табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва унинг хусусиятлари

DOC 74.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663177527.doc табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва унинг хусусиятлари режа: 1. табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқининг объектлари ва субъектлари 2. табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқининг мазмуни ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир деб қайд этилган. ўзбекистоннинг асосий қонуни табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи масаласини уларни умуммиллий бойлик деб тан олиш йўли билан ҳал этган. табиий ресурслар бошқа мол-мулк каби ўзбекистон республикасининг иқтисодиётини ривожлантиришнинг моддий асосидир. ўзбекистон республикаси худудидаги ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳаво хавзасига нисбатан мулк ҳуқуқи ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодексида, "ўзбекистон республикасида мулкчилик тўғрисида" ги, ер кодексида ва табиий ресурслар тўғрисидаги бошқа қонунларда белгиланган. мулк ҳуқуқи табиий ресурсларни кимга тегишлилигини ва мулкдорларнинг табиий ресурсларга нисбатан ваколатларини англатади. табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи мулкий ҳуқуқ объектларини эгалик қилиш, фойдаланиш ҳамда тасарруф этиш жараёнларида намоён бўлади. табиий ресурсларга ер, сув, ер ости …
2
моддасига мувофиқ ер, ер ости бойликлар, сув, ҳаво хавзаси бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси республика мулки ҳисобланади. ушбу кодекснинг 17о- моддаси ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи фуқаролик кодекси билан биргаликда бошқа қонунларда ҳам белгиланишини кўзда тутади. бундан ташқари, табиий ресурсларга нисбатан мулкчилик масаласи ер кодексининг 16 ва 18-моддаларида, ер ости бойликлар тўғрисидаги, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги, "ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги, "ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунларнинг 3-моддасида, "ўзбекистон республикасида мулкчилик тўғрисида"ги қонуннинг 19-моддасида мустаҳкамланган. ўзбекистонда фақат айрим ҳолларда, яъни ер кодексининг 18-моддасида кўзда тутилган ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки бўлиши мумкин. мулкчилик ҳуқуқи институтидаги экологик ва иқтисодий белгилар ўзаро боғлиқдир. ерни бир жойда кўчмас мулқ бошқа жойда эса бизни ўраб турган табиий муҳитнинг таркибий қисми деб аташ мумкин. бир объектда ҳам экологиқ ҳам иқтисодий белгиларнинг омухта бўлиб келиши бу институтни характерлайдиган бир қатор янги, қўшимча белгиларни, яъни …
3
и ҳаво ҳавзаси белгиланган. табиий объектлар билан мулкнинг бизни ўраб турган табиий муҳитдан ажралмаслик хусусиятига мос равишда табиий ва ижтимоий объектлар ўртасидаги фарқ белгиланади. табиий объект бир вақтнинг ўзида ҳам табиий объект, ҳам мулк бўлиб қолаверади ва уни атроф муҳитдан ажратиб бўлмайди. экологик боғлиқликнинг бундай йўқотилиши табиий заҳираларга нисбатан мулкчиликнинг тўхтатилишига ва қонуний асослар бўлганда моддий ва ашёвий бойликларга нисбатан мулкчилик ҳуқуқини вужудга келишига сабаб бўлади. аммо бунда фақат қонуний равишда фойдаланиш жараёнида табиий ресурс атроф табиий муҳитдан чиқарилиб олинса, у фойдаланувчининг мулки ҳисобланади. масалан, "ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддасида фойдаланувчилар тутиб олинган ҳайвонот дунёси объектларига нисбатан мулк ҳуқуқига эгадирлар. бунда, ушбу қонуннинг 3-моддасига асосан давлат мулки бўлган объект фойдаланиш жараёнида хусусий мулкка айланади. табиий ресурслар инсон томонидан яратилмаслиги, уларнинг чекланган миқдорда мавжудлигини ва энг асосийси инсоннинг хўжалик ва ўзга фаолияти натижасида уларнинг камайиб кетиши, нобуд бўлиши табиий объектларнинг бебаҳолиги ёки баҳосини мавжуд эмаслигини англатади. …
4
фойдаланишида ҳамда мулкида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ер учун ҳақ тўлайдилар. ер учун ҳақ ҳар йили тўланадиган ер солиғи шаклида олинади, унинг миқдори ер участкасининг сифатига, жойлашишига ва сув билан таъминланиш даражасига қараб белгиланади." ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар - табиатнинг асосий объектлари - асосан давлат мулкини ташкил этади. бу эса табиий заҳираларнинг ўзига хос алоҳида моҳияти билан, шунингдек табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг муҳофазасини таъминлаш сингари замонавий жамият олдида турган вазифаларнинг мураккаблиги билан аниқланади. жамият ихтиёрида бўлган табиий бойликлардан олинадиган энг катта фойда табиий шарт-шароитларни дунё миқёсида сақлаб қолиш, қайта тиклаш ва яхшилаш ишларига уйғун бўлиши лозим, зеро бу шарт-шароитлар одамларнинг ҳозирги ва келгуси авлодлари ҳаёти учун мақбул бўлмоғи шарт. бу масалаларни ҳал этиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди, бундан ташқари улар алоҳида мулкдорларнинг манфаатларига ҳам мос эмас. ер, ер ости бойликлари, сув ва ҳаво кенгликларига, наботот …
5
а давлатнинг ирригация тизими қаровига муҳтож бўлган. л.с. соболев ўзининг 1874 йилда чоп этилган мақоласида шундай ёзган: "умуман олганда тўлиқ, мулк ҳуқуқи мавжуд эмас. давлат ҳам, хусусий шахслар ҳам ерга нисбатан мулк ҳуқуқига эга эмас, аммо улар уни чексиз даражада идора этадилар. мусулмонларнинг қонунларида зарурлиги ҳудуднинг табиий ўзига хослиги билан изоҳланадиган маълум шартлар билан чегараланган ерни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд. ерни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишда шахслар ундан фойда кўриши зарурлиги қонун билан шарт қилиб қўйилган". шу сабабдан, ҳозирги даврда ерни давлат мулки шаклида қолдириш мақсадга мувофиқдир. қишлоқдаги янги бозор муносабатлари эса "мулкдор бўлмаган шахсларнинг уларга мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ва ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи"га асосланади (фуқаролик кодексининг 165-моддаси, "деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддаси, ер кодексининг 17, 55-моддалари). аммо ўзбекистон республикаси президентининг 1994 йил 24 ноябрдаги "ерлардан фойдаланиш самарасини ошириш тўғрисида"ги фармони ва ер кодексининг 23, 27 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва унинг хусусиятлари"

1663177527.doc табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва унинг хусусиятлари режа: 1. табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқининг объектлари ва субъектлари 2. табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқининг мазмуни ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир деб қайд этилган. ўзбекистоннинг асосий қонуни табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи масаласини уларни умуммиллий бойлик деб тан олиш йўли билан ҳал этган. табиий ресурслар бошқа мол-мулк каби ўзбекистон республикасининг иқтисодиётини ривожлантиришнинг моддий асосидир. ўзбекистон республикаси худудидаги ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ҳаво хавзасига нисбатан мулк ҳуқуқи ўзбекистон республ...

DOC format, 74.0 KB. To download "табиий ресурсларга нисбатан мулк ҳуқуқи тушунчаси ва унинг хусусиятлари", click the Telegram button on the left.