мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни

PPT 755.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1449763310_61756.ppt powerpoint presentation мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни тайёрлади: www.arxiv.uz www.arxiv.uz маълумки, мулкдор бўлиш ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқидир. мулкдор бўлиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари жамиятда шахс омилини улуғлаш баробарида мустақил давлат тараққиёти учун хизмат қилади. бу эса ўз навбатида, ўзбекистон республикаси конституциясининг том маънода ҳар бир шахснинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашнинг ҳуқуқий воситаси бўлиб ҳисобланади. ўзбекистон республикаси президенти ислом каримов эътироф этганидек, “мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиёт таркибида давлат, корпоратив ва хусусий мулкчилик тенглиги, айни пайтда хусусий мулкнинг устуворлиги аниқ белгилаб қўйилгани давлатимизнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини, биз барпо этаётган жамиятнинг маъно-мазмунини аниқ ва равшан кўрсатиб беради. биз мулк ва мулкдорлар масаласини ечишда умумэътироф этилган тамойиллар билан бирга, ўзимизга хос миллий хусусият ва ҳаёт тарзини инобатга олганмиз. айни шундай ёндашув ва олиб бораётган сиёсатимиз мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлашда, иқтисодиётимизнинг ишончли пойдевори ва тез суръатлар билан ўсишини таъминлашда мустаҳкам омил бўлиб келмоқда. www.arxiv.uz www.arxiv.uz www.arxiv.uz дунёда кўпгина тараққий этган, бугунги …
2
уқуқига эга. ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас “.бундан ташқари, мазкур декларациянинг 8-моддасига мувофиқ, ” ҳар бир инсон унга конституция ёки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда нуфузли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланиши ҳуқуқига эга”. шунингдек, ушбу декларациянинг 23-моддасига асосан ” ҳар бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга”. www.arxiv.uz халқаро умумэътироф этилган нормаларнинг тизимли таҳлили далолат беришича, ҳар бир шахснинг иқтисодий эркинлигини таъминлаш улар мулкий ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим шартидир. конституция фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликлари дахл-сизлигини кафолатлайдиган мулкий муносабатларни тартибга солишнинг нормаларини ўзида мужассам этган миллий ҳуқуқий қадриятдир. ўзбекистон республикаси конституциясининг нормалари фуқаролик кодексида янада ривожлантирилган тарзда ифодасини топган. бинобарин, ушбу кодекснинг 207-моддасига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни …
3
ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”. маълумки, жамиятнинг иқтисодий негизи сифатида мулк муҳим ўрин тутади. бинобарин, ўзбекистон республикаси конституциясининг 53-моддасига асосан, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган ўзбекис-тон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. давлат истеъмолчилар ҳуқуқининг устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл-ларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. бундан ташқари, ўзбекистон республикаси конституциясининг 54-моддасига мувофиқ мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахс-лар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. www.arxiv.uz www.arxiv.uz мулкдор бўлиш фуқаролик ҳуқуқи муносабатлари субъектларининг иқтисодий ҳуқуқидир. мулкдор бўлиш ҳуқуқи унинг эгасига тегишли мутлақ ҳуқуқ ҳисобланади. ўтмишдан фарқли …
4
нфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек, ўзининг мулк ҳуқуқини ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузилишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. мулк ҳуқуқи муддатсиздир. маълумки, мулк дахлсизлигининг асослари қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. фуқаролик кодексининг 166-моддаси талабларига кўра, мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашидан иборатдир. www.arxiv.uz www.arxiv.uz мулк бозор муносабатларининг муҳим таркибий элементидир. мулксиз бозор муносабатларини шакллантириб ҳам бўлмайди. бозор муносабатлари иқтисодий фаолият ва манфаатдорлик асосида ривожланади. тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлаш энг аввало, уларнинг мулкка нисбатан эгалик туйғусини, бош-қача айтганда, мулкдор бўлиш хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришга чамбарчас боғлиқдир. жамиятда мулкий муносабатларнинг барқарорлигини ва мулкдорларнинг мулкий хавфсизлигини таъминламасдан туриб тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигига ҳам эришиб бўлмайди. шу сабабли, мулкий эркинлик ва тадбиркорлик эркинлиги бир-бири билан узвий боғлиқ. бу дегани, жамиятда ҳар бир шахснинг мулкдор бўлиш ҳуқуқини амалга оширмасдан, улар эркинлигини таъминламасдан туриб иқтисодиётни тараққий эттириш мушкул масаладир. конституциявий …
5
бинобарин, давлатнинг бош ислоҳотчилиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик фаолиятига аралашувидан воз кечиш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш асосида мулкчилик муносабатларининг босқичма-босқич ислоҳ этилаётганлиги мулкдор бўлиш ҳуқуқини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. иқтисодий маънода товар-пул муносабатлари иштирокчилари учун тенг ва имтиёзли шарт-шароитларнинг яратилаётганлиги мулкий рағбатлантиришнинг асосий мезони вазифасини бажармоқда. товарлар, ишлар, хизматлар ва молиявий маблағларнинг эркин муомалада бўлиши мулкдорлар мулкларини яратиш ва кўпайтиришга имкон бермоқда. давлат томонидан самарали солиқ сиё­сатининг амалга оширилиши мулкдорларнинг иқтисодий фаолиятдан манфаатдорлигини оширмоқда. айниқса, давлат томонидан тадбиркорлик субъектларининг рағбатлантириш чораларининг тизимли равишда кўрилиши иқтисодиётни эркинлаштиришни ва мулкдорларнинг мулкка эгалик туйғуси ва кўникмаларини шакллантиришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда. бошқача айтганда, иқтисодиётнинг самарали иқтисодий усул ва воситалар асосида тартибга солиниши мулкий муносабатлар иштирокчиларининг фаоллиги ҳамда уларнинг моддий неъматни яратиш борасидаги манфаатдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. www.arxiv.uz www.arxiv.uz мулкдор бўлиш ҳуқуқи намоён бўлишининг белги ва хусусиятларини қуйидаги омиллар асосида тавсифлаб бериш мумкин. биринчидан, мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги эътироф этилганлиги давлат мулки ҳукмронлигига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни"

1449763310_61756.ppt powerpoint presentation мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни тайёрлади: www.arxiv.uz www.arxiv.uz маълумки, мулкдор бўлиш ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқидир. мулкдор бўлиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари жамиятда шахс омилини улуғлаш баробарида мустақил давлат тараққиёти учун хизмат қилади. бу эса ўз навбатида, ўзбекистон республикаси конституциясининг том маънода ҳар бир шахснинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашнинг ҳуқуқий воситаси бўлиб ҳисобланади. ўзбекистон республикаси президенти ислом каримов эътироф этганидек, “мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиёт таркибида давлат, корпоратив ва хусусий мулкчилик тенглиги, айни пайтда хусусий мулкнинг устуворлиги аниқ белгилаб қўйилгани давлатимизнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини, биз барпо этаётган жа...

PPT format, 755.0 KB. To download "мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни", click the Telegram button on the left.