бошқарув қарорларини қабул қилиш

DOC 275.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1697373051.doc бошқарув қарорларини қабул қилиш режа: 1. ишлаб чиқариш зарарсизлиги нуқтаси. ишлаб чиқариш зарарсизлиги таҳлили 2. сотиладиган маҳсулотлар (товарлар) ассортиментини режалаштириш. баҳони шакллантириш бўйича қарор қабул қилиш. корхона маҳсулот таркибини чегараловчи омиллар асосида аниқлаш. 3. бизнес таркибини ўзгартириш (реструктуризация) қилиш бўйича қарор қабул қилиш ишлаб чиқариш зарасизлиги нуқтаси. ишлаб чиқариш зарарсизлиги таҳлили “таннарх - маҳсулот ҳажми - фойда” (cvp) таҳлилининг мақсади агар ишлаб чиқариш / реализация даражаси ўзгарган тақдирда молиявий натижаларда қандай ўзгариш юз берганлигини аниқлаш бўлиб ҳисобланади. бошқача қилиб айтганда cvp усули фаолият даражаси билан бизнес фаолияти учун зарур бўлган ресурслар сарфланиши ўртасидаги боғлиқликни белгилайди. бу таҳлил систематик равишда маҳсулот таннархи, сотишдан олинган даромад (ишлаб чиқариш ҳажми) ва фойда кўрсаткичларининг бир-бирига асосланганлигини кўрсатади. ушбу таҳлил ёрдамида таннарх табиати аниқланади ва натижада менеджерларга фаолиятни назорат қилиш ва режалаштириш, фаолиятнинг муқобил курсларини таҳлил қилиш, иқтисодий шарт-шароитлар ўзгарган тақдирда оқилона қарорлар қабул қилишга доир ахборотлар етказиб берилади. cvp таҳлили зарарсизлик нуқтасини аниқлашда …
2
исмлар, алоҳида олинган маҳсулот, маҳсулотлар гуруҳи, сотиш регионлари ва бошқа танланган таннарх объектлари таҳлил жараёнида фойдаланиши мумкин. бошқарув ҳисобида критик (зарарсизлик) нуқтасини ҳисоблашнинг учта методи амал қилади. 1) математик (тенглама методи), 2) контрибутция маржини методи 3) график методи математик метод. математик методда критик нуқтани аниқлашнинг формула усулига таянади. бизга маълумки, фойдани ҳисоблашнинг базисли усули бу даромадлардан харажатларни айириш орқали ҳисоблаш бўлиб ҳисобланади. демак, агар тўплам харажатларга даромадларни олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар қўшилганлигини таъминлашга эътибор қаратиш лозим. бу критик нуқтани аниқроқ ҳисоблаш имконини беради. cvp таҳлилида тўлиқ таннархи ҳисобот даври давомида харажатларга олиб борилган (ҳисобдан чиқарилган) деб қаралади. шу боис, бу таҳлил мақсадларида таннархи ва харажат бир кўрсаткич деб олинади. жами даромадлар - жами таннарх = фойда (1) юқорида таъкидлаганимиздек, критик нуқтада фойда ҳам зарар ҳам бўлмаганлиги учуе (1) тенглик натижаси нолга тенг бўлади. у ҳолда (1)- формала қуйидаги кўринишга эга бўлади: жами даромадлар - жами таннарх = 0 …
3
тиш нархи (сн) = маҳсулот бирлиги (х) * маҳсулот бирлигининг ўзгарувчан таннархи (ўтб) +доимий таннарх(дт) белгилашлар асосида формулани ёзадиган бўлсак, х * сн = x * ўтб + дт (6) ушбу формулада (х * ўтб) ни тенгликнинг чап тамонига ўтказсак, у ҳолда х * сн - x * ўтб = дт х ни қавснинг ташқарисига чиқарсак, у ҳолда х (сн –ўтб) = дт бундан х (маҳсулот бирлиги) ни топсак, х = дт / (сн –ўтб) (7) х маҳсулот бирлигида фойда нолга тенг бўлганлиги боис (7) да (х) маҳсулот бирлиги кўрсаткичи критик нуқта бўлади. демак, критик нуқта (х) = доимий таннаарх (дт) / (сотиш нархи (сн) - маҳсулот бирлиги ўзгарувчан таннархи (ўтб) (8) критик нуқтани ҳисоблаш тартибини амалий мисолда кўриб ўтамиз. компаниянинг фаолият даражаси маҳсулот бирлиги миқдори билан белгиланади деб тассавур қиламиз. компания режаси бўйича янги компасс ишлаб чиқишни мўлжаллаган. доимий таннарх 20,000 п.б., маҳсулот бирлигига ўзгарувчан харажатлар 6 п.б. га …
4
йдани таъминлашга қаратилган бўлади. контрибутция маржини жами суммада ёки маҳсулот бирлигига нисбатан ҳисобланиши мумкин. юқоридаги rember company сида маҳсулот бирлигига нисбатан контрибутция маржини қуйидагича ҳисобланади: контрибутция маржини = даромад - ўзгарувчан таннарх (9) маҳсулот бирлигига нисбатан контрибутция маржини = сотиш нархи - маҳсулот бирлигининг ўзгарувчан таннархи (10) юқоридаги маълумотларни (10) даги ифодалар ўрнига қўйсак, у ҳолда қуйидаги натижани оламиз. маҳсулот бирлигига контрибутция маржини = 10 п.б. - 6 п.б. = 4 п.б. (10)-формуладаги сотиш нархидан маҳсулот бирлигининг ўзгарувчан харажатларини айириш натижасида олинган сумма маҳсулот бирлигига нисбатан контрибутция маржини берганлиги боис, (8)-формуланинг махражидаги ифаданинг ўрнига маҳсулот бирлигига контрибутция маржини кўрсаткичини қўйсак, у ҳолда критик нуқтани контрибутция маржини (маржинал даромад) орқали аниқлаш формуласи келиб чиқади: критик нуқта (х) = доимий таннарх (дт) / маҳсулот бирлигига контрибутция маржини (кмб) ёки х = дт/кмб (11) юқоридаги мисол маълумотларини (11)-формуладаги ифодаларга қўйсак критик нуқта кўрсаткичи келиб чиқади. х = 20,000 п.б./ 4 п.б. = 5,000 …
5
ади: контрибутция маржини даражаси = контрибутция маржини / сотишдан олинган даромад ёки контрибутция маржини даражаси = маҳсулот бирлигига контрибутция маржини / сотиш нархи юқоридаги мисол маълумотларини қўйсак контрибутция маржини даражаси = 4 п.б. / 10 п.б. * 100% = 40% ёки 0.40 коэффициент ушбу кўрсаткичдан фойдаланиб критик нуқтани суммада ҳисоблаш формуласини келтириб чиқарамиз: критик нуқта (суммада) = доимий харажатлар / контрибутция маржини даражаси (12) юқоридаги мисол маълумотларини (12) формулага қўйсак, критик нуқтани суммадаги кўрсаткичи келиб чиқади: критик нуқта (суммада) = 20,000 п.б. / 0.40 = 50,000 п.б. демак, критик нуқта бирликда 5,000 бирликни, суммада эса 50,000 п.б. ни ташкил этмоқда. ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текшириш учун 5,000 бирликни 10 п.б. кўпайтириб критик нуқтанинг 50,000 п.б. дан иборат эканлигини аниқлаймиз. график методи. график усулида кординатлар тизимида фаолият даражаси (ишлаб чиқариш ҳажми ёки сотиш ҳажми) билан даромадлар ва харажатлар ўртасидаги боғлиқлик тўғри чизиқлар орқали аниқланади. бизга маълумки, доимий харажатлар х ўқига нисбатан тўғри чизиқ …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бошқарув қарорларини қабул қилиш"

1697373051.doc бошқарув қарорларини қабул қилиш режа: 1. ишлаб чиқариш зарарсизлиги нуқтаси. ишлаб чиқариш зарарсизлиги таҳлили 2. сотиладиган маҳсулотлар (товарлар) ассортиментини режалаштириш. баҳони шакллантириш бўйича қарор қабул қилиш. корхона маҳсулот таркибини чегараловчи омиллар асосида аниқлаш. 3. бизнес таркибини ўзгартириш (реструктуризация) қилиш бўйича қарор қабул қилиш ишлаб чиқариш зарасизлиги нуқтаси. ишлаб чиқариш зарарсизлиги таҳлили “таннарх - маҳсулот ҳажми - фойда” (cvp) таҳлилининг мақсади агар ишлаб чиқариш / реализация даражаси ўзгарган тақдирда молиявий натижаларда қандай ўзгариш юз берганлигини аниқлаш бўлиб ҳисобланади. бошқача қилиб айтганда cvp усули фаолият даражаси билан бизнес фаолияти учун зарур бўлган ресурслар сарфланиши ўртасидаги боғлиқликни белгилайди....

DOC format, 275.0 KB. To download "бошқарув қарорларини қабул қилиш", click the Telegram button on the left.