исландия

ZIP 1 стр. 5,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 1
1404128903_51085.doc исландия исландия ороли атлантика океанининг шимолий қисмида, шимолий қутб доираси билан 63°25 шим. кенглик орасида, шпицбергендан анча жануби-ғарбда жойлашган. ислаидиянинг майдони-103 минг км2. исландия ороли қирғоқлари яқинидаги майда ороллар билан биргаликда исландия республикасининг территориясини ташкил этади. исландия табиати вулканларнинг интенсив ҳаракати, ҳозирги замон музланиши ва сернам ҳамда совуқ денгиз иқлимининг биргаликдаги таъсири натижасида ниҳоятда ўзига хосдир. исландияни кўпинча музлар ва ўт-оловлар ўлкаси дейишади; бироқ айни вақтда уни шамоллар, ёмғирлар ҳамда туманлар ўлкаси ҳам деса бўлади. исландия вулканик йўл билан пайдо бўлган орол бўлиб, бутунлай қадимги, ёш ва ҳозирги вулкан жинсларидан таркиб топган. ороллар замини тўқ тусли базальт лавалари қатламларидан тузилган бўлиб, бу қатламлар неогенда кўтарилган ва ёриқлар ҳосил бўлган; бунда ер ёриқлари бўйлаб янги вулкан маҳсулотлари оқиб чиққан. бу маҳсулотлар эса асосан нордон лавалар, куллар ва брекчйялардан иборат бўлган. исландия ҳозирги вақтда ер шаридаги энг актив вулканик областлардан биридир; бу ерда вулканлар ҳарадатининг барча кўринишларивулканларнинг отилиши, иссиқ сув ҳамда …
2 / 1
плато деярли ҳамма томондан денгизга томон тик ён бағир ҳосил қилиб тушиб келган. қирғоқ чизиғи, айниқса соҳилга кўпдан-кўп фьордлар кириб келган шимол ва шимоли-ғарбда, жуда парчаланиб кетган. жануб ва жануби-шарқда базальт платосини чуқур тектоник ёриқлар кесиб ўтган, бу тектоник ёриқлар чеккаси бўйлаб бир қанча вулкан конуслари жойлашган. исландиянинг энг катта массивлариватнайёкудль ва унинг яқинида жойлашган эрайвайёкудль массивларидир; эрайвайёкудль массивида исландиядаги энг баланд тоғ тепасибаландлиги 2219 м ли хвандальсхнукур вулкани бор. жанубий соҳил яқинида мирдальсёкудль (1600 м); оролнинг марказий қисмида эса-ховсёкудль (1700 м) массивлари ва бошқа массивлар жойлашган. массивларнинг энг баланд тепалари ҳаракатдаги ёки сўнган вулканлардан иборат. оролнинг жануби-ғарбий қисмида исландиянинг энг актив вулкани гекла қад кўтарган, унинг баландлиги 1447 м га етади. вақт-вақти билан кучли ва давомли вулкан отилишлари бўлиб туради. бунда экин далалари ва яйловлар лава оқимлари тагида қолиб кетади, отилиб чиққан кул ва заҳарли газлар бир неча километр масофада атмосферани заҳарлайди. гекла вулиани 1947-1948 йили отилган вақтда атрофдаги …
3 / 1
пинча инсон учун хавфли бўлган табиий ҳодисаларга музости вулкан отилишларига сабаб бўлади. муз ости вулканлари отилганда кўп миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади ва музлар жуда тез эрий бошлайди. лой тупроқ аралаш жуда катта сув оқими денгизга томон айқириб оқар экан, ҳали эриб бўлмаган муз палахсалари ва тоғ жинслари бўлакларини оқизиб кетади бунда дарёлар қирғоқларидан чиқиб кетади, ўтлоқларни вулкан кули қоплайди, баъзан аҳоли пунктлари вайрон бўлади ва одамлар нобуд бўлади. исландия вулканларининг отилиши шу қадар кучли бўладики, шамол вулканлар кулини то скандинавия яримороли ва шотландиягача учириб боради. вулканлар билан боғлиқ ҳолда газ, иссиқ булоқ ва гейзерлар отилиб чиқади. гейзерлар дастлаб шу ерда ўрганилган ва уларнинг номи исландиядаги фонтан каби отилувчи энг катта иссиқ булоқ катта гейзер номидан олинган. иссиқ булоқлардан уй-жойларни, парник ва гулхоналарни иситишда фойдаланилади. исландлар иссиқ вулкан сувларидан ф&йдаланиб иссиқхоналарда помидор, бодринг, олма ва ҳатто банан етиштирадилар. мамлакатда иссиқ булоқлар сувидан фойдаланиб, чўмилиш учун ўнлаб сув ҳавзалариқурилган. бу ҳавзалар исдандлар …
4 / 1
ануби-ғарбий қисмида энг совуқ ойнинг ўртача температураси мусбат ёки 0°с дан салгина паст бўлади ( + 2°с дан-3°с гача). шимолда оролнинг ички қисмларида ва денгиз сатҳидан катта баландликда қиш бирмунча совуқ келиб, ўртача температура-5°с дан-15°с гача бўлади. ёзда ўртача температура 7-12°с дан ошмайди. еғинлар жануб ва жануби-ғарбда айниқса кўп бўлиб, улар нинг йиллик миқдори 1000 мм га, баланд массивларнинг ён бағрида эса 3000 мм га етади; оролнинг ички қисмларида ёғинлар миқдори 300-s00 мм гача камаяди. еғинлар йилнинг истаган фаслида ёмғир ёки қор тарзида ёғиши мумкин, бироқ узоқ вақт эримай турадиган қор қатлами баланд тоғларда ва оролнинг ички ҳамда шимолий районларидагина бўлади. исландия циклонлар йўлида жойлашганлигидан унинг об-ҳавоси йил бўйи жуда беқарорлиги ҳамда турли томонга эсувчл шамоллар йўналишининг тез-тез ўзгариб туриши билан характерланади. кучли туманли, довулли об-ҳаво исландия қирғоқлари яқинида кўпинча кемалар ҳалокатига сабаб бўлади. оролнинг кўпдан-кўп дарёлари музликлардан тўйинади; улар жуда серсув, зинапоясимон платоларни кесиб ўтар экан, шўх оқиб, кўплаб …
5 / 1
анлар этагидаги муттасил янгиланиб турадиган лава қопламлдри, совуқдан нураш процесслари натижасида ўйилиб кетган базальт платолари устида кўпинча мутлақо ўсимлик ўсмайди ёки жуда сийрак ўсимликларгина тарқалган. исландияда материкдан келтирилган ва ёввойилашиб кетган шимол буғуси, қутб тулкиси, исландия сичқони учрайди. ички сув ҳавзаларининг. қирғоқларида ва денгиз бўйларида жуда кўп миқдорда ,сув қушлари яшайди. қирғоқ бўйи сувлари овланадиган қимматбаҳо балиқларга бой; улар исландияқир ғоқларига яқин келиб, материк ёнбағри ва фьордларда тўпланади. исландия қирғоқлари яқинида сельд ва треска айниқса кўп. шунингдек, денгиз олабуғаси, пикша ва зубатка балиқлари овланади. ов мавсумида исландия ороли қирғоқларига европадаги турли мамлакатларнинг кемалари келади. исландиянинг табиий шароити қишлоқ хўжалиги, айниқса деҳқончилик учун унча цулай эмас. кам сонли аҳолининг ҳам катта қисми жанубий ва жануби-ғарбий ерҳил бўйи районларида жойлашган бўлиб, балиқ овлаш билан шуғулланади. мамлакатнинг ичкирайонларида қўй боқилади.

Хотите читать дальше?

Скачайте все 1 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "исландия"

1404128903_51085.doc исландия исландия ороли атлантика океанининг шимолий қисмида, шимолий қутб доираси билан 63°25 шим. кенглик орасида, шпицбергендан анча жануби-ғарбда жойлашган. ислаидиянинг майдони-103 минг км2. исландия ороли қирғоқлари яқинидаги майда ороллар билан биргаликда исландия республикасининг территориясини ташкил этади. исландия табиати вулканларнинг интенсив ҳаракати, ҳозирги замон музланиши ва сернам ҳамда совуқ денгиз иқлимининг биргаликдаги таъсири натижасида ниҳоятда ўзига хосдир. исландияни кўпинча музлар ва ўт-оловлар ўлкаси дейишади; бироқ айни вақтда уни шамоллар, ёмғирлар ҳамда туманлар ўлкаси ҳам деса бўлади. исландия вулканик йўл билан пайдо бўлган орол бўлиб, бутунлай қадимги, ёш ва ҳозирги вулкан жинсларидан таркиб топган. ороллар замини тўқ тусли базальт лав...

Этот файл содержит 1 стр. в формате ZIP (5,3 МБ). Чтобы скачать "исландия", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: исландия ZIP 1 стр. Бесплатная загрузка Telegram