мехнат ва иш хаки хисоби

DOC 122,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1696762602.doc мехнат ва иш хаки хисоби режа: 1. иш ҳақи бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби 2. ижтимоий суғурта ва давлатнинг мақсадли фондларига ажратмалар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби иш ҳақи бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби иш ҳақи - бу ходимга бажарган иши ёки ишлаган вақти учун ҳисобланган рағбатлантиришнинг миқдори. корхона учун ҳисобланган иш ҳақи, бир томондан, харажат, иккинчи томондан, тўланиши керак бўлган мажбурият ҳисобланади. ходим учун иш ҳақи унинг ишлаб топган даромади ҳисобланади. иш ҳақининг иккита шакли, яъни ишбай ва вақтбай шакллари, шунингдек унинг иккита турлари, яъни асосий иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақи турлари, мавжуд. ишбай иш ҳақи деганда ходимларга ҳақиқатда бажарган ишлари учун ҳисобланган иш ҳақи тушунилади. ушбу иш ҳақи шаклида ходимга ҳисобланадиган иш ҳақининг миқдори бевосита у бажарган ишнинг ҳажмига ва бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи суммасига боғлиқ бўлади. иш ҳақининг ушбу шакли ишчилар, қурувчилар, сотувчилар ва бошқа бевосита иш бажарувчилар учун қўлланилади. вақтбай иш ҳақи деганда ходимларга ҳақиқатда ишлаган вақтлари …
2
сий ва қўшимча иш ҳақларини ҳисоблашга қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади: · ишбай ишловчилар учун - бажарилган ишларнинг ҳажмини тасдиқловчи ҳужжатлар (нарядлар, маълумотномалар, ҳисоботлар, далолатномалар ва бошқалар), бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи меъёри, ишга чиқиш ҳисоби табели (ишни коллектив тарзда бажарувчилар учун). · вақтбай ишловчилар учун - штат жадвали, ишга чиқиш ҳисоби табели · меҳнат таътилини ҳисоблаш учун - буйруқ, ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи. · вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганликда бериладиган нафақани ҳисоблаш учун - касаллик варақаси, касаба уюшма қўмитасининг қарори ва ходимнинг иш ҳақи бўйича бухгалтерияда юритилган шахсий счёти варағи. асосий иш ҳақини ҳисоблаш тартиби. ишбай иш ҳақи шаклида ишловчи ходимга асосий иш ҳақи суммаси унинг ҳақиқатда бажарган иш ҳажмини бир бирлик иш учун белгиланган иш ҳақи меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. масалан, ишчи ой мабойнида 100 дона маҳсулот ишлаб чиқарди. бир бирлик маҳсулот учун иш ҳақи меъёри -300 сўм. ишчига ҳисобланадиган иш ҳақи …
3
и ва у касал бўлган ойдаги календар иш кунлари сонига бўлинади. топилган сумма ўртача бир кунлик тўлов суммасини беради. айтайлик, юқоридаги мисолда келтирилган бухгалтернинг декабрдаги иш ҳақи 20000 сўм, ўртача ойлик мукофат суммаси 5000 сўм бўлган. унда ўртача бир кунлик тўлов суммаси январ ойи учун 1000 (25000:25) сўм бўлади. 2.касал кунларга нафақа ҳисоблаш учун бир кунлик ўртача тўлов суммаси нафақани тўлаш коэффициентига кўпайтирилади. ушбу коэффициент ўзбекистон республикаси адлия вазирлигидан 2000 йил 19 январда 873 -тартиб рақами билан рўйхатдан ўтган ―меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини бериш тўғрисида йўриқнома, шунингдек ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги ―вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш меъёрларини такомиллаштириш тўғрисида ги 71-сон қарорига мувофиқ 2002 йил 1 мартда бошлаб ходимнинг хизматлари, меҳнат стажи, касаллик тоифаси, болаларининг сонига қараб қуйидагича белгиланган: 1.иш ҳақининг 100 % миқдорида: · иккинчи жаҳон урушининг қатнашчилари ҳисобланган ходимларга; · байналмилалчи жангчиларга ва уларга тенгаштирилган шахсларга; · қаромоғида 16 ёшга (ўқувчилар учун …
4
қараб. 3.ойлик иш ҳақининг 60%дан 80 % гача бўлган миқдорда - қолган ҳолларда, ходимларнинг умумий иш стажига қараб. давлатимиз қонунларига мувофиқ вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик учун нафақалар ўз соғлигига атайлаб зиён этказилганда, мастлик ёки наркомания оқибатида, жиноят содир этган ва улар билан боғлиқ бошқа ҳолларда вужудга келганда ҳисобланмайди ва тўланмайди. бизнинг мисолда келтирилган бухгалтер барча кўрсаткичлари бўйича учинчи гуруҳ бўйича нафақа олувчи ҳисобланади. шунинг учун унинг бир кунлик нафақа суммаси тўлов коэффициентига кўра 600 сўмни (1000 х 0,6) ташкил қилади. 3.бир кунлик нафақа суммаси касал бўлган календар иш кунлари сонига кўпайтирилади. топилган сумма касал кунлар учун ҳисобланадиган нафақанинг суммасини билдиради. бизнинг мисолимизда бухгалтерга ҳисобланадиган нафақа суммаси 6000 сўмни (600 х10) ташкил қилади. ишбай ишловчи ходимларга касал кунлар учун нафақа ҳисоблашда охирги икки ойлик иш ҳақи ва ўртача ойлик мукофат суммаси асос қилиб олинади. қолган ҳисоб-китоблар юқорида келтирилган тартибда амалга оширилади. меҳнат таътили ҳақини ҳисоблаш тартиби. корхона ходимлари иш фаолиятининг биринчи йили …
5
25,4 кун) бўлинади. топилган сумма ўртача бир кунлик тўлов суммасини билдиради. бизнинг мисолимизда ушбу тўлов 1575 сўмни (40000:25,4) ташкил қилади. · ўртача бир кунлик тўлов суммаси буйруқ бўйича берилган меҳнат таътили кунлари сонига кўпайтирилади. топилган сумма ходимнинг меҳнат таътили ҳақини билдиради. агар ходимга 15 кунлик меҳнат таътили берилган бўлса, у ҳолда унинг меҳнат таътили ҳақи 23625 сўмни (1575 х 15) ташкил қилади. 2.вақтбай ишловчилар учун -ходимнинг охирги ойдаги маоши ва ўртача бир ойлик олган мукофатлари суммаси меҳнат таътили ҳақини ҳисоблашга асос қилиб олинади. ҳисоб-китобларнинг қолган қисми юқорида келтирилган тартибга ўхшаш тарзда амалга оширилади. иш ҳақининг ҳисобланган барча турлари ва уларнинг жами суммаси ҳисоб-тўлов қайдномасида ёки иш ҳақи бўйича юритилган китобда алоҳида устунчаларда кўрсатилади. иш ҳақидан ушланмалар. ҳисобланган иш ҳақидан турли ушланмалар қилинади, уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: · мажбурий ушланмалар - буларга даромад солиғи, 2,5 фоизлик бюджетдан ташқари пенсия фондига ушланма, суд ва бошқа органларнинг ижро ҳужжатлари бўйича ушланмалар (алиментлар, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мехнат ва иш хаки хисоби" haqida

1696762602.doc мехнат ва иш хаки хисоби режа: 1. иш ҳақи бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби 2. ижтимоий суғурта ва давлатнинг мақсадли фондларига ажратмалар бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби иш ҳақи бўйича мажбуриятларнинг ҳисоби иш ҳақи - бу ходимга бажарган иши ёки ишлаган вақти учун ҳисобланган рағбатлантиришнинг миқдори. корхона учун ҳисобланган иш ҳақи, бир томондан, харажат, иккинчи томондан, тўланиши керак бўлган мажбурият ҳисобланади. ходим учун иш ҳақи унинг ишлаб топган даромади ҳисобланади. иш ҳақининг иккита шакли, яъни ишбай ва вақтбай шакллари, шунингдек унинг иккита турлари, яъни асосий иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақи турлари, мавжуд. ишбай иш ҳақи деганда ходимларга ҳақиқатда бажарган ишлари учун ҳисобланган иш ҳақи тушунилади. ушбу иш ҳақи шаклида ходимга ҳисобланадиган иш ҳақининг ми...

DOC format, 122,5 KB. "мехнат ва иш хаки хисоби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мехнат ва иш хаки хисоби DOC Bepul yuklash Telegram