савдо корхоналарида товар айланишининг иқтисодий асослари.

DOC 130.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407731381_58011.doc савдо корхоналарида товар айланишининг иқтисодий асослари. режа: 1.савдо корхоналарида товар айланишининг мазмуни. 2.истеъмол бозори конъюнктурасини баҳолаш ва прогнозлаш. 3.товарларни сотишда уларнинг тузилиши ва ҳажмини режалаштириш. 4.товар айланишини таҳлили. 1.савдо корхоналарида товар айланишининг мазмуни. «бозор муносабатларига ўтишнинг амалга ошириб бориш демократик ўзгаришлар учун мустаҳкам иқтисодий замин ҳозирлайди, республикани тараққий этган мамлакатлар қаторига олиб чиқади, унинг ҳалқаро миқёсдаги обрўсини мустаҳкамлайд”1. бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда, савдо корхоналари фаолиятининг келгуси даврлардаги вазифалари, илмий назариялардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. эркин иқтисодиёт тизимида савдони бошқариш, савдо корхоналарини иқтисодий кўрсаткичларини, яъни товар айланишини режалаштиришга таъсир этувчи ижобий ва салбий омилларни аниқлаш талаб этилади. истеъмол бозорида савдо ташкилотларининг тижорат фаолияти савдо-сотиқ жараёнига асосланади. товар ва хизматлар савдоси иқтисодий иуқтаи назардан ташкилотнинг, товар айланмасини ифодалайди. савдо фаолиятида, хусусан чакана савдода ташкилот ва муассасаларнинг товар айланмаси деганда истеъмолчиларга етказиб берган, яъни сотилган истеъмол товарларининг пул шаклида ифодаланган ҳажми тушунилади. савдо фаолиятида товар айланишининг моҳияти аҳоли даромадларини …
2
бюджет тушумлари ва шу каби бошқа бир қатор мақроиқтисодий кўрсаткичларни аниқлашда ҳам ишлатилади. аниқ бирор бир савдо ташкилоти фаолиятида ҳам товар айланмаси муҳим иқтисодий омил ва кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланиб, унинг ҳажм ёки миқдорий ўсиши ташкилотнинг истеъмол бозорига кириб боришининг қўлами, бозордаги рақобатбардошлилигини стратегик истиқболдаги умумий имкониятлари ва ташкилотнинг иқтисодий ривожланиш суръатларини аниқлаб беради. савдо фаолияти товар айланмасининг ўсиши ишлаб чиқаришнинг тўхтовсиз ва тез суръатларда амалга ошишига, аҳолининг пул даромадларининг кўпайишига кўп жиҳатдан боғликдир. аҳоли даромадларииипг ўсиши истеъмол фондлари ҳиссасига тўғри келадиган имтиёз ва тўловлар ошишига, товар айланишининг янада юксалишига мустаҳкам асос бўлади. иқтисодиётнинг асосий тармоқлари саноат ва қишлоқ хўжалигининг маҳсулот ишлаб чиқариб, ижтимоий ва шахсий эҳтиёжларни қондириш даражасининг юксалиб бориши, яъни товар айланишининг ривожлантирилиб борилиши шаҳар ва қишлоқ, саноат корхоналари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари орасидаги иқтисодий муносабатларни ўрнатиш ва алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. бозор иқтисодиёти шароитида савдо ташкилотларида товар айланишининг аҳамияти шундан иборатки, чакана савдо босқичида товарлар муомаласи тугалланиб, …
3
ги мулоҳазалардан кўриниб турибди-ки, товар айланмаси ҳажми ҳалқ истеъмоли даражасииинг кўрсаткичларидан бири бўлиб, ишлаб чиқариш билан ҳар томонлама узвий боғликлик ва мустаҳкам мутаносиб алоқадорликда бўлади. уни ўстириш эса ҳалқ турмуш даражаси, моддий ва маданий фаровонлигининг юксалишини тавсифлайди. товар айланиши савдо ташкилотлари ривожини ифодаловчи белгилар тизимида фақатгина бир ёклама роль ўйнамайди, аксинча у савдо ташкилотлари фаолият ҳажми ва даражасини белгилаб берувчи асосий кўрсаткич бўлиш билан бирга ресурслар потенциали, яъни меҳнат, хом-ашё ва молиявий заҳиралар сарфи, таркиби, шунингдек муомала ҳаражатлари йиғиндиси ва таркибини аниқловчи кўрсаткич сифатида ҳам эътиборга моликдир. айни вақтда товар айланмалари учун, бозор иқтисодиёти шароитида савдо ташкилотларининг товар айланмаси, ушбу савдо фаолиятидан келувчи фойдага нисбатан эластик, яъни эгилувчан муносабатда бўлади. савдо ташкилотларида товар айланиши бир нечта кўриниш ва шаклларда амалга ошиши мумкин. шу ўринда, савдо ташкилоти товар айланмаларининг умумий таркибида, уларнинг бирнеча турларини ажратиб кўрсатиш мумкин. 2.истеъмол бозор конъюнктурасини баҳолаш ва прогнозлаш. исталган барча савдо корхоналарининг тижорат фаолияти истеъмол бозорларида …
4
ат ёки миллий, мамлакатлараро ёки жахон бозорлари каби турларини фарқлаш мумкин. бозорнинг монополлашганлилик даражаси унинг муҳим белгаларидан бири ҳисобланади ва ушбу белгидан келиб чиқиб истеъмол бозори қуйидаги кўринишларда намоён бўлиши мумкин: 1. монопол - бунда бозорда товар савдосини 100% ни назорат қилишда сотувчи (ёки ишлаб чиқарувчи) фаолият юргизади. 2. олигопол - бунда 5 тадан ортиқ бўлмаган иштирокчилар жами бозордаги товар айланишининг 70-80% ни назорат қилади ва бошқаради. 3. рақобатли (ёки полипол) бозор - бу бозорда иштирокчилар сони етарлича кўп бўлади ва ҳар бир қатнашчининг жами товар айланишидаги савдо улуши катта бўлмайди. товарга тўйинганлик даражаси бўйича истеъмол бозорлари талаб ҳажми таклифникидан анча кўпроқ бўлган (яъни сотувчи нархлар ошишига таъсир кўрсата оладиган) сотувчи бозори ва таклиф ҳажми талабникидан анча катта бўлган (натижада нархлар тушишига харидорлар таъсир кўрсата оладиган) харидор бозорига бўлинади. олди-сотди жараёнининг фаоллик позицияси бўйича истеъмол бозори унинг истиқболини баҳоланишига қараб қуйидаги турларга бўлинади: • натижасиз, яъни алоҳида товарлар турларини сотишда …
5
ари билан ажралиб турадиган истеъмол бозорининг бир бўлакчаси) танлаш ва ўзи учун мос бозорда ўз ўрнини (истеъмол бозорининг, кўп ҳолларда, вужудга келган харидорлар талаби қондирилмаётган ёки эндигина шаклланаётган сегменти), топгандан кейингина товар айланишини, яъни савдо-сотиқ жараёнини амалга ошириш имконини беради. истеъмол бозорининг умумий ҳолатини, унинг алоҳида турлари ва сегментларининг ҳолатини талаб, таклиф, баҳо ва рақобат каби унсурлар тавсифлайди. талаб бу ўринда харидорларнинг товар ёки савдо хизматларига бўлган эҳтиёжининг пул билан таъминланган қисмини ифодалайди. талаб ҳажми эса нархларнинг маълум бир даражасида харидорлар сотиб олмоқчи бўлган товарлар миқдорини кўрсатади. маълумки, нархларнинг паст даражасида товар ҳариди ҳажми катта ва юқори даражасида мос равишда кичик ҳажмда (ёки ҳариддан бутунлай воз кечилиши ҳам мумкин) бўлади. нарх омилидан ташқари алҳида товарларга аҳоли даромадлари даражаси ҳам таъсир кўрсатади. шу билан бир қаторда ўринбосар, бир-бирини алмаштирувчи ёки тўлдирувчи товарларда бўлгаи нарх даражалари; хаётий циклнинг ҳолати (айниқса техник жиҳатдан мураккаб ёки модадаги товарларга) ва бошқа шу каби омиллар ҳам …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "савдо корхоналарида товар айланишининг иқтисодий асослари."

1407731381_58011.doc савдо корхоналарида товар айланишининг иқтисодий асослари. режа: 1.савдо корхоналарида товар айланишининг мазмуни. 2.истеъмол бозори конъюнктурасини баҳолаш ва прогнозлаш. 3.товарларни сотишда уларнинг тузилиши ва ҳажмини режалаштириш. 4.товар айланишини таҳлили. 1.савдо корхоналарида товар айланишининг мазмуни. «бозор муносабатларига ўтишнинг амалга ошириб бориш демократик ўзгаришлар учун мустаҳкам иқтисодий замин ҳозирлайди, республикани тараққий этган мамлакатлар қаторига олиб чиқади, унинг ҳалқаро миқёсдаги обрўсини мустаҳкамлайд”1. бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда, савдо корхоналари фаолиятининг келгуси даврлардаги вазифалари, илмий назариялардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. эркин иқтисодиёт тизимида савдони бошқариш, савдо корхонал...

DOC format, 130.5 KB. To download "савдо корхоналарида товар айланишининг иқтисодий асослари.", click the Telegram button on the left.