савдо менежментининг функциялари ва механизми

DOC 178.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407731513_58014.doc савдо менежментининг функциялари ва механизми режа: 1.савдо менежментининг функциялари. 2.савдо менежменти механизмининг таркибий элементлари. 3.савдо корхоналари фаолиятларининг асосий жабҳалари. 1.савдо менежментининг функциялари. барча бошқарув тизимларининг функциялари умумий кўринишда қуйидаги алгоритмга бўйсунади: таҳлил — режа — ижрони ташкил этиш — ижрони назорат қилиш. бундан ташқари ҳар бир бошқарув тизими, жумладан савдо менежменти ҳам ўзининг бошқарув объектлари ва муайян вазифаларига эга. савдо менежментининг 1-мавзусида кўриб чиқилган бир қатор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унинг асосий функциялари юзага келади. савдо менежментининг функцияларини қуйидагича келтириш мумкин(2-чизма): 1.савдо корхонаси ва унинг барча тузилма бирликларини шакллантиришда энг самарали ташкил этиш шаклининг танланиши. савдо менежментининг бу функциясини амалга оширилишида таъсисчилар фаолияти шаклининг ташкилий-ҳуқуқий асоси назарда тутилади (масъулияти чекланган жамият, акционерлик жамияти ва ҳоказолар). фаолият шаклини эътиборга ҳолда дўконнинг ассортименти, ихтисослиги аниқланади(агар савдо ташкилоти тузилма бирликларидан ташкил топган бўлса). дўконнинг асосий хусусияти ва ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда унинг тури аниқланади. савдо менежментининг функцияси қайсидир маънода бир ёқлама аҳамият …
2
жойлаштириш каби ишлар билан боғлиқ. савдо-технологик жараёнларнинг ташкил қилиниши харидорларга хизмат кўрсатиш ва корхонанинг молиявий-иқтисодий натижаларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. 3.харидорларга хизмат кўрсатиш жараёнини бошқариш. ушбу функцияни амалга ошириш савдо корхонасининг асосий вазифаси ҳисобланади. харидорларга хизмат кўрсатиш истеъмол бозоридаги маълум сегмент доирасида истеъмолчиларнинг талабларини тўлароқ қондириш имкониятини таъминлайди. бу эса савдо корхонасининг мувофиқ ассортимент сиёсатини юзага чиқаради. шу билан бирга харидорларга хизмат кўрсатиш жараёнини бошқариш савдонинг қулай ташкил этилиши, товарлар сотишнинг самарали услублари, қўшимча савдо хизматлари, ички реклама, маълумотларнинг ташкил этилиши ва бошқа бир қатор ташкилий-технологик тадбирларни амалга ошириш имконини беради. 4.персонални бошқариш. бу функцияни амалга ошириш муайян қийинчиликларга эга. чунки, бу борада қабул қилинган бошқарув қарорлари бевосита ишчи, ходимларниниг рағбат ва манфаатлари билан боғлиқ. персонални бошқариш харидорларга савдо хизмати кўрсатиш даражасига ва корхона фаолиятининг молиявий-иқтисодий натижаларига таъсир этади. бу функцияни амалга ошириш зарурий персонал сони ва таркибини сақлаш, меҳнатни самарали ташкил қилиш ва унинг унумдорлигини назорат қилиш, моддий рағбатлантириш …
3
и амалга оширилади. 5.даромадни бошқариш. бу функцияни амалга ошириш савдо корхонасининг хусусий молиявий базасини шакллантириш билан боғлиқ. савдо корхонаси даромадларининг асосий қисмини савдо фаолиятидан келган даромадлар ташкил қилади(улар товарнинг сотув ва ҳарид нархлари ўртасидаги фарқ билан шаклланади). функцияни амалга ошириш жараёнида савдо корхонасининг нархлар сиёсати ишлаб чиқилади. бундан ташқари, функцияни амалга ошириш жараёнида савдо корхонаси даромадларини режалаштириш ишлари катта роль ўйнайди. 7.муомала ҳаражатларини бошқариш. бу функция товар айланишининг ҳажмини ифодаловчи жорий ҳаражатларнинг доимий тушириб турилиши билан боғлиқ(савдодан ушбу ҳаражатлар «муомала харажатлари» ибораси билан юритилади). муомала ҳаражатлари даражасини доимий тушириб туриш харидорларга кўрсатиладиган савдо хизматининг сифат даражасига таъсир кўрсатмаслиги лозим. у фаолиятнинг бошқа жабҳаларидаги тежамкорлик ҳисобига амалга оширилади. бу функцияни амалга опшриш жараёнида: савдо фаолиятини юритиш учун зарурий бўлган барча меҳнат, моддий ва молиявий ҳаражатларнинг ҳажми аниқланади; ушбу ҳаражатларни иқтисод қилиш имконини берадиган барча резервлар кўриб чиқилади; муомала ҳаражатларини алоҳида воситалар ҳаражатлари доирасида режалаштириш амалга оширилади. 8.фойдани бошқариш. бу функцияни амалга …
4
тивларни бошқариш. бу функцияни амалга ошириш савдо корхонасининг иш потенциалидан самарали фойдаланишни шакллантириш билан боғлиқ. функцияни амалга ошириш жараёнид: савдо фаолиятининг белгиланган кўламидан келиб чиққан ҳолда, активларнинг алоҳида турлари бўйича хақиқий талаб аниқланади; уларнинг умумий суммаси аниқланади; активларни уларнинг комплекс фойдаланиш самарадорлиги билан мувофиқлаштирилади ва доимий тўлов қобилиятини таъмиилаши учун унинг ликвидлиги оптималлаштирилади; алоҳида активлар бўйича айланиш тезлиги таъминланади, биринчи ўринда товар заҳиралари, материал ва тара заҳиралари, дебиторлик қарзлари ва пул воситаларининг айланиш тезлигини оширишга эришилади; турли актвларни молиялаштиришнинг шакл ва манбалари аниқланади. 10. капитални бошқариш. бу функцияни юзага чиқиши жараёнида: корхонани ривожлантириш учун зарурий капиталнинг умумий эҳтиёжи аниқланади; унинг энг мувофиқ тузилмаси шакллантирилади; ўз манбаларидан келиб чиққан ҳолда молиявий ресурсларни шакллантиришнинг йўллари қидирилади; қисқа ва узоқ муддатли заём воситаларини жалб этишнинг зарурий ҳажми аниқланади; заём воситаларини жалб этишнинг шакл ва манбалари оптималлаштирилади. 11.инвестицияларни бошқариш. бу функцияни юзага чиқариш савдо корхонасининг ривожланиш истиқболи ва унинг бозор қийматини ошиши билан боғлиқ …
5
натижаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хавфлар аниқланади; алоҳида хўжалик таваккалчилигини камайтириш. ички ва ташқи суғурта ишлари бўйича бир қатор чора тадбирлар амалга оширилади. 13.молиявий ҳолатни бошқариш. бу функцияни юзага келиши савдо корхонаси молиявий соҳасиниг барча йўналишлари ўзаро алоқадорлиги билан боғлиқ. уларнинг ўзаро алоқадорлиги натижасида ушбу фаолият орқали юқори натижавий кўрсаткичларга эришилади. функцияни юзага чиқариш жараёнида савдо корхонасининг молиявий аҳволи комплекс тарзда баҳоланади ва уни мустахкамлаш йўллари қидирилади. муҳим кўрсаткичлар доирасида корхонанинг молиявий фаолиятини комплекс режалаштириш амалга оширилади; савдо корхонасининг жорий молиявий фаолияти бўйича мониторинг ташкил этилади. мониторингнинг ташкил этилиши амалга оширилиши кўзда тутилган режалар устидан назорат этиш имкониятини беради. юқорида барча турдаги савдо корхоналарига, уларнинг мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ўз аҳамиятига эга бўлган савдо менежментининг асосий функциялари кўрилиб чиқилди. савдо менежменти функцияларини аниқлаштиришда савдо корхонасининг товар ихтисослиги бўйича шакли, ҳажми ва фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли муайянлаштирилади. савдо корхоналарининг ихтисослиги ва ҳажми бўйича тафовутлар: ўзига хос ташкил этиш ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "савдо менежментининг функциялари ва механизми"

1407731513_58014.doc савдо менежментининг функциялари ва механизми режа: 1.савдо менежментининг функциялари. 2.савдо менежменти механизмининг таркибий элементлари. 3.савдо корхоналари фаолиятларининг асосий жабҳалари. 1.савдо менежментининг функциялари. барча бошқарув тизимларининг функциялари умумий кўринишда қуйидаги алгоритмга бўйсунади: таҳлил — режа — ижрони ташкил этиш — ижрони назорат қилиш. бундан ташқари ҳар бир бошқарув тизими, жумладан савдо менежменти ҳам ўзининг бошқарув объектлари ва муайян вазифаларига эга. савдо менежментининг 1-мавзусида кўриб чиқилган бир қатор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унинг асосий функциялари юзага келади. савдо менежментининг функцияларини қуйидагича келтириш мумкин(2-чизма): 1.савдо корхонаси ва унинг барча тузилма бирликларини шакллантиришда э...

DOC format, 178.0 KB. To download "савдо менежментининг функциялари ва механизми", click the Telegram button on the left.