бухгалтерия баланси (4 соат)

DOC 12 sahifa 253,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
3-маъруза: бухгалтерия баланси (4 соат) режа: 1. бухгалтерия балансининг моҳияти ва уни корхона молиявий ҳолатини таҳлил қилишдаги ўрни. 2. корхона бухгалтерия балансини тўлдириш тартиби. 3. бухгалтерия балансидаги ўзаро боғланишлар. таянч тушунчалар бухгалтерия баланси. актив. пассив. баланс моддаси. корхонанинг тўловчанлик кобилияти. молиявий мустакиллик коэффициенти. корхонанинг қарз ва ўз маблағлари нисбати коэффициенти. ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги. корхона балансини тўлдириш бўйича ахборот манбалари. балансдаги ўзаро боғланишлар. §-1. бухгалтерия балансининг моҳияти ва уни корхона молиявий ҳолатини таҳлил қилишдаги ўрни бухгалтерия баланси субъектнинг ресурслари (активлари), ресурсларга бўлган эхтиёжлари (мажбуриятлар) ва мулк эгасига тегишли улуш (ўз) маблағлари тўғрисидаги иқтисодий ахборот бўлиб ҳисобланади. хўжалик субъектларини бошқариш учун, энг аввало, улардаги маблағлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш керак. шу билан бирга улар, маблағларнинг қандай турларига эга ва бу маблағлар қандай манбалардан ташкил топганлигини билиш керак бўлади. бундай маълумотлар умумлаштирилган ҳолда пул кўрсаткичларида маълум бир санага берилиши керак. маблағлар таркиби ва қандай мақсадларга мўлжалланганлигини ўрганиш учун уларни иқтисодий жиҳатдан …
2 / 12
1 кунига тузилади. бухгалтерия баланси бир-бирига боғланган икки томонлама жадвал кўринишида бўлиб, унинг чап томони «актив», ўнг томони «пассив» дейилади. (бу сўзлар ҳам лотин тилидаги «активус» ва «пассивус» сўзларидан олинган). «актив» атамаси лотинча фаолиятли, амал қилиш, мавжуд бўлиш деган сўзлардан келиб чиққан. шунинг учун актив деганда маблағлар қандай амал қилаётганлигини, ишлаётганлигини кўрсатувчи маблағлар гуруҳланишини тушуниш керак. активлар - бу олдинги амалга оширилган хўжалик операциялари ёки олдин содир бўлган воқеалар натижасида фермер хўжаликларига келиб тушган ва улар келажакда фойда келтирадиган иқтисодий ресурслардир. активлар уч хил хусусиятга эга бўлиши керак: а) келажакдаги иқтисодий нафни ўзида мужассамланиши, бевосита ва билвосита пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларини кўпайтириш имконияти; б) бу иқтисодий нафларни назорат қилиш қобилиятини мужассамлаш; в) олдинги битимлар ёки бошқа воқеаларнинг натижаси бўлиши. «пассив» атамаси ҳам лотинча фаолсиз, холис (бетараф) турмоқ, тушунтириш каби сўзларнинг илдизидан олинган. тарихан бу атама дастлаб фақат қарзга олинган маблағларга нисбатан, яъни учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларга нисбатан кўлланар эди. …
3 / 12
буриятнинг бажарилиши шартлиги ва қарийб муқаррарлиги; в) олдинги битим ёки воқеалар натижаси бўлиши. бухгалтерия балансининг хусусияти актив ва пассивлар пуллик якунларининг тенглигидан иборат. бу талаб ҳар қандай фермер хўжаликларининг бухгалтерия баланси учун мажбурийдир. бу талаб активда ҳам, пассивда ҳам маблағларнинг бир хил ҳажмда, фақат ҳар хил гуруҳланишда кўрсатилади, яъни активда - турлари бўйича, пассивда - манбалари бўйича. баланснинг номи ҳам шунга асосланган, чунки «баланс» сўзи тенглик, баробарликни англатади. шунинг учун ҳам баланс активи ва пассиви «баланс» сўзи билан белгиланади. баланснинг активи ҳам, пассиви ҳам икки бўлимдан иборат бўлиб, баланс бўлимлари баланс моддаларига бўлинади. активнинг бўлимлари: и бўлим. узоқ муддатли активлар; иибўлим.жорий активлар. пассивнинг бўлимлари: и бўлим. ўз маблағларининг манбалари; ии бўлим. мажбуриятлар. бухгалтерия баланси умумий ҳолда қуйидаги шаклга эга: актив пассив бўлим ва моддалар номи ҳисобот давр бошига ҳисобот давр охирига бўлим ва моддалар номи ҳисобот давр бошига ҳисобот давр охирига i. узоқ муддатли активлар асосий воситалар i. ўз маблағларининг …
4 / 12
. баланс моддаларининг сони ва турлари молия, солиқ органлари ва банк муассасалари ҳисоб-китоби билан келишилган ва айнан бир хил бўлиши шарт. ушбу ҳисоб-китоблар бўйича ноаниқ микдорларни балансда колдиришга йул қуйилмайди. баланслар хўжалик актив ва пассивларини вақт бўйича акс эттирилишига кўра кириш, оралик ва хотима балансларига бўлинади. баланслар баланс моддаларининг тугалланганлик даражасига кўра ислох қилинган ва ислох қилинмаган балансларга бўлинади. булардан ташқари баланслар бўйича баланснинг санацияси (лотинча санатио – согломлаштириш) тушунчаси ҳам мавжуд. бу термин хўжаликларни банкротлик ҳолати бўйича қўлланилиб иқтисодий ночор хўжаликлар молиявий ҳолатини яхшилашга каратилган чора-тадбирларни уз ичига олади. умуман бухгалтерия баланси маълумотлари нафакат корхонанинг иқтисодий ночорлигини аниқлаш бўйича кўрсаткичларни аниқлашда, балки унинг умумий молиявий ҳолатини аниқлашда ҳам энг муҳим манба бўлиб ҳисобланади. маълумки, хўжаликни молиявий ҳолати бўйича маълумотлар асосан молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия баланси (1 шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2 шакл) жадвалларидан олинади. бухгалтерия баланси: · корхонани айланма маблағлар билан таъминланганлиги даражаси; · айланма маблағлар хажми кайси моддалар …
5 / 12
лағлари билан таъминланганлик коэффициенти кут = п1 – укк – а1 а2 бунда: а1 – узоқ муддатли активлар (130 сатр) ва бошқа кўрсаткичлар. §-2. корхона бухгалтерия балансининг тўлдириш тартиби бухгалтерия баланси амалдаги тартиб қоидалар ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бош дафтар, тегишли ҳисоб-китоб регистрлари ҳамда йиллик инвентаризация маълумотлари асосида тўлдирилади. баланс тузишга кадар йил охирига аналитик счётларнинг оборотлари ва қолдиқлари билан бош дафтар счётларининг оборотлари ва қолдиқлари албатта таккосланиб текширилиши зарур. баланснинг йил бошига ва йил охирига маълумотларининг бир бирига мос бўлиши учун, тасдиқланган баланс моддалари йил охирига бўлган баланс моддалари ва гуруҳланган бўлимларига мос келиши шарт. балансни ҳар бир моддасида акс этиши лозим бўлган актив ва пассивлар ўзбекистон республикаси молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 40-сон буйруги билан тасдиқланган, молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларда батафсил баён этилган. шу кўрсатмага мувофиқ баланснинг айрим (молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларида ҳам) моддаларини тўлдириш тартиби қуйидагича: 010 «бошлангич (кайта тиклаш) қиймати» сатрида хўжаликка тегишли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бухгалтерия баланси (4 соат)" haqida

3-маъруза: бухгалтерия баланси (4 соат) режа: 1. бухгалтерия балансининг моҳияти ва уни корхона молиявий ҳолатини таҳлил қилишдаги ўрни. 2. корхона бухгалтерия балансини тўлдириш тартиби. 3. бухгалтерия балансидаги ўзаро боғланишлар. таянч тушунчалар бухгалтерия баланси. актив. пассив. баланс моддаси. корхонанинг тўловчанлик кобилияти. молиявий мустакиллик коэффициенти. корхонанинг қарз ва ўз маблағлари нисбати коэффициенти. ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги. корхона балансини тўлдириш бўйича ахборот манбалари. балансдаги ўзаро боғланишлар. §-1. бухгалтерия балансининг моҳияти ва уни корхона молиявий ҳолатини таҳлил қилишдаги ўрни бухгалтерия баланси субъектнинг ресурслари (активлари), ресурсларга бўлган эхтиёжлари (мажбуриятлар) ва мулк эгасига тегишли улуш (ўз) маблағлари тўғр...

Bu fayl DOC formatida 12 sahifadan iborat (253,5 KB). "бухгалтерия баланси (4 соат)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: бухгалтерия баланси (4 соат) DOC 12 sahifa Bepul yuklash Telegram