ekonomika tarixi

PPTX 56 стр. 744,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 56
1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1-мавзу. иқтисодиёт асослари 1 3 2 иқтисодиёт фани нимани ўрганади иқтисодиётни ташкил этишнинг уч муаммоси жамиятнинг технологик имкониятлари иқтисодиёт асослари мустақил фан сифатида «сиёсий иқтисод» номи билан шакллана бошлади. сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб «политикос» - ижтимоий, «ойкос» - уй, уй хўжалиги, «номос» - қонун дегани. яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари маъносини беради. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган француз иқтисодчиси антуан монкретьен биринчи марта 1615 йилда «сиёсий иқтисод трактати» номли кичик илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида асослади. меркантилизм - жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат бўлиб, у савдода, асосан ташқи савдода пайдо бўлади ва кўпаяди, деб тушунтиради. меркантилизм – италянча “mercante” сўзидан олинган бўлиб, “савдогар” деган маънони англатади. бу оқимнинг намоёндалари: в.стаффорд, т.ман, а.монкретьен, жон лоу, г.скаруффи ва бошқалар. физиократлар - жамиятнинг бойлиги қишлоқ хўжалигида вужудга келади деган ғояни илгари сурадилар. бу таълимотнинг асосчиси …
2 / 56
нги оқимлари (xix аср охири ва хх аср бошлари ) маржинализм вакиллари (marginal – кейинги, қўшилган) – кейинги товар нафлилиги, қўшилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигининг пасайиб бориши назарияларини ишлаб чиққан. маржинализм асосчилари к.менгер, ф.визер, е.бем-баверк, у.жевонс ҳисобланади. неоклассик мактаб (асосчиси альфред маршалл) бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг аралашувини чеклаш ғоясини илгари суради. бозор меxaнизмининг бузилиши монополиялар вужудга келганда ҳам юз беришини кўрсатади. функционал боғланиш ғоясини асослайди, бозор нархини белгиловчи омиллар талаб ва таклифдан иборат деб ҳисоблайди. бу мактаб вакилларидан л.вальрас умумий иқтисодий мувозанатлар моделини ишлаб чиқишга, и.шумпетер эса иқтисодий тизимлар ўзгаришининг кучларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. кейнсчилик – ривожланган бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солиб туриш зарурлигини асослашга қаратилади. ж.м.кейнс “бандлик фоиз ва пулнинг умумий назарияси” (1936 й.) номли китобида бундай тартибга солиш ялпи талабга ҳамда шу орқали инфляция ва бандликка таъсир кўрсатишини асослайди. неоклассик йўналишда янгидан вужудга келган оқимлар (хх асрнинг 50-60- йилларидан бошлаб) неолиберализм (ф.хайек, й.шумпетер, л.эрхард) – асосий …
3 / 56
унинг манбалари ва кўпайтириш йўллари, бойликни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш тўғрисидаги фан унинг предмети моддий неъматларни ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган муносабатларни ўрганишдан иборат, «экономикс» дарсликларида жамият чекланган ресурслардан фойдали товарларни ишлаб чиқаришда қандай фойдаланиши ва кишилар ўртасида ушбу товарларни тақсимлашини ўрганадиган фандир . а.маршалл иқтисодиёт назарияси (сиёсий иқтисод) фанининг предмети инсоният, жамиятнинг меъёрдаги ҳаётий фаолиятини тадқиқ қилишдан иборат сиёсий иқтисод дарсликларида иқтисодиёт асослари фанининг предмети – иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун-қоидаларини ўрганишдан иборат иқтисодиёт асослари фани қуйидагиларни ўрганади: 1 2 3 молия бозорларини, жумладан фоиз ставкалари ва акция баҳолари ўзгаришини; аҳоли ва мамлакатларнинг даромадлар бўйича табақаланиши сабаблари ва уни бартарaф этиш йўлларини; иқтисодий циклларни – ишсизлик ва инфляция даражасининг тебраниши, унинг оқибатларини камайтириш сиёсатини; иқтисодиёт асослари фани қуйидагиларни ўрганади: …
4 / 56
урслардан унумли фойдаланиб иқтисодий ўсишни таъминлаш ва шу асосда ўсиб борувчи эҳтиёжларни қондира боришдан иборат. 3) услубий вазифаси 4) ғоявий-тарбиявий вазифаси иқтисодиёт асослари фанининг ўзи, таҳлили ва унинг тамойиллари, олинган хулосалар, тадқиқ этилаётган иқтисодий қонунлар бошқа ижтимоий ва тармоқ фанлари учун услубий асос бўлиб хизмат қилади; унинг ёрдамида талабалар, мутахассислар ва иқтисодиёт илмини ўрганувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиради, миллий истиқлол ғоясини талаба ёшлар онгига сингдиради, уларни миллат манфаатлари йўлида иқтисодиётни ривожлантириш, миллий маҳсулотни кўпайтириш, миллий пул қадрини ошириш, миллий товарларни жаҳон миқёсида бозоргир бўлишини таъминлаш, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш руҳида тарбиялайди. иқтисодий қонун – иқтисодий ҳаётнинг турли томонлари, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди. иқтисодий қонунлар объектив хусусиятга эга бўлиб, уларнинг келиб чиқиши, амал қилиши, ривожланиши ва барҳам топиши алоҳида кишиларнинг онгига, уларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ эмас. иқтисодий қонунларнинг турлари умумий иқтисодий қонунлар кишилик жамияти ривожланишининг барча босқичларида амал қилади. масалан, вақтни …
5 / 56
а кишилар томонидан ўйлаб топилмаган, балки реал иқтисодий ҳодисаларни ифода этадиган илмий тушунча бўлиб, илмий фикрлаш маҳсулидир. масалан, бозор, капитал, ишчи кучи, иқтисодий мувозанат, молия, кредит ва бошқалар шулар жумласидандир. иқтисодиёт асослари фанининг билиш усуллари услубият – бу илмий билишнинг тамойиллари тизими, йўллари, қонун-қоидалари ва аниқ ҳадисларидир диалектик усул қоидалари илмий билишнинг умумий усули бўлиб хизмат қилади иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари илмий абстракция усули таҳлил синтез эксперимент мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги усули макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлилни қўшиб олиб бориш. индукция ва дедукция икки томонлама ёндашув усули таққослаш, статистик, математик ва график усулларидан илмий абстракция усули – таҳлил пайтида халал бериши мумкин бўлган иккинчи даражали нарсалар, воқеа-ҳодисаларни фикрдан четлаштириб, ўрганилаётган жараённинг асл моҳиятига эътиборни қаратишдир. бу усул ёрдамида ўрганилаётган воқеа ва ҳодисанинг ички, кўзга кўринмайдиган моҳияти, унинг асл мазмуни билиб олинади. таҳлил – бутунни алоҳида қисмларга ажратиш орқали изчиллик билан ўрганиш синтез – ўрганилган қисмлардан олинган хулоса ва натижаларни бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 56 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ekonomika tarixi"

1-боб. иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1-мавзу. иқтисодиёт асослари 1 3 2 иқтисодиёт фани нимани ўрганади иқтисодиётни ташкил этишнинг уч муаммоси жамиятнинг технологик имкониятлари иқтисодиёт асослари мустақил фан сифатида «сиёсий иқтисод» номи билан шакллана бошлади. сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб «политикос» - ижтимоий, «ойкос» - уй, уй хўжалиги, «номос» - қонун дегани. яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари маъносини беради. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган француз иқтисодчиси антуан монкретьен биринчи марта 1615 йилда «сиёсий иқтисод трактати» номли кичик илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида асослади. меркантилизм - жамиятнинг бойлиги пулдан, олтиндан иборат бўлиб, у савдода, асосан ташқи савдо...

Этот файл содержит 56 стр. в формате PPTX (744,0 КБ). Чтобы скачать "ekonomika tarixi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ekonomika tarixi PPTX 56 стр. Бесплатная загрузка Telegram