туризм хизматлар бозорининг ривожланиш хусусиятлари

DOCX 34.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1664741885.docx туризм хизматлар бозорининг ривожланиш хусусиятлари режа: 1. туристик бозор тушунчаси ва функциялари. 2. туристик бозор таркиби. 3. туристик бозорни сегментациялаштириш. 4. туристик бозорга таъсир этувчи асосий омиллар. 1.туристик бозор тушунчаси ва функциялари туристик бозор – бу туристик маҳсулотнинг олди сотди жараёнини таъминлаш учун талаб ва таклифни бирлаштирувчи, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида социал иқтисодий муносабатлар рўй берадиган жой. унда туристик хизматларнинг пулга айланиши жараёни содир бўлади. туристик маҳсулотнинг ҳар бир ишлаб чикарувчиси ва истеъмолчиси ўзининг иқтисодий манфаатига эга бўлади, улар бир бирига мос келмаслиги мумкин. томонларнинг манфаатлари мос келган ҳолатда туристик маҳсулотнинг олди сотдиси амалга ошади. бозор – бу ишлаб чиқариш ва истеъмол манфаатларини мос келиштиришнинг ўзига хос воситасидир. унда асосий ўринни харидор (мижоз) эгаллайди. сотувчининг мажбурияти – ўз мижозларининг эҳтиёжларини қондиришдир. туристик бозор мураккаб категориядир, чунки ундаги маҳсулотлар кўпинча тўғридан тўғри эмас, балки воситачилар (хўжалик юритувчи субъектлар – туроператор – турагент ) орқали сотилади. кенг маънода туристик бозор …
2
· туристик маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлиги бўйича асосий қоидаларнинг мавжудлиги; · истеъмолчини эркин танлаш имкониятлари. замонавий туристик бозор қуйидаги ўзига хос функцияларни бажаради: 1. туристик маҳсулотдаги қиймат ва истеъмол қийматини сотиш функцияси. бу қиймат ҳаракатини англатади ва туристик маҳсулотнинг пулга айланишида ўз аксини топади. бунинг натижасида ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг меъёрл ҳолати таъминланади, туризмни ривожлантириш учун маблағ (пул) пайдо бўлади ва жамғарилади. 2. туристик маҳсулотни истеъмолчига (туристга) етказиш жараёнини ташкил этиш функцияси. у турагентлар ва туроператорлар орқали амалга ошади. турист турмаҳсулотга пул маблағларини сарфлаб, ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиради. тегишли равишда туристик бозор – жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш кучининг қайта тикланишига ва такрор ишлаб чиқаришига имкон яратади. 3. маҳсулотни такрор ишлаб чиқариш моддий дастакларининг молиявий манбалар билан таъминлаш функцияси. бунинг маъноси шундаки, бозорда туристик маҳсулот пулга айирбошланади ва навбатдаги ишлаб чиқаришга молиявий база яратилади. маҳсулот ҳаракати якун топади. туристик бозор ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб унга қуйидагилар киради: 1. …
3
гдек, туристларни ташиш сиғимини камайтириш орқали эришиш мумкин. 4. маҳсулот сифати сезиларли даражада аниқ бажарувчиларга боғлиқ бўлади. шунинг учун туристик корхона ичидаги менежмент доимо ривожланиши лозим. туристик бозорда истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасидаги ҳудудий тарқоқлик мавжуд. шу сабабли, узоқдаги шериклар билан оператив алоқаларини ўрнатиш муҳим ҳисобланади. қолган бозорлар қатори туристик бозор талаб ва таклиф қонунига мос равишда фаолият юритади. туристик талаб аҳолининг тўлов қобилияти билан тасдиқланган туристик маҳсулотга бўлган эҳтиёжида намоён бўлади. туристик талаб маълум сондаги туристик экскурсион хизматларда акс эттирилади ва уларни аҳоли ҳаракатдаги баҳоларда харид қилиши мумкин. бозорда талабга мос равишда таклиф: туристга дам олиш ва саёҳат чоғида зарур бўлган турли туман хизматлар кафолатланади. таклиф – бу товар (турмаҳсулот) ишлаб чикарувчиларнинг бозорга ушбу товарнинг маълум сонини етказишнинг идеал тайёрлиги ва реал имкониятлари. туристик маҳсулотнинг таклифи ‒ туристик маҳсулот ишлаб чиқаришининг мавжудлиги, туристик индустриянинг ривожланиш даражаси, туристик ресурслар ҳажмига боғлиқ бўлади. талаб ва таклиф ўртасида ўзаро яқин алоқалар мавжуд: …
4
сига боғлиқ ҳолда туристик маҳсулотга эҳтиёж камайиши ёки тескариси − кўпайиши мумкин. бозор сиғимини ва ундаги ўзгариш тенденцияларини билган ҳолда, туристик корхона ўзи учун ушбу бозорнинг истиқболларини баҳолаш имкониятига эга бўлади. туристик бозорда доимий равишда пул оқими ва туристик маҳсулотнинг ҳаракати содир бўлади, яъни такрор ишлаб чиқариш рўй беради. такрор ишлаб чиқариш – бу иқтисодий муносабатлар тизими, унинг доирасида хизматларнинг пулга айланиши ва тескари жараёни содир бўлади. у туристик маҳсулот оқими ҳаракатини, туризм соҳасини ривожлантиришга инвестициялар ва туристик фаолият даромадларининг бюджетга тушумларини кўрсатади. туристик такрор ишлаб чиқариш қуйидаги схема бўйича амалга ошади: 1. турист путёвкани сотиб олади ва туристик корхонага пул тўлайди. 2. натижада турист ўзининг зарурий эҳтиёжларини қондиради. 3. туристик корхона сотилган сайёҳлик маҳсулотга пул олади, туристик индустрияни ривожлантириш учун инвестицияларни амалга оширади, сайёҳлик маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқаради ёки харид қилади. 4. туристик корхона солиқлар, бюджетга турли йиғимлар ва ўз ишловчиларига иш ҳақи тўлайди. туристик корхона доимий ўзгарувчан …
5
д қилиш ҳисобланади (асосан кўчмас мулк). инвестициялар бозори кредитлар бўйича фоиз ставкаларига боғлиқ ҳолда ривожланади. 2.туристик бозор таркиби маълумки, бозор – бу турли хил товарлар ва хизматларга талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни баланслаштириш имконини берувчи механизм. унда мустақил бўлган жуда кўп сонли бир бирига боғлиқ бўлмаган сотувчилар ва мумкин бўлган харидорлар ҳаракат қилишади. бу ерда реал (мумкин бўлган) рақобатчиларни, воситачиларни, истеъмолчиларни кўриш мумкин. туристик бозорни тавсифлашда қуйидагилар ҳисобга олинади: · олди сотдининг асосий предмети бўлиб, туристик маҳсулот ҳисобланади; · харидор ва сотувчидан ташқари туристик бозор механизмига жуда кўп сонли воситачилик бўғинлари ҳам киритилади; · туристик маҳсулотларга талаб қатор хусусиятлар билан ажралиб туради; · қатнашчиларнинг катта хилма хиллиги, моддий имконият лари, ёш, мақсадлар ва мотивлар бўйича саёҳатлар; эластиклик; · якка тартиблилик ва дифференциаллашувнинг юқори даражаси; · туристик таклиф жойи ва вақтидан узоқланиш; туристик бозорда маҳсулот алоҳида компонентлардан шаклланади (масалан ташувчилар, яшаш жойи, овқатланиш ва ҳоказо хизматлар). туристик маҳсулот таркибига кирувчи компонентлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туризм хизматлар бозорининг ривожланиш хусусиятлари"

1664741885.docx туризм хизматлар бозорининг ривожланиш хусусиятлари режа: 1. туристик бозор тушунчаси ва функциялари. 2. туристик бозор таркиби. 3. туристик бозорни сегментациялаштириш. 4. туристик бозорга таъсир этувчи асосий омиллар. 1.туристик бозор тушунчаси ва функциялари туристик бозор – бу туристик маҳсулотнинг олди сотди жараёнини таъминлаш учун талаб ва таклифни бирлаштирувчи, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида социал иқтисодий муносабатлар рўй берадиган жой. унда туристик хизматларнинг пулга айланиши жараёни содир бўлади. туристик маҳсулотнинг ҳар бир ишлаб чикарувчиси ва истеъмолчиси ўзининг иқтисодий манфаатига эга бўлади, улар бир бирига мос келмаслиги мумкин. томонларнинг манфаатлари мос келган ҳолатда туристик маҳсулотнинг олди сотдиси амалга ошади. бозор – бу ишла...

DOCX format, 34.0 KB. To download "туризм хизматлар бозорининг ривожланиш хусусиятлари", click the Telegram button on the left.