демографик ҳолатнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсири

DOC 60.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710596434.doc демографик ҳолатнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсири режа: 1. аҳоли ўсиши ва иқтисодий таққиёт ўртасидаги боғлиқлик тўғрисидаги турли хил назариялар. 2. аҳоли ўсишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. 3. аҳоли миграцияси ва унинг асосий турлари. асосий таянч тушунчалар: демография, аҳоли, миграция. иммигарация, эммиграция, аҳолининг табиий ўсиши. аҳоли ўсиши ва иқтисодий таққиёт ўртасидаги боғлиқлик тўғрисидаги турли хил назариялар демографик омилнинг ўзгариб бориши глобал муаммо бўлиб, у кўп жиҳатдан жамиятнинг ҳолати ва ривожланишини белгилайди. жамиятда амалга оширилаётган ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни ижтимоий ишлаб чиқариш ҳисобланади. чунки, унда иштирок этаётган барча ишлаб чиқариш омиллари - меҳнат предметлари, меҳнат қуроллари, ишчи кучи ҳамда ишлаб чиқаришнинг бошқа шароитлари ўз тавсифига кўра ижтимоий аҳамият касб этади. масалан, бир томондан, ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган станок - бу ўтган даврлар давомида йиғилиб келаётган кўплаб инсонлар буюмлашган меҳнати ҳамда уни яратишда бевосита иштирок этган кўплаб кишилар жонли меҳнатининг натижасидир. бошқа томондан эса, ушбу станок воситасида яратилаётган маҳсулот ҳам аниқ бир кишининг …
2
вчи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда фаолият қилувчи ишчи кучларининг умумлаштирилган мажмуи. ялпи ишчи кучининг такрор ҳосил қилиниши жараёнларини ўрганиш муҳим бўлиб, бунда энг аввало ишчи кучининг ўзига тўхталиш мақсадга мувофиқдир. ишчи кучи- бу инсоннинг меҳнатга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятларининг йиғиндиси бўлиб, жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи ҳисобланади. такрор ишлаб чиқариш жараёнида фақатгина ишлаб чиқаришнинг моддий-ашёвий омилларигина эмас, балки шахсий омили, яъни ишчи кучи ҳам такрор ишлаб чиқарилади. ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ёки уни такрор ишлаб чиқариш деганда энг аввало ишчининг меҳнат қобилиятини қайта тиклаши, яъни унинг овқатланиши, кийиниши, дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши тушунилади. бу эса ишчи учун оила, уй-жой ва бошқа шарт-шароитлар яратилиши билан боғлиқдир. бундан ташқари ишчи ва хизматчиларнинг ҳозирги авлоди маълум вақт ўтиши билан қарийди. уларнинг ўринларини босадиган ўринбосарлар ҳам тайёрланиши лозим бўлади. бунинг учун эса ишчининг оиласи, фарзандлари бўлиши лозим, уларнинг ўсиб-улғайиши, ўқиши, замон талабига жавоб берадиган ишчи кучи сифатида камол топиши …
3
рқали ифодаланади. фан-техника тараққиётининг жадаллашиб бориши билан ишчи кучининг сифатига бўлган талаб ҳам ортиб боради. ҳозирги даврда ишчи кучи ресурсларининг фаол ва потенциал қисми фарқланади. ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган ва ишлашга тайёр бўлиб, иш излаб турган шахслар ишчи кучи ресурсларининг фаол қисми ҳисобланса, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар ва вақтинчалик уй хўжалигида, бошқа ҳар хил ишларда банд бўлганлар потенциал қисми ҳисобланади. ишчи кучини такрор ҳосил қилиш инсоннинг жисмоний кучлари ва ақлий қобилиятларини узлуксиз қайта тиклаб ва таъминлаб туриш, уларнинг меҳнат малакасини муттасил янгилаб ва ошириб бориш, умумий билим ва касбий даражаси ўсишини таъминлаш демакдир. ишчи кучини такрор яратиш ходимларни ишлаб чиқаришга жалб этишни, тармоқлар, корхоналар, минтақалар ўртасида ишчи кучи ресурсларини тақсимлаш ва қайта тақсимлашни, уларнинг ходимларга бўлган эҳтиёжлари қондирилишини ва айни пайтда мавжуд ишчи кучининг иш билан тўла ва самарали банд бўлишини таъминлайдиган ижтимоий-иқтисодий механизмини яратишни ҳам ўз ичига олади. аҳоли ўсишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари нуфус қонуни - аҳолининг ўсиб …
4
ида тирик туғилган чақалоқларнинг мавжуд аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати); · ўлиш коэффициенти (йил давомида ўлганларнинг мавжуд аҳоли ўртача йиллик сонига нисбати); - табиий ўсиш коэффициенти (туғилиш ва ўлиш умумий коэффициентлари ўртасидаги фарқ). одатда бу коэффициентлар мамлакатдаги ўртача ҳар 1000 та аҳоли сонига тўғри келувчи миқдор сифатида баҳоланади. аҳоли миграцияси ва унинг асосий турлари мамлакатдаги ёки айрим ҳудудлардаги ишчи кучи ресурслари миқдорига аҳолининг табиий ўсишидан ташқари ишчи кучи миграцияси ҳам таъсир қилади. ишчи кучи миграцияси мураккаб жараён бўлиб, турли омиллар таъсири остида (масалан, иш ҳақи даражасидаги ўзгаришлар, ишсизлик ва ҳ.к.) ишчи кучининг бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга кўчиб ўтишини билдиради.миграция икки даражада, яъни халқаро даражада ва мамлакат ичида рўй бериши мумкин. давлатлар ўртасида рўй берган миграция ташқи миграция дейилади. бир мамлакат ичида рўй берган миграция ички миграция деб аталиб, у қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин: 1) тугал миграция - аҳолининг доимий яшаш жойини ўзгартириши билан боғлиқ миграция; 2) тебранувчи миграция - …
5
м ўз ичига олади. иш билан тўла банд бўлишни мутлақ маънода тушунмаслик керак. биринчидан, ишсизликнинг маълум даражаси иқтисодиёт учун меъёрдаги ҳол ҳисобланади. иккинчидан, иш билан тўла банд бўлиш меҳнатга лаёқатли барча кишилар албатта умумлашган (давлат ва жамоа корхоналарида) ишлаб чиқаришга жалб этилиши зарурлигини англатмайди. уларнинг бир қисми ўзини оилада хизмат кўрсатишга, болалар тарбиясига, шунингдек, хусусий корхоналар ва шахсий ёрдамчи хўжаликда меҳнат қилишга, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланишга бағишлаши мумкин. учинчидан, иш билан тўла банд бўлиш унинг самарадорлиги билан, меҳнат ресурсларидан ғоят оқилона фойдаланиш билан қўшиб олиб борилиши керак. адабиётлар: 1. mc connell, brue. economics. 17th edition. mcgraw-hill/irwin, usa, 2014. 2. n.gregory mankiw. principles of economics, 7th edition. amazon, usa 2016. 3. paul a. samuelson, william d. nordhaus. economics. 19th edition. mcgraw-hill companies. usa. 2015. 4. шодмонов ш.ш., ғофуров у.в. иқтисодиёт назарияси. дарслик. - т.: iqtisod-moliya, 2010. - 728 бет. 5. мамбетжанов қ.қ. ижтимоий-иқтисодий тараққиёт назарияси. ўқув қўлланма. т.: тдиу, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "демографик ҳолатнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсири"

1710596434.doc демографик ҳолатнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсири режа: 1. аҳоли ўсиши ва иқтисодий таққиёт ўртасидаги боғлиқлик тўғрисидаги турли хил назариялар. 2. аҳоли ўсишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. 3. аҳоли миграцияси ва унинг асосий турлари. асосий таянч тушунчалар: демография, аҳоли, миграция. иммигарация, эммиграция, аҳолининг табиий ўсиши. аҳоли ўсиши ва иқтисодий таққиёт ўртасидаги боғлиқлик тўғрисидаги турли хил назариялар демографик омилнинг ўзгариб бориши глобал муаммо бўлиб, у кўп жиҳатдан жамиятнинг ҳолати ва ривожланишини белгилайди. жамиятда амалга оширилаётган ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни ижтимоий ишлаб чиқариш ҳисобланади. чунки, унда иштирок этаётган барча ишлаб чиқариш омиллари - меҳнат предметлари, меҳнат қуроллари, ишчи кучи ҳамда ишлаб чиқар...

DOC format, 60.5 KB. To download "демографик ҳолатнинг мамлакат иқтисодий ривожланишига таъсири", click the Telegram button on the left.