буюк инглиз инқилоби (xvii аср) ( 17 )

DOC 54.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664053648.doc буюк инглиз инқилоби (xvii аср) режа: 1. инқилоб арафасида англия 2. инқилобнинг бошланиши ва унинг оқибатлари. 3. оливер кромвель протекторати ва монархиянинг қайта тикланиши. англия xvii асрнинг ўрталарига келиб аграр мамлакат эди. ахолининг кўпчилиги қишлоқларда яшар ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланарди. иқтисодиётда ўрта аср тартиблари сақланиб қолинган бўлса ҳам, улар анчагина емирилган эди. дворянлар табақасида ҳам ўзгаришлар рўй берди. кўплаб дворянлар савдо, тижорат, саноат каби соҳаларга сармояларини киритдилар. шундай килиб янги дворянлар қатлами ўсиб борди ва кучайди.ишлаб чиқаришнинг ўсиши савдо сохасига ижобий таъсир кўрсатди. ички иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши мамлакат ички бозорининг сиғимини оширди. ташқи савдо муваффақиятли ривожланди ва улкан даромадлар келтирар эди. йирик савдо компаниялари вужудга келди: ост-индия компанияси лондон — виргиния ва плимут — виргиния компаниялари , англия турли йўналишларда —ирландия, хиндистон, америка, африка — мустамлакачилик экспансиясини олиб борди. xvii асрнинг 40 —чи йилларига келиб англия абсолют монархия давлати эди. парламент табақавий тизимга эга эди. мануфактурачилар, савдогарлар, янги …
2
нлигини очиқ талаб қила бошлади. абсолютизм намоёндалари стюартлар сулоласидан бўлмиш яков i (1603-1625) ва карл i (1625- 1649) ўз ички ва ташки сиёсатини джентри ва савдо —саноат доираларнинг манфаатларига зид олиб борардилар. молиявий сохада кўплаб солиқлар ва тўловларнинг киритилиши, диний ва ташқи сиёсий сохаларда испания, франция каби католик давлатлари билан яқинлашув ва пуританизмни таъқиб килиш мамлакатда норозиликларнинг кучайишига олиб келди.мухолифат қиролдан парламент билан «биргаликда ва мувофик» холда мамлакатни бошқаришни талаб қиларди. стюартлар эса абсолютизмнинг мустахкамланишига ва парламентдан мустакилликга интиларди.11 йиллик парламентсиз бошқарув (1629—1640) репрессиялар сиёсати билан ифодаланди. вазиятни кескинлашувига шотландия билан боғлиқ воқеалар сабаб бўлди. шотландия англия билан стюартлар сулоласи шахсий унияси орқали бошқарилар эди. шу сабабли, карл i 1640 йил апрелида парламентни чақиришга мажбур бўлди. лекин парламент шотландияга қарши диний урушга маблағ ажратишни рад этди. натижада уч хафтадан сўнг қисқа парламент номини олган парламент тарқатиб юборилди. шотландияликларнинг хужуми 1640 йил ноябрида абсолютизмнинг ахволини янада кескинлаштирди. қирол яна парламентни чақиришга …
3
лик билан қабул қилинди. лекин кейинчалик бу якдиллик йўқола бошлади. кўпчиликнинг қаршилигига қарамасдан 1641 йил ноябридаги «буюк ремонстрация» хужжатига кўра англия конституцион монархия деб эълон қилинди. қирол «ремонстрацияни» имзолашдан бош тортди ва аксилинқилобий тўнтариш уюштирмоқчи бўлди. лондонга етиб келган минглаб халқ оммалари парламентни сақлаб қолдилар. 1642 йил январида қирол тарафдорлари шимолга жўнаб кетди ва парламентга уруш эълон қилди.1642—1647йилларда фуқаролар уруши бўлиб ўтди.урушдаги бурилиш парламентдаги радикал камчилик — индепендентлар фаолияти билан боғлиқ. индепендентлар етакчиси оливер кромвель (1599—1658) бошчилигида янги турдаги инқилобий армия тузилди. бу армия 1644 йилдан бошлаб роялистларни мағлуб қила бошлади. хал килувчи жанг 1645 йил июн ойида нейзби ёнида бўлиб ўтди ва бу жангда роялистлар мағлуб бўлишди. 1646 йилнинг ёзида қирол таслим бўлди ва шотландияликлар ёнига қочиб кетди. лекин шотландияликлар уни пул эвазига парламентга топширишди. 1647 йил мартида роялистларнинг охирги таянч нуқталари қулади .узоқ парламентда кўпчиликни ташкил қилган конституцион монархист пресвитерианлар ва армияни ўз назоратида ушлаб турган индепендентлар ўртасида …
4
устида престон ёнида инқилобчилар кучлари роялистлар ва шотландияликларни батамом тор — мор қилдилар. декабрда лондонга қайтиб келган армия ва индепендентлар парламентни қуршаб олдилар. парламентни пресвитерианлардан тозалаш полковник прайдга топширилди.«прайд тозалаши» натижасида деярли барча пресвитерианлар парламентдан хайдаб чикарилди. демократик кучлар ва левеллерлар босими остида қирол устидан суд қилиш қарори қабул қилинди (1648 й. 23 декабр). ташкил қилинган трибунал карл стюартни ўлимга махкум этди (қирол 1649 й. 30 январда қатл этилди). қуйи палата мамлакатнинг «олий хокимияти» деб эълон қилинди. 1649 йил 19 майда англия республика деб эълон қилинди. 1649—1653 йилларда англияни индепендентлар бошқардилар. янги конституцияга асосан қонунчилик хокимияти бир палатали парламент қўлида эди. ижроя хокимиятни давлат кенгаши амалга оширар эди. индепендентлар демократик ўзгаришларни чукурлаштирмадилар. шунинг учун республика демократик эмас, балки индепендентлар республикаси эди. республиканинг ташқи ва ички сиёсати ғолиб чиккан табақалар (асосан янги дворянлар ва савдо —саноат доиралари) манфаатларини кўзлаб юритилар эди. қиролнинг қатл килиниишдан сўнг роялистларнинг харакатлари кучайди. лекин кромвель бу …
5
нт ва давлат кенгашини сақлаб қолди. лекин реал хокимият кромвель қўлида эди. унинг ёрдамчилари генераллар эди. мамлакат харбий округларга бўлинди. диктаторлик тузум мамлакатда хар қандай норозиликни қаттиқ қўллик билан бостирар эди. лекин бундай сиёсат мамлакатда ижтимоий ва сиёсий барқарорликга олиб келмади. ҳукмрон доираларда монархияни тиклаш ғоялари пайдо бўлди. 1657 йил май ойида кромвелга тақдим этилган янги конституция «эхтиром билан ёзилган петиция» протектор хокимиятини меросий деб эълон қилди ва лордлар палатасини тиклади. бу монархияни тиклашга қаратилган аниқ қадамлар эди. 1958 йил кромвель вафот этди. унинг ўғли ричард протектор бўлди. лекин харбий диктаторлик қилолмаган ричард бу лавозимдан 1659 йили воз кечди. хокимият тепасида қолган генералитет узоқ парламент қолдиқларини чорлади. парламент ахволи мушқул эди. бир томондан парламент харбий диктатурага қарши муқобил ташкилот сифатида кўрилса, иккинчи томондан унинг сиёсати халқ норозилигини келтириб чиқарар эди. бундан ташқари генераллар парламентни назорат қилишни хохлашарди. 1659 йил кузида генералитет мамлакатда харбий диктатурани ўрнатишга уриниб кўрди. бундай харакатлар нафақат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "буюк инглиз инқилоби (xvii аср) ( 17 )"

1664053648.doc буюк инглиз инқилоби (xvii аср) режа: 1. инқилоб арафасида англия 2. инқилобнинг бошланиши ва унинг оқибатлари. 3. оливер кромвель протекторати ва монархиянинг қайта тикланиши. англия xvii асрнинг ўрталарига келиб аграр мамлакат эди. ахолининг кўпчилиги қишлоқларда яшар ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланарди. иқтисодиётда ўрта аср тартиблари сақланиб қолинган бўлса ҳам, улар анчагина емирилган эди. дворянлар табақасида ҳам ўзгаришлар рўй берди. кўплаб дворянлар савдо, тижорат, саноат каби соҳаларга сармояларини киритдилар. шундай килиб янги дворянлар қатлами ўсиб борди ва кучайди.ишлаб чиқаришнинг ўсиши савдо сохасига ижобий таъсир кўрсатди. ички иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши мамлакат ички бозорининг сиғимини оширди. ташқи савдо муваффақиятли ривожланди ва улкан даромадлар...

DOC format, 54.0 KB. To download "буюк инглиз инқилоби (xvii аср) ( 17 )", click the Telegram button on the left.