mikroiqtisodiyot fanining asosiy mavzulari

DOCX 5 sahifa 39,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
1-мавзу. курснинг мазмуни, мақсади ва вазифалари 1. микроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсад ва вазифалари 2. эҳтиёжлар ва ресурслар. иқтисоднинг асосий масалалари 3. бозор ва унинг вазифаси. 1.микроиқтисодиёт фанининг предмети, услуби ва вазифалари. ресурслар, даромадлар ва тайёр махсулотлар билан айирбошлашнинг хилма-хил ва кўп сонли барча жараёнлар узлуксиз, бир текис кечаётган бўлса, унда иқтисодий тизим барқарор ва мувозанатли деб тушунилади. аммо, ҳар қандай иқтисодий тизимнинг бундай ҳолати идеал ҳисобланади. амалда у ёки бу ресурсларнинг, товар ҳамда даромаднинг ошиқчалиги ёки етишмаслиги доимо учраб туради. иқтисодиётда умумий мувозанатнинг шу каби бузилиш ҳоллари инфляция ва ишсизлик даражасининг, ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг ўсиш суръатларини ўзгаришида намоён бўлади. санаб ўтилган ҳодисалар ва жараёнлар ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча қатнашувчилари ёки тизимнинг барча иқтисодий агентларнинг фаолиятлари натижасида пайдо бўлади ва миллий иқтисодиётни яхлит ифодалайди, яъни улар кенг қамровли хусусиятга эга. шунинг учун уларни макроиқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар деб аталади, уни ўрганувчи фанни эса макроиқтисодиёт деб аталади. ресурслар, товарлар ва …
2 / 5
амиятдаги маълум бир мамлакатдаги барча ресурслар доиравий айланишини, уларни самаралик ишлатилишини, иқтисодий ўсиш барқарорлигини, яъни миллий иқтисодиётни ривожланишини умумий ҳолда ўрганади. мкроиқтисодиёт фанининг аҳамияти нафақат давлат бошқарувида умумиқтисодий сиёсатни олиб бориши ва йўналишларини ишлаб чиқиш учунгина эмас, балки алоҳида тадбиркорлар, корхоналар, уй хўжаликлари, оддий фуқаролар фаолиятида ҳам зарур. 2.эҳтиёжлар ва ресурслар. иқтисоднинг асосий масалалари инсон жуда турли-туман эҳтиёжларга: озиқ-овқат, кийим, бошпана, таълим, меҳнат, кўнгил очиш, мулоқот ва кўплаб бошқа эҳтиёжларга эга. барча саналган эҳтиёжлар чексиз турли-туман шакллар, сифатлар, белгилар, хусусиятларга эга. бунда ҳар бир инсон якка ҳолда қандай эҳтиёжлар у учун энг муҳим, устивор ҳисобланишини аниқлайди, яъни у биринчи навбатда қандай эҳтиёжларни қондиришни зарур деб ҳисоблайди. инсон ўз эҳтиёжларини ўзига қулай иқтисодий неъматлар ёрдамида қондиради. уларга озиқ-овқатлар, кийим, китоблар, автомобиллар, санъат буюмлари ва бошқа шу кабилар киради. инсон эҳтиёжларини қондириш учун иқтисодий неъматларнинг бир қисми инсон иштирокисиз табиат томонидан яратилади, бир қисми-ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланади. иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш учун …
3 / 5
раёнида фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлардир. капитал ресурсларига мисол бўлиб бинолар ва иншоатлар, асбоблар ва ускуналар, алоқа воситалари, транспорт, шунингдек қайта ишланган ҳом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисобланади. баъзан ишлаб чиқариш омилларининг тўртинчи кўриниши – тадбиркорлик ажратилади, чунки у кишиларда тадбиркорлик қобилияти деб аталувчи ноёб хусусиятларнинг мавжудлигини кўзда тутади. ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш учун ишлаб чиқариш ресурсларининг барча турларига: «ер», меҳнат, капиталга эга бўлиши зарур. бироқ, инсон уларнинг чекланганлик муаммосига дуч келади. бу чекланганлик масалан, фойдали қазилмалар заҳираларининг чекланганлиги каби табиий равишда мавжуд бўлса, шунингдек субъектив равишда, яъни инсон психологияси томонидан туғилиши мумкин, чунки унинг эҳтиёжлари чексиздир. ишлаб чиқариш ресурсларини чекланганлиги инсон, оила, жамият олдига танлов муаммосини қўяди: · нима ва қандай миқдорда ишлаб чиқариш? · қандай техника ва технологияни қўллаш? · ким томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот истеъмол қилинади? айнан шунинг учун иқтисод фанининг эътибор марказида - ишлаб чиқариш учун зарур ресурсларнинг чекланганлик муаммоларини ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш …
4 / 5
рувчи иқтисодий неъматлардан воз кечишга олиб келади. масалан, сизда мавжуд бўлган 3 метр мато бўлагидан ё кўйлак ёки костюм тикиш мумкин. матонинг чекланган миқдори ҳам кўйлак, ҳам костюм тикишга имкон бермайди. бу вазиятда танлаш керак бўлади. бу танлов ё кўйлакдан ёки костюмдан воз кечишни кўзда тутади. кўйлакни танлаш қарори костюмга эга бўлишдан воз кечишни билдиради, яъни янги кўйлакнинг қиммати костюмга эга бўлиб, олиш мумкин бўлган фойда ва қувончларга тенг. унда кўйлакнинг муқобил қиймати борлиги айтилади-костюм. агар костюм танланса-унинг муқобил қиймати кўйлак бўларди. иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнларини ўрганиб, иқтисод фани оқилона ишлатиш тамойилига асосланади. оқилона ишлатиш тамойили бу инсон оқилона фаолиятга интилиши, яъни энг кам ресурсларни сарфлаб, ўзининг энг кўп эҳтиёжларини қондириши ҳақидаги фикрдир. бу кўплаб вариантлар ичидан инсон чекланган ресурслардан яхшироқ фойдаланишга интилиб, энг яхшисини танлашини билдиради. агар ресурслар мутлоқ чекланган бўлганида, танлов мумкин бўлмасди. агар чекланганлик бўлмаганида, унда танлов керак бўлмасди. танлаш муаммоси чексиз, чунки биз …
5 / 5
слардан фойдаланишдан олинадиган натижаларни максималлаштиради ёки маълум натижаларни олиш учун харажатларни камайтиради. микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди - истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). истеъмолчининг мақсади - мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади - фойдани ёки бошқа бир фаолият кўрсаткичларини максималлаштиришдан ёки минималлаштиришдан иборатдир. жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо - бу истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир: 1) ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради) мувофиқлаштириш; 2) истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади) мувофиқлаштириш; 3) ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш. бу муаммо товарлар айланмаси модели орқали таҳлил қилинади (1.1-расм). ( фирмалар ресурслар бозори уй хўжаликлари бозори истеъмол неъматлари бозори ) 1.1-расм. мувофиқлаштиришнинг бозор механизми моделдан фойдаланишнинг афзаллиги шундан иборатки, у муаммонинг иккинчи даражали томонларини эътиборга олмайди. моделда икки турдаги ўзгарувчилар ишлатилади: экзоген ва эндоген. экзоген ўзгарувчилар ташқи ўзгарувчилар бўлиб, улар олдиндан берилади ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mikroiqtisodiyot fanining asosiy mavzulari" haqida

1-мавзу. курснинг мазмуни, мақсади ва вазифалари 1. микроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсад ва вазифалари 2. эҳтиёжлар ва ресурслар. иқтисоднинг асосий масалалари 3. бозор ва унинг вазифаси. 1.микроиқтисодиёт фанининг предмети, услуби ва вазифалари. ресурслар, даромадлар ва тайёр махсулотлар билан айирбошлашнинг хилма-хил ва кўп сонли барча жараёнлар узлуксиз, бир текис кечаётган бўлса, унда иқтисодий тизим барқарор ва мувозанатли деб тушунилади. аммо, ҳар қандай иқтисодий тизимнинг бундай ҳолати идеал ҳисобланади. амалда у ёки бу ресурсларнинг, товар ҳамда даромаднинг ошиқчалиги ёки етишмаслиги доимо учраб туради. иқтисодиётда умумий мувозанатнинг шу каби бузилиш ҳоллари инфляция ва ишсизлик даражасининг, ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг ўсиш суръатларини ўзгаришида намоён бўлади...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (39,5 KB). "mikroiqtisodiyot fanining asosiy mavzulari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mikroiqtisodiyot fanining asosi… DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram