижасида инглиз саройи католикларнинг иғво марказига айланиб кетади деб хавфсирадилар. ҳақиқатдан ҳам шундай бўлди. яков i 1625 йил баҳорида вафот этди. уни ўрнига тахтни эгаллаган карл i (1625-1649) отаси каби у ҳам қирол ҳокимиятини чексиз деб хисоблади. герцог бекингемнинг маслаҳатларига амал қилиб, актив ташқи сиёсат олиб боришга уринди, лекин мувафақиятсизликка учради. испанияга қарши уруш бошлаб, бекингем 3-та экспедиция уюштирди. бу экспедицияларнинг асосий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"burchak boyicha kirish: büyük britaniya va fransiya ingliz xvii-xx asr bo'shida" haqida

1-мавзу: кириш. буюк британия ва франция инг xvii-xx аср бошида р е ж а : 1. кириш. xvii-xx аср бошларида жаҳон сиёсий тараққиёти. 2. англияда инқилобий вазиятнинг вужудга келиши ва натижалари, юз берган ўзгаришлар. 3. францияда капиталистик муносабатларнинг ривожланиши. 1. тарихда шундай воқеалар юз берадики, бу воқеалар жаҳон сиёсий тараққиётида муҳим роль ўйнайди. ана шундай воқеалардан бири xvii аср 40-йилларда бўлиб ўтган англия буржуа инқилобидир. xvii аср 40-йиллардаги инглиз инқилоби илк бор буржуа жамияти ва давлати тамойилларини эълон қилди. бу инқилоб франция, италия, германия, польшада юз берган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан бир вақтда бўлиб, қўшни францияга жуда катта ғоявий таьсир кўрсатди. инқилоб англияда ривожланган фалсафий ва сиёсий характердаги буржуа ғоялари, айниқс...

Bu fayl DOCX formatida 19 sahifadan iborat (53,6 KB). "burchak boyicha kirish: büyük britaniya va fransiya ingliz xvii-xx asr bo'shida"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: burchak boyicha kirish: büyük b… DOCX 19 sahifa Bepul yuklash Telegram