рус адабиётининг олтин даври ф.м.достоевский ижоди

DOC 152,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522863361_70716.doc рус адабиётининг олтин даври ф.м.достоевский ижоди режа: 1. ф.м.достоевскийнинг ҳаёт йўли. 2. ф.м.достоевскийнинг ижодий биографияси. 3. ф.м.достоевскийнинг рус адабиёти ривожига қўшган буюк ҳиссаси. 4. ф.м.достоевский асарларининг ғоявий-бадиий таҳлили. фёдор михайлович достоевский жаҳон адабиётидаги даҳолардан биридир. у 1821 йил 11 ноябрда москвада кўп фарзандли дворян оиласида туғилган. отаси камбағаллар учун хизмат қиладиган касалхонада табиб бўлиб ишлаган. онаси ф.м.нечаева савдогар оиласида туғилиб вояга етган эди. достоевскийлар оиласи 16 йилгача касалхона томонидан берилган уйда истиқомат қилишади. оила кам таъминланган бўлишига қарамай, отаси фёдор ва унинг ака-укаларини ўз даврида машҳур бўлган л.и.чермакнинг пуллик пансионат-мактабида ўқитади. фёдор оилада ўзидан атиги бир ёшгина катта бўлган акаси михаил билан жуда яқин эди. йигитчаларнинг адабиётга муҳаббати жуда эрта уйғонади. ҳатто фёдор в.скотт ва а.радклиф асарлари таъсирида «венецияликлар ҳаётидан романлар» ёзишга киришади. болалар отаси обуна бўлган журналлар орқали чет эл адабиётининг янгиликлари билан мунтазам танишиб боришган. улар о.де бальзак, ж.жанен, э.т.гофман каби чет ёзувчиларнинг асарларини севиб ўқишган. хусусан, …
2
таъсирланиб, асабий зўриқишга учрайди. у 6 йил (1838-1843) инженерлар тайёрланадиган ўқув юртида таҳсил олади. аммо у ўқишини тугатгач, бу соҳада бор-йўғи бир йил ишлайди. чунки у ўзининг бу соҳага «нотўғри» кириб қолганлигини англаб, 1844 йилда ишдан кетади. шундан сўнг у ўз ризқини адабиёт майдонидан қидиришга интилиб, «репертуар ва пантеон» журналида ўзининг илк ижодий ишини эълон қилади. бу иш бальзакнинг «евгения гранде» романининг таржимаси эди. 1844-1845 йилларда ёзувчи «бечора кишилар» номли илк асари устида ишлайди. асар қўлёзмаси билан танишган н.а.некрасов ва в.г.белинскийлар ундан қаттиқ таъсирланадилар. шундай қилиб ёш ёзувчининг номи машҳурлашади. ҳатто 1846 йил 15 апрелда «натуралистлар мактаби»нинг иккинчи альманахи «петербург тўплами» бошида унинг шу романи берилади. бу тўпламда ф.м.достоевскийнинг асари биринчи марта н.а.некрасов, и.с.тургенев, и.и.панаев, а.и.герцен, в.а.соллогуб, в.г.белинский каби ўз даврининг таниқли ва етук ижодкорлари асарлари билан бир қаторда эълон қилинади. 1846 йилда адибнинг «нусха» («двойник»), «жаноб прохарчин» («господин прохарчин»), 1847 йилда «хўжайин» («хозяйка»), 1848 йилда «оқ тунлар» («белые ночи) …
3
ово қишлоғи ва унинг эгалари», «тоғанинг тушлари» каби повестлари ҳамда қамоқхона фольклори намуналаридан тузилган «сибирь дафтари» номли тўплами яратилади. 1859 йилнинг августида яқинлари ва дўстларининг қўллаб-қувватлаши боис ёзувчи хотини ва ўғилчаси билан россиянинг тверь шаҳрига кўчиб ўтади. 1860 йилнинг бошида эса петербург шаҳрида доимий яшашга рухсат олиб, пойтахтдаги фаол ижодий ҳаётга келиб қўшилади. петербургда ф.м.достоевский акаси михаил билан бирга собиқ петрашевчи а.п.милюков тўгарагига аъзо бўлиб киради. ф.м.достоевский ўз халқининг маърифатли бўлиши, адолатли турмуши учун курашишни ўз йўли деб билди. шу интилиш ва ғоя у яратган бадиий асарлар ва «вақт», «давр» журналларига ёзган публицистик мақолаларнинг асосий мазмунини ташкил этарди. 1864 йилнинг июлида адибнинг акаси, маслакдоши м.м.достоевский тасодифан вафот этади ва у ташкил қилган «давр» журналининг ўлда-жўлда бўлиб турган ишларини юритиш ф.м.достоевский зиммасига тушади. адибга акасининг каттагина оиласини боқиш билан бирга унинг шу журнални очиш учун олган қарзларини ҳам тўлашга тўғри келади. аксига олиб «давр» журнали муҳарририяти 1965 йилнинг июнига келиб, батамом …
4
а германиянинг висбаден номли курорт шаҳрига бориб, шу ерда ўзининг машҳур «жиноят ва жазо» романи устида иш бошлайди. бу романда адиб изланишларининг мураккаб ва зиддиятли йўли бор бўй-басти билан намоён бўлган. асар марказида жиноят, мафкуравий қотиллик ғояси ётади. унда университетнинг студентлари сафидан чиқарилган, ниҳоятда қашшоқ бир йигитнинг ёмон ниятли кишилар таъсирига берилиб, енгил ҳаёт кечириш йўлларини излаши акс эттирилади. раскольников жиноят йўлида топилган пулни эзгулик йўлида сарфламоқчи бўлади. ёзувчи бу асарида жиноятнинг руҳий қирраларини бадиий тадқиқ эта олган. шунинг учун бу асар адиб ижодининг янги, юқори босқичга кўтарилганлигини намоён этади. «жиноят ва жазо» романи жаҳон романчилигининг янги, ўзига хос типидир. м.м.бахтин уни полифоник асар сифатида баҳолади. 1866 йилнинг ноябрида ёзувчи «жиноят ва жазо» романи устидаги ишларини вақтинча тўхтатиб, ф.т.стелловский билан тузган шартномасига мувофиқ «қиморбоз» («игрок») романини ёзишга киришади. адиб ўзига стенографистка ёллаб, асарни унга айтиб туриб ёздиради. бир ойга қолмай (25 кун ичида) у асар устидаги ишни якунига етказади. орадан …
5
я мамлакатининг келажак тақдири, унинг «олтин даври» ҳақида фикр юритилади. ф.м.достоевский 1881 йилнинг 9 февралида петербургда вафот этди. таниқли рус адиби, журналист ва публицист ф.м.достоевский асарлари ўндан ортиқ тилларга, жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. ҳозиргача адиб асарлари севиб ўқилади. ижодий фаолияти 1844 й.да бошланган. биринчи романи — «бечора одамлар»да (1846) хўрланган, ижтимоий адолатсизликка дучор бўлган «кичкина одамлар»нинг қисмати ҳикоя қилинган. «қиёфадош» (1846), «оқ тунлар» (1848) қиссалари ҳам ижтимоий мавзуда. н. добролюбов, в. белинский каби демократ зиёлиларнинг инқилобий ғояларига маҳлиё бўлиб қолган достоевский 1847 й.дан рус инқилобчиси ва хаёлий социалисти м.в. петрашевский тўгарагига фаол қатнашиб, хаёлий социализм ғоясини қўллаб-қувватлайди. мазкур тўгаракда қатнашиб, мавжуд давлат тузумини куч ишлатиб ўзгартиришга ҳаракат қилгани учун достоевский ўлим жазосига хукм қилинади (1849). нуфузли давлат ва жамоат арбобларининг аралашувидан сўнг, подшо александр ii ўлим жазосини 4 йиллик каторга сургуни б-н алмаштиради. ёзувчи омск каторга қамоқхонасида (1850—54) ва семипалатинскда интизомий ҳарбий хизматда бўлди (1854—59). 1859 й.дан петербургда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "рус адабиётининг олтин даври ф.м.достоевский ижоди"

1522863361_70716.doc рус адабиётининг олтин даври ф.м.достоевский ижоди режа: 1. ф.м.достоевскийнинг ҳаёт йўли. 2. ф.м.достоевскийнинг ижодий биографияси. 3. ф.м.достоевскийнинг рус адабиёти ривожига қўшган буюк ҳиссаси. 4. ф.м.достоевский асарларининг ғоявий-бадиий таҳлили. фёдор михайлович достоевский жаҳон адабиётидаги даҳолардан биридир. у 1821 йил 11 ноябрда москвада кўп фарзандли дворян оиласида туғилган. отаси камбағаллар учун хизмат қиладиган касалхонада табиб бўлиб ишлаган. онаси ф.м.нечаева савдогар оиласида туғилиб вояга етган эди. достоевскийлар оиласи 16 йилгача касалхона томонидан берилган уйда истиқомат қилишади. оила кам таъминланган бўлишига қарамай, отаси фёдор ва унинг ака-укаларини ўз даврида машҳур бўлган л.и.чермакнинг пуллик пансионат-мактабида ўқитади. фёдор оилада ...

Формат DOC, 152,0 КБ. Чтобы скачать "рус адабиётининг олтин даври ф.м.достоевский ижоди", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: рус адабиётининг олтин даври ф.… DOC Бесплатная загрузка Telegram