микроиқтисодиёт фани

PPT 18 pages 993.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
тема магистерской диссертации. “иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси “микроиқтисодиёт” фани мавзу: микроиқтисодиётга кириш: иқтисодий базис тушунчалар маърузачи: ж.б.шайманов навоий-2023 * режа: 1. иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. 2. иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар. 3. ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан оқилона фойдаланиш. 4. ресурслар ва неъматларни тақсимлашнинг бозор механизми: иқтисодий доиравий айланиш модели. * иқтисодиёт – бу чекланган ва тақчил ресурслар шароитида жамият нимани, қандай қилиб ва ким учун ишлаб чиқаришни ўрганадиган фандир (с.фишер). иқтисодиёт – бу инсониятнинг нормал ҳаёт фаолияти тўғрисидаги фандир (альфред маршалл). иқтисодиёт – инсонларнинг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш мақсадида чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммоларини тадқиқ этади (кемпбелл макконнел, стенли брю). иқтисодиёт йирик иккита қисмга – микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиётга бўлинади. “микроиқтисодиёт” фанининг асосий мақсади талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, жамиятдаги ресурслар тақчиллиги шароитида кишилар эҳтиёжини максимал қондириш йўллари тўғрисида иқтисодий билимларни ва уларни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат. “микроиқтисодиёт” …
2 / 18
ий воқелик таъсир қилувчи омил таъсир қилувчи омил ўзгаришлар нима содир бўлади? қандай таъсир кўрсатади? нима қилса яхши бўлади? тушунтириш прогнозлаш баҳоловчи мулоҳазалар позитив таҳлил норматив таҳлил иқтисодий сиёсатни танлаш иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. уларнинг мазмуни ва моҳияти. инсоният табиатдан биологик, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва бошқа характердаги турли-туман эҳтиёжлар қуршовида яратилган. бу эҳтиёжлар ичида иқтисодий, яъни моддий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. моддий эҳтиёжлар - шахснинг, корхоналарнинг ва жамиятнинг фаолияти учун зарур бўлган эҳтиёжларни акс эттиради. биз моддий эҳтиёжларимизни қондириш ва фаровон ҳаёт кечиришимиз учун озиқ-овқатларга, кийим-кечакларга, турли хил товарлар ва хизматларга эҳтиёж сезамиз. иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситалари иқтисодий неъматлар деб аталади. айрим неъматларни инсониятга табиат истеъмолга тайёр ҳолатда инъом этган бўлса (масалан, сув, ёввойи мевалар ва ҳайвонлар), айримларини такрор ишлаб чиқариш зарур бўлади. бизнинг эҳтиёжларимизни қондириш учун талаб этиладиган аксарият иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресурслар, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик …
3 / 18
рлик” тушунчасига қандай таъриф берадилар. самарадорлик тушунчаси техник ёки технологик соҳаларда ҳам қўлланилиб, бирор бир ҳаракат ёки бажарилган ишнинг натижасини баҳолашда фойдаланилади. “иқтисодий самарадорлик” тушунчаси “харажатлар (сарафлар) – маҳсулот” нисбатини ифодалайди. аниқроқ қилиб айтганда, ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар (харажатлар) бирлигига нисбатан олинган маҳсулот, фойда кўрсаткичлари иқтисодий самарадорлик даражасини белгилаб беради. * иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми. жамият ўзининг чекланган ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада кўпроқ фойдали товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга интилади. бунга эришиш учун тўла бандлик ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш лозим бўлади. тўла бандлик деганда ишлаб чиқаришга яроқли барча ресурслардан фойдаланиш имкониятига айтилади. иқтисодиёт меҳнат қилиш ёшидаги ишга яроқли барча ишчиларни иш билан таъминлаши зарур. ҳайдаладиган ерлар, фабрика ва заводлар, асбоб-ускуналар бекор туриб қолмаслиги, барча асосий ва айланма капитал ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мақсадга мувофиқ. ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми деганда ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада маҳсулот …
4 / 18
кечиш натижасида, биз улардан олиниши мумкин бўлган фойдадан ҳам воз кечамиз, яъни бу бой берилган имкониятлар бўлиб, альтернатив харажатларни ташкил этади. альтернатив харажатлар - ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз кечиш натижасида бой берилган имкониятлар билан боғлиқ харажатларни акс эттиради. альтернатив харажатлар - иқтисодий танлов натижасида энг яхши альтернатив вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир. альтернатив харажатлар ёрдамида ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишлари бўйича энг яхши (оптимал) тақсимлаш масаласи, яъни муайян вариантда ресурсларни сарфлашдан олинадиган фойда ва харажатларни бошқа вариантлар бўйича олинадиган фойда ва харажатлар билан солиштириш орқали ечилади (яъни альтернатив харажатларни бир-бири билан солиштириш орқали). * 3. ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан оқилона фойдаланиш. ҳар бир жамият, корхона ёки тадбиркор чекланган иқтисодий ресурсларга эга ва ҳолат унинг ишлаб чиқариш имкониятларини доимий равишда чеклаб туради. ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд ресурслар ва технологик ривожланиш босқичида жамият ёки корхонанинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш қобилиятини акс эттиради. таҳлилни соддалаштириш учун корхона фақат …
5 / 18
р бир индивид ўз шахсий манфаатини кўзлаб ҳаракат қилади. бунда фирмалар ва ресурс эгалари бўлган уй хўжаликлари энг кам харажат эвазига ўзларининг даромадларини (фойдасини) максималлаштиришга уринса, истеъмолчилар товарлар ва хизматларга сарфлаган ҳар бир сўм харажатидан олинадиган нафлиликни максималлаштиришга интиладилар. бозор иқтисодиётининг тарафдорлари бу механизмни ресурсларни тақсимлаш, ишлаб чиқариш барқарорлигини ва аҳоли бандлигини ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг энг самарали воситаси деб баҳолайдилар. шу туфайли бозор фаолиятига давлатнинг ҳар қандай аралашуви унинг самарадорлигига путур етказади деган фикрни илгари суришади. буюк иқтисодчи адам смитнинг фикрича бозорнинг ҳар бир иштирокчиси ўз шахсий манфаатларини қондириш йўлида тинмай ҳаракат қилиб, ўзлари билмаган ҳолда жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилади (гўё “кўринмас қўл” орқали). ҳар қандай иқтисодий тузумда бозорлар нарх орқали ресурсларни тақсимлашда марказий ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади. бозор иқтисодиётининг асосий тамойиллари бозор иқтисодиётининг асосий тамойиллари: 1. хусусий мулкчилик. 2. танлов ва тадбиркорлик эркинлиги. 3. шахсий манфаат - иқтисодий ҳатти-ҳаракатнинг бош омили. 4. адолатли рақобат …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "микроиқтисодиёт фани"

тема магистерской диссертации. “иқтисодиёт ва ахборот технологиялари” кафедраси “микроиқтисодиёт” фани мавзу: микроиқтисодиётга кириш: иқтисодий базис тушунчалар маърузачи: ж.б.шайманов навоий-2023 * режа: 1. иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги. 2. иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар. 3. ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан оқилона фойдаланиш. 4. ресурслар ва неъматларни тақсимлашнинг бозор механизми: иқтисодий доиравий айланиш модели. * иқтисодиёт – бу чекланган ва тақчил ресурслар шароитида жамият нимани, қандай қилиб ва ким учун ишлаб чиқаришни ўрганадиган фандир (с.фишер). иқтисодиёт – бу инсониятнинг нормал ҳаёт фаолияти тўғрисидаги фандир (альфред маршалл). иқтисодиёт – инсонларнинг эҳтиёжларини максимал даражада қ...

This file contains 18 pages in PPT format (993.0 KB). To download "микроиқтисодиёт фани", click the Telegram button on the left.

Tags: микроиқтисодиёт фани PPT 18 pages Free download Telegram