"микроиқтисодиёт фани"

PPT 177 pages 1.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 177
слайд 1 1-мавзу. “микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари режа: 1.1. ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми. 1.2. фаннинг предмети ва вазифалари. 1.3. “микроиқтисодиёт” фанининг ўрганиш усуллари ва услуби. ҳар қандай жамиятда яшовчи инсоннинг асосий мақсади – ўзининг турмуши ва яшаш шароитларини яхшилашдан иборат. шу боисдан ҳам унинг меҳнат фаолияти, биринчи навбатда, ўзининг шахсий манфаатини қондиришга қаратилган бўлади. қайси жамият ана шу манфаатни, яъни инсон манфаатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этса, ўз иқтисодий сиёсатини шу манфаат билан боғлаб борса, шу жамият ҳар томонлама ривожланади ва жамият аъзоларининг турмуши фаровонлиги яхшиланиб боради. маълумки, ҳар қандай жамиятни ривожланиши ва тараққий этиш олдида ноёб неъматларни тўғри ва самарали тақсимлаш муаммоси туради. неъмат деганда, биз товарлар, хизматлар ва ресурсларни тушунамиз. неъматлар ноёблиги деганда эса иқтисодий субъектлардаги мавжуд неъматлар заҳирасининг шу неъматларга эҳтиёж сезган истеъмолчи ва харидорларнинг талабларини етарли даражада қондира олмаслиги ҳолати тушунилади. неъматлар ноёблиги - бу бирор товар ёки …
2 / 177
олтин ва ҳоказо). неъмат ноёб бўладиган бўлса, у ҳолда чекланган неъматларни қандай қилиб иқтисодий субъектлар ўртасида рационал ва самарали тақсимлашни амалга ошириш муаммоси - бу бозор иқтисодиётининг асосий муаммоси ҳисобланади. бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият ёки ишлаб чиқарувчи ҳозирги шароитда қуйидаги учта иқтисодий саволга жавоб топиши лозим бўлади: нима ишлаб чиқариш керак? қандай ишлаб чиқариш керак? ким учун ишлаб чиқариш керак? альтернатив (муқобил) харажатлар - ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятларидан бирини танлаб, қолган бир ёки бир нечта имкониятдан воз кечиш натижасида йўқотилган имкониятлар билан боғлиқ бўлган харажатлардир. альтернатив ёки муқобил харажатлар - иқтисодий танлов натижасида альтернатив вариантдаги имкониятдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир. альтернатив харажатлар ёрдамида ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишлари бўйича энг оптимал тақсимлаш масаласи ечилади (яъни альтернатив харажатларни бир-бири билан солиштириш орқали). бозор тизимида ноёб неъматлар муаммоси қуйидаги иккита тамойиллар асосида ечилади: - оптималлаштириш тамойили - ҳар бир фаолият ва ресурслардан фойдаланишдан максимал фойда олиш; - …
3 / 177
акатини, уларнинг намоён бўлиш шарт-шароитларини ўрганиб, таҳлил қилиб хулосалар ясайди. бу жараёнда истеъмолчилар, ишчилар, ер эгалари, сармоя қўювчилар, фермерлар, ишлаб чиқарувчи турли хилдаги корхоналар, хуллас, иқтисодиёт соҳасида фаолият кўрсатишда муҳим роль ўйнайдиган ҳар қандай индивид, яъни жисмоний шахс ёки хўжалик субъектлари иштирок этади. микроиқтисодиёт харидорлар нима учун шу товарларни харид қилишга рози бўлганларини, товар баҳосини, ўз даромадлари таъсирини, корхонада қанча ишчи ишлаши кераклигини, аниқ турдаги товарларга нарх қандай қўйилишини, қанча ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлигини, корхоналар фаолиятига ҳукумат сиёсати ва бошқа давлатдаги шароитлар қандай таъсир этишини тушунтиради. микроиқтисодиёт (грекча “микро” – “кичик”) иқтисодиётнинг дастлабки, ҳал қилувчи бўғинларидаги иқтисодий ҳодисаларни ўрганади. унинг иқтисодий мақсадлари қуйидагилардир: иқтисодий ўсиш; иш билан тўлиқ таъминланиш; иқтисодий самарадорлик; товарлар нархининг бир меъёрда туриши; иқтисодий эркинлик; даромадни тўғри тақсимлаш; иқтисодий таъминланиш; савдо баланси. иқтисодий ўсиш иқтисодий мақсад бўлиб, у мамлакат аҳоли жон бошига ижтимоий маҳсулот миқдорининг ўсиши билан улар (аҳоли)нинг турмуш даражасини ўсганлигини кўрсатади. каримов и.а. 1999 …
4 / 177
аъсир қилувчи омиллардир. “микроиқтисодиёт” фанининг моҳиятини қуйидаги масалаларни билиш, ўрганиш ёрдамида ёритиш мумкин: ҳозирги давр бозор иқтисодиёти механизмини ўрганиш; умумий мувозанат ва иқтисодий фикрлаш; бозор хўжалиги шароитида корхоналар, фирмалар, уй хўжалиги ва уларнинг тутган ўрни, турлари, аҳамияти, вазифаси, самарадорлигини таъминлаш; талаб ва эҳтиёж назарияси асосларини билиш; бозор талаби ва таклифи; рақобат ва корхоналар самарадорлигини ошириш; ишлаб чиқариш ва уни ташкил этиш; ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, иш ҳақи, баҳо ва ҳкз. ҳозирги кунда “микроиқтисодиёт” фанининг бошқа ижтимоий-сиёсий, техник ва иқтисодий фанлар билан узвий боғлиқлиги яққол намоён бўлмоқда. маълумки, ҳар қандай бошқа фанлар каби микроиқтисодиёт фани ҳам ўзи ўрганадиган қонун ва қонуниятларни аниқлаш учун маълум усуллардан фойдаланади. алоҳида иқтисодий агентларнинг (фирмалар, корхоналар) иқтисодий ҳаракати ва фаолиятини ўрганишда қуйидаги усуллар қўлланилади: анализ ва синтез усули; монографик усул; иқтисодий-статистика усули; ҳисоблаш-конструктив усул; тажрибавий усул; абстракт-мушоҳада усули; математик моделлаштириш усули; индукция ва дедукция усули; оптималлаштириш усули; мувозанатни аниқлаш усули. фирманинг бозордаги ҳатти-ҳаракати ўрганилиш жараёнида шу фирманинг …
5 / 177
аҳсулоти баҳосининг бозорда тушиб кетиши унинг даромадига, харажатларини қоплашига қандай таъсир этишини билиш учун анализ ва синтез усуллари кенг ишлатилади. анализ усулида ўрганиладиган объектни бўлакларга бўлиб, алоҳида-алоҳида ўрганилса, синтез усулида улар ҳақидаги ахборотлар умумлаштирилиб, умумий хулосалар чиқарилади. ҳодисаларни таҳлил қилишда позитив ва норматив таҳлил усулларидан ҳам фойдаланилади. позитив ёндошув бўлиб ўтган воқеаларни реал ҳолатини ифода этади. норматив усулда эса у ёки бу жараёнга ташқаридан туриб, холис баҳо берилади. масалан, метрополитенда юриш чиптасининг баҳоси кейинги икки йилда 500 сўмдан 1000 сўмга ошган бўлса, бу бизга позитив ёндошувни беради. агар метрополитенда юриш чиптаси баҳосининг 500 сўмдан 1000 сўмга ошиши, кишилар даромадини камайтириб, турмуш тарзини пасайтирадиган бўлса, бу норматив ёндошувга асос ҳисобланади. иқтисодий моделлаштириш усулини ишлатиш ҳар қандай фикрларни, чизмаларни, жадвалларни ва, шунингдек, жараёнларни математик тарзда ифодалаш имкониятини беради. алоҳида иқтисодий агентлар – уй хўжалиги, фирмалар, истеъмолчилар ва бошқалар фаолиятини ўрганишда оптималлаштириш воситаси ҳам қўлланилади. шунинг учун барча иш олиб бориладиган тушунчалар пировард …

Want to read more?

Download all 177 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""микроиқтисодиёт фани""

слайд 1 1-мавзу. “микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари режа: 1.1. ноёб неъматларни тақсимланишининг бозор механизми. 1.2. фаннинг предмети ва вазифалари. 1.3. “микроиқтисодиёт” фанининг ўрганиш усуллари ва услуби. ҳар қандай жамиятда яшовчи инсоннинг асосий мақсади – ўзининг турмуши ва яшаш шароитларини яхшилашдан иборат. шу боисдан ҳам унинг меҳнат фаолияти, биринчи навбатда, ўзининг шахсий манфаатини қондиришга қаратилган бўлади. қайси жамият ана шу манфаатни, яъни инсон манфаатини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этса, ўз иқтисодий сиёсатини шу манфаат билан боғлаб борса, шу жамият ҳар томонлама ривожланади ва жамият аъзоларининг турмуши фаровонлиги яхшиланиб боради. маълумки, ҳар қандай жамиятни ривожланиши ва тараққий этиш олдида ноёб н...

This file contains 177 pages in PPT format (1.8 MB). To download ""микроиқтисодиёт фани"", click the Telegram button on the left.

Tags: "микроиқтисодиёт фани" PPT 177 pages Free download Telegram