молиявий менежментнинг инструментлари

DOC 297,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1709539625.doc молиявий менежментнинг инструментлари режа: 1. корхоналар молиявий сиёсати ва уни ишлаб чиқиш босқичлари. молиявий стратегия ва тактика 2. ҳисоб ва солиқ сиёсати 3. кредит сиёсати 4. асосий капитални бошқариш ва амортизация сиёсати 5. нарх сиёсати 6. дивиденд сиёсати 7. молиявий таҳлил - молиявий менежментнинг муҳим инструменти сифатида 8. корхоналарда молиявий назоратни ташкил қилиш мазмуни 9. корхона фаолиятида молиявий назоратни ташкил этиш 10. молиявий назоратда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар корхоналар молиявий сиёсати ва уни ишлаб чиқиш босқичлари. молиявий стратегия ва тактика корхонанинг молиявий сиёсати - бу корхона молиявий менежментининг бизнесни юритиш мақсадларига эришиш борасидаги мақсадга йўналтирилган ва изчил равишда амалга ошириб борилиши лозим бўлган саъй-ҳаракатлар дастурини англатади. корхона молиявий сиёсатининг мақсади қуйидагиларда ифодаланиши мумкин: · рақобат кураши шароитида корхонанинг муваффақиятли фаолият кўрсатишига эришиш; · йирик молиявий йўқотишлардан ва банкротликдан корхонани асраш; · рақобатчилар билан курашда етакчиликка (лидер бўлишга) эришиш; · корхонанинг бозор қийматини максималлаштириш; · корхона иқтисодий салоҳиятини барқарор ўстириш; · …
2
зми элементларининг ўзига хос бўлган хусусиятларини инобатга олиб молиявий бошқарувни амалга ошириш; · корхонада молиявий муносабатлар барча иштирокчилар функцияларининг умумий мақсадга йўналтирилганлиги; · барча қуйи бошқарув органларининг фаол иштирокида марказдан умумий бошқариш. молиявий сиёсатни амалга оширишнинг (ўтказишнинг, ҳаётга татбиқ этишнинг) асосий методологик принциплари қуйида-гилардан иборат: · пировард мақсадга боғлиқлик; · хўжалик барча бўлинмалар ўзаро алоқалари молиявий-иқтисодий баланслаштирилганлиги (мувозанатлилиги, мутаносиблиги); · реал (ҳақиқий) имкониятлар асосида ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олиш. молиявий сиёсатнинг амалга оширилишини корхона томонидан ўз функциялари ва дастурларини (узоқ, ўрта ва қисқа муддатли) бажариш учун молиявий ресурсларни мобилизация қилиш (жалб қилиш), уларни тақсимлаш ва қайта тақсимлашга йўналтирилган тадбирларнинг мажмуи таъминлайди. молиявий сиёсат, энг аввало, молиявий ресурсларнинг тежамли ва самарали ҳажмини шакллантиришга йўналтирилган (қаратилган) бўлиши керак. чунки айнан молиявий ресурслар ҳар қандай ўзгаришларнинг моддий асосини ташкил этади. шунга мувофиқ равишда молиявий сиёсатни аниқлаш ва уни шакллантириш учун корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида ишончли маълумотлар зарурдир. бу эса корхонадаги бухгалтерия …
3
тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; · молиявий ресурсларни оқилона (оптимал) тақсимлашни ташкил қилиш; · корхонанинг молиявий салоҳиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаб бориш. молиявий сиёсат молиявий стратегия ва тактика орқали рўёбга чиқарилади ва у корхонани бошқариш механизмининг ажралмас қисмидир. маълумки, бошқариш стратегияси ресурсларни жалб этиш, самарали жойлаштириш сиёсатини танлаб олиш ва асослаб беришдан иборатдир. молиявий ресурслар борасида бу молия стратегиясини ташкил этади. бошқарув тактикаси - бу корхонанинг мақсадларини режалар тизими ва уларнинг турли йўналишлардаги ресурс таъминоти (вақт, моддий-техника, ахборот, кадрлар ва бошқалар) бўйича аниқлаштириб олишдир. қамраб олинаётган вақт интервалларига боғлиқ равишда ишлатилиши режалаштирилаётган ресурслар таркиби ва ҳажми фарқланади. узоқ даврга қаратилган бошқаришда олдинги ўринга молиявий ресурслар чиқса, тезкор бошқаришда ишлаб чиқариш технологиясига монанд ҳолда моддий ресурслар чиқади. молиявий менежмент стратегияси ва тактикасини рўёбга чиқарилиши жиҳатидан молиявий менежментни иккига бўлиш мумкин: · стратегик менежмент; · оператив - тактик менежмент. стратегик молиявий менежмент - ўзида инвестициял арни бошқаришни акс эттиради. у танланган стратегик …
4
ан, қоғозлар баҳоси вақт ўтиши билан пасаяди; иккинчидан, инвестицион давр қанча катта бўлса, молиявий инқироз хавфи шунча катта бўлади. шунинг учун стратегик менежментда фойдани капиталлаштириш (фойдани капиталга айлантириш) ва бошқа молиявий инқирозни пасайтириш йўллари кенг қўлланилади. оператив-тактик менежмент ўзида нақд пулни оператив бошқаришини акс эттиради. нақд пул “каш флоу” (cash flow) кўрсаткичи билан белгиланади. нақд пулни бошқариш қуйидагиларга қаратилган: биринчидан, молиявий мажбуриятлар учун керак бўлган нақд пул суммасини шакллантириш; иккинчидан, вақтинча бўш турган нақд пулни капитал сифатида ишлатилиши орқали даромад олиш. нақд пулни бошқаришда 3-мақсад назарда тутилиши мумкин: 1) нақд пул тушиши тезлигини ошириш; 2) пул тўлаш тезлигини пасайтириш; 3) қўйилган нақд пул максимал қайтимини тахминлаш. ҳар хил мақсадларга эришилишининг ўзига хос методлари мавжуд. биринчи мақсад учун - ишлаб чиқарилган маҳсулот реализациясидан маблағларни тезроқ олиш. бунда ҳисоб-китобнинг самарали шакллари, дебиторлардан тўловни олиш йўллари қўлланилади. дебитор қарзларни бошқариш қуйидагиларни кўзлайди: биринчидан, маблағлар айланиш тезлиги даврини бошқариш; иккинчидан, умидсиз дебитор қарзлар (йўқолган, …
5
чинчи мақсадга эришиш учун кассадаги нақд пулни бошқарувчи метод зарур. бу метод пулни минимумгача қисқартиради ва шунга мувофиқ даромад келтирувчи активларга қўйиладиган маблағлар хажмини кўпайтиради. ҳисоб ва солиқ сиёсати корхоналар ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар барчаси молиявий ҳисобни республикада ўрнатилган умумий тартибда бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ ҳолда юритишлари шарт. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. ҳ исоб сиёсати эса - бу корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш бўйича усуллар ва шакллар жамламасидир. ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда унинг «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни, ўзбекистон республикаси фуқаролик кодекси, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига қўшиладиган, маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) харажатларнинг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиши назарда тутилади. у ҳукумат, молия ва статистик органларининг меъёрий ҳужжатлари билан бир қаторда, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"молиявий менежментнинг инструментлари" haqida

1709539625.doc молиявий менежментнинг инструментлари режа: 1. корхоналар молиявий сиёсати ва уни ишлаб чиқиш босқичлари. молиявий стратегия ва тактика 2. ҳисоб ва солиқ сиёсати 3. кредит сиёсати 4. асосий капитални бошқариш ва амортизация сиёсати 5. нарх сиёсати 6. дивиденд сиёсати 7. молиявий таҳлил - молиявий менежментнинг муҳим инструменти сифатида 8. корхоналарда молиявий назоратни ташкил қилиш мазмуни 9. корхона фаолиятида молиявий назоратни ташкил этиш 10. молиявий назоратда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар корхоналар молиявий сиёсати ва уни ишлаб чиқиш босқичлари. молиявий стратегия ва тактика корхонанинг молиявий сиёсати - бу корхона молиявий менежментининг бизнесни юритиш мақсадларига эришиш борасидаги мақсадга йўналтирилган ва изчил равишда амалга ошириб борилиши лозим бўлган с...

DOC format, 297,5 KB. "молиявий менежментнинг инструментлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.