маърифатчилик адабиёти ва и.в.гёте ижоди

DOC 140.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1522863098_70711.doc маърифатчилик адабиёти ва и.в.гёте ижоди режа: 1. xviii аср маърифатчилик даври адабиётининг ўзига хос тараққиёт йўналиши. 2. англия, франция ва германия маърифатчилик адабиётининг вакиллари. 3. иоганн вольфганг гётенинг немис маърифатчилик адабиёти ривожига қўшган буюк ҳиссаси. 4. гётенинг «ёш вертернинг изтироблари» романининг ғоявий-бадиий таҳлили. 5. гётенинг «фауст» фожиаси – поэтик руҳнинг буюк асари. xviii асрда европада тараққийпарвар кучларнинг чириган ўрта асрчилик тартибларига қарши кураши адабиётга ҳам жанговар маърифатчилик руҳини олиб кирди. бу адабиёт ўзининг антифеодал моҳияти билан ажралиб туради. «маърифат» сўзи кенг маънода халқни билимли, маърифатли қилиш маъносида қўлланса, тор маънода феодализмга қарши кураш авж олган даврдаги ақлий ҳаракатни ифода этади. маърифатпарварлар учун ақл-идрок бош масала эди. улар инсоннинг ақлий фаолиятига, одамийлик фазилатларига юқори баҳо берганлар, адлу инсофга бегона бўлган зулмни, жаҳолатни қоралаганлар. шу билан бирга, улар маърифатчилик ғоясига, унинг таъсир этувчи кучига ортиқча баҳо бериб, катта хатоға йўл қўядиларки, натижада бундай қараш уларнинг давлат бошида ўқимишли, одил, яъни маърифатпарвар …
2
тчилик адабиётининг англиядаги йирик намояндалари романнавислар: даниeль дефо, жонатан свифт, семюeль ричардсон, генри фильдинг, тобайас жорж смоллет, ричард бринсли шеридан, халқчил шоир роберт бернс ва бошқалар ҳисобланади. франция маърифатчилик ҳаракати франсуа вольтер, дени дидро, жан жак руссо, пьер огюстен бомарше каби ижтимоий-сиёсий, фалсафий-адабий фаолияти билан машҳур бўлган санъаткорларни етиштирди. немис маърифатчилиги эса готхольд eфраим лессинг, фридрих шиллер, иоганн вольфганг гёте сингари буюк адабиётшунос олимларни, драматургларни ва жамоат арбобларини майдонга чиқарди. иоганн вольфганг гёте немис маърифатчилик адабиётининг энг кўзга кўринган вакилларидан биридир. у германиянинг франкфурт-майн шаҳрида 1749 йилда бой хонадонда туғилди. унинг отаси ҳуқуқшунослик доктори, император амалдорларидан бири эди. отаси ўғлининг мустақил билим олиши учун барча чораларни кўрди. гёте ўз уйида бир неча тиллар, математика, тарих, география ҳамда мусиқа ва рассомликдан сабоқ олди. ёш гётедаги истеъдод, тинмай ўқиш келгусида унинг буюк мутафаннин (қомусий) олим, шоир, ёзувчи ҳамда жамоат арбоби бўлиб етишувига имкон яратди. 1765 йилда гёте отасининг истаги билан лейпциг университетига …
3
бий ҳаракатининг аъзолари клингер, ленц, вагнер ва бошқалар билан яқинлашади. бу ҳаракатнинг кўзга кўринган вакили сифатида гёте ўзининг исёнкор руҳдаги асарлари «гёц фон берлихинген» драмасини, «ёш вертернинг изтироблари» романини ҳамда шоҳона асари бўлмиш «фауст» трагедиясининг биринчи қисмини ёзади. «ёш вертернинг изтироблари» романида гёте ўз даври учун долзарб бўлган ҳаётий муаммоларни кўтариб чиқди. феодал-дворян реакцияси ҳукм сурган немис муҳитида илғор ёшлар ўз қобилияти ва иқтидорини сарф қилиш имконидан маҳрум. уларнинг олижаноб интилишлари бўғиб ташланган. асар қаҳрамони вертер – бюргер оиласидан чиққан истеъдодли ёш йигит. у замонасига кўра жуда яхши маълумот олган, мумтоз адабиётни, айниқса, гомер асарларини севиб ўқийди. қалби олижаноб ҳис-туйғуларга бой. вертер – табиатнинг eркин фарзанди. у руссо таълимотининг ихлосманди. нозик қалб eгаси. ҳаммага, айниқса, оддий кишиларга беҳад ҳурмат билан қарайди. вертер шарлотта исмли қизни севиб қолган. аммо шарлотта бошқа йигит – альбертга унаштирилган эди. шу сабабли вертер қизни унутиш мақсадида шаҳарга бориб, дипломатия идорасига ишга киради. аммо бу ерда …
4
лди ва бу роман гётенинг донғини бутун дунёга ёйди. роман европанинг барча тилларига таржима қилинди. муаллиф ўз асари ҳақида дунёнинг турли бурчакларидан хушхабарлар олди. ҳатто ёзувчига француз инқилобий ҳукумати француз республикасининг фахрли граждани, «инсоният ва жамиятнинг дўсти» деган унвон берди. асардаги фожиавий ечим ўша замон немис муҳитига қарши кескин норозилик белгиси бўлиб жаранглади. роман эпистоляр шаклда, яъни мактуб тарзида ёзилган. муаллиф ўз қаҳрамонининг ички кечинмаларини, севги изтиробларини изҳор қилиб бериш учун жуда қулай йўл танлаган эди. асарнинг хат шаклида ёзилиши қаҳрамон ички туғёнларини ҳаққоний тарзда ифодалаб берарди. вертернинг ўй-фикрлари, гомер асарларини севиб ўқиши мавжуд тузум билан қаҳрамон қарашлари орасидаги зиддиятни кучайтиради. асарнинг бутун йўналишида зулмга, адолатсизликка, оддий инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишига қарши исёнкорлик руҳи сезилиб туради. аммо вертернинг исёни чегараланган, тор, ёлғиз кишининг ҳис-туйғулари ичида ўралашиб қолган. унинг ўлими эса суст норозиликни билдириб, курашдан воз кечишни кўрсатар эди. шу сабабдан лессинг «ёш вертернинг изтироблари» романининг якунини танқид қилади. у асарнинг …
5
илгани учун сюжетида шу йиллар европа ҳаётида юз берган хилма-хил воқеалар акс эттирилган. асарда инсон ҳаётига, унинг жамиятда тутган ўрнига диққат қаратилган. бу фожиа ёзилаётган давр – буюк ўзгаришлар даври эди. замонасининг илғор кишилари, жумладан, гёте ҳам инсон ҳаётининг маъноси, умрнинг вазифаси нимадан иборат бўлиши керак, деган муаммо устида бош қотирмоқда эдилар. табиатнинг, коинотнинг қудратли кучларини инсон иродасига бўйсундириш, унинг қонунларини ўрганиш ва бу сирларни одамзот фойдасига хизмат қилдириш улуғ мутафаккир олим гётенинг доимий орзуси бўлиб келди. унинг буюк қаҳрамони фауст ана шу орзуни амалга оширишдек олижаноб ишга бел боғлайди. фауст аслида немис халқи орасида кенг тарқалган афсонанинг қаҳрамони. мазкур афсона германияда xvi асрда пайдо бўлган. гёте қўлига қалам олган кундан бошлаб бу ҳақда асар ёзишни орзу қилар эди. ана шу афсоналарда фауст олим, сеҳргар, шайтонлар билан муносабатда бўлган киши сифатида талқин қилинади. асар коинотнинг, табиатнинг гўзаллигини, буюклигини, унинг тўхтовсиз ҳаракатда эканлигини мадҳ қилиш билан бошланади. арши аълода шайтон мефистофель …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маърифатчилик адабиёти ва и.в.гёте ижоди"

1522863098_70711.doc маърифатчилик адабиёти ва и.в.гёте ижоди режа: 1. xviii аср маърифатчилик даври адабиётининг ўзига хос тараққиёт йўналиши. 2. англия, франция ва германия маърифатчилик адабиётининг вакиллари. 3. иоганн вольфганг гётенинг немис маърифатчилик адабиёти ривожига қўшган буюк ҳиссаси. 4. гётенинг «ёш вертернинг изтироблари» романининг ғоявий-бадиий таҳлили. 5. гётенинг «фауст» фожиаси – поэтик руҳнинг буюк асари. xviii асрда европада тараққийпарвар кучларнинг чириган ўрта асрчилик тартибларига қарши кураши адабиётга ҳам жанговар маърифатчилик руҳини олиб кирди. бу адабиёт ўзининг антифеодал моҳияти билан ажралиб туради. «маърифат» сўзи кенг маънода халқни билимли, маърифатли қилиш маъносида қўлланса, тор маънода феодализмга қарши кураш авж олган даврдаги ақлий ҳаракатни ифод...

DOC format, 140.0 KB. To download "маърифатчилик адабиёти ва и.в.гёте ижоди", click the Telegram button on the left.