корхона активларини бошқариш 2

DOC 259,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1709539693.doc корхона активларини бошқариш режа: 1. корхона активларининг мазмуни. корхона активларининг туркумланиши 2. айланма капитални баҳолаш шакли ва тартиби 3. корхонанинг айланма маблағларини бошқариш 4. дебиторлик қарзлари ва уларни бошқариш корхона активларининг мазмуни. корхона активларининг туркумланиши корхона ихтиёридаги иқтисодий ресурслар корхонанинг активлари деб аталади. активларнинг энг муҳим хусусияти шундаки, улар жорий даврда ва (ёки) келажакда корхонага иқтисодий наф келтиради. ўз навбатида бу иқтисодий наф корхона активларининг кўпайишида ёки иқтисодий мажбуриятларнинг камайишида ифодаланади. корхонанинг жорий даврда иқтисодий наф келтирувчи активлари жорий (қисқа муддатли) активларни ташкил этади. жорий даврдан ташқарида наф келтирувчи активлар эса, узоқ муддатли активлар деб юритилади. жорий активларда мужассамлашган маблағлар корхонанинг айланма маблағларидир. узоқ муддатли активларда мужассамлашган маблағларни баъзан оборотдан ташқаридаги активлар деб айтадилар. уларнинг қайтадан пул ресурсларига айланиши айланма маблағларга нисбатан анча секин кечади. корхона капиталининг узоқ муддатли активларни шакллантиришни молиялаш учун хизмат қилаётган қисми асосий капитални ташкил этади. узоқ муддатли активлар таркибига асосий воситалар, номоддий активлар, узоқ …
2
айдиган моддий активлар (ер). асосий воситалар ҳисобланмайдиган бошқа таҳлил қилинадиган активлар қаторига тугалланмаган қурилиш, эскириш қиймати билан номоддий активлар ва бошқалар киритилади. молиявий менежментнинг асосий вазифаси асосий маблағлар таҳлил кўрсаткичларининг ўзгариш динамикасига асосланган ҳолда уларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларини аниқлашдир. корхоналарда жорий активларни бошқариш активларни бошқариш тизимининг муҳим бўғинларидан бири саналади. жорий активлар кўп ҳолларда айланма маблағлар ёки айланма капитал деб ҳам юритилади. умуман олганда корхоналарнинг айланма маблағлари - бу унинг жорий активларига қўйилган капиталларнинг қисми ҳисобланади. корхона айланма маблағларининг таркиби ва уларни бошқариш масалалари алоҳида келтирилади. асосий ва айланма капиталнинг бир қисми молиявий маблағлар ёки молиявий активлар кўринишида бўлади. шу ўринда капитал атамаси корхона активларини таърифлашда ишлатилиши билан бирга корхона баланси пассивида маблағлар келиб ўз манбаларини кўрсатиш учун (қарз ёки четдан жалб этилган манбалардан фарқли равишда) ҳам қўлланилади. лекин капитал атамаси иккала ҳолда икки хил маънода келади. биринчисида капитал бойликнинг ўзини ифодаласа, иккинчисида бойликнинг манбаини ифодалайди. молиявий активлар. инвестицион активлар. …
3
еб аталади. инвестиция - бу пул, молиявий маблағлар. у орқали материаллар, меҳнат ресурслари ва реал капитал ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизация ва реконструкциялашга йўналтирилади. инвестиция қўйиш объектлари капитал қўйилмалар объектларига нисбатан анча кенгроқдир. капитал қўйилмалар объектига асосий фондлар кирса, инвестиция объектларига айланма маблағлар, акция, облигация ва бошқа молиявий объектлар, шунингдек‚ мулклардан фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқлари, илмий-техника маҳсулотлари, ноу-хау, кадрлар тайёрлаш ва бошқалар ҳам киради. инвестициялар, қўйиладиган объектларга қараб, реал, молиявий ва интеллектуал инвестиция ларга бўлинади. асосий фондлар ва айланма маблағларга инвесторлар қўядиган барча турдаги маблағлар реал инвестиция деб аталади. ҳозир республикамиз миллий иқтисодиётини таркибий қайта кўриш учун янги техника, технология ва катта ҳажмдаги қурилиш ишларини амалга ошириш зарурлиги сабабли реал инвестицияларга эҳтиёжи жуда каттадир. бу эҳтиёжни қондиришнинг асосий йўналишларидан бири корхоналар инвестицион фаолиятини рағбатлантириш ҳисобланади. акция, облигация ва бошқа турдаги қимматли қоғозларга инвесторлар қўядиган барча турдаги маблағлар молиявий инвестиция дейилади. қимматли қоғозларга йуланган инвестициялар йиғиндиси инвестиция портфели деб аталади. инвестиция …
4
анган) корхоналар акцияларига даромадлар паст даражада кафолатланади, лекин капиталнинг келажакда ўсиши нуқтаи-назаридан улар истиқболли ҳисобланади. юқорида кўрсатилган барча тамойилларга муҳим даражада риоя этилишига эришилган инвестицион портфель мувозанатли портфель дейилади. таниқли ва ишончли фирмаларнинг қимматли қоғозларидан шаклланган портфель, консерватив портфель бўлади. агрессив портфель ликвидлиги юқори бўлмаган, хатар даражаси кучли, лекин келажакда тез юксалиши кутилаётган компаниялар қимматли қоғозларидан ташкил топади. инвестицион портфель ўз таркибига қисқа муддатли қимматли қоғозларни ҳам, акциялар ва облигацияларни ҳам олиши мумкии. инвестицион портфелни шакллантириш усуллари кўп. улардан энг обрўлиси уильям шарп ва гарри марковицларнинг инвестицион портфель назариясидир. бу назариянинг қоидалари қуйидагича: 1) инвестициялар активлар турлари бўйича тўғри тақсимланиши лозим; 2) муайян турдаги қимматли қоғозга инвестиция таваккалчилиги фойданинг кутилаётган даражадан фарқланиши эҳтимоли билан белгиланади; 3) инвестицион портфелнинг умумий даромадлилиги ва хатарини унинг таркибини ўзгартириш орқали ўзгартириш мумкин; 4) инвестицион портфелни шакллантиришда назарда тутилаётган барча мўлжаллар ва мезонлар эҳтимолий характерда. портфелнинг бир неча турлари мавжуд: · ўсиш портфели - нархи …
5
икация, яъни хилма-хил фонд қийматликларини сотиб олиш ҳисобига эришилади. бир турдаги қимматбаҳо қоғоздан олинган паст даромад бошқа турдаги қимматбаҳо қоғоздан олинган юқори даромад ҳисобига қопланади. портфелни ташкил қилишда сармоядор қўйидаги мақсадларга эътибор бериши лозим: 1) портфелдан даромадни максималлаштириш мақсади; 2) портфелга кирган қимматли қоғозларни курс бўйича баҳосининг оширишга мўлжалланган мақсадлар; 3) ўзи учун мақбул бўлган таркибдаги хатар ва даромадлилиги даражаси бўйича салмоғини аниқлаш. портфелни назарий ва амалий бошқаришда 2 хил ёндашиш мавжуд: анъанавий ва замонавий. анъанавий ёндашиш фундаментал ва техник таҳлилга асосланган. у кўпроқ қимматли қоғозларни тармоқлар бўйича кенг доирада сотиб олишга мўлжалланади. портфелларни замонавий бошқариш назарияси статистик ва математик усуллардан фойдаланишни назарда тутади. унинг ўзига хос хусусияти - бозор таваккалчилиги ва даромадлилиги орасидаги боғланиш оптималлик мезони орқали аниқланади. бунда компьютер техникаси ва математик ҳисоблаш усуллари ишга солинади. портфеллар стратегияси молиявий менежмент стратегиясининг ажралмас қисмини ташкил қилади. портфеллар страгегиясини вазифаси ташқи инвестицион структурадан самарали фойдаданишига шароит яратиш. портфеллар стратегияси корхона …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "корхона активларини бошқариш 2"

1709539693.doc корхона активларини бошқариш режа: 1. корхона активларининг мазмуни. корхона активларининг туркумланиши 2. айланма капитални баҳолаш шакли ва тартиби 3. корхонанинг айланма маблағларини бошқариш 4. дебиторлик қарзлари ва уларни бошқариш корхона активларининг мазмуни. корхона активларининг туркумланиши корхона ихтиёридаги иқтисодий ресурслар корхонанинг активлари деб аталади. активларнинг энг муҳим хусусияти шундаки, улар жорий даврда ва (ёки) келажакда корхонага иқтисодий наф келтиради. ўз навбатида бу иқтисодий наф корхона активларининг кўпайишида ёки иқтисодий мажбуриятларнинг камайишида ифодаланади. корхонанинг жорий даврда иқтисодий наф келтирувчи активлари жорий (қисқа муддатли) активларни ташкил этади. жорий даврдан ташқарида наф келтирувчи активлар эса, узоқ муддатли ...

Формат DOC, 259,0 КБ. Чтобы скачать "корхона активларини бошқариш 2", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: корхона активларини бошқариш 2 DOC Бесплатная загрузка Telegram