nizolarni boshqarish

DOCX 12 sahifa 5,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
низоларни бошқариш кўпинча меҳнат жамоаларида у ѐки бу низоли вазиятлар даврий равишда вужудга келади. низо – иккита ѐки кўпроқ томонлар, яъни аниқ шахслар ва гуруҳлар ўртасидаги ҳақиқий курашдир, бунда ҳар бир томон ўзининг нуқтаи назари ѐки мақсадини қабул қилишига ва бошқа томонни ушбу нарсани қилишига халақит беришга ҳаракат қилади. низоларни тўртта асосий тури мавжуд: биринчи тур - шахс ичидаги низо. у турли шаклларда бўлиши мумкин. унинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири – ролли низолар, бунда бир киши олдига унинг иши натижалари қандай бўлиши сабабдан зиддиятли талаблар қўйилади. масалан, бевосита бошлиқ – бўлим мудири товаршуносга пойафзал сифатини текширишни жадаллаштириш топшириғини беради, сифат бўйича раҳбар эса пойафзал сифатини текширишни технологик жараѐнни секинлаштириш йўли билан яхшилашни талаб қилади. низо якка ҳукмронликнинг бузилиши ва қўл остидаги шахс олдига зиддиятли талаблар қўйилиши туфайли вужудга келади. иккинчи тур - шахслараро низо (энг кенг тарқалган). раҳбарларга кўпинча жамоа манфаатларини ҳимоя қилишга тўғри келади (ускуналардан фойдаланиш вақтини тақсимлаш …
2 / 12
. тўртинчи тур - гуруҳлараро низо, яъни гуруҳлар (расмий ва норасмий) ўртасидаги ҳамда касаба уюшмалари ва маъмурият ўртасидаги. хизмат гуруҳлари кўпинча мақсадлардаги фарқлари туфайли бир-бирлари билан низолашадилар. масалан, харидорга сотиш бўлимида ҳамма вақт ҳам бюртмаларни бажариш учун кўпроқ товар захиралари бўлиши керак, бу ўз навбатида, харажатларнинг кўпайишига олиб келади ва бунинг оқибатида, у молиявий ва бошқа бўлимларнинг манфаатларига зид бўлади. бевосита менежерлар муҳитидаги низоларнинг бир неча турларини ажратиш мумкин, яъни: - бошқарувнинг ҳар хил даражасидаги менежерлар ўртасидаги; - менежерлар ва корхонага босим ўтказувчи гуруҳлар ўртасидаги; - ҳам алоҳида шахслар ва ҳам менежментнинг турли ғоялар манбалари катта ва кичик ѐшдаги бошқарувчилар вакиллари бўлган менежерлар ўртасидаги; - менежерлар ва жамиятдиги турли ташкилотлар (касаба уюшмалари, бирлашмалар, матбуот гуруҳлари, лоббистлар ва ҳ к.) ўртасидаги. қуйидагилар низоларнинг асосий сабаблари бўлади: 1. ҳамма вақт чекланган ресурсларни ходимлар ѐки бўлинмалар ўртасида тақсимланиши. раҳбарият материаллар, киши ресурслари ва молиявий маблағларни турли гуруҳлар ўртасида шундай тақсимлашга ҳаракат қиладики, у …
3 / 12
олмайдилар, бу низонинг сабаби бўлади. 7. ходимларнинг лавозимли йўриқномалари ҳамда бўлинмалар ҳақидаги қоидаларнинг йўқлиги, ноаниқлиги ѐки такрорланиши. 8. ходимнинг ҳуқуқлари, унинг фаолият натижалари учун жавобгарлигининг мутаносиб етарли эмаслиги. 9. жамоа аъзолари меҳнатини баҳолашнинг ўйлаб кўрилмаган мезонлари. 10. меҳнатни ѐмон ташкил этилиши ва шароитлари. 11. раҳбарлик лавозимига янги келган кишида раҳбарлик фаолияти, ходимлар билан ишлаш қобилияти ва кўникмалари йўқлиги. бундай раҳбар одамларни уюштира олмайди. ҳатто унинг қўл остидагиларга кўпгина қонуний талабларни ҳам эътироз, салбий реакцияни, баъзида эса низони келтириб чиқади. 12. шахснинг атрофдагилар билан тўқнашувга берилувчи барқарор сифатлари, характери аломатларининг мавжудлиги, масалан ўз сўзида қаттиқ туриб олишга мойиллик, бошқаларнинг камчилигига чидамаслик, ўзини ўзи танқид қилишнинг пасайиши, манманлик ва тарбиясизлик. 13. бошқа одамнинг ҳусусиятлари ѐки хулқига нисбатан янглиш муносабатга асосланган психологик чидамаслик. масалан, қандайдир камчиликларни у ѐки бу ѐш, миллат, касб, партияликнинг барча вакилларига асоссиз тўнкашдан иборат бўлган хурофий одатлар. низоларни ҳал қилишнинг таркибий усуллари қуйидагилардан иборат: - ишга талабларни тушунтириб бериш. …
4 / 12
иш учун иккита ѐки кўпроқ ходимлар ѐки бўлимларнинг биргаликда ҳаракат қилиши талаб этилади. масалан, агар савдо бўлимининг учта сектори бир-бирлари билан низолашсалар, унда умуман бўлим учун мақсадларни шакллантириш керак. умуман корхона учун аниқ шаклланган мақсадларни шундай тартибда белгиланиши бўлим раҳбарлари фақат ўзларининг бўлимларини эмас, балки корхонанинг мақсадларига эришиш учун зарур бўлган қарорларни қабул қилишларига ѐрдам беради; - ташкилот бошқарувининг ташкилий тузилмасини ўзгартириш, бўлинмаларни низони тўхтатиш мақсадида бўлиш ѐки қўшиб юбориш; - мукофотлаш тизимидан фойдаланиш. умумий ташкилий мақсадларга эришишга ўз улушини қўшаѐтган, бошқа гуруҳларга ѐрдам бераѐтган ва 343 муаммоларни ҳал қилишга мажмуавий ѐндашувга ҳаракат қилаѐтган ходимлар ва бўлинмалар мукофотланишлари керак. шунинг билан бир вақтда мукофотлаш тизими алоҳида шахслар ва гуруҳларнинг номаъқул ҳолатини рағбатлантирмаслиги керак. низоларни ҳал қилишнинг шахслараро усулларига қуйидагилар киради: - бош тортиш усули. раҳбар зиддиятларни вужудга келишига, низоли вазиятларга тушиб қолмаслик оқибатида келишмовчиликларни келтириб чиқарувчи масалаларни муҳокама қилишга киришмасликка ҳаракат қилади; - силлиқлаш усули. раҳбар ҳамкорликка мурожаат қилиб, низоли …
5 / 12
ини беради. аммо муҳим муаммони ҳал қилиш муносабати билан вужудга келган низонинг бошланғич босқичида муросадан фойдаланиш, мукобилларни қидириб топишга халақит бериши мумкин. - муаммони ҳал қилиш усули. бу усулдан фойдаланаѐтган раҳбар низоли вазиятни ҳал қилишнинг энг яхши в

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nizolarni boshqarish" haqida

низоларни бошқариш кўпинча меҳнат жамоаларида у ѐки бу низоли вазиятлар даврий равишда вужудга келади. низо – иккита ѐки кўпроқ томонлар, яъни аниқ шахслар ва гуруҳлар ўртасидаги ҳақиқий курашдир, бунда ҳар бир томон ўзининг нуқтаи назари ѐки мақсадини қабул қилишига ва бошқа томонни ушбу нарсани қилишига халақит беришга ҳаракат қилади. низоларни тўртта асосий тури мавжуд: биринчи тур - шахс ичидаги низо. у турли шаклларда бўлиши мумкин. унинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири – ролли низолар, бунда бир киши олдига унинг иши натижалари қандай бўлиши сабабдан зиддиятли талаблар қўйилади. масалан, бевосита бошлиқ – бўлим мудири товаршуносга пойафзал сифатини текширишни жадаллаштириш топшириғини беради, сифат бўйича раҳбар эса пойафзал сифатини текширишни технологик жараѐнни секинлаштириш й...

Bu fayl DOCX formatida 12 sahifadan iborat (5,9 MB). "nizolarni boshqarish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nizolarni boshqarish DOCX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram