юлдузли тунлар (роман)

PDF 304 стр. 2,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 304
microsoft word - kr_yulduzli_tunlar_ziyouz_com.doc юлдузли тунлар (роман). пиримқул қодиров www.ziyouz.com kutubxonasi 1 муаллифдан бобур мирзонинг ҳаёти ва фаолиятига оид мавзулар уммондай чексиз. бу уммонда ўнлаб, юзлаб адабий кемалар сузиши мумкин. «юлдузли тунлар» ана шу мажозий кемалардан бири тарзида юзага келди. уни 1972-йилда илк бор ёзиб нашрга топширганимда тоғдай бир юк елкамдан тушгандай бўлган эди. лекин мустабид тузум тазйиқи остида роман олти йил чоп этилмай ётди. бу йиллар давомида ўша залварли юкни яна елкамда кўтариб юргандай бўлдим. қўлёзмани кўпгина масъул мутасаддилар, катта академиклар ўқиб фикр айтишди. чоп этиш масаласи қизил империя марказининг рухсати билангина ҳал этилиши мумкин экан. қўлёзманинг сатрма-сатр таржимасини москвада ҳам ўқишиб, ёзма тақризлар беришди. хилма-хил фикр ва мулоҳазалар чангалзоридан тиканларга тирналиб ўтдим, йўлимдан адашиб кетмаслик учун доим тарих ҳақиқатига, хусусан — «бобурнома»дай асл манбаларга таяндим. олти йил давомида романга киритган янги таҳрирларим кўпроқ унинг бадиий нуқсонларини тузатишга, тарих ҳақиқатини чуқурроқ очишга қаратилди. 1979-йилда раҳматли шароф рашидовнинг ёрдами билан …
2 / 304
млакатга олиб ўтганлиги, бу улуғ сулола ҳинд заминида яна уч юз йилдан ортиқ давр сурганлиги ўша йиллардаёқ дилимда ҳайрат ва ифтихор туйғусини уйғотган эди. кейинчалик «темур тузуклари» билан танишганимда соҳибқироннинг васиятларига ва улуғ бунёдкорлик анъаналарига бобур мирзо астойдил амал қилгани жуда кўп тарихий воқеаларда кўзга ташланди. «темур тузуклари»ни «бобурнома»га қиёслаб ўқиганимда уларнинг орасида руҳий ва услубий яқинлик борлигини ҳам сездим. аммо шўро даврида бу ҳақиқатларни ёзиш — арининг уясига чўп тиқиш билан баробар эди. чунки шўролар ҳар гал амир темурга қарши ҳужум уюштирганда нуқул бобур мирзони унинг ёнига қўйиб қоралашарди. бу ҳужумлар эллигинчи йилларда бобур асарлари мактаб дарсликларидан чиқариб ташланганда бир хуруж қилган, етмишинчи йилларда «темур юлдузли тунлар (роман). пиримқул қодиров www.ziyouz.com kutubxonasi 2 тузуклари» чоп этилганда москвадан чиқадиган «вопросу истории» журнали орқали жазава билан давом эттирилган, 1986-йилда учинчи пленум номини олган машъум йиғинда авжига чиқарилган эди. мана шу алғов-далғовлар сабабли бобур мирзо тўғрисидаги романнинг ёзилишига илк бор туртки бўлган …
3 / 304
ди. улар ҳам ушбу нашрда баҳоли қудрат ҳисобга олинди. бундан ўттиз йил муқаддам 1969-йилнинг январида бошланган бу иш шоядки шу билан ниҳоясига етган бўлса. 1999 йил. аросат биринчи қисм қува қил устида турган тақдирлар 1 милодий 1494-йилнинг ёзи. саратон иссиғида фар-ғона водийсининг осмонига чиққан қуюқ булутлар куни бўйи ҳавони дим қилиб турди-ю, кечки пайт бирдан жала қуйиб берди. қизил тупроқли тепаликлар орасидан ўтиб келаётган серсув қувасой қон қўшиб оқизилгандек қип- қизил бўлиб кетди. сой бўйидаги мажнунтоллар панасида бир йигит билан қиз шивирлашиб гаплашмоқда эди. — робия, инон, мен тирик бўлсам, сенга бало-қазони йўлатмасмен! — тангрим сизни ҳам паноҳида асрасин, тоҳир оға!.. ёғийнинг* минг-минг аскари бор. қайси бирига бас келурсиз? ана, қочқинларга қаранг!.. тоҳир орқасига ўгирилиб, қувасойнинг қуйи томонларига кўз югуртирди. пастда қамишзор ботқоқлик ва унинг устидан ўтган узун ёғоч кўприк бор эди. кўприкдан чумолидай беҳисоб одамлар, отлар, моллар, аравалар тизилиб ўтиб келаётгани ёмғир пардаси орасидан элас-елас кўзга чалинарди. самарқанд подшоси …
4 / 304
ўйилган қўллари гулдай чиройли. бошига отасининг қора жун чакмонини ёпиниб чиққан экан. ёмғирда ҳўл бўлиб оғирлашган чакмон унинг нозик бўйнига оғирлик қилди. робия чакмонни елкасига туширди. шунда ёқасининг битта боғичи ечилиб кетди-ю, қизғиш мармардай силлиқ бўйнининг пасти кўринди. яшил нимчаси ўн етти ёшлик қизлардагина бўладиган толма белидан қучиб, қаттиқ кўкракларини маҳкам чирмаб турар эди. болаликдан робия билан девордармиён қўшни бўлиб ўсган тоҳир унинг қанчалик жозибали қиз эканини, босқинчи бек ва навкарлар мана шунақа қизларга қанчалик ўч бўлишини гўё энди астойдил ҳис қилди. бу йил баҳорда ота-оналари уларни унаштириб қўйган пайтларида ҳам робия тоҳирга ҳозиргичалик чиройли кўринмас эди. рамазон ойи ўтгандан кейин уларнинг тўйлари бўлиши керак. тоҳир робия билан ҳадемай бир ёстиққа бош қўйишларига ишониб, бехавотир юрган эди. бироқ энди уруш довули қувага яқинлашиб келаётган шу хатарли дамларда робия унга ҳар қачонгидан ҳам азиз, ҳар қачонгидан ҳам ғанимат кўринди. тоҳир робиянинг андижон қўрғонида бирорта бўйни йўғон бекнинг тузоғига илиниб қолиши мумкинлигини …
5 / 304
сезгандай юраги увушди: — шошилмай гапир! сузган бўлса, қон оқдими? — қон? ҳа, ҳа.. қон тирқираб кетди. — ундай бўлса қўрқма. тушдаги қон — ёруғлик. отам доим шундай дейди. — тангрим шу таъбирни рост келтирсин! тоҳир оға, мен... агар андижонга сиз бормасангиз... мен ҳам кетмасмен. неки бўлсак, шу ерда... бирга... мажнунтол барглари орасидан сирқиб тушаётган ёмғир томчилари қизнинг пайваста қошларига, тиғиз киприкларига теккан. тоҳирнинг назарида, робия ёмон бир бахтсизлик бўлишини ҳозирдан сезиб, кўзига ёш олаётгандек кўринарди. юлдузли тунлар (роман). пиримқул қодиров www.ziyouz.com kutubxonasi 4 — мендан кўп хавотирланма, робия. мен бир деҳқон одаммен. ҳаво очилса, далага чиқиб қўшимни ҳайдаймен. ўроғимни ўрамен. ёғийнинг менга не иши бор? лекин сен... эҳтиётингни қил. андижон қўрғонида амакиларинг бор... — андижонда сизнинг ҳам мулла тоғойингиз борлар-ку! ё бирга кетайликми? тоҳир ўйланиб қолди. унинг андижонда меъмор бўлиб ишлайдиган фазлиддин тоғаси эл орасида танилган машҳур одам. қувасой ботқоғининг устидан ўтган мана шу узун ёғоч кўприк ҳам мулла …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 304 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "юлдузли тунлар (роман)"

microsoft word - kr_yulduzli_tunlar_ziyouz_com.doc юлдузли тунлар (роман). пиримқул қодиров www.ziyouz.com kutubxonasi 1 муаллифдан бобур мирзонинг ҳаёти ва фаолиятига оид мавзулар уммондай чексиз. бу уммонда ўнлаб, юзлаб адабий кемалар сузиши мумкин. «юлдузли тунлар» ана шу мажозий кемалардан бири тарзида юзага келди. уни 1972-йилда илк бор ёзиб нашрга топширганимда тоғдай бир юк елкамдан тушгандай бўлган эди. лекин мустабид тузум тазйиқи остида роман олти йил чоп этилмай ётди. бу йиллар давомида ўша залварли юкни яна елкамда кўтариб юргандай бўлдим. қўлёзмани кўпгина масъул мутасаддилар, катта академиклар ўқиб фикр айтишди. чоп этиш масаласи қизил империя марказининг рухсати билангина ҳал этилиши мумкин экан. қўлёзманинг сатрма-сатр таржимасини москвада ҳам ўқишиб, ёзма тақризлар беришди...

Этот файл содержит 304 стр. в формате PDF (2,1 МБ). Чтобы скачать "юлдузли тунлар (роман)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: юлдузли тунлар (роман) PDF 304 стр. Бесплатная загрузка Telegram