iqtisodiy basis tushunchalar

PPT 14 sahifa 774,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
тема магистерской диссертации. 2-mavzu. iqtisodiy basis tushunchalar reja: 1. iqtisodiy ehtiyojlar va iqtisodiy ne’matlar. 2.iqtisodiyotning bosh muammosi: moddiy ehtiyojlarning cheksizligi va iqtisodiy resurslarning cheklanganligi. 3.iqtisodiyot va samaradorlik: to’la bandlik va ishlab chiqarishning to’liq hajmi. 4.iqtisodiy tanlov va muqobil xarajatlar. 5.ishlab chiqarish imkoniyatlari va ulardan oqilona foydalanish. * tayanch iboralar va tushunchalar: - iqtisodiy ehtiyojlar; - iqtisodiy ne’matlar; - o’rinbosar ne’matlar; - to’ldiruvchi ne’matlar; - iqtisodiy resurslar (yer, kapital, materiallar, ishchi kuchi, tadbirkorlik qobiliyati, axborot); - iqtisodiy ehtiyojlarning cheksizligi; - iqtisodiy resurslarning cheklanganligi; - iqtisodiy samaradorlik; - to’la bandlik va ishlab chiqarishning to’liq hajmi; - ishlab chiqarish imkoniyatlari; muqobil (alternativ) variantlar; iqtisodiy tanlov; - muqobil (alternativ) xarajatlar. * 1. иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. уларнинг мазмуни ва моҳияти. инсоният табиатдан биологик, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва бошқа характердаги турли-туман эҳтиёжлар қуршовида яратилган. бу эҳтиёжлар ичида иқтисодий, яъни моддий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. моддий эҳтиёжлар - шахснинг, корхоналарнинг ва жамиятнинг фаолияти учун …
2 / 14
ҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. уларнинг мазмуни ва моҳияти. баъзан иқтисодий эҳтиёжларни комплекс қондирадиган неъматлар ҳам мавжуд бўлади. масалан, автомобилга бўлган эҳтиёж ўз навбатида бензин ва гаражларга эҳтиёжни юзага келтиради. бундай неъматларни тўлдирувчи неъматлар деб атаймиз. бизнинг эҳтиёжларимизни қондириш учун талаб этиладиган аксарият иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресурслар, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, бошқарув малакаси, капитал, хомашё ва материаллар, ахборот талаб этилади. иқтисодий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ресурслардан фойдаланиб моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнини иқтисодий тизим деб атаймиз. * 2. иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. жамиятнинг бутун иқтисодий тизими асосан иккита фундаментал муаммо устига қурилган: 1. жамият ва унинг аъзолари бўлмиш индивудиал шахслар, корхоналар ва ташкилотларнинг моддий эҳтиёжлари чексиздир. 2. моддий эҳтиёжларни қондириш воситалари, яъни товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган иқтисодий ресурслар чекланган ёки тақчил (ноёб). истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари турли-туман бўлиб, уларнинг рўйхати жуда кенг ва …
3 / 14
ҳалар ва бошқа ижтимоий неъматларга эҳтиёж сезади. агар эътибор билан назар солсак, истеъмолчилар, корхоналар ва давлатнинг (жамиятнинг) моддий эҳтиёжлари чексиз эканлигига амин бўламиз. чунки, бу эҳтиёжлар нафақат сон-саноқсиз, балки вақт ўтиши билан тўхтовсиз янгиланиб, кўпайиб бораётгани маълум бўлади. янги товарлар ва хизматлар турларининг пайдо бўлиши бизнинг эҳтиёжларимиз чегараларини тинимсиз кенгайтириб боради. айрим эҳтиёжлар - масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой инсонларнинг биологик эҳтиёжлари туфайли, айримлари уларнинг яшаш манзили, маданияти, ижтимоий статуси, урф-одатлари ва қадриятлари таъсирида, айримлари эса техник тараққиёт ва глобал ривожланиш таъсирида вужудга келади. иқтисодий фаолиятнинг бош мақсади – жамият аъзоларининг турли-туман ва чексиз эҳтиёжларини имконият доирасида максимал қондиришга эришишдир. * 2. иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги энди иккинчи фундаментал муаммо – чексиз эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги масаласини кўриб чиқамиз. “иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? иқтисодий ресурслар – товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ва инсон …
4 / 14
инсониятнинг моддий эҳтиёжлари хаёл ва орзулар уммони сингари чексиз бўлган бир шароитда, бу эҳтиёжларни қондириш воситалари бўлган иқтисодий ресурслар миқдори жамиятда чеклангандир. бу шуни англатадики, жамиятдаги мавжуд барча иқтисодий ресурсларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари жамият аъзоларининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмас. деҳқончилик ва чорвачилик учун зарур ер майдонлари, ер ости қазилма бойликлари, капитал ва хомашё ресурслари, юқори малакали ишчи кучи ва билимли мутахассис-кадрлар, катта капиталга эга тадбиркорлар ва банклар, ҳамма-ҳаммаси ўта чеклангандир. бундай ҳолат жамият аъзоларининг ўз эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга бўлган имкониятларини доимо ва муқаррар равишда чегаралаб туради. мана шунинг учун ҳам абсолют моддий фаровонлик ва тўкин-сочинликка эга жамият қуриш ҳақидаги уринишлар амалга ошмайдиган ҳақиқат саналади. * 3. иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми жамият аъзоларининг моддий эҳтиёжлари чексиз ва ресурсларимиз чекланган экан, ҳеч қачон чексиз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондириш мумкин эмас. шундай экан, иқтисодчилар жамият ихтиёрида мавжуд чекланган (тақчил) ресурслардан оптимал фойдаланган ҳолда чексиз эҳтиёжларини максимал даражада …
5 / 14
имал даражада кўпроқ фойдали товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга интилади. бунга эришиш учун тўла бандлик ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш лозим бўлади. тўла бандлик деганда ишлаб чиқаришга яроқли барча ресурслардан фойдаланиш имкониятига айтилади. иқтисодиёт меҳнат қилиш ёшидаги ишга яроқли барча ишчиларни иш билан таъминлаши зарур. ҳайдаладиган ерлар, фабрика ва заводлар, асбоб-ускуналар бекор туриб қолмаслиги, барча асосий ва айланма капитал ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мақсадга мувофиқ. ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми деганда ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади. ишлаб чиқаришга сарфланган ҳар бир ресурс бирлиги жамият учун максимал қайтимни таъминлаши зарур. пахта етиштиришга қулай ерлар чорвачилик учун ишлатилмаслиги, унумдорлиги юқори ерлар эса саноат мақсадлари ёки шахсий уй-жой қуриш учун ишлатилмаслиги мақсадга мувофиқ. * 4. иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар. кундалик ҳаётимизда ҳар биримиз ўзимизнинг чекланган вақтимиздан самарали фойдаланиш, ойлик маошимизни озиқ-овқат, кийим-кечак ёки маиший техникалар сотиб олиш учун тўғри тақсимлаш каби ўнлаб масалалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"iqtisodiy basis tushunchalar" haqida

тема магистерской диссертации. 2-mavzu. iqtisodiy basis tushunchalar reja: 1. iqtisodiy ehtiyojlar va iqtisodiy ne’matlar. 2.iqtisodiyotning bosh muammosi: moddiy ehtiyojlarning cheksizligi va iqtisodiy resurslarning cheklanganligi. 3.iqtisodiyot va samaradorlik: to’la bandlik va ishlab chiqarishning to’liq hajmi. 4.iqtisodiy tanlov va muqobil xarajatlar. 5.ishlab chiqarish imkoniyatlari va ulardan oqilona foydalanish. * tayanch iboralar va tushunchalar: - iqtisodiy ehtiyojlar; - iqtisodiy ne’matlar; - o’rinbosar ne’matlar; - to’ldiruvchi ne’matlar; - iqtisodiy resurslar (yer, kapital, materiallar, ishchi kuchi, tadbirkorlik qobiliyati, axborot); - iqtisodiy ehtiyojlarning cheksizligi; - iqtisodiy resurslarning cheklanganligi; - iqtisodiy samaradorlik; - to’la bandlik va ishlab chiqarishni...

Bu fayl PPT formatida 14 sahifadan iborat (774,5 KB). "iqtisodiy basis tushunchalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: iqtisodiy basis tushunchalar PPT 14 sahifa Bepul yuklash Telegram