туристик индустриянинг иқтисодий асослари

DOCX 31,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1664741915.docx туристик индустриянинг иқтисодий асослари режа: 1.туристик индустрия тушунчаси. 2.туристик корхоналар функцияси. 3.туристик бизнес соҳасидаги ташкилий ҳуқуқий шакллар. 1.туристик индустрия тушунчаси туристик индустрия, бир томондан, туристларга хизмат кўрсатувчи субъектлар (туристик корхоналар, меҳмонхона ва транспорт хўжаликлари, дам олиш базалари ва бошқалар)нинг, шунингдек, туристлар дидига мос келадиган турли сувенирлар ва бошқа товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг, иккинчи томондан, хизматлар ва турли туман моддий неъматларни истеъмол қилувчиларнинг, яъни туристларнинг мавжудлигини тақозо этади. туризмнинг замонавий тизими ташкилий жиҳатдан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларни ўз ичига олади: · туристик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар (даволаш муассасалари, санаторийлар, курортлар, дам олиш базалари, иш маслаҳатлари ва ҳоказолар); · туроператор корхоналар, яъни улгуржи асосда туристик маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи нархларда сотувчи корхоналар; · турагент корхоналар − туроператор томонидан шакллантирилган туристик маҳсулотнинг сотувчилари; · жойлаштириш бўйича хизматларни тақдим этувчи ихтисослашган корхоналар (пансионатлар, дам олиш уйлари, мотеллар, меҳмонхоналар, кемпинглар ва ҳоказолар); · ихтисослашган овқатланиш корхоналари (ресторанлар, барлар, кафелар, ошхоналар ва бошқалар); · …
2
атлар ҳамда моддий неъматлар) таклифи билан тўқнашади. бундай жараён туристик индустрияни шакллантиради. туристик индустрия − туристларни жойлаштириш, транспорт, оммавий овқатланиш, ҳордиқ чиқариш, ўрганиш, иш, соғлом лаштириш, спорт, экскурсион ва бошқа хизматларни амалга оширувчи субъектлар йиғиндисидан иборат бўлади. туристик индустрия катта моддий техника базасига эга. у кўп сонли инсонларнинг бандлигини таъминлайди ва миллий иқтисодиётнинг барча тармоқлари билан ўзаро алоқада бўлади. туристик индустриянинг маҳсулоти – бу туристик саёҳат жараёнида вужудга келган ва ушбу саёҳатни таъминлаш, туристнинг эҳтиёжини қондириш учун зарур бўлган туристик хизматлар ва моддий неъмат (товар)лардир. туризм индустриясининг тавсифли хусусияти шундан иборатки, у ўз ичига моддий (товар) ва номоддий (хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарни бирлаштиради. бу туризм индустрияси иқтисодиётининг хусусиятлари ва ўзига хос қийинчилиги билан изоҳланади. яъни туристик маҳсулоти моддий ва номоддий товарлардан иборат, аммо унинг асоси бўлиб, шубҳасиз – хизмат (сервис) ҳисобланади. туристлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қуйидаги таснифини келтириш мумкин: · бевосита туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланганлари (санаторийлар, пансионатлар, турбазалар …
3
лигининг кўпчилик тармоқлари, шунингдек, туристлар фойдаланадиган бошқа хизматлар соҳаси. иқтисодий нуқтаи назардан туристик индустрия – бу моддий техника базаси, хомашё ва ишчи кучини бирлаштирувчи ишлаб чиқариш (мулкий) комплексидир. 2.туристик корхоналар функцияси туристик корхона – бу мустақил хўжалик юритувчи субъект, у ўз мулкидан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаради ва сотади. туристик корхоналар турли мулк: хусусий, акциядорлик жамияти (аж), масъулияти чекланган жамият (мчж)ти ва бошқа шаклларида бўлишлари мумкин. барча туристик корхоналар сайёҳлик индустриянинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. туристик корхона қайси турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни, уни қайси нархда сотишни, ўзининг қайси жойда жойлашишини ва бошқа муаммоларни мустақил равишда ҳал қилади. туристик корхоналар туристлар эҳтиёжларини ва хоҳишларини комплекс тарзда қондиришади. туристик корхонанинг бош мақсади − истеъмолчилар талабини қондириш орқали фойда олишдир. у корхона ходимларининг ва мулк эгасининг социал ҳамда иқтисодий манфаатларини қондиришга хизмат қилади. туристик корхона аҳолининг ҳордиқ чиқариш, дам олиш ва даволанишга йўналтирилган фаолият турлари билан шуғулланади. туристик корхона қуйидаги функцияларни бажаради: · …
4
туристик маҳсулот ва хизматларни тайёрлаш ҳамда тақдим этишдан иборатдир. янги маҳсулотни шакллантириш технологик талабларни билувчи ишлаб чиқариш хизматларининг мижозлар талабларини билувчи тижорат ва маркетинг хизматлари билан ўзаро ҳаракатларини талаб қилади. 3. сотиш функцияси. корхона жамоаси туристик маҳсулотни сотиш учун мижозлар билан алоқаларни ва сотув бозорларини таъминлаши лозим. сотиш функцияси қуйидагилар орқали амалга оширилади: · мижозлар тўғрисида маълумотлар банки (шахслар ва ташкилотлар рўйхати, манзили – доимий ва мумкин бўлган мижозларники); · мижозлар билан ахборот алоқалар тизими (каталоглар, хатлар, телефон алоқалари, битимлар, ташрифлар); · мижозлар билан тескари алоқалар; · буюртмани расмийлаштиришнинг қабул қилинган тартиби ва уларнинг бажарилишини текшириш. 4. харид қилиш функцияси − туристик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун зарур ашёларга бўлган талабни (етказиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда) тўлиқ қондириши лозим, 5. молиявий функция − кредит молия операцияларини, шу жумладан, корхона маблағлари ҳаракатини, унинг тўлов қобилиятини, иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини, фойдаланган кредитлар учун тўловларни назорат қилишдан иборат. бошқарув функцияси – туристик корхонанинг …
5
ар ҳисобланади: · туристлар эҳтиёжларига мос келадиган жозибадор туристик маҳсулотларни яратиш; · талаб даражасида таклифни сақлаб туриш; · туристик маҳсулот рақобатбардошлигини сақлаш; · туристларга сифатли хизмат кўрсатиш; · доимий мижозларга эга бўлиш; · молиявий барқарорликни таъминлаш. туристик корхоналарни мақсадлари ва типлари бўйича таснифлаш мумкин. мақсадлар бўйича туристик корхоналар болалар, ишчан, рекреацион туризм ва бошқа хизматларга ихтисослашган бўлади. типлар бўйича – ички ва ташқи туризмга ихтисослашган корхоналарга бўлинади. эксперт баҳолашлар шундан далолат берадики, кўпчилик давлатларда чет элга чиқувчи туристларнинг 40 фоизга яқини ўз саёҳатларини, ҳалқаро ва ички ташишларни, турпакетни, шунингдек, воситачилик операцияларини (суғурталаш, визаларни расмий лаштириш ва ҳоказолар) бажарувчи туристик корхоналар орқали ташкил этишади. ўзининг асосий фаолияти мазмуни ва тавсифига кўра туристик корхоналар истеъмолчи (турист) ҳамда туристик маҳсулот ишлаб чиқарувчиси (меҳмонхона, транспорт, ресторан) ўртасидаги воситачи ҳисобланади. замонавий туристик корхоналарга ҳам (товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналар сингари) айрим муаммоларга дуч келиши, ноаниқ бозор ҳолати, туристик маҳсулотларга талабнинг мавсумий нобарқарорлиги, рақобатнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "туристик индустриянинг иқтисодий асослари"

1664741915.docx туристик индустриянинг иқтисодий асослари режа: 1.туристик индустрия тушунчаси. 2.туристик корхоналар функцияси. 3.туристик бизнес соҳасидаги ташкилий ҳуқуқий шакллар. 1.туристик индустрия тушунчаси туристик индустрия, бир томондан, туристларга хизмат кўрсатувчи субъектлар (туристик корхоналар, меҳмонхона ва транспорт хўжаликлари, дам олиш базалари ва бошқалар)нинг, шунингдек, туристлар дидига мос келадиган турли сувенирлар ва бошқа товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг, иккинчи томондан, хизматлар ва турли туман моддий неъматларни истеъмол қилувчиларнинг, яъни туристларнинг мавжудлигини тақозо этади. туризмнинг замонавий тизими ташкилий жиҳатдан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларни ўз ичига олади: · туристик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналар (даволаш муассасал...

Формат DOCX, 31,2 КБ. Чтобы скачать "туристик индустриянинг иқтисодий асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: туристик индустриянинг иқтисоди… DOCX Бесплатная загрузка Telegram