қишлоқ хўжалиги корхоналарининг даромадлари

DOC 94,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1353671749_40190.doc қишлоқ хўжалиги корхоналарининг даромадлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа: 1.корхона даромади ва уни аниқлаш тушунчаси. 2.корхонанинг даромади ва уни тақсимланиши. корхона даромади ва уни аниқлаш тушунчаси бутун жамиятнинг маҳсулоти сингари қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилган барча янги маҳсулот, ўзининг белгиланишига караб, учта асосий қисмга: 1) сарфланган ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш фонди; 2) жамғариш фонди; 3) истеъмол фондига бўлинади. қишлоқ хўжалигида сарфланган ишлаб чиқариш воситалар ялпи маҳсулотидан қопланади, жамғариш ва истеъмол фондлари эса ялпи даромадлар ҳисобига қопланади. қишлоқ хўжалик корхоналарининг ялпи маҳсулоти-бу, муайян даврда, яъни одатда бир йил мобайнида қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштирилган пул билан ифодаланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг умумий ҳажмидир. ялпи даромад қанчалигини аниқламок учун ялпи маҳсулотдан уруғга, ўғитларга, ёнилғига, мойлаш материалларига, захарли химикатларга, машиналар амортизациясига, қурилишларга ва ҳоказоларга қилинган материаллар сарфи чегирилиши керак. ялпи даромад ўз навбатида иккита асосий қисмга: меҳнат ҳақи фонди ва соф даромадга бўлинади. соф даромад миқдорини аниқламок учун ялпи маҳсулот қийматидан ишлаб чиқаришга кетган барча харажатларни, …
2
надиган даромад, яъни дивиденд фондига тақсимланади. қишлоқ хўжалиги ширкатларида аъзоларга мулкий пайга соф фойдадан тўланадиган даромад, яъни дивиденд миқдори ширкатнинг соф фойдасига боғлиқ. у қанча юқори бўлса, мулкий пайларга тўланадиган даромад ошади ёки аксинча, фойда камайса даромад ҳам камаяди. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида самарадорлик кўрсаткичлари самарадорлик яратилган миллий даромаднинг ишлатилган ресурсларига нисбати билан аниқланади. самардорлик синтетик ва умумлашган кўрсаткич бўлиб, интеграл характерга эга, яъни ўзида бир неча кўрсаткичлар натижасини жамлайди. ижтимоий ишлаб чиқаришни самарадорлиги - бу қишлоқ хўжалигида даромадларни харажатлар билан таққослаш орқали аниқланган ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий натижасидир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш - бу ҳар бир меҳнат, моддий, молиявий харажатлар бирлигига маҳсулот ишлаб чиқариш ва миллий даромад салмоғини ошириш демақдир. қишлоқ хўжалик корхоналарининг миллий иқтисодиётдаги самарадорлиги унинг мамлакат барча аҳолисини озиқ - овқат маҳсулотлари билан, саноатни хом ашё билан таъминлашига, мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашига қараб белгиланади. қишлоқ хўжалик корхонаси самарадорлигининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсимликчиликда унинг ривожланиши бўйича …
3
иқаришнинг рентабеллиги, маҳсулот таннархи, меҳнат унумдорлиги даражаси ва соф даромаднинг миқдори. 14.2.янги техника ва технологиялардан фойланашининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини аниқлаш фан - техника тараққиёти мавжуд техникани такомиллаштиришнинг, янги, анча самарали техникани, технологияни, хом - ашёни, материалларни яратиш ва жорий қилишнинг, шунингдек, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилашни ўз ичига олади. фан - техника тараққиёти ишлаб чиқаришнинг интенсивлаш ва унинг самарадорлигини оширишнинг хал қилувчи йўналишларидан биридир. қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги техника тараққиётининг муҳим йўналиши техникани мунтазам равишда такомиллаштиришдан, эскирган техникани янги, бирмунча унумлироқ ва тежамлироқ техника билан алмаштиришдан иборатдир. қишлоқ хўжалигида техникани такомиллаштириш машиналар, агрегатлар ва механизмлар қувватини орттириш, уларни ишлаш тезлигини ошириш, бошқаришда, одатда, кўп жисмоний меҳнат сарфланишини талаб қилувчи оддий машиналардан ярим автомат ва автомат машиналар ва линияларга, комплекс механизациялашган ва автоматлашган цехлар ва корхоналарга ўтиш йўли билан бормоқда. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши интенсив технологияга ўтказилмоқда, буларнинг ҳаммаси ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига ёрдам беради. шунинг учун кичик бизнес ёки …
4
нги ялпи маҳсулотнинг баҳоси ва таннархи; а - “т” даврдаги маҳсулот ҳажми. формуладан (ут х ст) > (у1 х с1) бўлсагина янги технологияни қўллаш қишлоқ хўжалик корхонасига иқтисодий самара бериши тушунилади. 14.3.қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усули қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг ишлаб чиқилиши, жорий қилиниши, ҳукм суриши, тараққиёти ва такомиллашуви маълум жонли, буюмлаштирилган меҳнат сарфлари билан боғлиқ, уларнинг солиштирма оғирлиги ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари таркибида салмоқли ўрин эғаллайди. шунинг учун уларни пасайиши ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. қишлоқ хўжалигида менежмент тизими ишлаб чиқаришга боғлиқ харажатлар ўзгаришига икки томонлама таъсир кўрсатади. бир томонда эса қўшимча харажат, яъни хизматчиларнинг маоши, зарурий асосий фондларини сақлаб турилиши ва ишлатиш сарфлари, бўлимларини қўшимча харажатлари ва бошқалар юзага келади. қишлоқ хўжалигида менежмент тизими ўзи учун фақат қўшимча харажатларнин талаб қилибгина қолмасдан, балки қишлоқ хўжалиги корхоналарини хўжалик фаолиятини ҳам яхшилашга кўмаклашади. қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг самарадорлигини оширишда ўзига хос бир қатор муаммоларини …
5
ара қуйидаги қисмлардан иборат: 1) ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳсулотнинг улгуржи нархини ошириш, мазкур маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва уни сифатини юксалтириш натижасида йиллик фойданинг ўсган қисмидан; 2) ишлаб чиқаришда қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳақикий фойдасини камайтирувчи унумсиз ишларини камайтириш ва бутунлай бартараф этиш натижасида тежалган йиллик пул маблағини бўлагидан корхонанинг ишлаб чиқариш фондлари учун тўланадиган йиллик пул маблағини тежалган қисмидан ташкил топади. бу каби ёндашув иқтисодий самаранинг режалаштириш тамойиллари қишлоқ хўжалигида менежментни янги жорий қилинган тизимларига ҳам таркатилиш имконини беради. ҳозирги вақтда кўрсатилган ушбу кўрсаткич асосан режалаштирилмайди. бу тизим натижалари қишлоқ хўжалик корхонаси хўжалик фаолиятининг хулосалари билан таққослаш имконини беради. режа ва ҳақикий самарани ҳисоблашда яна шуни эсда тутиш керакки, қишлоқ хўжалигида менежмент тизимини жорий қилиниши ва ҳукм суриши оқибатларини ҳисобга олмок керак. масалан, табиий ресурслардан фойдаланилгани учун тўловлар киритилиши, атроф - муҳитни ифлослангани учун иқтисодий жарималар тўлашининг оқибатларини аниқроқ ҳисоблашга имкон яратади. шу билан бирга қишлоқ хўжалигида менежмент тизимини жорий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қишлоқ хўжалиги корхоналарининг даромадлари" haqida

1353671749_40190.doc қишлоқ хўжалиги корхоналарининг даромадлари www.arxiv.uz www.arxiv.uz режа: 1.корхона даромади ва уни аниқлаш тушунчаси. 2.корхонанинг даромади ва уни тақсимланиши. корхона даромади ва уни аниқлаш тушунчаси бутун жамиятнинг маҳсулоти сингари қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилган барча янги маҳсулот, ўзининг белгиланишига караб, учта асосий қисмга: 1) сарфланган ишлаб чиқариш воситаларининг ўрнини қоплаш фонди; 2) жамғариш фонди; 3) истеъмол фондига бўлинади. қишлоқ хўжалигида сарфланган ишлаб чиқариш воситалар ялпи маҳсулотидан қопланади, жамғариш ва истеъмол фондлари эса ялпи даромадлар ҳисобига қопланади. қишлоқ хўжалик корхоналарининг ялпи маҳсулоти-бу, муайян даврда, яъни одатда бир йил мобайнида қишлоқ хўжалиги корхоналарида етиштирилган пул билан ифодаланган ...

DOC format, 94,0 KB. "қишлоқ хўжалиги корхоналарининг даромадлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.