ўзбекистон республикасида давлат бюджети

DOC 149,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1701456988.doc ўзбекистон республикасида давлат бюджети ва бюджет ҳуқуқи режа: 1. бюджет тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. 2. бюджет ҳуқуқи предмети, тушунчаси ва манбалари. 3. бюджет ҳуқуқи тамойиллари. бюджет тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. ўзбекистон мустақилликка эришиб, бозор муносабатларига ўтганидан кейин мамлакат молия сиёсатининг мазмуни тубдан ўзгариб, бюджет тизимини мустаҳкамлаш унинг таркибий қисми бўлиб қолди. ҳозирги замон шароитларида бюджет давлат иқтисодий сиёсатининг энг муҳим воситаси бўлиб бормоқда. бюджет молиявий-ҳуқуқий категориялардан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган конституцияси ҳамда 2012 йилда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг бюджет кодексига биноан давлат бюджети – республика бюджети, қорақалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан иборат. бундан ташқари давлат бюджети таркибида давлат мақсадли жамғармалари жамланади. ўзбекистон республикасининг «бюджет тизими тўғрисида» ги қонунининг 3-моддасида илк бор давлат ва маҳаллий бюджетларга тушунча бериб ўтилган бўлиб, бунга кўра давлат бюджети – бу давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари …
2
лмаган бўлса, ўзбекистон республикасининг давлат хазинасини, вилоят хазинасини ташкил қилади. республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек қонунлар назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. муниципал мулк - давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол - мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек уй - жой жамғармаси ва коммунал хўжалик корхоналари ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулкдан иборат. муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. асосий молиявий режа сифатида бюджет қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга: а) бюджет универсал молиявий режа ҳисобланиб, ўз кўрсаткичлари билан ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг барча соҳаларини қамраб олади. бу универсаллик хусусияти бошқа молиявий режаларда учрамайди, чунки улар тор доирада ҳаракат қилади; б) бошқа молиявий режаларга нисбатан бюджет – мувофиқлаштириш вазифасини бажаради. мувофиқлаштириш - бюджет кўрсаткичи билан бошқа молиявий режалар кўрсаткичининг …
3
оширишлари учун керак бўлган барча маблағларни тегишли бюджетнинг (бўйсунувига қараб) харажатлар қисмидан оладилар. юқорида кўриб чиқилган барча аспектлар бюджет мазмунини бойитиб, тўлдириб туради. бюджет бу - давлат ҳокимияти органлари функцияларини таъминлаш мақсадида пул маблағларини ташкил этиш ва харажат қилиш шаклидир. бу тушунчадан кўриниб турибдики: биринчидан, бюджет - бу пул маблағларини ташкил этиш ва харажат қилиш шакли бўлиб ҳисобланса; иккинчидан, бюджет – давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг функцияларини таъминлайди. бюджет маблағларни ташкил этиш ва харажат қилиш шакли сифатидаги молиявий-режали актни - бюджетни ҳуқуқий шаклда тузиш билан аралаштириб юбормаслик лозим, ҳуқуқий шаклда бюджетни тузиш - юридик акт сифатида намоён бўлади. бу қонун ёки давлат ҳокимияти вакиллик органининг қарори сифатида бўлиши мумкин. бюджет тўғрисидаги юридик акт бюджетнинг ўзидан фарқ қилади. масалан, ўзбекистон республикаси бюджети тўғрисидаги қонунчиликда фақат бюджетнинг асосий кўрсаткичлари кўрсатиб ўтилади. ҳар қандай категориянинг, шу жумладан бюджетнинг моҳияти унинг вазифаларида намоён бўлади. бюджет кенг молиявий категория бўлганлиги сабабли, унга молиянинг барча вазифалари …
4
ият органларнинг барча вазифалари ва функцияларини таъминлашга хизмат қилади. давлат бюджети ҳар йили тасдиқланади ва у биринчи январдан ўттиз биринчи декабрга қадар ҳаракатда бўлади. ўзбекистон республикаси давлат бюджети икки қисмдан: даромадлар ва харажатлар қисмларидан иборат. унинг даромадлар қисмида қонунчиликда назарда тутилган барча манбалар бўйича тушумларнинг ҳажмлари акс эттирилиб, уларга авваламбор белгиланган солиқлар ва йиғимларнинг барча турлари ҳамда бошқа даромадлар киради. харажатлар қисми бюджет маблағларидан фойдаланишнинг аниқ миқдори ва йўналишларини назарда тутади. бозор муносабатларига ўтиш шароитларида давлат бюджети тақчиллик билан, яъни харажатлар даромадлардан ошиши билан қабул қилина бошлади. жаҳон тажрибаси кўрсатишича, бюджет тақчиллиги иқтисодий ўсишнинг ниҳоятда жиддий тўсиғи бўлиб қолиши мумкин, чунки у инфляция жараёнлари кучайиши, давлат қарзлари ўсиши, умуман давлат молиялари ҳолатининг барқарор бўлмаслигининг бош омилларидан биридир. шу сабабли бюджет тақчиллиги давлат томонидан қаттиқ назоратга олиниб, барқарор бозор иқтисодиёти шароитларида йўл қўйилиши мумкин бўлган доираларда белгиланади. давлат бюджети тақчиллигини энг кам даражага келтириш: бошқарув харажатларини қисқартириш ҳисобига бюджет харажатларининг ўсишини …
5
иллик йилларида давлат бюджети маблағларидан функционал фойдаланиш анчагина кенгайди, бюджет даромадларини йўналтириш услублари ва уларни харажат қилиш йўналишлари, давлат бюджетини ижро этиш тартиби катта ўзгаришларга учради. бюджет маблағларини тўплашнинг асосий услуби - бу тўғри ва эгри солиқлар, ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи, инфратузилмани ривожлантириш учун олинадиган солиқлардир. бироқ бюджет даромад қисмини шакллантиришда солиқ тўловлари ролининг оширилиши тадбиркорларга солиқ юки кучайганини англатмайди. аксинча, солиқ ставкалари, хусусан, даромад (фойда) солиғи бўйича ставкалар юридик шахслар асосий қисми учун йилдан-йилга анчагина камайтириб борилмоқда (1998 йилги 35 фоиздан 2006 йилда 12 фоизга туширилди). бундан ташқари, ҳозир амал қилаётган қонунчилик бўйича белгиланган барча солиқлар тўлаб бўлинганидан кейин қоладиган даромадлар хўжалик юритувчи субъектларининг, давлат корхоналарининг ихтиёрида бўлади. бу эса, табиий равишда уларнинг ўз фаолияти натижаларидан манфаатдорлигини оширади. ишлаб чиқаришнинг социалистик услубида бюджет даромад қисмини шакллантиришда хўжалик юритувчи субъектлардан олинадиган солиқ тўловлари амалда қўлланмаган. собиқ иттифоқ давлатида давлат бюджети даромадларининг асосий қисми корхоналар фойдасининг энг кўп қисми (ўртача …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўзбекистон республикасида давлат бюджети"

1701456988.doc ўзбекистон республикасида давлат бюджети ва бюджет ҳуқуқи режа: 1. бюджет тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. 2. бюджет ҳуқуқи предмети, тушунчаси ва манбалари. 3. бюджет ҳуқуқи тамойиллари. бюджет тушунчаси ва унинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти. ўзбекистон мустақилликка эришиб, бозор муносабатларига ўтганидан кейин мамлакат молия сиёсатининг мазмуни тубдан ўзгариб, бюджет тизимини мустаҳкамлаш унинг таркибий қисми бўлиб қолди. ҳозирги замон шароитларида бюджет давлат иқтисодий сиёсатининг энг муҳим воситаси бўлиб бормоқда. бюджет молиявий-ҳуқуқий категориялардан бири ҳисобланади. ўзбекистон республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган конституцияси ҳамда 2012 йилда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг бюджет кодексига биноан давлат бюджети – республи...

Формат DOC, 149,5 КБ. Чтобы скачать "ўзбекистон республикасида давлат бюджети", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўзбекистон республикасида давла… DOC Бесплатная загрузка Telegram