савдо менежментининг моҳияти ва вазифалари.

DOC 90.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1407735574_58060.doc савдо менежментининг моҳияти ва вазифалари. режа: 1. савдо менежментининг моҳияти. 2. савдо менежментининг усул ва тамойиллари. 3. савдо менежментининг мақсад ва вазифалари. 1.савдо менежментининг моҳияти. савдо - фаолият доираси ва унда банд бўлган ходимлар сони жиҳатидан барча мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади ва бу тармоқнинг иқтисодиётдаги салмоғи юқоридир. савдо корхоналарининг фаолияти истеъмолчилар талабларини қондириш билан бевосита боғлиқ бўлгани учун кундалик ҳал этилиши лозим бўлган ташкилий - техник, иқтисодий ва молиявий масалалар ушбу соҳанинг ҳал қилувчи омилларидан ҳисобланади. серқирра ва нозик соҳа бўлган савдо фаолиятини бошқариш - мураккаб жараён бўлиб, у савдо менежментининг турли усуллари ёрдамида амалга оширилади. савдо менежменти савдо корхонаси фаолиятини бошқариш жараёнининг барча асосий жиҳатларини ўрганади. у савдо корхонасининг ривожланиш шартлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун бошқаришнинг оқилона ташкил этилишини шакллантиршга қаратилгандир. комплекс тармоқларнинг бир соҳаси сифатида савдо менежменти ҳозирги пайтда амалда юзага келиш палласида турибди. савдо менежментининг асосий қоида ва тамойиллари ҳозирча чет эл ва …
2
жалик фаолиятининг охирги натижасига боғлиқ бўлиб, савдо корхонасининг фаолиятини охирги натижаларига тўғридан тўғри ёки эгри (билвосита) таъсир этади. корхонада савдо жараёнининг такомиллаштирилишига қаратилган алоҳида чора-тадбирлар, қарорларнинг фақат инновацион менежмент нуқтаи назари билан қаралиши корхонанинг иқтисодий фаолияти, шарт-шароитларини тўла ҳисобга олган ҳолда амалга оширишни таъминлай олмайди. балки, бошқарувга бир томонлама ёндашиш корхонанинг молиявий аҳволига салбий таъсир этади. шуларни назарда тутган ҳолда савдо менежменти савдо корхонаси хўжалик фаолиятининг охирги натижаларига ўз таъсирини кўрсатувчи ҳар бир бошқарув масалаларини умумлаштирган ҳолда, комплекс фаолият тарзида кўриб чиқади. 2. савдо менежментининг усул ва тамойиллари. барча савдо корхоналари битта тармоқда хўжалик юритувчи субъектлар сифатида савдо-технологик ва савдо хўжалик ишлари жараёнларининг ташкил этилишида бир қатор умумийликларга эга бўлсаларда, улар фаолиятларининг ташкил этиш шакллари, жорий технология ва хўжалик юритишнинг маълум шарт-шароитлари орасида тафовутлар мавжуд. улар фаолиятларини бошқаришни ўзига хослиги, ўртасидаги мавжуд тафовутлар ўша соҳанинг якуний натижаларига турлича таъсир этади. савдо менежменти айнан ўша тафовутларни барча бошқарув фаолиятлари нуқтаи назаридан …
3
тимизнинг барча соҳаларида, айниқса бошқарувда, республика миқёсида, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ ва маҳаллаларни бошқаришда, тармоқ ва бўғинларни идора этишда янгича фикрлайдиган, қийин дамларда маъсулиятни ўз зиммасига ола биладиган, ҳаёт билан ҳамқадам юришга қодир, имони пок, билимдон, ишбилармон одамларни топиш, уларга ишонч билдиришдан иборатдир.”1 ҳатто энг мақбул бошқарув қарорлари савдо корхонасининг фаолиятига ижобий таъсир этган бўлсада, ўша қарорлар, чора-тадбирлардан савдо фаолиятининг келгуси, янги босқичларда фойдаланиш ва айнан кўчириб олиб амалда тадбиқ этиш муваффақият келтирмайди. чунки, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ташқи омилларнинг таьсир динамикаси ва истеъмол бозори ҳолатининг доимий тарзда ўзгариши маълум фаолият доирасидаги қарорларнинг қатъий ва доимий белгилаб қўйилишига йўл қўймайди. бундан ташқари савдо корхонасининг ҳаётийлик даври мобайнидаги келгуси босқичига ўтиши билан корхонанинг ихтисослиги бўйича ички шарт-шароитлари ўзгариб туради. шунинг учун савдо менежменти ташқи омиллар таъсирининг ўзгариши динамикаси, ресурс потенциали, меҳнат ва бошқарув шакллари, молиявий ҳолатлар каби савдо корхонасининг фаолиятига алоқадор барча омилларни инобатга олган ҳолда ўрганилишини ўз олдига мақсад қилиб …
4
гар лойиҳа корхонани ривожлантиришнинг стратегик мақсадларига мувофиқ тарзда жорий этилмаса келажакда корхонанинг ютуқларга эришиши амримаҳол. савдо менежментининг усул ва тамойилларига илмий соҳа сифатида ёндашилиши бозор иқтисодиётига ўтиш даврида доимий ўзгариб туради. бундай ўзгаришлар истеъмол бозорининг ўзгариш динамикаси, аҳоли даромадининг ўсиш дифференциацияси, хусусийлаштириш ва корпоратизациялаш натижасида савдо корхоналари фаолиятларинииг такомиллашиши ва бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар савдо корхоналари бошқарув тизимини амалда қўллаш имкониятларининг кенгайиши каби бошқарувнинг иқтисодий негизини ташкил қилувчи бир қатор омилларга боғлиқ. 3. савдо менежментининг мақсад ва вазифалари. савдо менежментининг асосий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг мақсад ва вазифалари намоён бўлади. савдо менежментининг асосий мақсади бўлиб, савдо корхонасининг ривожланиш истиқболини мукаммал даражада таъминлаш ва корхонанинг рақобатчилари орасидаги мавқеини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш ҳисобланади. ушбу асосий мақсадлардан ташқари савдо менежменти қуйида қайд этилган асосий масалаларни ечишни ҳам ўз олдига асосий мақсад қилиб қўяди(1-чизма): 1.истеъмол бозорининг мавжуд сегменти доирасида истеъмолчилар талабини тўлароқ қондиришга қаратилган чора-тадбирларни шакллантириш. бу масала савдо …
5
рсатиши билан намоён бўлади. харидорларга хизмат кўрсатишга қаратилган талаблар ташкилий-технологик тадбирлар комплексининг яратилиши, хизмат кўрсатишнинг барча зарурий жиҳатларини ишлаб чиқилиши билан бажарилади. . 1-чизма.савдо менежментининг асосий вазифалари мазмуни 3. савдо корхонасининг савдо-технологик ва савдо хўжалик ишларини амалга оширишда тежамкорликни таъминлаш. бу масала товар ҳаракати ва харидорларга кўрсатиладиган хизматга алоқадор меҳнат, моддий ва молиявий ҳаражатларни алоҳида технологик жараёнлар ва операциялар миқёсидаги тежамкорлигига эришиш орқали амалга оширилади. 4.фойда миқдорини ошириш ва корхона ихтиёрида қоладиган фойданинг оқилона тақсимланишини таъминлаш. бу масала корхонанинг товар айланиш ҳажмининг оптималлаштирилиши, маълум мақсадларга йўналтирилган нарх, амортизация ва солиқ сиёсатининг юритилиши, фойданинг капитал ва истеъмол қисмлари ўртасидаги мувозанатнии оптималлаштирилишига эришиш каби омилларга боғлиқ. 5.савдо корхонасининг хўжалик фаолиятига боғлиқ таваккалчилик даражасининг камайтирилиши. бу масала савдо корхонасининг хўжалик фаолиятига алоқадор бўлган турли тижорат, молия ва инвестицион соҳалардаги таваккалчиликнинг мақсадига мувофиқ бошқарилиши билан амалга оширилади. савдо корхонасининг хўжалик таваккалчилиги даражасининг камайтирилиши унинг молиявий натижаларини барқарорлаштиради ва корхонанинг ривожланишини кафолатлайди. 6.савдо корхонасининг бозордаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "савдо менежментининг моҳияти ва вазифалари."

1407735574_58060.doc савдо менежментининг моҳияти ва вазифалари. режа: 1. савдо менежментининг моҳияти. 2. савдо менежментининг усул ва тамойиллари. 3. савдо менежментининг мақсад ва вазифалари. 1.савдо менежментининг моҳияти. савдо - фаолият доираси ва унда банд бўлган ходимлар сони жиҳатидан барча мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади ва бу тармоқнинг иқтисодиётдаги салмоғи юқоридир. савдо корхоналарининг фаолияти истеъмолчилар талабларини қондириш билан бевосита боғлиқ бўлгани учун кундалик ҳал этилиши лозим бўлган ташкилий - техник, иқтисодий ва молиявий масалалар ушбу соҳанинг ҳал қилувчи омилларидан ҳисобланади. серқирра ва нозик соҳа бўлган савдо фаолиятини бошқариш - мураккаб жараён бўлиб, у савдо менежментининг турли усуллари ёрдамида амалга оширилади. савдо менежмент...

DOC format, 90.5 KB. To download "савдо менежментининг моҳияти ва вазифалари.", click the Telegram button on the left.